🕌 БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МАДИНА ШАҲРИГА ЕТИБ КЕЛДИ
🔸Бугун, 4 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган Ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб бордилар.
🔸Ҳамюртларимизни Саудиялик ташкилотчилар ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари муносиб кутиб олдилар ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.
✅ Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришдилар.
🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@FotihaUz
Шарҳ: Бундан ота-она катта ёшга етганида уларнинг хизматини қилиш, розилигини олиш алоҳида аҳамият касб этиши чиқади. Албатта, ҳар қандай қарияни ҳам қарилиги учун ҳурмат қилинади.
Аммо қари ота-онани ҳам қарилиги учун, ҳам ота-оналиги учун эҳтиром қилиш керак бўлади. Ота-онаси ёки улардан бири қариб, катта ёшга етсалар уларни рози қилиш билан жаннатга кириш имкони очилар экан. Кимки ўша зўр фурсатдан вақтида фойдаланмаса, бурни ерга ишқалган билан баробар бўлар экан.
Шунинг учун ота-онани ҳар доим ҳурмат қилиш билан бирга, уларга қариган чоғларида алоҳида эҳтиром кўрсатмоқ лозим бўлар экан. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги лозим.
@FotihaUz
"Батаҳқиқ, Биз сизларга ер юзида имкон бердик..."
Аъроф сураси, 10-оят.
Янги кун муборак!
@FotihaUz
Шарҳ: Шунинг учун Аллоҳ таолони рози қиламан деган киши Аллоҳ таоло чизган чегарада ота-онасини рози қилишга ҳаракат қилмоғи лозим. Аллоҳ таолони норози қилмайман деган одам Аллоҳ таоло чизган чегарада ота-онасини норози қилмасликка ҳаракат қилмоғи лозим.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ», деганлар. Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.
Мусулмон фарзанд ота-онасини рози қилиш учун барча яхшиликларни қилиши матлуб. Аммо бу ишлар шариат кўрсатмаларидан заррача ҳам четга чиқмаслиги лозим. Акс ҳолда банда Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор бўлиб қолади.
@FotihaUz
✨Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…
🕋 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊
@FotihaUz
GO’SHT DO’KONIMIZ BOR BIZ XALQDAN MOLNI SO’YIB OLAMIZ PULINI KELISHIB LEKIN…?
@FotihaUz
"Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади..."
Ҳуд сураси, 52-оят.
Ҳуд алайҳиссалом ўз қавмларига нажот нимада эканлигини айтдилар.
Эй Роббим! Гуноҳларимизни кечиргин, бошланган кунимизни хайрли қилгин!
@FotihaUz
🕋 “ҲАЖ – 2023” ИШЧИ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
✅ Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.
🔸Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур муқаддас сафарларни юқори даражада ташкил этиш ва фуқароларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.
🔹Шу мақсадда, жорий мавсумда зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ҳаж ибодатларини гўзал адо қилишлари учун айни кунларда “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
🏨 Жумладан, зиёратчилар истиқомат қилиши режалаштирилган Мадина шаҳридаги “Zam-zam Pullman”, Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари атрофлича кўздан кечирилмоқда...
➡️ БАТАФСИЛЎзбекистон
мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@FotihaUz
МУЗҚАЙМОҚ СОТУВЧИЛАР НОНИНИ ҲАМ ТОРТИБ СОТАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
Мени музқаймоқ сотадиган ишчиларим бор. Уларни ҳар куни ҳисоб-китоб қиламан. Кам чиқса тўлайсан деб тўлатаман, лекин баъзи бирларидан вафлини ҳисобига кўп чиқади. Шу ортиқча пулни мен олмайман кўнглим бўлмайди ўзига бераман. Шуни нима қилсам бўлади? У пулни олсам кимнидир ҳаққи бўлса мен жавобгар бўлмай дейман. Олсам бўладими ёки ўзларига берайми ортиқча чиққанини?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг тушунишимизча, музқаймоқ тарозига қўйилиб сотилади ва вафлига солиб тарозига қўйилгани ҳисобига охирида кўпроқ чиқади.
Сизни бу ортиқча пулни бировнинг ҳаққи эканлигидан қўрқиб олмаслигингиз яхши, аммо уни сотувчига беришингиз ҳам барибир асл эгасига етказмасдан, мендан кетса бўлди қабилида иш тутиш бўлади. Шунинг учун сиз сотувчиларга тарозига идишнинг вазнини чиқариб ташлаб сотишни тушунтиришингиз керак. Демак, у пуллар агар сиз музқаймоқни сотувчига ўтказишда тўғри тортиб берган бўлсангиз, сотувчининг айби билан тўпланиб қолган мижозларга тегишли пул ва уларни ўшалар номидан эҳсон қилинг. Агар сотувчига топширишда адашилган бўлса, у ҳолда пуллар сизларга тегишли. Демак, тарози ёки тарозибонни текширинг. Ёки сотувчининг тарозиси яхши ишламаслиги мумкин, у ҳолда ҳам мижозларга тегишли ва уни ўшалар номидан эҳсон қилинг ва сотувчи қўлига ишончли тарози беринг. Валлоҳу аълам.
@FotihaUz
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 20:20 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 26 май куни
кечки соат ⏰ 20:20 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🫡 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Савол беришди: “Шайхимиз, менга қалбимнинг қайғусидан нажот топишим учун бир амални айтсангиз? Уни ғаму ташвишлар ҳалок қилаёзди.
Жавоб бердилар: “Инсонларнинг шовқинида йироқда бўлиб, тун ярмида Роббинг билан холи қолгин. Икки ракат бўлсада намоз ўқигин. Саждангни узун қилгин, сўнгра шикоятинг ила Унга ёлбориб йиғлагин. Аниқки, ҳали ўрнингдан турмасингдан Аллоҳ сенга дуоингни ижобат қилади!
Доктор Аҳмад Ийсо Маъсоравий
@FotihaUz
Агар отанг вафот этса насихат хам вафот этади.
Агар аканг вафот этса ўнг қўлинг кесилгандек бўлади.
Агар онанг вафот этса нуринг ўчади, агар опанг ё синглинг вафот этса табассуминг кетади, дўстинг вафот этса кўз нурингдан айрилгандек бўласан.
Хаёт жуда қисқа. Уни гина-кудрат, адоват, хасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаш тўғри эмас.
Хар бир иш хар бир инсон эртага хотирага айланади, шундай экан табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг, ахир бу дунёни қачон тарк этишимизни билмаймиз-ку👇
@FotihaUz
"Аллоҳ хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаганиникини) тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила шод бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос".
Раъд сураси, 26-оят.
Янги кун муборак!
@FotihaUz
ҲАЖ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?
Ҳaж ибoдaтининг бoшқa ибoдaтлaрдaн бир фарқи шуки, у ҳaммaгa ҳaм бир пaйтнинг ўзидa фaрз бўлaвeрмaйди, бaлки aйрим шaртлaригa мувoфиқ кeлгaн мусулмoнлaргaгинa фaрздир. Қoдир бўлгaн oдaмлaргa Aллoҳ учун Бaйтни ҳaж қилиш фaрз. Улaмoлaр кишигa ҳaж фaрз бўлиши учун қуйидaги шaртлaр мaвжуд бўлиши кeраклигини тaъкидлaшгaн:
1) мусулмoн бўлиши;
2) бaлoғaтгa eтгaн бўлиши;
3) oқил бўлиши;
4) ҳажга қoдир бўлиши;
5) сoғ-сaлoмaт бўлиши;
6) ҳукумaт мaн қилмaгaн бўлиши;
7) йўлдa oмoнлик бўлиши;
8) aёл кишига мaҳрaми бўлиши;
Kимдa ушбу шaртлaрдaн бирoртaси бўлмaсa, унга ҳaж фарз бўлмайди.
Ҳаж – Исломнинг беш арконидан бири бўлган улуғ рукн, Аллоҳга маҳбуб ибодатдир. Бу ибодат Аллоҳ таолога юзланиш, У Зотнинг тажаллийси, нурининг маркази бўлган масканда адо этилади. Ҳадиси шарифларда келишича, Байтуллоҳи шариф шундай маконга жойлашганки, унинг айни устида, еттинчи осмонда Байтул Маъмур, унинг устида эса Аллоҳ таолонинг Арши жойлашган. Аллоҳ таолонинг таважжуҳи, нури ва тажаллиёти дастлаб Каъбатуллоҳга нозил бўлиб, кейин бутун оламга тарқалади. Шу сабабли бу ерга келиш бахтига мушарраф бўлган мусулмонлар учун улкан саодат бор.
@FotihaUz
#Ҳадисни қалбга муҳрла!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдилар: «Сизлардан бирортангиз эрта тонгда бориб ўтин термоғи, уни орқалаб ташимоғи, ундан садақа қилмоғи ва шу билан одамлардан беҳожат бўлмоғи, сўраса ё берадиган, ё бермайдиган кишидан тиланиб юрмоғидан кўра, албатта, ўзи учун яхшироқдир! Юқори қўл паст қўлдан яхшироқдир!.. (Аввал) қўл остингиздагилардан бошланг!».
@FotihaUz
"Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир".
Анъом сураси, 72-оят.
Аллоҳим! Бу синов майдонида Ўзинг рози бўладиган йўлдан юриб, оқибат ҳузурингга ёруғ юз билан бормоқликни насиб қилгин! Омин
@FotihaUz
Намоз ўқимасликка баҳона йўқ!
Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.
Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.
«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.
«Уларни уйғот!» деди эри.
Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.
Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир» деб марҳамат қилган. "Тоҳа" сураси 132-оят
Аёл «Хўп» деб, болаларини уйғотди.
Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. «Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг» деди бой.
Уй эгаси бойдан «Нима бўлди?» деб сўради.
Шунда бой киши: «Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда «Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман» деди.
Намоз Аллоҳ таолонинг буюк фарзларидан биридир! Уни ўқимасликка асло баҳона йўқ! Соғлом одам масжидда жамоат билан, туришга қодир бўлмаган одам ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмаган одам ёнбошлаб бўлса ҳам намозини адо этади.
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин»
(Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).
(«Меърожда фарз бўлган ибодат»)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса...
🌙 Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
🤲 «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.
🔸(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
@FotihaUz