ЖАННАТДА КИМЛАРГА УЙ ҚУРИЛАДИ?
Зуҳо намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй барпо қилади” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Байҳақий ривояти).
Масжид қурувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй барпо этади” (Имом Аҳмад, Баззор ривояти).
“Ихлос” сурасини ўқувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).
Таровеҳ намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки таровеҳ намозини адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади”, дедилар.
Сабр қилувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар бир инсоннинг ёш боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: “Бандамнинг гўдагини жонини олдингларми?” Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Унинг қалбининг мевасини қабз қилдингларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Бандам нима деди?”, деб сўрайди. Улар: “У Сенга ҳамд айтди ва албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз,- деди”, деб жавоб берадилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандам учун жаннатда бир уй барпо этинглар ва уни “ҳамд” уйи деб атанглар!” деб буюради”, дедилар.
Хушфеълларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен хушфеъл инсонга жаннатнинг энг юқорисидан уй берилишига кафилман” , дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@FotihaUz
ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бурундан қон келганини сезиб бошни кўтарса ва қон чиқмай қайтиб кетса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон буруннинг юмшоқ жойига чиққан бўлса таҳорат синган ҳисобланади. Гарчи у ташқарига чиқмаган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
🔗
#Тафаккур вақти
Эмас мавжуд анингдек гавҳари пок,
Далил улдурки кийди тожи "лавлок".
("Лавлок" — Ҳадиси қудсийда келадики, Ҳақ таоло "Лавлака лама холақтул-афлака" яъни "Сен бўлмаганингда осмонларни яратмаган бўлар эдим", деди. Ушбу ўринда ана шу ҳадиси қудсийга ишора бордир).
Ул зотдек гавҳари пок аввалдин-охиргача вужудга келмаган ва келмас. Ҳеч бир пайғамбарнинг мартабаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақом ва мартабаларига яқинлашган эмас.
Дайламий ҳазрат Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ дедилар: "Жаброил ҳузуримга келиб: "Эй Муҳаммад! Сен бўлмасанг, жаннат яратилмас эди. Сен бўлмасанг, дўзах ҳам яратилмас эди".
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинади: "Одам (алайҳиссалом) Муҳаммад (алайҳиссалом) исмларини Аршда ёзилган ҳолда кўрди. Аллоҳ жалла шаънуҳу Одам (алайҳиссалом)га деди: "Муҳаммад бўлмаганида сани яратмас эдим".
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@FotihaUz
#Гуноҳи кабиралар
Тақдирни рад этиш
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар сураси, 49).
Ибн Жавзий тафсирларида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби хусусида икки хил гап борлигини айтганлар: Биринчиси, Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тақдир ҳақида тортишганлар. Шунда мазкур оят нозил бўлган (Муслим ривояти). Абу Умома розияллоҳу анҳу: «Бу оят қадариялар хусусида», деганлар.
Иккинчиси, Нажрон епископи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад, гуноҳлар ҳам тақдир-қадар билан содир этилади, деб даъво қиласан. Бундай эмас-ку», деди. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди: «Албатта, жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): «Дўзах азобини тотиб кўринглар!» (дейилур). Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов-қадар билан яратдик» (Қамар сураси, 47–49).
«Ҳолбуки, сизларни ҳам, ясаб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку!» (Вас-соффот сураси, 96).
Ибн Жарир айтганларки, бу оятни икки хил тушуниш мумкин. Аллоҳ сизларни ва амалларингизни яратган ёки Аллоҳ сизларни ва ясаб олган бутларингизни яратган. Бу оят бандаларнинг ишлари махлуқ эканига ҳужжатдир. Аллоҳу аълам.
«Жонга ва уни расо қилиб-яратиб, унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки...» (Ваш-шамс сураси, 8). Саид ибн Жубайр айтганлар: «Аллоҳ нафсга фужурини ҳам, тақвосини ҳам юклаб қўйди».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Қадар-тақдир йўқ, ишлар энди содир бўлади – улар тақдир қилинмаган», деб даъво қиладиган қавм ҳақида: «Агар уларга йўлиқсанг, мен улардан бегоналигимни, улар мендан бегона эканликларини уларга айтиб қўй. Мабодо улардан бирининг Уҳудчалик тилласи бўлса-ю, уни инфоқ қилса, то қадарга иймон келтирмагунича Аллоҳ уни қабул қилмайди», дедилар-да, сўнг Жаброил алайҳиссалом ҳадисини зикр қилдилар.
Жаброил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Иймон нима?» деб сўраганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига, яхшилик ва ёмонлик қадардан эканига ишонмоғинг!» дея жавоб берганлар (Муслим ривояти).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇👇
@FotihaUz
BIR NARSANI NAXTGA 15 so’m BO’LADIGAN BO’LSA NASIYAGA OLSANG 20 so’m DEYISH YOKIY SOTIB OLISH JOIZMI?
@FotihaUz
BOSHQA YURTDA BO’LSAYU RAMAZONNI SHU YERNING TAQVIMIGA QARAB BOSHLASA LEKIN RAMAZONNING O’RTADIDA…?
@FotihaUz
ДАРДДАН ҚИЙНАЛГАН ИНСОН ҚАНДАЙ ДАВО ТОПДИ? (Ҳаётий воқеа)
Бир муслима аѐл ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ѐнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик. Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаѐлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ѐрилдим. Чунки кечалари сира ухлаѐлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ѐрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ѐқ-бу ѐққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ѐтардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ѐнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ѐтишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ѐтдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин НАМОЗ ҲАЛОВАТИНИ сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ѐтишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони НАМОЗДАН ТОПГАНИМ учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман”.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
"Намозда хушуъ" китобидан.
Каналга уланиш:👇👇👇
@FotihaUz
Hajni ota-onaga bagʻishlasa boʻladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
IMOM MOLIKDEK ZOT MADINAI MUNAVVARADA ULOVGA MINMAGANLAR ULOVIMNING TOVUSHI PAYG’AMBAR ALAYHISALOTU VASSALOMGA OZOR BERMASIN DEB
@FotihaUz
HAJ NUSOBGA YETGAN TILLO TAQINCHOG’I BORU AMMO QOG’OZ PULI YO’Q DAROMADI YO’Q AYOLGA FARZMI?
@FotihaUz
Оят тафсири
Яъни, онадан янги туғилгандай ҳолда қайта тирилиб ҳузуримга келдингиз. Молу дунёнгиз, бола-чақангиз, хизматчи-мардикорингиз, мансаб-амалингиз ва дўст-ёрингиз у дунёда қолиб кетди. Ваъда қилинган қиёмат кунига, маҳшардаги тўпланиш жойига ишонмас эдингиз. Мана, ваъда қилинган ўша вақт–қиёмат куни қойим бўлди. Мана, ваъда қилинган ўша жойда–маҳшарда саф тортиб турибсиз.
@FotihaUz
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 20:20 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 9 июнь куни
кечки соат ⏰ 20:20 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🫡 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Юксак мақом сабаби...
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир аёл келиб деди:
— Менинг якка-ю ягона қизим ўлди. Бу мусибатга чидай олмаяпман. Сиздан илтимос, менга бир дуо ўргатинг, қизимни ҳеч бўлмаса тушимда кўрай.
Ҳасан Басрий аёлга истаганини ўргатдилар. Аёл кетди, лекин эртаси куни кечагидан ҳам қаттиқроқ йиғлаб келди:
— Қизимни тушимда кўрдим, аммо жуда ҳам қаттиқ азобланаётган ҳолда эди. Устига оловдан бўлган либос кийдиришаётган экан.
Бу гапларни эшитган ҳазрат ва шогирдларининг кўзларига ёш келди...
Орадан бир неча кун ўтгач, Ҳасан Басрий тушларида ўзларини вафот этиб, жаннатга тушганлари, муҳташам қаср ва у ерда бир қиз сайр этиб юрганини кўрдилар. Қиздан сўрадилар:
— Сен қайси пайғамбарнинг аёли ёки қизисан?
— Ҳазрат, мен яқинда ҳузурингизга фарёд уриб келган аёлнинг қизиман, – жавоб берди у.
— Онанг сени азобланаётганингни тушида кўрганини айтган эди, сен эса бу ерда, бундай мақомдасан. Қандай қилиб бу мартабага эришдинг?
— Биз қабр ҳаётидаги беш юз эллик киши азобда эдик, – сўз бошлади қиз. – Бир киши қабристонга келиб, ўн бир марта Ихлос, ўн бир марта Фалақ, ўн бир марта Нос сураларини ўқиб, савобини қабристонда ётган барча мўмин-мўминаларнинг руҳларига бағишлади. Шунда Аллоҳ таоло азоб фаришталарига: «Оятларим ва исмларим ҳурматидан марҳумлардаги азобни тўхтатиб, уларга юқори мақом беринг», дея амр этди. Бу мартабага шундан кейин эришдим...
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@FotihaUz
#Жума_муборак
Жума муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ!
✨Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇
@FotihaUz
Зикр
Зикр нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан бири ҳисобланади.
Банданинг тили учун Қуръон тиловатидан кейинги энг афзал ибодат Аллоҳ таолонинг зикридир. Банда зикр сабабидан Аллоҳ таолога ихлос билан дуо қилади ва ҳожатларини сўрайди.
«Зикр» сўзи луғатда «эслаш», «хотирлаш», «сўзлаш», «тилга олиш», «баён этиш», «шарҳлаш», «тавсифлаш» каби маъноларни англатади.
Аммо умумий маънода зикр икки хил бўлади: тил билан зикр қилиш ва дил билан зикр қилиш:
Буларнинг ҳар бири ҳам икки турли бўлади: унутганини эслаш ва унутмаса ҳам, ёдидаги нарсани хотирлаш.
Уламолар истилоҳида «Зикр – банданинг Роббини тили ва дили билан эслашидир». Бу У Зотнинг ўзини, сифатларини, амалларини, ҳукмларини зикр қилиш ёки Китобини тиловат қилиш ёхуд У Зотга дуо қилиш, У Зотдан бирор нарсани сўраш, У Зотга ҳамду сано айтиш, У Зотни улуғлаш ва У Зотга шукр келтириш каби нарсалар ила бўлади.
Зикр ҳар бир бандадан талаб қилинган ва ҳар бир бандага маҳбуб қилинган нарсадир. Зикр ҳар доим қилиниши керак бўлган марғуб ишдир.
Фақат шариат истисно қилган – қазои ҳожат ва хутба эшитиш пайтига ўхшаш ҳолатлардагина зикр қилинмайди.
Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримдаги кўплаб оятларда биз бандаларга зикр қилишни амр этган. Зикрни кўп қилиш ва бунда бардавом бўлиш нажот учун шарт қилинган. Аллоҳ таолонинг Ўзи зикр қилувчиларни мақтаган, уларни Ўз оятларидан баҳраманд бўладиганлар, деб атаган ва зокирларнинг ақл эгалари эканини таъкидлаган. Баъзи уламоларимиз мазкур оятларнинг сони бир юз етмиш тўртта эканини таъкидлаганлар.
– Зикрнинг фойда ва самаралари:
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. Зикр Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. Зикр зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.
17. У қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
18. У хатоларни кетказиб, ювади.
19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.
20. У бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. У сакийна ва раҳматнинг тушишига сабабдир.
22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. У зокирга Аллоҳ таолонинг сўровчиларга берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришига сабаб бўлади.
26. Зикр энг осон, энг афзал ва улуғ ибодатдир.
27. У жаннат экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёда бахтсизлигига сабаб бўладиган унутилишдан халос қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.
34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенгдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловотини жалб қилади.
39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилиш учун энг катта ёрдамдир.
@FotihaUz
КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда кўп эснайман, ҳар эснаганимда қўлим билан тўсаман. 2 ёки 4 ракатли намозда 3 мартадан кўп эснайман. Намозда 3 мартадан кўп ҳаракат қилишлик намозни бузади, дейилган. Намозим бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эснаш шайтондандир, ким эснаса, оғзини ёпсин", деган мазмунда ҳадис келган.
Намозда эснаш масаласида эснов келганда аввал иложи борича оғизни очмай, эснашни қайтаради, ҳеч иложи бўлмаса, тик турганда ўнг қўлнинг ичи билан, ўтирганда чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитилади. Оғизни беркитгани учун намоз бузилмайди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
Уйқудан турганда ўқиладиган дуо
« الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.
Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
@FotihaUz
Кишининг таассубдан озод эканининг аломатларидан бири мухолиф томоннинг яхши ишларини мақтай олишидир. Чунки таассуб кўпинча мухолиф томоннинг яхши ишларига нисбатан кўзни кўр қилиб қўяди.
Шайх Юсуф Қаразовий роҳимаҳуллоҳ
@FotihaUz
🕋 НАМАНГАНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ
#haj2023
✈️ Бугун Наманган-Мадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда
🔸Дастур бўйича Наманган халқаро аэропортидан Наманган ва Андижон вилоятлари зиёратчиларини Мадинага етказиш учун 14 та авиақатнов режалаштирилган бўлиб, ҳар бир рейсда 245 нафардан йўловчини манзилга етказиш ва мавсум сўнгида қайтариб олиб келиш режалаштирилган.
🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@FotihaUz
#Ҳадисни қалбга муҳрла!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув қўшилган сут олиб келинди. У зотнинг ўнг томонларида аъробий, чап томонларида эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу эдилар. У зот ундан ичиб аъробийга бердилар. Ва: «Ўнгдан, ўнгдан», деб айтдилар".
Муттафақун алайҳ.
@FotihaUz