fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2566-савол
Диний китоблар


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг китобларини мунтазам ўқиб юраман. Хизмат сафари билан чeт элга борадиган бўлиб, Ҳадис ва хаёт, Олтин силсила каби китобларидан ўзим билан олсам божхонада муаоммо бўлмасикин? Китобларда диний кутубхоналарни пeчати ёпиштирилган, Зиё кутубхоналаридан харид қилинган.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Диний Ишлар Бўйича қўмитанинг рухсати билан чиққан(голограммали) бўлса қонунан жоиз. Ҳеч ким унга эътироз билдирмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш

➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2564-савол
Тирикчиликка кирадими?


Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳозирда Архитектура институтида ўқийман, у ерда бошқа болаларнинг чизмаларини чизиб бераман ва бу ишимга пул оламан. Менинг саволим қуйидагича, бу ишимни тирикчилик деса бўладими ёки қилаётган ишим гуноҳми?

ЖАВОБ:

- Бу гуноҳ иш. Уларнинг ўзлари қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2562-савол
Келиннинг устидаги ҳаққи


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, оилада аёл кишига кимнинг ҳаққи кўпроқ? Яъни у аёл оилали бўлса, эринингми ёки қайниота ва қайнонаними?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Келиннинг зиммасида эрнинг ҳаққи бор. Қайнота ва қайнонанинг шаръан ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Турмуш ўртоғининг ота-онаси сифатида уларга чиройли муомала қилиш тавсия қилинган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
370. Ҳаё яратилишда бўладими ёки кейин касб қилинадими?

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2559-савол
Кўз зиносидан қандай тийилиш мумкин?


Мен чет элда ишлайман, кўз зиносини қилмай деб ҳаракат қилсам ҳам бўлмаяпти, йўл кўрсатинг, дуо қилинг.

ЖАВОБ:

- Доимо Аллоҳ таолони зикр қилиб юринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2557-савол
Суратга тушиш


Ассалому алайкум! Ҳозирги жуда кўп бор кузатамиз телевидинияда, видео клипларда, интернетда номаҳрамлар бир-бирлари билан расмга тушишади ёки клипларда бирга суратга тушишади. Бу ҳол ўзимизнинг ватандошларимиз орасида ҳам кўп учрайди. Ислом динида қизларнинг номаҳрам йигитлар билан суратга тушишлари улар хоҳ курсдош, синфдош, таниш бўлишсин мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Нима ҳалол, нима ҳаромлиги ҳаммага маълум. Билганимизга амал қилишимиз қолди холос. Қандай қилиб номаҳрам билан бирга расмга тушиш ҳалол бўлиши мумкин? Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2855-савол
Оила қуриш


Ассалому алайкум! Оила қуриш, яхши инсон билан бахтли ҳаёт кeчириш учун ўқиладиган дуолар борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Дуо йўқ, лекин ким қандай бўлса тенги ҳам ўшандай бўлади. Қанчалик тақво ва парҳезкор аёл ёки эркакни хоҳлаган одам ўзи ҳам ўшанга лойиқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2853-савол
Таҳоратни кетказмайдими?


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл киши таҳоратда болани эмизса таҳорат бузилмайдими? Ўша таҳорат билан намоз ўқийверадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Болани эмизиш таҳоратни бузмайди, ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
369. Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2852-савол
Смайлик ҳақида


Ассалому алайкум! Тeлеграм саҳифасидага худди ҳиндлар ибодат қилаётганда қўлларини бир-бирига теказиб турадигандек смайл бор. Уни баъзилар “илтимос” ёки “Омин” деб ёнига шуни қўяди. Шу жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бу одатда будпарастларнинг дуо қилиш услуби ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш

➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2850-савол
Таъзия пайтида


Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ҳаммамизга маълум жаноза бўлган хонадонда ойналарни оқ мато билан ёпиб қўйишади. Шу динимизда кўрсатилганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Буни динимизга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2848-савол
Қуёш ерни атрофида айланадими?


Қуйидаги оятни қандай тушунса бўлади? «Қуёш ўз истиқрори томон ҳаракатланур. Мана шу Азиз ва Билувчи зотнинг ўлчовидир» (Ясин 38). Қуёш ер атрофида айланадими? Баъзи бир интернет саҳифаларда «Фалакиётшунослар (астраномиклар) айтганидек, ерни қуёш атрофида айланиши куфрий эьтиқоддан деб қаралади» деган қовлларни ҳам ўқиб қоламиз! Юқоридаги оятни далил қилишябди! Бизга тўғри эътиқодни тушинтирсангиз! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

ЖАВОБ:

- Ер қуёшнинг атрофида айланиши ҳақиқат, шу билан бирга қуёш ҳам ҳаракатланиши ҳам ҳақиқат. Китоб ўқиганингизда бу саволни бермаган бўлар эдингиз. Буни аллақачон ўз тилимизда баён қилинган.
38. Қуёш ўз истиқрори учун юрадир. Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир.
Қуёш ҳам Аллоҳ таолонинг Бирлигига ва Борлигига, ҳар бир нарсага қодирлигига, жумладан, ўликларни қайта тирилтиришга ҳам қодир эканига бир оят-белгидир. Оятда қуёшнинг яратилиши, унинг улканлиги, таратиб турган зиёси ва бошқа хусусиятлари ҳақида эмас, балки ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.
Авваллари олимлар «Қуёш жойида собит туради, бошқа сайёралар унинг атрофида айланади», – деб айтар эдилар. Кейинги кашфиётлар қуёш ҳам ҳаракат қилишини кўрсатди. Фалакиёт илми олимларининг айтишича, қуёш бир сонияда ўн икки мил тезлик ила ҳаракат қилар экан. У ўзига истиқрор қилинган манзил ва вақт томон доимий ҳаракатда экан. Фалакиёт илми яқиндагина кашф этган бу улкан ҳақиқатни Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари бир қисқа оятининг ярмида айтиб ўтган экан.
Хўш, шундай улуғ бир сайёрани ўз истиқрори томон жорий қилиб қўйган Зот ўлганларни қайта тирилтира олмасми?!
«Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир».
Аллоҳ Азийздир. Барчадан ғолибдир. Ҳар бир нарсага қодирдир. Ўта билувчи Зотдир. Қуёш ўша Зот тақдир қилган жараёнда ҳаракатланади. Шунинг учун у ўз вазифасини бекаму кўст адо этиб турибди. Худди ўша Зот ўлганларнинг қайта тирилишини ҳам тақдир қилиб қўйган, вақти келганда, бу иш ҳам бекаму кўст адо этилажак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2565-савол
Қарзимни вақтида қайтара олмадим


Ассалому алайкум! Мен бир дўстимдан қарз олиб вақтида қайтара олмадим. Яъни ўзим ваъда қилган пайтга, орадан бир қанча вақт ўтиб дўстимнинг ўзига пул жуда зарур бўлиб қолибди (мен ўзим белгилаган муҳлатдан хам кейинрок) ва мендан пулни қайтаришимни сўради. Мен қайтаролмадим, имконим бўлмади. Саволим шундай: Кечиктириб тўланган қарзни ҳукми қандай бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қарзингизни чиройли адо қилинг. Ҳозирги кунда одамларни қарзни қайтаришдаги ўлчовлари адолатли эмас. Шариатимиз, “катта ҳовлида яшовчи қарздор пулим йўқ дейишга ҳаққи йўқ. Каттасини сотиб кичигига алмаштириб бўлса ҳам қарзини адо қилиш вожиб” дейди. Бир қанчаларини кўряпмизки, қанчалар қарзи бўлатуриб данғиллама тўй қилмоқда, машиналар миниб юрмоқда. Қарзларини тўламай бундай қилишлари ҳаромдир. Унинг устига эҳсон қилишларига нима дейсиз? Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2563-савол
Тўртинчи ракатга турмай ўтирса


Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Намоз ўқиётган одамнинг хаёли бошқа жойда бўлиб қолиб, намозни 3-ракатини адо этиб, 4-ракатга туришни ўрнига ўтириб, «Ташаҳҳуд» дуосини ўқиётганда, 4-ракатга туриш кераклиги эсига тушиб қолса нима қилиш керак ва намози бузилмайдими?

ЖАВОБ:

- Туриб, давом эттиради ва охирида саҳв саждаси қилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2561-савол
Тақдирга битилган жуфт


Ассалому алайкум! Маълумки, одамлар орасида «ҳар бир йигит ва қизнинг тақдирига битилган жуфти бўлади, келажакда албатта у билан бирга бўлишади» деган гап бор. Шу тўғрими? Ҳар кимнинг келажакдаги жуфти тақдирига битилганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта тўғри. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2560-савол
Мазлум ҳисобланадими?


Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир киши иккинчи кишига қўпол муомалада бўлиб, шахсиятга тегадиган гаплар билан ноҳақ ҳақорат қилса, иккинчи киши мазлум ҳисобланадими? Унинг дуоси мазлумнинг дуосидек қабул бўладими?

ЖАВОБ:

- Ҳа!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2558-савол
Ғайридин танишларим маросимларида


Ассалому алайкум! Ўзим мусулмонман алхамдилиллох! Айрим пайтларда шундай холатларга тушаман. Дўстларим, танишларим бошқа дин вакиллари, уларнинг яқинлари оламдан ўтганда мен ҳам уларнинг ёнида туриб ҳамдардлик билдириб, черковига бориб маросимда қатнашдим. Уларда бир одат бор экан, хар бир келган одамга шамни ёқиб қўлига тутишаркан. Менга ҳам беришди, одоб юзасидан қайтара олмадим. Шу ишим тўғрими? Шундай маросимларда қатнашишим мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакилларининг жаноза каби диний ибодат маросимларида мусулмон одамни қатнашиши шаръан жоиз эмас. Улар сизни динингизни ҳурмат қилмаса, сиз ўз динингизни таълимотларини ҳурмат қилишни ўрганинг. Ўзга дин вакиллари билан шариат рухсат берганчалик миқдорда муомала қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2556-савол
Янги ой


Ассалому алайкум! Янги чиққан ойни кўрганда дуо ёки ният қилиш тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Толҳа Ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар «Эй, Аллоҳим! Уни бизга хайр барака ва иймон, саломатлик, Ислом ила чиқаргин. Роббим ва роббинг Аллоҳдир» дер эдилар».
Термизий ривоят қилган.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Аманту биллазии холақока», дердилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2854-савол
Ҳаром туклар


Ассалому алайкум! Устозлар, ҳаром тукларни қанчада бир олиб туриш кeрак? Олмасдан юрса eган ичганинг ҳаром бўлади дeйишади, шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар хафтада олиб турган яхши. 40 кундан ўтиб кетмаслиги керак. Олмаса егани ҳаром деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

«Ҳадис ва Ҳаёт» 16-17-жуз «Таом, шароб ва либос» китоби қайта нашр этилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Таом, шароб ва либос» деб номланган 16-17-жузлари.

Ҳадис ва Ҳаёт китобининг ўн олтинчи жузи “Таом ва шароб” деб номланиб, унда таомланиш ва шароб ичиш одобига оид оят ва ҳадислардан танишасиз.
Ўн еттинчи жуз эса “Либос китоби” деб номланиб, унда либоснинг одоблари, кийиш ножоиз бўлган кийимлар хақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:«Ҳадис ва Ҳаёт» 16-17-жуз «Таом, шароб ва либос» китоби
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ўлчами: 84x108 1/32
Хажми: 432 бет
ISBN: 978-9943-4448-4-3
Муқоваси: Қаттиқ
#Шайх_Муҳаммад_Содиқ_Муҳаммад_Юсуф

Батафсил маълумот ва харид қилиш⬅

● Харид қилинган китоблар уйингизга почта орқали етказиб берилади.

Интернет саҳифамиз:
www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

muslimaat_uz_10_yillik_tadbiridan

muslimaat.uz сайтининг 10 йиллик муносабати билан ўтказилган тадбирдан Одинахон Муҳаммад Содиқнинг нутқи


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламин, вассолату вассаламу ала Муҳаммадин ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз меҳмонлар, марҳабо, қадамларингизга ҳасанот!

Барчаларингизга байрам муборак!

Айни дамда сизларга кўп гапларни айтишни истайман. Аммо вақт чегаралангани сабабли дил сўзларимни уч асосий нуқта атрофига жамлашга ҳаракат қиламан.

Шулардан биринчиси – муслима аёлнинг жамиятдаги ўрни масаласидир. Ҳаммага маълумки, аёл кишининг жамият тараққиётига таъсири жуда катта. Ҳатто жамиятни барпо қилувчи ҳам аёлдир десак ҳам бўлади. Чунки жамиятнинг ҳар бир аъзосини дунёга келтирадиган, тарбия қилиб, камолга етказадиган зот аёлдир. Энди ана шу аёл муслима, мўмина, солиҳа бўлса, у тарбия берган фарзандлар Ислом дини учун, мусулмонлар учун, жамият учун энг керакли инсонлар бўлиб етишадилар.



Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2851-савол
Телевизордаги тасвирлар


Ассалому алайкум! Кундалик ҳаётда телевизордан турли янгиликларни кўриб танишиб борамиз ва бошқа тасвирларни ҳам (кино, дастурлар, кўрсатувлар ва бошқалар). Албатта бу ҳолат кун бўйи уни тагида ўтириб олиб томоша қилиш эмас, асосан ишдан кейин, кечки пайт ва тунда дам олиш вақтида. Ана шу ҳолатларда аёлларнинг авратларига кўзимиз тушади. Шу ҳолатда бутунлай тескари қараб маълумотлар тўлиғича тушуниб олишнинг имкони бўлмайди. Яъни айтмоқчи бўлганим беҳаё тасвирлар эмас, аёлларнинг бўйни, қўлларининг тирсаккача очиқ жойларини айтяпман. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак? Албатта баҳоначи бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин!
2). Телевидениямизда ҳозиргача исломни соф моҳиятини очиб берувчи телеканал шакллантирилгани йўқ. Аллоҳга шукур кўрсатувларимиз бериляпти, лекин вақти бизга тўғри келмайди. Албатта, шу ҳолатда телеканалга эҳтиёж туғилади. Яқин келажакда шу муаммони ҳал қилишга қаратилган ҳаракат мавжудми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Ҳар бир нарса тарозига солиб кўрилади. Зарурат, ҳожат даражаси бўлса, рухсат берилади. Кўрмайсизми ҳозир шифохонага ҳожатингиз тушса, ишга кетаётган бўлсангиз, бозорга борсангиз телевизор кўргандек бўласиз. Яъни хоҳласангиз ҳам хоҳламасангиз ҳам кўчада аёлларга кўзингиз тушади. Бозорга эҳтиёж бўлгани учун чиқасиз, ишхонага бориш учун такси ёки автобусга чиқасиз. Шариат кўчада шундай аёллар борлиги учун автобусга чиқиш, ишга боришдан қайтармайди. Фейсбук каби ижтимоий тармоқларда фойдали нарсаларни кўрмоқчи бўлганизда ҳам беихтиёр мункар ишларга кўзингиз тушади. Агар телевизорга ҳам бозор ва ишга бориш каби эҳтиёж туғилса ундан фойдаланишингиз мумкин. Албатта аёлларга тикилиб олиб қарашга шариат рухсат бермайди. Унчалик даражада эҳтиёж бўлмаса қарашингиз тўғри эмас. Хусусан шариат ва маърифатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсаларни кўриш жоиз эмас.
2). Дуо қилиб туринг, бу ҳам бўлади. Ислом цивилизацияси таркибида сиз айтгандек канал ташкил қилиш режалаштирилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2849-савол
Ботинийлар кимлар?


Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! «Ҳикматли дунё»да ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз?

ЖАВОБ:

- Ботинийлар.
Ўша даврларда пайдо бўлган ва Исломга зарар етказиш учун фаолият олиб борганларнинг ичида ботинийлар ҳам бўлганлар. Ботинийлар ўз ақийдалари, фикрлари ва таълимотларини тарқатишда юнон фалсафасидан кенг фойдаланганлар.
Ботинийлар, асосан, Ислом келганидан кейин ўз мансаби ва мартабасини йўқотган аламзадалар эди. Улар, аслида, шаҳват боқоғига ботган, фоҳишабоз ва шахсга сиғиниш тарафдорлари эди.
Ботинийлар Исломга очиқ-ойдин ҳужум қилмадилар. Аксинча, усталик билан ниқобланган ҳолда мусулмонларга зарба беришга ўтдилар.
Ботинийлар мусулмонлар оммаси ичида «нубувват», «рисолат», «фаришта», «охират», «жаннат», «дўзах», «шариат», «фарз», «вожиб», «ҳалол», «ҳаром», «намоз», «закот», «рўза», «ҳаж» каби истилоҳлар катта обрўга экани ва уларни дину диёнат билан маҳкам боғлаб туришини яхши тушуниб етган эдилар. Ботинийлар худди шу кучли ва муқаддас робитага зарба беришни қасд қилдилар.
Ботинийларнинг фалсафасига мисол тарийқасида айтишимиз мумкинки, улар сиртда бошқаларга ўхшаб намоз ўқишлари мумкин, аммо ботин(ич)ларида намозни имомларидан «Тийб ибн Омир учун ўқидим» деб ният қиладилар. Шунингдек, ҳаж қилишлари мумкин, аммо Каъбаи Муъаззамани имомнинг рамзи деб эътиқод қиладилар.
Улар Қуръони Карим ва ҳадиси набавийларнинг зоҳири ва ботини, яъни сирти ва ичи бор, дейдилар. Зоҳир пўчоқ, ботин мағз кабидир. Зоҳир муҳим эмас, ботин муҳимдир. Улар ушбу қоидага биноан, исломга оид ҳар бир истилоҳни ўзларига мос равишда таърифлаб чиқадилар.
Кейинроқ эса, умуман бошқача диний таълимот томон юзланадилар. Ботинийлар Ислом учун катта зарар еказганлар.
Охир-оқибат ботинийлар махфий муассасага айланиб қолди. Қадимда исмоилийлар ва қарматийлар ботинийларнинг намояндаси бўлса, ҳозирда қодиёнийлар ва баҳоийлардир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
368. Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…
Подписаться на канал