fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Qur'oni Karimni tilovat qilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SO'NGGI VASIYAT

https://youtube.com/watch?v=_xPm1P2WSWg&feature=share

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КЎЗИ ОЖИЗ ОДАМ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

Кўзи ожиз одам имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? Хатми Қуръондачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар жамоат ичида имомликка кўзи ожиз одамдан лойиқроқ киши бўлмаса, ўша кўзи ожиз киши имом бўлгани авло (афзал) бўлади ("Фатҳу бобил иноя" китоби. "Намоз" боби).

Лекин жамоат ичида кўзи ожиздан лойиқроқ киши бўлиб туриб, ўша кўзи ожиз киши имомликка ўтса, намоз дуруст, лекин макруҳ бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби. "Намоз" боби).

Нафл намозларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

,,OLTIN SILSILA’’ LOYIHASI HAZRATLARINING…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Nima uchun odamlar namoz o‘qib turib bir-birini aldashadi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAZRAT ODDIY MUSULMON QANDAY YASHASHINI KO’RSATIB BERGAN ZOT EDILAR

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJIMNING SAVOBI KUYIB KETMASIN DESANGIZ QILMANG!


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЯХШИ КЎРМАЙ КЎРИНГЧИ!

Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд ҳолда кўриб қолдим. У кишига дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун дуо қилинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкор ва яширин гуноҳларини мағфират қилгин!
Оиша онамиз дуодан хурсанд бўлганларидан кулибдилар. Ҳатто бошлари кўксиларига эгилиб қолибди. Шунда у кишидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Дуойим сени хурсанд қилаяптими?
Оиша розиёллоҳу анҳо дедилар:
- Нега энди хурсанд бўлмай?!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга қасамки, бу дуони умматим учун ҳар намозда қиламан!

Бу ҳадисни имом Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳ"ида, имом Баззор роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида келтиришган.

Шундан кейин ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмай кўрингчи!


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УМАР ИБН ҲАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган сўрига бир қават юпқа мато солинган экан. У зотнинг ҳузурларига кирган Умар йиғлаб юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Ҳой Умар, нега йиғлаяпсан? – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен йиғламас эдим. Лекин шуни биламанки, сиз Аллоҳнинг ҳузурида Форс подшоҳи Кисро ва Рум ҳукмдори Қайсардан ҳам азиз-мукаррамсиз. Улар дунё неъматларига ғарқ бўлган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришяпти. Сиз эса, эй Аллоҳнинг Расули, мана шу ҳолатда, мен кўриб турган макондасиз, – деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Ҳой Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми? – дедилар у зот.

– Албатта хоҳлайман, эй Аллоҳнинг Расули! – дедим.

– Ўша нарса шудир, – дедилар”.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

❓CАВОЛ: Бугунги кунда Каъбани сатҳида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг сатҳида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SAFARDAN UYGA QAYTGANDAN KEYIN…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАНЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Домла оёғим синиб ётибман, намозни ўтириб ўқияпман. Қиблага орқамни қилиб ўқияпман. Қиблага караб ўтирсам оёғимни қиблага узатган бўляпман. Тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жовоб учун катта раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиблага юзланиб намоз ўқиш намознинг шартларидан биридир. Яъни, ушбу шарт бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Қиблага узрсиз оёқ узатиш макруҳ бўлади. Лекин оёғини бука олмайдиганлар ёки ётган ҳолида намоз ўқишга мажбур бўлганлар оёғини қиблага узатиб намоз ўқишлари макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HOJI UYGA QAYTAYOTGANDAGI MUSTAHAB AMAL

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратли бўла туриб, сийдик теккан кийимга ёки сийдикка қўлимиз тегса ёки совун порошок билан қўлни ё бирор нимани ювилса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратли одам нажосатни ушласа ёки бирор жойига нажосат тегса таҳорати бузилган ҳисобланмайди. Нажосат теккан жойни ўзини ювиб покланади. Таҳорат ташқаридан нажосат текканда эмас, балки ичкаридан нажосат чиқса бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAZRATNING ILK KELGAN PAYTLARI…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

VAQTI KELDI!

https://youtu.be/WNKGxb5KFkM

Читать полностью…

Fotiha.Uz

РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш пайтида Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ассаламу алейкум

Саййидул айём Жума муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир». (Жума: 9).

