Бахт калити
Эркак киши бешта нарса билан бу дунёда бахтли бўлади:
1. Эрга ҳамфикр аёли.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.
(Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу)
Каналга аъзо бўлиш:
@FotihaUz
Рамазон ҳайитига хос ишла
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир.
Юқоридаги жумлада Фитр (Рамазон) байрамига чиқишдан олдин қилинадиган амаллар ҳақида сўз бормоқда. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Таом ейиш.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ ﷺ لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.
وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَأْكُلُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.
2. Фитр садақасини бериш.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ ﷺ زَكَاةَ الْفِطْرِ طُهْرَةً لِلصَّائِمِ مِنَ اللَّغْوِ وَالرَّفَثِ، وَطُعْمَةً لِلْمَسَاكِينِ، مَنْ أَدَّاهَا قَبْلَ الصَّلَاةِ فَهِيَ زَكَاةٌ مَقْبُولَةٌ، وَمَنْ أَدَّاهَا بَعْدَ الصَّلَاةِ فَهِيَ صَدَقَةٌ مِنَ الصَّدَقَاتِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закоти-ни рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покла-ниш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қил-дилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».
Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
Фитр садақасини ийддан бир неча кун олдин берса ҳам бўлади.
@FotihaUz
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар киши рўзадор эканини унутган ҳолда бирор нарса еса ёки ичса рўзаси очилмайди. Агар сиз ҳам рўза эканингизни унутиб нарса еган бўлсангиз, буни зарари йўқ. Лекин, оғиз очадиган вақт бўлди деб, оғиз очиш пайтидан олдин еб-ичган бўлсангиз, Рамазондан кейин бир кун қазо рўза тутиб берасиз. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
#қисқа_савол_жавоблар
РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.
🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.
🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.
🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.
🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.
Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.
🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@FotihaUz
#кундалик_тафсир
▶️ "Ё РАСУЛАЛЛОҲ, МЕН БУНДА АЛЛОҲГА ШИКОЯТ ҚИЛАМАН"
🕌 Бугун, 14 апрель куни жомеларимизда “Мужодала” сураси 1-оятидан “Таҳрим” сураси 12-оятигача ўқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози
МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
https://youtu.be/iF52uucOBOM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@FotihaUz
Shariatning har bir koʻrsatmasi insonning baxtiga xizmat qiladi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Hazratning o’zlariga xos odoblaridan yana biri…
Muhammad Ayyubxon domla Homidov
@FotihaUz
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир ифтор пайтида Аллоҳ таоло ҳузурида ДЎЗАХдан озод бўладиганлар бор. Ва бу ҳар кечада бўлади", дедилар.
Аллоҳ таоло саҳарлик ва ифторлик баракаларидан бизни баҳраманд қилсин! Унинг одобларига риоя қилишни насиб этсин!
@FotihaUz
Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?
Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмла-ри каби эҳтиёжига керакли нарсалардан ташқари ўсмасада нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
@FotihaUz
#ЭСЛАТМА
МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ
Азизлар, бугун 15-апрел, шанба, Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг учинчи тоқ, яъни 25-кечасидир.
Шу бугунги тоқ кечадан бошлаб қолган тоқ кечалари ҳам шом намозидан бомдод намозига қадар биз, мўмин-мусулмонлар имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Қадр кечаси Рамазон ойи охирги ўн кунининг тоқ кунларидан бирида яширилган.
Зеро, Оиша онамиз ривоят килган саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунидан изланглар". Бухорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида (изланглар)", деб хабар берилган.
Шундай экан, муқаддас Рамазон ойи муборак кечасининг баракотларидан бебаҳра қолмаслик учун астойдил сайъ-ҳаракат қилайлик.
ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(Аллоҳим, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт)
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
———
@FotihaUz
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @FotihaUz
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган киши вақт оз бўлса биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарликнинг вақти оз қолган бўлса, жунуб киши ё таҳорат қилиб, ёки қўл-бетини ювиб, оғиз-бурнини чайиб, саҳарлик қилиб олади. Шу ҳолатда рўзани ният ҳам қилади. Ғуслни саҳарликдан кейин қилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
✨Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Бу йилги Рамазоннинг тўртинчи Жумаси муборак бўлсин! 🌙
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…
🕋 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊
@FotihaUz
ROSSIYADA ISHLAYMAN BITTA ABEKTNI BOSHIDAN OXIRIGACHA TUGATAMIZ MENING OYLIGIM…?
@FotihaUz