fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Қуръоний дуолар

"Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳм қилгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилувчиларнинг яхшисисан".

#duo
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     03:05
⏰ ҚУЁШ -    04:51
⏰ ПЕШИН - 12:30
⏰ АСР -        17:41
⏰ ШОМ -      20:02
⏰ ХУФТОН -21:45

‼️ Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ CHANG YUTSA RO’ZA BUZILADIMI?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#жума

ЖУМА КУНИ КАҲФ СУРАСИНИ ЎҚИШ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қи­ли­нади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилиш­ган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар

Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади:

Қўй (қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади), қорамол ва туядир. Ушбу ҳайвонлардан бошқа ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди.

Қўйда ёлғиз бир киши, қорамол ва туяда эса бир кишидан етти кишигача шерик бўлиб адо қилишлари мумкин. Қўй олти ойлик ва ундан катта бўлиши шарт. Қорамол икки ёш ва ундан катта бўлиши шарт, туя беш ёш ва ундан катта бўлиши шарт.

Шу билан бирга, қурбонликка сўйиладиган ҳайвон семиз, йўғон ва ёши катта бўлиши афзал саналади. Қурбонликка ярамайдиган айби ёки нуқсони бор ҳайвонларни сўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб:
“Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Курбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

Қурбонлик қилиш вақти

- қурбонлик ҳайит намози ўқиб бўлингандан кейин бошланади.
- ҳайитнинг учинчи куни қуёш ботиши билан тугайди.

Қурбонликнинг қийматини садақа қилиш мумкинми?

Қурбонлик талаб этилган жонлиқлардан бирини сўйиш орқали адо этилади. Жонлиқни сўймай, жонлиқни ёки унинг миқдорига тенг маблағни бериш қурбонлик ҳисобланмайди. Балки садақа ҳисобланади. Алоуддин Косоний раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир” (Бадоеъус саноеъ).

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN NAMOZDA ESNAYMAN HAR ESNAGANIMDA QO’LIM BILAN TO’SAMAN…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

EHROM KIYISHDAN OLDIN G’USUL QILINADI SHU G’USUL MOBAYNIDA SHAMPUN SOVUNDAN FOYDALANSA BO’LADIMI


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

AYOL KISHINING TOVONI AVRAT HISOBLANADIMI?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚУРБОНЛИКНИНГ НИЯТИ

#Қурбонлик_масалалари

Масала: Бой одам қурбонлик қилишликка жонивор сотиб олиб, бошқаларни унга шерик қилиши мумкин. Агар сотиб олувчи фақир бўлиб, сотиб олаётган вақтда бошқалар шерик бўлса, шерик қиламан деб ният вилса, бошқаларни шерик қилса бўлади. Агар сотиб олиш ватида бошқалани шерик қилишни ният қилмаган бўлса, шерик қилиши жоиз эмас.

Масала:Қурбонлик қилувчи қурбонликни дилида ният қилиши кифоя қилади. Тилида қурбонлик қилишни ният қилдим деб айтиши шарт эмас.

СЎЙИШ ВАҚТИДА БИСМИЛЛАҲНИ АЙТИШ

Масала: Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар деб сўйишни ўрнига Аллоҳу акбарни ўзини айтиб сўйса, жонивор ҳалол бўлади. Лекин суннатга хилоф иш тутганлиги учун макруҳ бўлади.

Масала: Сўяётган пайтда бисмиллаҳни ўзини айтиб, Аллоҳу акбарни айтмаса, гўшт ҳалол бўлади. Лекин иккисини қўшиб айтиш суннатга мувофиқдир. Эсдан чиқариб бисмиллаҳни айтмаса, жонлиқ ҳалол бўлаверади. Лекин қасддан айтмаса, ҳалол бўлмайди.

Масала: Бисмиллаҳ билан сўйиш ўртасига бошқа ишни қўшмаслик зарур. Аксарият кишилар қурбонликларини ўзлари сўймоқчи бўладилар. Лекин моҳир бўлмаганликлари учун қоссоб, уларни қўлидан ушлаб пичоқни тортишга ёрдам беради. Шунда пичоқни ушлаган икки кишига ҳам бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни алоҳида-алоҳида айтишлари вожиб бўлади. Пичоқ тортувчилардан бирортаси бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтмаса, жонивор ҳалол бўлмайди. Лекин, жониворни оёқ-қўлини ушлаб турувчиларга сўювчи билан бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтиш шарт эмас.

Масала: Мушрик қурбонликда шерик бўлса, жонворнинг гўшти ҳалол бўлмайди ва қурбонлиги ҳам адо бўлмайди.

Масала: Қассоб мусулмон ёки аҳли китоб бўлишлари ва улар жониворни қурбонлик қилаётган пайтда Аллоҳ таолони зикр қилиб, бошқа бирортасини номини Аллоҳ номига қўшмаслиги керак. Мусулмон киши ҳам Аллоҳ таолонинг номи билан биргаликда пир ёки шу кабиларни номини тилга олмаслиги керак.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Албатта сен бир нарсани Аллоҳ азза ва жалла (розилиги) учун тарк этиб, воз кечаркансан, Аллоҳ у сабабли ундан кўра сенга яхшироғини бадал этиб, алиштириб беради”.

Имом Аҳмад ривояти

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAYIT NAMOZIDAN KEYIN AYOLLAR TOMONGA QARAB YURDILAR…


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.


🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЖАННАТДА КИМЛАРГА УЙ ҚУРИЛАДИ?

Зуҳо намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй барпо қилади” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Байҳақий ривояти).

Масжид қурувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй барпо этади” (Имом Аҳмад, Баззор ривояти).

“Ихлос” сурасини ўқувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).

Таровеҳ намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки таровеҳ намозини адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади”, дедилар.

Сабр қилувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар бир инсоннинг ёш боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: “Бандамнинг гўдагини жонини олдингларми?” Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Унинг қалбининг мевасини қабз қилдингларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Бандам нима деди?”, деб сўрайди. Улар: “У Сенга ҳамд айтди ва албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз,- деди”, деб жавоб берадилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандам учун жаннатда бир уй барпо этинглар ва уни “ҳамд” уйи деб атанглар!” деб буюради”, дедилар.

Хушфеълларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен хушфеъл инсонга жаннатнинг энг юқорисидан уй берилишига кафилман” , дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш👇
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЭҲРОМДА РАЙҲОННИ ҲИДЛАБ ҚЎЙДИМ
#Ҳаж_умра #эҳром
#ҳидлаш #хушбўйланиш

Эҳром ҳолатида райҳонни ҳидлаб қўйдим. Нима бўлади, бирор нарса лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эҳромдаги инсон райҳон ёки шу каби хўшбўй нарсани ҳидласа, бу макруҳ бўлади. Лекин унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Бу борада “Бадоиус саноиъ” китобида шундай келади:

وَيُكْرَهُ لِلْمُحْرِمِ أَنْ يَشُمَّ الطِّيبَ وَالرَّيْحَانَ كَذَا رُوِيَ عَنْ ابْنِ عُمَرَ وَجَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُمَا كَرِهَا شَمَّ الرَّيْحَانِ لِلْمُحْرِمِ ، وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ ، وَلَوْ شَمَّهُ لَا شَيْءَ عَلَيْهِ عِنْدَنَا

“Эҳромдаги киши хушбўйлик ёки райҳонни ҳидлаши макруҳдир. Ибн Умар ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, улар эҳромдаги кишининг райҳонни ҳидлашини макруҳ санашган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса зарари йўқ деганлар. Уни ҳидласа зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди”.

وَلَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ بِشَمِّ الرَّيْحَانِ وَالطِّيبِ وَالثِّمَارِ الطَّيِّبَةِ مَعَ كَرَاهَةِ شَمِّهِ كَذَا فِي غَايَةِ السُّرُوجِيِّ شَرْحِ الْهِدَايَةِ

“Райҳон, хушбўйлик ва хушбўй меваларни ҳидлаш билан ҳеч нарса лозим бўлмайди. Лекин ҳидлаш макруҳ бўлади. Жумладан, “Ҳидоянинг шарҳи Ғоятус суружия”да ҳам шундай келган” (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

САФАРДА 3 КУН БЎЛСА НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бухоро вилоятиданман. Самарқандда ўқийман, ҳафтада 3 кун ўқийман, душанбадан чоршанбагача. Ҳар ҳафта уйдан қатнаяпман. Йўлда келаётганимда намозларимни қаср қилиб ўқийман. Бир китобда ўқиб қолдим мусофир одам борган жойида 7 кундан 10 кунгача турса, ўша ерда ҳам намозини қаср қилади. Aгар ундан кўпроқ вақт турмоқчи бўлса намозларини ўз ҳолича ўқийверади. Ҳозир мен Самарқандда 3 кун туриб яна уйимга кетаман шу уч кунда ҳам намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри ўқигансиз. Сиз Самарқандга уч кунга келганингиз учун қаср ўқийсиз. Инсон сафар масофасига ўн беш кундан кам муддатга борса, қаср ўқийди. Валлоҳу аълам.


🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BIR KISHI O’G’IRLIK QILDI O’G’IRLANGAN NARSA TELEFON…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Жума_муборак

Жума муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ!

✨Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
👇

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қурбонлик қилишдан мақсад нима?

Қурбонлик қилишдан мақсад банда ўзининг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло банда сўйган ҳайвоннинг гўштига ҳам, қонига ҳам муҳтож эмас: «Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!» (Ҳаж сураси, 37-оят).

Шунингдек, қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг амрини адо этишга банданинг тайёр эканини кўрсатади ва тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Аллоҳ таолога шукр этиш бўлади.

Аллоҳга ҳар қанча шукр қилсак, шунча оз. Холис Аллоҳнинг Ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Аллоҳнинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир.

Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади.

Қурбонлик кимларга вожиб?

Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт.
1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас (Бадоеъус саноеъ).
2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди (Ал баҳрур роиқ).
3. Нисоб эгаси бўлиш.
4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас”.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҲАЖ САФАРИГА БОРГАНЛАР ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИМИ?
#ҳаж #қурбонлик
#таматтуъ

Ҳурматли Фатво ҳайъати уламолари! Маълумки, бизни юртдан ҳаж ибодатига борган зиёратчилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва таматтуъ қилганлари учун жонлиқ сўядилар. Мана шу жонлиқни сўйган ҳожилар қурбонлик кунларида алоҳида қурбонлик ҳам қилишлари керакми ёки шу сўйган бир жонлиқлари кифоями?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало шуни билиб олиш керакки, ҳожиларнинг қурбон ҳайити кунлари Минода сўйдирадиган қурбонликлари “Ҳайит қурбонлиги” эмас, балки икки улуғ ибодат – умра ва ҳаж ибодатларини жамлаганликлари учун вожиб бўлган “Шукрона қони” қурбонлигидир. Шунинг учун у ҳайит қурбонлигидан саналмайди.