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш пайтида Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

💎 Кечаги кунимиз ўтиб кетди...
Эртага етиб боришимиз гумон...
Шундай экан бугунимизда солиҳ амалларни кўпроқ қилиб олайлик.

😊
Ассалому алайкум қадрдонларим.

🌅 Хайрли тонг. Кунингиз мазмунли ўтсин.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

БОҒЧАДАГИ БОЛАНИНГ ҲАҚҚИ


Ассалому алайкум! Мен боғчада тарбиячи бўлиб ишлайман. Бу ерда болалардан егуликлар ортиб қолади, улардан қолганини биз ейишимиз ёинки ўзимиз билан уйга олиб кетишимиз мумкинми? 2). Умуман боғчадаги нарсалардан биз фойдаланашимиз мумкинми, бизга ҳалолми, болаларнинг ҳаққини еган бўлмаймизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Болалардан ортган егуликларни ейиш ёки уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бу болаларнинг ҳаққи ҳисобланади. Хусусан болаларнинг ичида етимлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, етимнинг ҳаққини ейиш жуда катта гуноҳ бўлади.
«Нисо» сурасининг 10-оятида шундай дейилади:
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا۝
«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар».Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчанлиги кўриниб турибди. Аввало ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қиёматда қоринларидаги у нарса оловга айланади.«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар».Сўнгра шу ҳолда – қоринларидаги олов алангалаган ҳолда дўзахга кирадилар.«Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар».Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етим молини ноҳақ еган одам ичию ташидан ўт азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси шарифлар бор.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:«Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар», дедилар.«Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўралди. У зот:«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш, мўмина покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш», деб жавоб бердилар.Машҳур тафсирчилардан Суддий:«Қиёмат куни етимнинг молини еган одам оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Ҳар бир кўрган одам унинг етим молини еганлигини билиб олади», деганлар.Ибн Мурдавайҳ Абу Барзодан ривоят қилган ҳадисда у зот:«Қиёмат куни бир қавмлар оғизларидан олов пуркалиб турган ҳолда тирилтириладилар», дедилар. Одамлар:«Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрашди. У зот:«Аллоҳ таоло: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўладилар», деганини билмайсанми?» –дедилар.Имом Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Икки заифнинг – аёлнинг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан», деганлар.Албатта, бу таълимотлар мусулмонларга ўз таъсирини ўтказган. Уларни қаттиқ ларзага солган. Улар умуман етимларнинг молига яқин келишдан ҳам қўрқиб қолишган.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда қуйидагиларни айтган:«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар...» ояти нозил бўлганида, етимларни ўз оталиғига олганлар бориб, ўз таомини уларнинг таомидан, ичимлигини ичимлигидан ажратиб қўйди. Ортиб қолган таомлар ҳам то етим ўзи егунча ёки айниб қолгунча турадиган бўлди. Етимларни оталиққа олганларга машаққат туғилди. Бу ҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган эди, Аллоҳ таоло «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар...» оятини нозил қилди». («Тафсири Ҳилол» китобидан) Тарбиячилар учун мўжалланган алоҳида таом бўлса шундан ейишингиз мумкин. Боғчадаги нарсалардан фойдаланишда ички тартиб ва қоидаларга амал қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Banda o‘zini qancha past olsa, Alloh uni shuncha yuksaltiradi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HOJI VATANIGA QAYTGANDAGI SUNNAT AMAL..

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Фото_Ҳикмат

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Сен - Аллоҳ асрамаса, ҳеч ким эмассан.
Аллоҳ сен билан бирга бўлмас экан, зиён кўргувчисан.
Аллоҳнинг ҳимоясисиз, заифсан.
Шундай экан, ҳеч қачон ўз нафсингга суяниб қолма.

«Агар Ўзинг мендан уларнинг макрларини нари қилмасанг, уларга кўнгил бериб нодон кимсалардан бўлиб қолурман».
(Юсуф сураси, 33-оят).


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Noumid – shayton

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Оят маъносин англа!

"Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир".
Ҳуд сураси, 6-оят.

Ер юзида ўрмалаган нарса — одамзод, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир.
Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌱Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал