fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@HilolNashr

«Ислом тарихи» 1–2-китоблари нашр этилди

Тарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали тириклар ўзлари учун ‎манфаатли нарсани ўрганиб, унга амал қиладилар ҳамда ўзларига зарар етадиган нарсалардан ‎воқиф бўлиб, ундан четда бўладилар.‎
Ислом тарихи деганда, одатда Ислом давлатлари ҳамда мусулмон халқларнинг ваҳий нозил ‎бўлган илк даврдан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тарихи назарда тутилади. Аммо аслида ушбу ‎тарих дунё бошланганидан то ҳозирги, биз яшаб турган пайтгача бўлган даврни ўз ичига олади. ‎Зеро, бу тарих илк инсон, илк пайғамбар – Одам алайҳиссаломдан бошланади. ‎
Шайх‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Содиқ‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуф‏ ‏ҳазратларининг‏ ‏ушбу‏ ‏асари‏ ‏Ислом‏ ‏тарихининг‏ ‏мухтасар‏ ‏баёни‏ ‏бўлиб,‎‏ ‏муаллифнинг‏ ‏сўнгги‏ ‏китобларидан‏ ‏биридир‏.‏

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ислом тарихи» 1–2-китоб
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2017 йил
Ўлчами: 60×90 1/16
Хажми: 512 бет(I) 540 бет(II)
ISBN: 978-9943-4818-17
Муқоваси: Қаттиқ
Нархи: 89,000 сўм
#Диний_маърифий

➡️Батафсил маълумот ва харид қилиш⬅️

● Харид қилинган китоблар уйингизга почта орқали етказиб берилади.

Интернет саҳифамиз:
www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
399. Фарзанд тарбияси (2-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар
«Ислом тарихи» китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда

Бугун 25 ноябр куни «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ислом тарихи» номли 2 жилдлик китобининг кенг доирадаги тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирга нуфузли диний ташкилотлардан ва чет эллардан азиз меҳмонлар ташриф буюришди.

Маросим Қуръон тиловати билан очиб берилгач, «Ҳилол-нашр» нашриётининг директори Исмоил Муҳаммад Содиқ сўзга чиқдилар ва «Ислом тарихи» китоби ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар. У кишининг айтишларича, мазкур китоб раҳматли Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўз қўллари билан тугатган сўнгги китобларидир.

Айни пайтда тадбир давом этмоқда.
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Яъни, юқорида зикр қилинган нарсалардан ортиқча иш қилмаслик керак. Бизнинг одамларимиз бундан бошқа нима бўлиши мумкин, дейишлари мумкин. Бошқа ерларда, хусусан, арабларда турли бидъат ва хурофот ишлар бўлган. Шунинг учун ҳам имом Жалолиддин Суютий бу шартни алоҳида таъкидламоқдалар.
7. Мавлуд қилган одамга савоб берилиши.
Бу савоб мавлуд қилган одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлудлари муносабати ила хурсандчилик изҳор қилгани учун савоб берилади.
Кейин яна қуйидагиларни зикр қилган:
«Буни биринчи бўлиб қилган шахс Ирбилнинг Каттаси Малик Музаффар бўлган. Унинг ҳузуридаги мавлудга уламо ва сўфиларнинг аъёнлари ҳозир бўлар эди. Сўнгра Ҳофиз Абул Хаттоб ибн Диҳя унга (Малик Музаффарга) мавлудин-набий ҳақида бир китоб тасниф қилди ва «Танвийр фии мавлуди башийрин назийр» деб номлади.
Имом Жалолиддин Суютийнинг маълумотлари бўйича биринчи бўлиб мавлуд маросимини ташкил қилган одам Ирбилнинг Каттаси Малик Музаффар бўлган.
Бу гапни бошқа уламолар ҳам қўллаб-қувватлайдилар. Шайх Муҳаммад Закий Иброҳим «Абжадияту тасаввуфил исламий» номли китобда қуйидагиларни айтади:
«Мавлудин-набийни биринчи бўлиб нишонлаган шахс Малик Музаффар (Тоғрил) Ироқдаги Ирбилнинг подшоҳи бўлган. У имом Абу Шома ва бошқа уламоларнинг розилиги билан бу ишни қилган».
Дастлабки мавлуд маросимлари катта уламолар ва сўфийлар ҳузурида бўлгани алоҳида эътиборга сазовор ҳолдир.
Яна мавлуд ҳақида китоблар ёзилгани ҳам бежиз эмас.
Сўнгра моликийларнинг кейингиларидан Фокиҳоний номи билан машҳур бўлган шайх Тожиддин Умар ибн Али Лахмий Сакандарий мавлудин-набий ёмон бидъат эканини даъво қилиб чиқди ва бу ҳақда «Ал-Маврид фил калами ала амалил мавлуд» деган китоб ёзди.
Ўша вақтда оз бўлса-да мавлудга қарши чиққанлар ва ҳатто бу масалада китоб ёзганлар бўлган экан.
Ҳофиз Абул Хаттоб ўша китобни аввал ҳаммасини кўчира туриб, кейин бирма-бир чиройли танқид қилди ва балоғатли рад-диялар берди. Аллоҳ бундай Ҳофизнинг хайрини берсин!
Аммо мавлудга қарши бўлганларга ўз ўрнида ва қойиллатиб илмий жавоб ҳамда раддиялар берилган экан.
Асрнинг ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажардан мавлуд ҳақида сўралди. У киши қуйидаги жавобни берди:
«Мавлуднинг асли бидъат бўлиб, унинг ҳақида биринчи уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким бундай қилмаса, бўлмайди».
Аввало, бутун бошли бир асрнинг ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажар кимлигини билиб олайлик.
У киши Ҳофиз, Шайхулислом Абул Фазл Шаҳобиддин Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Аҳмад ибн Ҳажар Асқалонийдир. Бу зот ҳижрий ҳисоб бўйича 773 — 852, мелодий ҳисоб бўйича 1372 — 1449 йилларда яшаб ўтган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг ҳадис, тарих, фиқҳ, адабиёт, усулуд-дин ва усулул-фиқҳ бўйича ёзган китоблари юз элликдан зиёддир. Жумладан, бутун дунёга машҳур «Фатҳул Борий шарҳу саҳиҳил Бухорий» китоби ҳам Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг қаламига мансубдир. У кишининг «Исоба фии тамйизис Саҳоба» китоби ҳам ўз бобида тенги йўқ китоблардан ҳисобланади.
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг мавлуд ҳақидаги гаплари ҳам бу борада асос бўладиган гаплардандир. Улардан қуйидаги фойдаларни оламиз:
1. Биринчи уч асрда мавлуд бўлмагани.
2. Ўша вақтдаги мавлудларда яхши ва ёмон нарсалар аралаш бўлгани.
3. Мавлуднинг яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлинса, бидъати ҳасана бўлиши.
4. Мавлуддан кўзланган яхши мақсадлардан бошқа нарсани аралаштириб бўлмаслиги.
Имом Жалолиддин Суютий гапларининг давомида яна қуйидагиларни айтади:
Сўнгра менга бу ишни собит асосдан чиқариб олиш зоҳир бўлди. Икки саҳиҳда (Бухорий ва Муслимда) Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб яҳудийлар Ошуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
«Бу нима?» — дедилар.
«Бу солиҳ кундир. Бу–Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2554-савол
Бенамозлик


Ассалому алайкум! Намоз ўқимасам ҳам кўнглим тоза ёки намозхон бирон ножоиз иш қилиб қўйса, бундай намоз ўқигандан кўра дейдиганлар учун. Ҳаромни ҳам қилмасдан, намозни ҳам ўқимаган инсондан, ҳаромни ҳам қилиб, намозни ҳам ўқийдиган инсон Аллоҳга яқинроқ экан. Бенамоз инсонни ҳолати шу даражада ачинарлими?! Саволни телеграмм тармоғига ҳам қўйсангизлар илтимос.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда одамлар нотўғри саволни ўртага ташлайдилар. Яъни “намоз ҳам ўқимай, бошқа фарзларни ҳам бажармай, бировларга озор ҳам бермайдиган киши яхшими ёки намоз ҳам ва бошқа фарзларни адо қилиб, ўзгаларга озор берадиган одам яхшими” дейишади. Бу шунчалар бир тутуриқсиз саволки динимизга беамаллигимиздан шу даражага тушиб қолдик. Бенамознинг Худонинг ҳузуридаги аҳволи ўта аянчлидир. Аллоҳ таоло бу ҳақида Ўз каломида марҳамат қилиб:
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

деган. Ҳаром иш қилувчилар ҳақида эса Қуръоннинг катта бир қисми уларга аламли азоблар борлигини айтади. Иккиси ҳам ўзларини оқлашларига йўл қидирмоқчи бўлишади. Бу дунёда ўзларини оқлашар, лекин бу баҳоналар охиратда ўтмайдида. Барчамиз динимизни ўрганайлик, амал қилайлик, амал қилишга чақирайлик, ҳаққларимизга дуолар қилайлик. Бир-бирларимизни маломат қилгандан фойда бўлмайди. Бир биримизга тош отгандан кўра бирдамликда динимизни ўрганиб, унга амал қилишга ҳаракат қилайлик. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бугун зикр қилдингизми?

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри ҳам тотли ва осон ибодатки, уни инсон арзимаган таважжуҳ билан ҳар вақт адо қила олади ва унинг фазли ҳам фойдаси ҳам беҳисоб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи ўринларда Ўз зикрини қилишни таъкид қилган. Масалан, кўрсатма борки:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا ۝ وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا ۝
“Эй! Имон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар” (Аҳзоб 41-42 оятлар).
Маълумки, Аллоҳ таолога бандалари қилган зикрдан ҳеч қандай фойда йўқ ва У бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин, унда бандаларнинг фойдаси бордир. Кўп зикр қилиш орқали банданинг Аллоҳ таоло билан алоқаси мустаҳкамланиб ва банда руҳан озиқаланиб боради. Зикр билан бандада куч ва қувват пайдо бўлади. У руҳий қувват натижасида инсон учун нафс ва шайтонга қарши чиқиш осон бўлиб боради ва гуноҳлардан сақланиш ҳам енгил бўлади. Ҳар бир зикрдан кейин номаи аъмолда яхшилик ортиб боради.
عَنْ أَبِي سَعِيد الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ:» أَنَّ رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ : أَيّ الْعِبَادَة أَفْضَل دَرَجَة عِنْد اللَّه يَوْم الْقِيَامَة ؟ قَالَ : الذَّاكِرِينَ اللَّه كَثِيرًا , قَالَ : قُلْت : يَا رَسُول اللَّه , وَمِنْ الْغَازِينَ فِي سَبِيل اللَّه ؟ قَالَ : لَوْ ضَرَبَ بِسَيْفِهِ فِي الْكُفَّار وَالْمُشْرِكِينَ حَتَّى يَتَكَسَّر وَيَخْتَضِب دَمًا , لَكَانَ الذَّاكِرُونَ اللَّه أَفْضَل مِنْهُ دَرَجَة «
Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида қайси
(нафл) ибодатнинг даражаси афзал?” деб сўради.
“Аллоҳни кўп зикр қилувчилар”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳни йўлида ғазот қилувчидан ҳам
(афзал)ми?” дедим.
“Агар
(бир одам) кофир ва мушрикларга ҳаттоки қилич сингунча зарба берган ва қонга бўялган бўлса ҳам, Аллоҳни зикр қилувчиларнинг даражаси ундан афзал бўлгай” дедилар” Абу Довуд ривояти.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : جَاءَ أَعْرَابِيَّانِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَسْأَلاَنِهِ فَقَالَ أَحَدُهُمَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ أَىُّ النَّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ :« مَنْ طَالَ عُمْرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ ». وَقَالَ الآخَرُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَىَّ فَأَخْبِرْنِى بِأَمْرٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ قَالَ:« لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا بِذِكْرِ اللَّهِ
Абдуллоҳ ибн Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига (савол) сўрагани келдилар. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхши?” деди.
“Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани” дедилар.
Бошқаси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг” деди.
“Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин” дедилар”.
Термизий ривояти
وَعَن أبي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْه، عَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ قَالَ : مثل الْبَيْت الَّذِي يُذكر الله فِيهِ ، وَالْبَيْت الَّذِي لَا يُذكر الله فِيهِ ، مثل الْحَيّ وَالْمَيِّت (مُتَّفق عَلَيْهِ)
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй ҳудди тирик ва ўликка ўхшайди” дедилар”
Бухорий ва Муслим ривояти
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا فَتَفَرَّقُوا عَنْ غَيْرِ ذِكْرٍ إِلَّا تَفَرَّقُوا عَنْ مِثْلِ جِيفَةِ حِمَارٍ وَكَانَ ذَلِكَ الْمَجْلِسُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир қавм бирор мажлисда ўтириб,
(Аллоҳ таолонинг) зикрисиз тарқалишса, эшшак ўлимтиги кабидан тарқалибдилар ва ўша мажлис улар учун (қиёмат куни) ҳасрат бўлади” Имом Аҳмад ривояти ривояти
Шу боис Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари борки, ҳар мажлис охирида бу сўзларни ўқиш лозим:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Баъзиларга ўринли ЖАВОБ ва ҳозирда жуда ДОЛЗАРБ МАВЗУ
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2553-савол
Христианлар эътиқоди


Ассалому алайкум! Бир танишим айтди, христианларнинг эътиқоди бўйича ҳам қиёматга яқин Ийсо алайхиссалом тушишлари бор экан. Шундайми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Ўша кунларнинг мусибатидан сўнг, алҳол қуёш тутилиб, ой хираланади. Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади×. Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар, Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар.
Матто Инжили, 24 боб, 29-30 оятлар
Ҳадисда келдики : … Сўнгра Исо алайҳис салом ерга тушади. Сахар вақтида инсонлар олдига келиб шундай дейди : “Эй инсонлар! Бу жирканч, каззобнинг олдига чиқишдан сизларни нима тўсяпти ?” Одамлар: ”Бу киши (ақлдан озган шекили)”- дейдилар. Ва бориб қарасалар Исо ибн Марям эканлигини кўрадилар. Намозга такбир айтилади. “Эй (Аллоҳнинг) Руҳи (имомлик қилиш учун) олдинги сафга ўтинг”-дейилади.
Исо айтади: “Имомингиз марҳамат қилиб (олдинга сафга ўтсин) ва сизларга намоз ўқиб берсин.”
Бомдод намозини ўқиб бўлишгач, ҳаммалари Дажжолнинг олдига чиқадилар. Каззоб Дажжол Исони кўрган заҳоти туз сувда эриганидек эрий бошлайди. Ҳаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади: ”Эй Руҳуллоҳ, бу (орқамга беркиб олган) яҳудий (Дажжол тобеларидан).” Исо Дажжол тобеларидан биронтасини қолдирмай ҳалок қилади.^
^(Имом Ахмад 3/367). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2551-савол
Намозни вақти кириши билан ўқиб олиш


Ассалому алайкум! 1). Агар намоз вақти киргандан сўнг, бир кишининг иши шошилинч бўлса, ўзи ёлғиз ҳолда масжидда намоз ўқиб, жамоатни кутмасдан чиқиб кетса бўладими? Ҳозирда пешин вақти 12:15 да кирмоқда, масжидда эса 13:00 да ўқилади.
2). Юзимдан тез-тез ҳуснбузар чиқиб туради ва баъзи ҳолларда уни сиқиб ташласам, бир оз йиринг ва қон чиқади. Уни эса дастрўмолим билан артиб тозалайман. Шу қон ва йиринг теккан дастрўмолим чўнтагимда турганда, у билан намоз ўқишим мумкинми (албатта таҳоратли ҳолатда)?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Вақт кирган бўлса жоиз, заруратсиз бўлса, макруҳ бўлади.
2). Ўша билан ўқиш яхши эмас, лекин ўшаларни ҳаммасини йиққанида ҳажми пиёланинг орқа томони миқдори билан тенг бўлса намоз адо бўлади. Чунки шунча миқдор шариатимизда афу қилинган. Бундан катта миқдорда бўлса намоз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2549-савол
Исм


Ассалому алайкум! Менинг 2 ўғлим бор. Саид ва Умар. Саволим шундан иборатки бир нечта одамлар бундай исмлар қўйиб бўлмайди яъни Саидакбар ёки Саидумар қўйиш керак деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўша одамлар бекор гапни айтишибди, бу исмларни қўйиш мумкин. Машҳур саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг исмлари ҳам шундай бўлганлиги ҳаммага маълумку. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Мен, сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар».
Мана шундан Аллоҳга муъаяян кунда берган неъмати ва балони рад қилгани учун шукр қилиш ҳамда уни ҳар йили ўша кунда қайтариб туриш жоизлиги истифода қилинади. Аллоҳга келтириладиган шукр сажда, рўза, садақа ва тиловат каби турли ибодатлар билан адо этилади. Ўша кунда раҳмат набийси бўлган набийимизнинг дунё-га келишларидан ҳам улуғ неъмат борми?! Шунинг учун, Ошуро куни Мусонинг қиссасига тўғри келадиган тайинли бир кунни ихтиёр қилиш лозим бўлади. Ким буни мулоҳаза қилмаса, ойнинг қайси кунида бўлса ҳам мавлуд қилаверади. Баъзи бирлар бундан ҳам кенг олиб, йил бўйи қиладилар. Булар мавлуднинг аслига тегишли гаплардир.
Энди ўша кунда қилинадиган амалларга келадиган бўлсак, улар шукр маъносини англатадиган, аввал айтиб ўтганимиз тиловат, садақа, таом улашиш, набийни мадҳ этувчи ва қалбларни ҳаракатга келтирувчи зоҳидлик шеърларини ўқиш, яхшилик ва охират учун керак ишларни қилишдан иборат бўлиши лозим.
Аммо самоъ ва лаҳв нарсалар ҳақида айтиш лозимки, хурсандчиликка сабаб бўладиган мубоҳ нарсалар бўлса, ҳечқиси йўқ. Лекин ҳаром ва макруҳ нарсалардан ва яхшиликка хилоф бўлганларидан тийилиш керак.
Имом Жалолиддин Суютий ушбу қитъа-да мавлуднинг савобли иш эканига, уни қилиш жоиз эканлигига ҳадиси шарифдан далил келтирмоқдалар. Яҳудийлар нишонлаб келган Ошуро кунини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам биз ҳам келаси йили рўза тутамиз, деб қабул қилишлари мавлудга ўхшаш нарсаларни жорий қилиш мумкинлигига асос қилиниши мумкинлигини айтмоқдалар.
Шу билан бирга, Имом Жалолиддин Суютий мавлуднинг асли, уни қачон қилиш мумкинлиги ва унда қилинадиган ва қилинмайдиган амаллар бўйича ҳам умумий қоида бўладиган ибораларни келтирмоқдалар. Бу ибораларни мавлуд қилиш тарафдорлари яхшилаб ўрганишлари ва уларга амал қилишлари лозим.
Сўнгра зикр қилиндики, Ҳофиз Ибн Носириддин ўзининг «Вирдис Содий фии мавлудил ҳодий» номли китобида қуйидагиларни айтади:
«Саҳиҳ қавлда айтилишича, ҳар душанба куни Абу Лаҳабдан дўзахнинг азоби енгиллатилади. Чунки, у шу куни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг туғилганларидан масрур бўлиб Сувайбани озод қилган. Шеър:
Икки қўли қурисин деб ёмонланган кофирга.
Жаҳаннамда абадий қолдирилган кофирга.
Аҳмад туғилганига масрур бўлган кофирга.
Ҳар душанба азоб енгил бўлса бу кофирга.
Умр бўйи Аҳмаддан масрур бўлган мўминга.
Не мукофоту шараф, не мақомлар бўларкин».
Бу қитъада Имом Жалолиддин Суютийдан бошқа олимлар ҳам мавлуднинг жоизлигига далил келтирганларига намуна сифатида Ҳофиз Ибн Носириддин «Вирдис Содий фии мавлудил ҳодий» номли китобида келтирган гаплари тақдим қилинмоқда.
Юқорида келтирилган маънони имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларида ҳам топамиз:
«Урва айтади: «Сувайба Абу Лаҳабнинг чўриси бўлган. Абу Лаҳаб уни озод қилган. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳаб ўлганидан кейин баъзи аҳли уни тушида жуда ёмон ҳолда кўрган. Унга, сенга нима бўлди, деб сўраган. Абу Лаҳаб унга, сиздан кейин Сувайбани озод қилганим учун мана шунча суғорилганимдан бошқа яхшилик кўрмадим, деган.
Имом Бадриддин Айний ушбу ривоятнинг шарҳида: «Суҳайлий зикр қилишича, Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтган:
«Абу Лаҳаб ўлганидан бир йил ўтиб уни тушда жуда ҳам ёмон ҳолда кўрдим. У менга, сиздан кейин ҳеч бир роҳат кўрмадим. Фақатгина ҳар душанба куни мендан азоб енгиллатилмоқда, деди. Бунинг сабаби Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни туғилдилар ва Сувайба Абу Лаҳабга у зотнинг мавлудларини суюнчилаган ва Абу Лаҳаб шунинг учун уни озод қилганлигидандир».
Бошқа уламолар ҳам мавлуд қилиш жоиз-лигига турли далилларни келтирганлар. Аммо биз юқорида зикр қилинганлари билан кифояланамиз. Хулоса шуки, умматнинг улкан уламолари мавлуднинг жоизлигини таъкидлаганлар ҳамда керакли ҳужжат ва далилларни тақдим қилган эканлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2555-савол
Яна мавлуд ҳақида


Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Мавлуд ҳақида турли гаплар юради. Ўтган аҳли илмлар бу ҳақида қандай фикрда бўлишган?

ЖАВОБ:

Катта уламолар мавлуд ҳақида
Мавлуд ҳақида уламоларнинг гаплари ҳақида маълумот ахтариш давомида биринчи бўлиб Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг машҳур «Туҳфатул муҳтож фии шарҳил минҳож» китобидаги матн эътиборимни тортди. Уни ўқиб чиққандан сўнг мақсадни баён қилиш учун етарли деб билиб бошқаларини ахтаришдан воз кечдим. Мазкур матнни сиз муҳтарамларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул топдим. Чунки, мазкур матндан кўп нарсаларни англаб олиш имкони бор экан. Жумладан, мавлуд ҳақида баҳс юритган уламоларнинг вакиллари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.
Мазкур матн бошидан-охиригача маш-ҳур аллома, ҳофиз Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳ, алайҳга оид бўлиб, биз номини айтиб ўтган китоб эгаси Ибн Ҳажар Ҳайтамий у кишидан тўлиқ кўчирган.
Матнни эътиборингизга ҳавола қилишдан олдин унда номи зикр қилинган ва мавлудни қўллаб-қувватлаган уламолардан фақат иккиталари ким эканлиги ҳақида қисқача маълумот бериб ўтиш масалани англаб етишга ёрдам берар, деб умид қилишимизга сабаб бўлди.
Ҳофиз Жалолиддин Абул Фазл Абдурроҳман ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад Суютий Шофеъий. Муҳаққиқ ва машҳур олим. Ўта машҳур ва фойдали китоблар муаллифи. 849 ҳижрий сананинг Ражаб ойида таваллуд топган. Саккиз ёшлигида Қуръонни хатм қилган. Кўплаб матнларни ёд олган. Ёзган китобларининг сони беш юзтадан ошган. Китобларининг шуҳрати ҳақида гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ.
У киши ўз замонасининг ҳадисга оид барча илмларида пешқадам ҳам бўлган. У киши икки юз минг ҳадисни ёддан билган ва яна бошқаларини топсам ёдлар эдим, деган. Қўшимча тарзда айтадиган бўлсак, ҳаммага маълум ва машҳур «Жалолайн» тафсирининг икки муаллифидан бири худди шу имом Жалолиддин Суютий бўладилар.
Энди, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг машҳур «Туҳфатул муҳтож фии шарҳил минҳож» китобидаги матнни шарҳлашга ўтайлик. Шарҳдан ажраб туриши учун матннинг остига чизиқ қўйдик.
Ҳофиз Суютийнинг фатволарида, валийма бобида Робийъул-аввал ойида мавлудиннабий қилиш ҳақида, унинг шаръий ҳукми, бу иш яхшими, ёмонми, қилган одамга савоб бўладими, йўқмилиги ҳақида сўралди.
У киши қуйидаги жавобни берди:
«Менинг жавобим шуки, аслида одамларнинг жамланиб муяссар бўлганича Қуръон тиловати, Набий соллалоҳу алайҳи васаллам ишларининг аввалида бўлган хабарларни, у зотнинг туғилишларида содир бўлган мўъжизаларни ривоят қилишлари ва охирида уларга егулик нарса улашилиб, бунга бошқа нарсалар зиёда қилинмай тар-қалиб кетадиган бўлсалар, бидъати ҳасанадир.
Уни қилган одамга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлудлари муносабати ила хурсанчилик изҳор қилгани учун савоб берилади».
Ҳофиз Жалолиддин Абул Фазл Абдурроҳман ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад Суютий Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг мавлуд ҳақидаги бу фатволаридан бир неча хулосалар чиқариб оламиз.
1. Мавлуд бидъати ҳасанадир.
Мавлудда қуйидаги ишларни қилишга рухсат берилади:
2. Қуръон тиловати.
Иложи бўлса, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги оятларни ўқиб, ҳар қавм ўз тилида тафсир қилса, жуда ҳам яхши бўлади.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларининг аввалида бўлган хабарларни ривоят қилиш.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг туғилиш даврларида бор жаҳолат ҳолатини, у зотнинг хайр ва барака бўлиб туғилганларига оид саҳиҳ ривоятларни ўқиб, таржима ва шарҳ қилиб берилса, халқ оммаси керакли маълумотни олган бўлади.
4. У зотнинг туғилишларида содир бўлган мўъжизаларни ривоят қилиш.
Бунда асоссиз, муболағали ва тўқима хабарлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Баъзи китобларда ана шундай нарсалар аралашиб қолганини унутмаслик керак. Ҳадис ва ишончли сийрат китобларида келган хабарларнинг ўзи етарли.
5. Охирида егулик нарса улашиш.
Бунда ҳам ҳаддан ошмаслик, исроф ва ношаръий нарсаларга йўл қўймаслик лозим.
6. Бошқа нарсаларни зиёда қилмай тар-қалиб кетиш.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيكَ
“Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду ал лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”
Тасбеҳнинг маъноси: Эй Аллоҳим! Сени поклайман ва Сенга ҳамд бўлсин. Сендан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Сенгагина истиғфор айтаман ва Сенгагина тавба қиламан”. Бу билан у мажлиснинг камчиликларига каффорат бўлади Насоий ривояти.
Аллоҳнинг зикри — улуғ ибодат бўлишига қарамай Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор нарса шарт эмас. Агар таҳорат билан қиблага юзланиб, фикрни бир жойга қўйиб зикр қилишга қодир бўлса, жуда яхши. Лекин, бунинг имкони бўлмаса, айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб бўлса ҳам ҳар ҳолатда бу ибодатни қилиш мумкин. Бу ибодат учун таҳорат ҳам шарт эмас. Балки, жанобат ва ҳайз ҳолларида ҳам зикр қилиш жоиз. Фақат, ялонғоч ҳолатда, нажосат ўрнида, масалан ҳожатхонада тил билан зикр қилиш дуруст эмас. У вақтда ҳам қалб билан зикр қилиш жоиз. Шунинг учун инсон ушбу улуғ ибодат савобини ҳар вақт бирор хос меҳнат ва машаққатсиз қўлга кирита олади. Муносиб гап шуки, эрта-ю кеч бир оз вақт ажратиб, қоидага биноан таҳорат билан қиблага юзланиб, хаёлни бир жойга қўйиб зикр қилса ва бошқа вақтларда айланиб, юриб, ётиб, ўтириб зикр айтса, неъмат устига неъмат бўлади.

Куйида бир неча қисқа зикрларни келтириб ўтамиз.
1. Ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари борки, Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб тўрт сўз бор:
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ
“Субҳаaналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”
Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир” (Муслим ривояти).
2. Ҳадисда келишича, икки сўз Роҳманга жуда маҳбуб, тилга енгил, амал тарозисида эса оғирдир:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ
“Субҳааналлоҳи, ва биҳамдиҳи, субҳааналлоҳил ъазийм”
Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуғ Аллоҳ покдир” Бухорий ва Муслим ривояти.
3. Ҳадисда борки
“لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِالله”
Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳни кўп ўқинглар. Чунки, бу сўзлар жаннат хазиналаридан бир хазинадир. Мушкот.
Маъноси: “Ҳавл (гуноҳдан сақланишга)ҳам, (тоатга) ҳам қувват фақат Аллоҳдандир”.
4. Ҳадисда келишича, қайси шахс тонгда қуйидаги тасбеҳни ўқиса, бас, унга Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан ўнта қулни озод қилган кишининг савоби етади, ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳ афв этилади, ўн даража кўтарилади ва шомгача у шайтон ёмонлигидан сақланади ва шу сўзларни шомда айтса, бас тонггача юқоридаги фойдалар ҳосил бўлади.
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
“Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйий ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр”
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) тирилтиради ва (У) ўлдиради. У ҳар бир нарсага қодирдир” Абу Довуд ривояти.
5.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ
“Ҳасбияллоҳу, лаа илаҳа илла ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”
Маъноси: “Аллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал этдим ва У улкан Аршнинг Парвардигоридир”.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Расулуллоҳ_сийратлари

Сиз эмасми, ё Расулаллоҳ?

Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулаллоҳ. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийига иймон келтиринг» (Аъроф сураси, 158).

Иймонимнинг асосий пойдеворларидан бири Сизга муҳаббат қўймоқлигимдир, ё Расулаллоҳ! Чунки Сиз шундай дегансиз: «Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва ҳамма одамлардан маҳбуб бўлмагунимча, комил мўмин бўла олмайди».
Дарҳақиқат, Cиз мана шундай муҳаббатга лойиқдирсиз, ё Расулаллоҳ.

Чунки Аллоҳ таоло зикрингизни баланд, қадрингизни олий, исмингизни Ўзининг исми билан ёнма-ён зикр қилиб, розилигингизни олишни мўминликка шарт қилган Зот Сиз эмасми, ё Расулаллоҳ?

Аллоҳ таоло айтади: «Агар мўмин бўлсалар, Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмоқлари ҳақли эди» (Тавба сураси, 62).
Сизнинг амрингизга хилоф қилганларга Аллоҳ таоло фитна ва аламли азоб етишидан огоҳлантирган эмасми, ё Расулаллоҳ? Аллоҳ таоло айтади: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур сураси, 62).
Сизга итоат этишни Аллоҳ таоло Ўзига итоат этиш билан ёнма-ён келтирган Зот сиз эмасми, ё Расулаллоҳ? Аллоҳ таоло айтади: «Ким Пайғамбарга итоат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибди» (Нисо сураси, 80).
Унга эргашмаган, итоат қилмаган, унинг амрига қарши иш қилган осийлар пушаймон ейдиган Зот сиз эмасми, ё Расулаллоҳ?
«Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Эҳ, кошки, Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар» (Аҳзоб, 66).

Давоми

siyrat.uz каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Мавлуд аслида Исломда борми? (Аудио савол-жавоблар, 6.1мб) #Долзарб
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2552-савол
Бандаларнинг берган ваъдалар


Ассалому алайкум! Маълумки алмийсоқда барча руҳлар Аллоҳга сен бизнинг Роббимизсан деб ваъда берган, лекин дунё оламида ушбу ваъда эсдан чиқади ва жон пардаси кўтарилганда барчаси эсга тушади. Ушбу ҳолат нега шундай бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ерда Аллоҳ таолонинг имтиҳони бор. Аллоҳ “Бандаларим Мен пайғамбарларни юбориб, уларга Ўзимни таништирсам ва ўша кундаги ваъдалашувни эслатсам тасдиқ қилармикин ёки йўқми?” деб имтиҳон қилиш учундир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2550-савол
Жаноза дуоси ҳақида


Ассалому алайкум! Жаноза дуосини маъносини тушунолмадим яни;(Маъноси : Эй Раббим тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил. Эй Раббим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма. Ундан кейин бизни фитнага солма .) «унинг ажри» деганла ким назарда олинган ва «ундан кейин» деганлда мархумни назарда тутилганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бир киши вафот этса, бу мусибатдир. Унга сабр қилишда улкан ажр бор. У мени қариндошим ёки яқиним эмасди дейиш нотўғри. Мусулмонлар биродардирлар.
سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تَرَى الْمُؤْمِنِينَ فِي تَرَاحُمِهِمْ وَتَوَادِّهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ كَمَثَلِ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى عُضْوًا تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ جَسَدِهِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминларнинг ўзаро раҳм қилишлари, дўстликлари ва меҳрибончиликларида худди бир танадек эканини кўрасан. Бирор аъзо хасталанса, тананинг қолган жойлари бедорлик ва иситмалаш билан унга ҳамдард бўлади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2548-савол
Қаноат


Ассалому алайкум! Борига қаноат қилиш ортиқчасига интилмаслик дангасаликми ёки қаноат?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло касб-кор қилишга буюради. Берсанг ейман, бермасанг ўламан дейиш мусулмоннинг сифати эмас. Аммо ҳаракат қилса ҳам бирор натижага эришолмаса ҳаракатдан тўхтамаслик ва борига қаноат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал