duo_yodlash | Неотсортированное

Telegram-канал duo_yodlash - Дуолар

229918

#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar Тижорий хамкорлик: @Taqsirim

Подписаться на канал

Дуолар

Касалликлар мусулмон банда учун у билмас неъматдир

Уммул Аъло розияллоҳу анҳо айтадилар: “Мен касал бўлганимда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар-да: «Эй, Уммул Аъло! Хурсанд бўлинг! Мусулмон киши касал бўлса, олов кумушнинг кирини кетказгани каби, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кетказади», дедилар.

Имом Абу Довуд ривояти.

Яъни, тилло ва кумуш оловда куйдирилса, унинг устига ёпишган кирларидан тозаланганидек, мусулмон киши ҳам касаллиги сабабли гуноҳ ва хатолардан тозаланиб олади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.

18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.

23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.

25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.

28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.

30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.

35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.

45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.

50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.

55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.

60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.

65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.

70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.

75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.

80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

Ҳурматли аёллар эшитинг👇

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

#muftiy_minbari

📹 МУҲТОЖНИ СИЙЛАГАН БОЙНИ АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

Гўзал дуо


🎙 Абдукарим мирзаев
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

​​ЯХШИ КЎРМАЙ КЎРИНГЧИ!

Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд ҳолда кўриб қолдим. У кишига дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун дуо қилинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкор ва яширин гуноҳларини мағфират қилгин!
Оиша онамиз дуодан хурсанд бўлганларидан кулибдилар. Ҳатто бошлари кўксиларига эгилиб қолибди. Шунда у кишидан  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Дуойим сени хурсанд қилаяптими?
Оиша розиёллоҳу анҳо дедилар:
- Нега энди хурсанд бўлмай?!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга қасамки, бу дуони умматим учун ҳар намозда қиламан!

Бу ҳадисни имом Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳ"ида, имом Баззор роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида келтиришган.

Шундан кейин ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмай кўрингчи!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

Ишонч

🪶 Кафилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Исроиллик бир киши ҳақида айтиб бердилар: «У Бану Исроилликларнинг биридан минг динор қарз сўради.
Шунда у: «Менга гувоҳлар келтир, уларни гувоҳ қилай», деди.
У: «Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», деди.
«Бўлмаса, менга кафил келтир», деди.
«Кафилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», деди.
У: «Тўғри айтдинг», деди-да, унга ўша нарсани маълум муддатга берди.
У денгиз орқали йўлга чиқиб, юмушини битирди. Кейин у
(қарз берган киши) белгилаган муддатда унинг олдига етиб келиш учун мингани улов излашга тушди, бироқ бирорта ҳам улов топа олмади.
Шунда у бир ёғочни олиб, уни ўйди-да, унга минг динорни ва унинг эгасига ўз номидан бир хатни жойлаб, ўрнини маҳкамлади.
Кейин уни денгизга олиб борди-да: «Аллоҳим! Албатта, Сен биласанки, мен фалончидан минг динор қарз олган эдим. Шунда у мендан кафил сўраганида «Кафиллика Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедим. У Сенга рози бўлди. У мендан гувоҳ сўраган эди, «Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедим. У Сенга рози бўлди. Мен унинг нарсасини унга жўнатай, деб улов топиш учун бор кучим билан ҳаракат қилдим, эплай олмадим. Мен уни Сенга топширдим», деди ва уни денгизга отди, у
(ёғоч денгизда) оқиб кетди.
Кейин
(ўша одам) қайтиб кетди. Ўшанда у ўз юртига йўлга чиқиш учун улов излаётган пайтда унга қарз берган киши ