#фиқҳга_оид
Жон узилгандан кейин қилинадиган ишлар:
1. Маййитнинг кўзлари юмдирилади.
2. Маййитнинг жағи юмшоқ латта билан бошига тортиб, танғиб қўйилади. Шунда унинг кўриниши қўрқинчли бўлмайди ва оғзидан бирор нарса ичига кириб кетишининг олди олинади.
Шаддод ибн Авсдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон ўликларингизга ҳозир бўлсангиз, кўзини юмдиринг, чунки кўз руҳга эргашиб қолади. Шунингдек, яхши гап айтинг, чунки фаришталар аҳли байт айтган нарсага «Омин», деб туради», дедилар».
Имом Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.
Бу ишларни қиладиган шахс «Бисмиллааҳи ва алаа миллати Расулиллааҳи», дейди.
3. Маййитнинг ҳузуридан жунуб, ҳайзли ва нифосли шахслар чиқарилади.
4. Маййитнинг яқинига хушбўй нарсалар қўйилади.
5. Уни яхшилаб ётқизиб, бўғинлари ўрнига тушиши учун ҳаракат қилинади.
6. Унинг устига енгил мато ёпиб қўйилади.
7. Шишиб кетмаслиги учун қорнига оғирроқ нарса қўйилади.
8. Маййитни сўри, супа каби ердан кўтарилган нарса устига, икки қўлини ёнига қилиб ётқизиш тавсия қилинади.
9. Маййитнинг қўлини кўксига қўйиш мумкин эмас.
10. Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййитни ювиб бўлмагунча унинг олдида Қуръон ўқиб бўлмайди.
11. Маййитни ўпиш жоиз.
12. Маййитнинг аҳли уни кўрмоқчи бўлсалар, ман қилинмайди.
13. Маййитнинг ўлгани ҳақида бошқаларга хабар бериш жоиз.
14. Ҳанафий уламоларнинг кейинги авлоди олим, зоҳид ва табаррук кишиларнинг жанозаси ҳақида бозорларда эълон қилишни яхши, деганлар.
15. Маййитни кўмиш ишларини тезлатиш лозим.
16. Маййитнинг қарзини узишга шошилиш керак.
17. Маййитнинг васиятини амалга оширишга ошиқиш зарур.
Кейин унинг кийимини ечиб, оғзини чайилмай, бурнига сув олинмай, тирноғи олинмай ва соч-соқоли таралмай, (танаси) ювилади. Бошига ва соқолига ҳанут ва сажда қиладиган жойларига кафур суртилади.
"Кифоя" китобидан
@FotihaUz
Бу дунёда ихтилоф қилишимиз ва у учун бир-биримизни ёқтирмасликка арзигулик, ҳақли бўлган бирон нарса йўқдир.
Дунёнинг сарлавҳаси:
“(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.”,
Ар-Роҳман сураси, 26–оят.
Охиратнинг сарлавҳаси эса:
“Унда мангу қолувчидирлар. У нақадар гўзал қароргоҳ ва турар жойдир”,
Фурқон сураси, 76-оят.
Бас, шундай экан, хайрли амал қил, кечиримли бўл, афв қил, тағофулда бўл (яъни, дунё ташвишларига эътиборсиз бўл), кўп-кўп истиғфор айт ва Аллоҳга доимо ҳамд айтиб юргин. Аллоҳим биздан рози бўлган ҳолингда бизни вафот эттиргин!
@FotihaUz
ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони Каримда банан меваси келтирилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа банан Қуръонда зикр қилинган. Воқеъа сураси 29-оятда:
وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ
"Тизилган бананзорларда", — дейилган.
Шуни эслатиш жоизки, жаннат неъматлари ташқи кўринишидангина дунё неъматларига ўхшайди, уларнинг таъми-моҳияти эса бутунлай бошқача, яъни афзал бўлади. Валлоҳу аълам.
Улашинг: @FotihaUz
🔗
#Тафаккур
Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яҳшироқдир" деб айтилади.
Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?
Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.
Намоз уйқудан афзалроқ:
Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.
Hамоз уйқудан яҳшироқ:
Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.
Намоз уйқудан яхшироқдир:
Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.
Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яҳшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!
t.me/FotihaUz
Тақво, иффат ва беҳожатликни сўраш дуоси
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
👉«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний асалукал ҳудаа ват-туқо валъафафа валғинаа», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман».
#duo
@FotihaUz
Аллоҳнинг бандага муҳаббати аломати
Қусур учун қалб безовталанишиди. Бундай одам агар Қуръондан вирди бажарилмай қолса маҳзун бўлади. Дунёнинг бир муҳим иши машғул қилиб қўйганда, зикр ва ибодатдан амалга ошмай қолганларига ҳасрат ва надомат чекади.
Бу тўғрида Ҳаммод ибн Муслим айтади: "Агар Аллоҳ бир бандани севса, йўл қўйган қусури учун уни ғамгин қилиб қўяди".
@FotihaUz
Ketma-ket qilingan umra uchun hajning savobi beriladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал
1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
2. Ғусл қилиш.
3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
4. Хушбўйланиш.
5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
@FotihaUz
Oq qoʻchqorni qurbonlik qilish afzalmi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
ТАВОФНИ ЁКИ САЪЙНИ СКУТЕРДА ҚИЛСА ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умранинг тавофида ва саъйида қодир бўлган кишилар пиёда юришлари вожибдир. Ўзи юришга қодир кишилар узрсиз замонавий улов (аравача, скутер ва бошқа)ларга миниб тавоф ёки саъй қилса, вожиб амални тарк қилгани сабабли қўй сўйиши лозим бўлади. Узрсиз уловда тавоф ва саъй қилиб қўйганлар қайтадан пиёда тавоф ва саъй қилишса, қўй сўйиш шарт бўлмайди, жарима соқит бўлади.
Аммо ўзлари пиёда юриб тавоф ва саъй қила олмайдиган шахслар эса замонавий уловларда тавоф ва саъй қилишлари жоиздир. Бу билан уларга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом пиёда тавоф ва саъй қилганлар. Фақат Видолашув ҳажида касалликлари сабабли уловда ҳаж қилдилар.
Юришга қодир бўлмаса, уловда тавоф қилиш жоизлиги ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф келган:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَدِمَ مَكَّةَ وَهُوَ يَشْتَكِى فَطَافَ عَلَى رَاحِلَتِهِ
“Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага келдилар. У Зот алайҳиссалом бемор эдилар. Уловлари устида тавоф қилдилар...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Умму Салама онамиз айтадилар:
شكوت إلى رسول الله صلى الله عليه و سلم أني أشتكي فقال ( طوفي من وراء الناس وأنت راكبة (
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга касаллигимдан шикоят қилдим. У Зот алайҳиссалом: “Одамларни орқа тарафида, уловда тавоф қилинг”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Бу ҳадиси шарифда ҳам тавоф пиёда бўлиши вожиблигига далил бор. Чунки уловда тавоф қилиш билан пиёда тавоф қилишнинг фарқи бўлмаса, Умму Салама онамиз бундай савол бермасдилар.
Бу масала ҳақида фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
وَإِنْ سَعَى رَاكِبًا لِعُذْرٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ وَبِغَيْرِ عُذْرٍ عَلَيْهِ دَمٌ كَمَا فِي الطَّوَافِ
“Агар узр сабабли уловда саъй қилса, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Узрсиз уловда саъй қилса, қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳукм шундай” (“Табйинул ҳақоиқ”).
وان كان قادرا على المشى بنفسه فحمل أو ركب يلزمه الدم لان السعي بنفسه عند القدرة على المشى واجب فإذا تركه فقد ترك الواجب من غير عذر فيلزمه الدم كما لو ترك المشى في الطواف من غير عذر
“Агар ўзи юришга қодир бўлсаю уни кўтариб олишса ёки уловга минса, қон вожиб бўлади. Чунки юришга қодир бўлган кишининг ўзи саъй қилиши вожибдир. Юришни тарк қилса, узрсиз вожибни тарк қилган бўлади. Бундай ҳолатда эса қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳеч қандай узрсиз пиёда юришни тарк қилса, ҳукм шундай (яъни қон вожиб бўлади)” (“Бадоиъус саноиъ”).
Ҳозирги кунда ҳам ҳаж ва умра ибодатларини қилиш давомида ўзлари юришга қодир бўлсаларда, турли замонавий уловларга ўтириб оладиган кишиларни кўрамиз. Улар аслида юқорида айтилгани каби ўзлари юриб тавоф ва саъй қилишлари шарт. Акс ҳолда бир қўй сўйиб ёки тавоф ва саъйни қайта қилиб, бу хатони тўғрилашлари керак бўлади.
Гоҳида баъзи кишилар ўзи юра оладиган ота-оналари, ҳатто хотинларини кўтариб олганларини кўрамиз. Бу ишлари билан ота-оналари ва жуфтларининг ибодатини нуқсонли қилиб қўядилар. Лекин ота она ўзи юра олмаса, уларни кўтариб олишлари жоиз. Қолаверса, ўзлари юра оладиган ота-она ва аёллар уларни кўтармоқчи ёки замонавий уловларга миндирмоқчи бўлганларга рад жавобини беришлари керак. Чунки оқибатда уларнинг ибодатлари нуқсонли бўлиб қолади ва жарима уларнинг зиммасига тушади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@FotihaUz
Фарзандларимиз биз учун кўзгудир
Иккита альпинист тоққа чиқаётган эди. Бир пайт олдиларидан баҳайбат айиқ чиқиб қолди. Улардан бири дарров ерга ўтириб, тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини ечиб, югуриш учун мўлжалланган оёқ кийимини халтасидан олиб, шоша-пиша уни кия бошлади.
Шериги бунга ҳайрон бўлиб, «Нима қиляпсан? Айиқдан қочиб қутуламан деб ўйлаяпсанми?» деди. Шунда у: «Югуриб айиқдан ўзиб кетмасам ҳам, сендан ўзиб кетсам бўлди», деб жавоб берган экан.
Айрим ҳолатларда биринчи альпинистдек фикр юритишимизга монеълик йўқ. Лекин оилада бундай фикр юритиш мақбул эмас. Биринчи альпинистнинг топган ечими тезгина қочиб, ўзини хатардан узоқлаштириш эди.
Унинг мақсади шеригидан ўзиб кетиб, оғир аҳволда ташлаб бўлса ҳам, хатардан қутилиб қолиш эди. Аммо ўша шерик бизнинг бир бўлагимиз бўлса-чи? Оиламизнинг аъзоси бўлса-чи? Бундай ҳолатда уни хатарда қолдириб, ўзимиз қутулиб қолишимиз тўғри бўлмайди. Бу худди жарроҳлар: «Операция муваффақиятли ўтди, лекин беморни сақлаб қола олмадик», деган гапга ўхшайди.
Айтмоқчимизки, баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.
Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади.
@FotihaUz
8 ОЙ ЯШАМАСА НИКОҲ ЎҚИТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талоққа, ажрашишга оид бирор сўз айтмаган бўлсангиз, бирга яшамасликнинг ўзи билан ўртага талоқ тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам.
@FotihaUz
НЕГА ҚИЁМАТГА ИШОНИШМАЙДИ?
«Балки, инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайди. «Қиёмат куни қачон ўзи?» – деб сўрайди».
(Қиёмат сураси, 5-6 оятлари)
Бу савол Қиёматнинг қачонлигини билиш учун берилмаган. Балки, истеҳзо учун, ёлғонга чиқариш ва инкор учун берилган. Бу савол кофир инсон томонидан “Қиёмат қачон бўларди, ҳеч қачон бўлмайди”, деган маънода берилган. Кофир инсонлар иймон келтириб, дин ва ахлоқ билан ўзларини ислоҳ қилиш ўрнига гуноҳ ва шаҳватларга шўнғиб, фисқу фужур ишларида давом этишни хоҳлашади. Ҳавойи нафсларига чеклов қўйилишини асло истмашмайди. Дунё ҳаётида турли жисмоний лаззатларни ҳеч нарсадан тап тортмай истеъмол қилишлари учун Қиёматга ишонгиси келмайди, уни инкор қилишади. Демак, у Қиёматни шубҳага боргани учун ёки унга далиллар тополмагани учун инкор қилмаяпти. Балки, ўзининг фужур ишларини қалби сиқилмай, олди-ортига қарамай қила олиши учун инкор қиляпти. Чунки Қиёматга иймон келтириш инсонни турли хил гуноҳлар, зулм ва зўравонликлардан тийиб туради. ...
«Ҳикматлар чашмаси»дан
@FotihaUz
"ЎҒИЛ КЎРСАМ ИККИТА ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕЙИЛСА, НАЗР ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#назр
Тўртта қизим бор. Яна фарзанд кутаяпмиз. Ўғил фарзанд берса, 7 кунлигида иккита қўй сўяман, деб ният қилганман. Мана шу ниятим ақиқага кирадими ё назрга кирадими? Назр ҳақида менда билим йўқ. Назр қилинса, назр қилган одам ея олмас экан, оила аъзоларичи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир ишни талаффуз қилмасдан ният қилишнинг ўзи билан назр бўлиб қолмайди. Лекин овоз чиқариб, “Агар ўғил кўрсам, Аллоҳ йўлида иккита қўй сўяман”, дейилса, бу назрга айланади.
“Назр” луғатда, яхшилик ёки ёмонликка ваъда қилишни билдиради. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, киши бирор ишни қилишини, албатта лозимлигини ўзига огоҳлантириш бўлиши учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шаръан лозим бўлмаган, балки қилиш қилмаслик ихтиёрли бир ишни маълум лафзлар билан ўзига лозим қилиб олишни, назр, деб аталади. “Баҳрур Роиқ” китобида шундай келган: “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Унинг шарти эса, оқил ва балоғатга етган бўлишдир” (4-жуз, 300-бет).
Назр мутлоқ ёки муқайяд бўлиши мумкин. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Молим садақадир” ёки “Агар фалон ишни қилсам ҳаж қилиш, умра қилиш зиммамга лозим бўлсин, “Беморлигим тузалса, фалон ракъат нафл намоз ўқийман, нафл рўза тутаман” ва бошқа шу каби зиммага лозим бўлишни ифода қилувчи лафзларни айтишга ўхшаш. Омма халқ орасида “Агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ йўлида фалон сўм садақа қиламан, жонлиқ сўяман” ёки “Агар фалон ишим амалга ошса, фалон кун рўза тутаман” каби жумлалар билан назр қилиш кўп учрайди. “Агар мана бу ишим амалга ошса, жонлиқ сўяман”, деб назр қилганда назр қилувчи хоҳ бой бўлсин, хоҳ фақир бўлсин сўйиладиган жонлиқнинг гўштидан еёлмайди.
Бу ҳақда “Табйинул Ҳақоиқ” китобида қуйидагича келган: “Агар жонлиқ сўйишни назр қилган бўлса, назр қилувчининг ўзи ҳам емайди ва нисобга қодир бўлган кишиларга ҳам унинг гўштидан едиролмайди. Бунинг йўли фақирларга садақа қилиш бўлиб, садақа қилувчи ўз садақасидан ўзи ҳам емайди бой кишиларга ҳам едира олмайди”, дейилган. (6-жуз, 486-бет, Қурбонлик китоби) “Баҳрур Роиқ” китобида эса: “Назр қилувчи назр қилинган жонлиқ гўштидан отасига ва бобосига улар қанча юқори бўлса ҳам, фарзандига ва фарзандининг болаларига улар қанча паст бўлса ҳам едира олмайди”, дейилган. (2-жуз, 425-бет, Закот китоби).
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, назр қилувчининг ака-укалари ёки бошқа қариндошлари нисобга қодир бой кишилар бўлса, улар ҳам емайди. Фақир бўлсалар, уларга бериш жоиз эканлиги маълум бўлади.
Хулоса шуки, саволдаги “Аллоҳим ўғил фарзанд берса, етти кунлик бўлганида иккита қўй сўяман”, деб ният қилишнинг ўзи билан назр бўлмаган. Шунинг учун Аллоҳ насиб қилиб фарзанд кўрсангиз молиявий имкониятингиздан келиб чиқиб иш қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
@FotihaUz
AYOL KISHI TUG’ULIB O’SGAN YURTIGA BORGANDA O’TGAN AJDODLARINI ZIYORAT QILISH UCHUN QABRISTONGA…
@FotihaUz
Ҳайит байрамлари одоби
1. Яхши ният қилиш
2. Ғусл қилиш
3. Хушбўйланиш
4. Яхши кийимлар кийиш
5. Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик
6. Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш
7. Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш
8. Ҳайит намозига эрта бориш
9. Масжидга пиёда юриб бориш
10. Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш
11. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик
12. Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш
13. Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш
14. Қавму қариндошларни зиёрат қилиш
15. Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш
16. Ёш болаларни хурсанд қилиш
17. Турли исрофгарчиликлардан тийилиш
@FotihaUz
Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning goʻshti qanday taqsimlanadi?
Yaqinlaringizga ham ulashing!
@FotihaUz
🌙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон олий даражада мукофотланди
✅ Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.
✅ Шунингдек, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳам «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.
🖊 Бу ҳақда президент фармони имзоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@FotihaUz
Қандай ҳайвонлар қурбонлик қилинади?
Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади:
👉 Қўй (қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади), қорамол ва туядир. Ушбу ҳайвонлардан бошқа ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди.
Қўйда ёлғиз бир киши, қорамол ва туяда эса бир кишидан етти кишигача шерик бўлиб адо қилишлари мумкин. Қўй олти ойлик ва ундан катта бўлиши шарт. Қорамол икки ёш ва ундан катта бўлиши шарт, туя беш ёш ва ундан катта бўлиши шарт.
Шу билан бирга, қурбонликка сўйиладиган ҳайвон семиз, йўғон ва ёши катта бўлиши афзал саналади. Қурбонликка ярамайдиган айби ёки нуқсони бор ҳайвонларни сўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб: “Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).
👉 Қурбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.
Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб
бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.
@FotihaUz
🌙Барча мусулмон аҳлига Арафа муборак, Арафа Муборак ҚАДРДОНЛАРИМ!!!
❗️Яқинларни биринчи бўлиб
табрикланг👇👇
@FotihaUz