Энди саволга бевосита жавоб берадиган бўлсак, ҳаж қилувчи эркак ёки аёл қурбонлик сўйиладиган кунларнинг охиригача муқим бўладиган бўлса ҳамда бой бўлса (яъни, унинг ҳожати аслиясидан ташқари закот нисоби миқдорича ёки ундан ортиқ маблағи бўлса) унга таматтуъ жонлиғидан ташқари қурбонлик ҳам сўйиши вожиб бўлади. Аммо мазкур муқимлик ва бойлик шартларидан ҳар иккиси ёки бири ҳаж қилувчида топилмаса унга қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай дейилган:
"وأما الأضحية فاذا كان مسافرا فلا يجب عليه واِلاَّ فكالمكي فتجب كما مرّ في "البحر" و "رد المختار" و مثله في "الخانية".
Яъни: “Ҳаж қилувчи мусофир бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлмайди. Аммо, муқим бўлса, худди Макка аҳлига вожиб бўлгани каби ҳаж қилувчига ҳам қурбонлик сўйиш вожиб бўлади. Мазкур ҳукм “Баҳрур-роиқ”, “Раддул-мухтор” ва “Хония” китобларида зикр қилинган” (“Ғунятун-Носик” китоби 276-бет).
Демак, Ҳаж арконлари бошланиб, Минога боришларидан олдин Макка шаҳрида ўн беш кун ва ундан ортиқ турадиган ҳожилар бой бўлсалар ва қурбонлик кунларининг охирги вақтида ҳам муқим бўлсалар, уларга таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади.

Шунингдек, қурбонликнинг охирги куни – Зул-ҳижжа ойининг ўн иккинчи куни қуёш ботишидан олдин Маккага қайтиб, у ерда ўн беш кундан кўп туриши аниқ бўлган бой ҳожиларга ҳам таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Чунки қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик сўйиладиган вақтнинг охири эътиборга олинган.
Шундай экан, қайси ҳожига қурбонлик вожиб бўладиган бўлса, хоҳласа қурбонлигини Саудия Арабистонида сўйдирсин, ҳоҳласа ватанларидаги вакилларига айтиб қурбонлик сўйдиришлари мумкин. Чунки ҳаммамизга маълум бўлган қурбонликни исталган жойда сўйиш жоиз бўлиб, ҳарамда сўйилиши шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАССОБНИНГ ИШ ҲАҚҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хўжайиним мол, қўй сўядилар. Сўйиб уни дўконларга кг ҳисоблаб топширадилар. Ҳўжайинимга маълум жойи бор. Сўйган одамни хаққи деб (лаш) олиб келадилар. Шу биз учун ҳалолми? Молни эгасини хаққи деб эшиттик.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишининг моли ёки қўйини сўйиб беришга ёлланган қассоб шариатда ижарага олинган ишчи ҳисобланади. Демак, у иш бошланмасдан аввал хизмат ҳақи қанчалигини ва хизмат нималардан иборатлигини келишиб олиши керак. Ушбу келишув пулга бўладими ё гўштга бўладими ёки ярми пул қолгани гўшт ёҳуд тери бўладими фарқи йўқ. Муҳими, у аниқ бўлиши керак. Шундан сўнг сўйиб бўлгач, ўшандан бошқа бирор нарса олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJ DAVRIDA ARABCHA OYAT VA DUOLARNI BILMASA O’ZBEK TILIDA AYTISH MUMKINMI?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJ PAYTIDA ER XOTINLIK MUNOSABATI…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Андижонданман. Тоққа икки кунга дам олишга борсам, намозни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқийманми? Масофа 200 км атрофида.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларнигина қаср қилиб ўқийсиз. Суннатларни эса тўлиқ адо қиласиз. Валлоҳу аълам.


🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJ AMALLARINI BAJARISHDA MUZDALIFADAN QAYTGANDAN KEYIN BIRINCBI SHAYTONGA TOSH OTIB KELIB EHROMDAN CHIQSA EHROMSIZ TAVOFI IFOZA QILSA BO’LADIMI?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

IBODAT QILADIGAN BANDA DOIM MUXTOJLIGINI ESDAN CHIQARMASLIGI KERAK

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

QABRIM BILAN MASJIDIM ORASI MINBARIM ORASI JANNAT BOG’LARIDAN BIR BOG’

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Hajni ota-onaga bagʻishlasa boʻladimi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

IMOM MOLIKDEK ZOT MADINAI MUNAVVARADA ULOVGA MINMAGANLAR ULOVIMNING TOVUSHI PAYG’AMBAR ALAYHISALOTU VASSALOMGA OZOR BERMASIN DEB

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал