Зоҳир ботиннинг ойнаси!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватни бутларни синдиришдан бошламаганлар. Балки аввало қалблардан бутларнинг ўрнини чиқариб ташлаганлар. Натижада авваллари буту санамлар учун борини беришга тайёр бўлганлар, ўз қўллари билан ана шу бутларни яксон қилганлар.
Сийратдан олинган ушбу қисқагина иқтибосда бутун ҳаёт йўлимиз, инсонлар билан муомаламиз, ислоҳу тарбия ва даъват ишларимизнинг режаси чизиб қўйилган. Зоҳирий асоратлар билан курашишдан аввал, уларнинг асл сабаби бўлган ботиний омилларни муолажа қилмоқ даркор. Шунда зоҳир ҳам ўз-ўзидан ислоҳ топади.
@FotihaUz
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 19:45 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 12 май куни
кечки соат ⏰ 19:45 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🫡 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@FotihaUz
Жума куни «Каҳф» сурасини ўқидингизми?
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан
@FotihaUz
Ким зикрни тарк қилса, шайтон унга худди соя каби ҳамроҳ бўлади.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Ким Раҳмон зикридан юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша кимсага ҳамроҳ бўлур" (Зухруф сураси, 36 оят), деб айтган.
@FotihaUz
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
@FotihaUz
Саҳобаларни яхши кўриш диндандир
Аюб Сахтиёний раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Кимки Абу Бакрни яхши кўрса, албатта динни қоим қилибди. Кимки Умарни яхши кўрса, албатта тўғри йўлни тушунибди. Кимки Усмонни яхши кўрса, Аллоҳнинг нури ила нурланиб, ёришибди. Кимки Алини яхши кўрса, мустаҳкам арқон (Ислом дини) ни тутибди. Энди кимки хайр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларида деса, нифоқдан қутулибди, нажот топибди” дедилар.
“Дамашқ тарихи” китобидан
@FotihaUz
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
‼️Дунё ва охиратингиз учун фойдали илова
Эътиборингизга Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг интернетдаги www.abdulbositqori.uz сайти ишга туширилганлигини ва Android, IOS телефон қурилмалари учун мӯлжалланган Abdulbosit Qori деб номланувчи иловани эътиборингизга тақдим этамиз. Ушбу дастуримиздан мӯмин мусулмонлар учун кундалик ӽаётда зарур бӯладиган намоз тақвими, қибла йӯналиши, намоз ӯқиш тартиби, Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг Қуръони Карим таълими видеодарсликлари ва 30 жуз Қуръони Карим тиловатидан баӽраманд бӯлишингиз мумкин. Дастурни такомиллаштириш устида иш олиб борилаётганлиги сабабли баъзи учраши мумкин бӯлган камчиликлар учун олдиндан узр сӯраймиз. Аллоӽ барчамизга ушбу дастурнинг манфаатли бӯлишида мададкор бӯлсин.
👉 Android қурилмалари учун мӯлжалланган шакли
👉 IOS қурилмалари учун мӯлжалланган шакли
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @FotihaUz
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 5 май куни
кечки соат ⏰ 19:30 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🫡 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Илм ва иймон
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Нафслар уни касб қилган, қалблар унга эга бўлган нарсанинг афзали ҳамда банда дунё ва охиратда эришган рифъат (баланд даража) илм ва иймондир. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло ушбу сўзида уларни яқин қилди, боғлади:
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир”.
(Мужодала сураси, 11-оят).
“Фавоид” асаридан
@FotihaUz
#тафсир
Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 2-оят
«Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлур».
@FotihaUz
#қисқа_савол_жавоблар
Мерос тақсим қилинмаса гуноҳми?
❓САВОЛ:
Ассалому алайкум. Бир инсон вафот этгандан кейин ундан қолган мол-мулкни, яъни меросни меросхўрлар ўртасида тақсим қилинмаса гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, унда қайси тараф гуноҳкор бўлади?
💬 ЖАВОБ:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Гуноҳ бўлади. Бировнинг молини эгасига бермаганнинг гуноҳи бўлади.
┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
📝 Ислом молияси изоҳи:
мерос масаласига енгил қараш керак эмас, чунки бу бировларнинг ҳақи билан боғлиқ. Зеро, бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳ қонларингиз ва молларингизни бир-бирингизга ҳаром қилди”, дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
☪️ @FotihaUz канали
МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАРБИЯ
Фарзандларни гўзал тарбиялашнинг энг қисқа йўли уларга Расулуллоҳ алайҳиссаломни севдириб қўйишдир. Чунки киши маҳбубининг айтганини қилади. У зот алайҳиссалом ҳақида эса Аллоҳ таоло: «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!», деган.
Шундай экан, агар фарзандларимизни пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат қўйдира олсак, улар у зотнинг айтганини қилишади, у зотдан ўрнак олишади ва натижада энг гўзал ахлоқ билан музайян бўлишади.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
———
@FotihaUz
ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА УНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимда Қуръон китобининг арабча нашри бор, аммо ўқишни билмайман. Лекин беш вақт намоздан олдин ё кейин китобни очиб Ихлос ва Фотиҳа сурасини ўқиб, сўнгра ёпиб қўяман. Қилган ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш, уни тиловат қилиш, унга амал қилиш улкан саодатдир. Зеро Қуръони карим нозил қилинганидан бери саҳобаи киромлардан бошлаб кейинги барча улуғларимиз Қуръони каримни ўқишни ўзларига вазифа қилиб олганлар ва шогирдларига ҳам уни ўқишни вазифа қилиб топширганлар. Аллоҳ таоло ўз Каломида уни тиловат қилувчиларни мақтаган. Сизни қилаётган ишингиз тўғри. Лекин Қуръони каримни тажвидга мувофиқ тўғри ўқишни ўрганиб, имкон қадар уни хатм қилишга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда улкан ажрларга эга бўласиз. Зеро, Қуръони карим мусулмон уммати ўқиб-ўрганиши, эрта-ю кеч тиловат қилиши, ундаги маъноларни ҳаётига татбиқ қилиши учун нозил бўлгандир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
Кеча узундир, уйқунг билан қисқартирма! Кундуз покизадир, гуноҳинг билан ифлос қилма!
Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ
@FotihaUz
Эй Раббим, Сендан уч нарсани сўрайман:
Саодатим,
ризқим ва
ҳожатимни махлуқларинг қўлида қилмагин!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
@FotihaUz