#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
‼️Дунё ва охиратингиз учун фойдали илова
Эътиборингизга Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг интернетдаги www.abdulbositqori.uz сайти ишга туширилганлигини ва Android, IOS телефон қурилмалари учун мӯлжалланган Abdulbosit Qori деб номланувчи иловани эътиборингизга тақдим этамиз. Ушбу дастуримиздан мӯмин мусулмонлар учун кундалик ӽаётда зарур бӯладиган намоз тақвими, қибла йӯналиши, намоз ӯқиш тартиби, Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг Қуръони Карим таълими видеодарсликлари ва 30 жуз Қуръони Карим тиловатидан баӽраманд бӯлишингиз мумкин. Дастурни такомиллаштириш устида иш олиб борилаётганлиги сабабли баъзи учраши мумкин бӯлган камчиликлар учун олдиндан узр сӯраймиз. Аллоӽ барчамизга ушбу дастурнинг манфаатли бӯлишида мададкор бӯлсин.
👉 Android қурилмалари учун мӯлжалланган шакли
👉 IOS қурилмалари учун мӯлжалланган шакли
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @FotihaUz
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 5 май куни
кечки соат ⏰ 19:30 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🫡 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ERIM O’TIB QOLDILAR QOLGAN MABLAG’LARNI FARZANDLARIMGA BO’LIB BERANIM YO’Q HOZIR TALABA SHU PULDAN ZAKOT BERAMANMI?
@FotihaUz
Уч нарса сабрдандир:
1. Мусибатини бировга айтмаслик.
2. Оғринганини кўрсатмаслик.
3. Ўзини оқламаслик.
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ
@FotihaUz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ОВОЗ БЕРДИЛАР
✅ Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги учун умумхалқ референдумида иштирок этдилар.
🇺🇿 Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур референдумда овоз бериш жараёни очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-референдум ўтказиш участкасига келиб, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ўтказилган референдумда қатнашдилар...
@FotihaUz
ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
Haqiqat
Bir kun bir zarba yoki bir dard bilan joynamoz ustiga o'tiramiz. Hayotning chalkash yo'llariyu sinovlaridan najot izlab duoga qo'l ochamiz.
Aslida o'sha kundan biz yashashni boshlaymiz. Ha, shunda qalbimizda ajib hotirjamlik sezamiz. Shunchaki qilgan gunohlarimiz uchun chin dildan tovba qilganimizda qanchalar taskin topamiz.
Alloh uchun qalbingizdan joy bering. U uchun yashang, shunda ko'rasiz siz uchun qanday eshiklar ochilar ekan.
Shunchaki pok, samimiy, bag'rikeng, kechirimli va albatta, iymonli bo'ling!
@FotihaUz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, дедилар.
Абу Довуд ривояти
———
@FotihaUz
#salomatlik
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@FotihaUz
Шавволдан олти кун рўза тутиш
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
@FotihaUz
Эй Раббим, Сендан уч нарсани сўрайман:
Саодатим,
ризқим ва
ҳожатимни махлуқларинг қўлида қилмагин!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
@FotihaUz
"...Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар..."
Иброҳим сураси, 34-оят.
Роббим! Чексиз неъматлар ичра яшамоқдамиз... Неъматларингга шукр қилувчи шокир бандалардан бўлмоқликни бизга насиб қил! Омин!
@FotihaUz
Dunyo oldindan paydo boʻlganmi yoki keyinchalikmi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Кўрсаткич учи ниқталиб турган нуқта Ер шарининг 6 000 000 000 (олти миллиард) километрдан олинган сурати.
Бу кенг ва ниҳоясиз борлиқда биз бепоён билган заминимиз ана шундай кичик нуқтада мужассам экан, энди ҳар биримизнинг ўрнимиз, ташвишларимиз, муаммоларимиз ва орзуларимиз на қадар кичик ва майда?!
Шундай поёнсизликни яратган Парвардигоримиз қанчалар буюк ва қудратли?!
Шулар ҳақида ўйлаш, мулоҳаза юритиш учун бу сурат ажойиб имконият.
@FotihaUz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
@FotihaUz
ASR NAMZIDA ATTAHIYOTDAN SO’NG QIYOMGA TURMAY YANA SAJDA QILIB KEYIN SAJDAI SAVH QILSA BO’LADIMI?
@FotihaUz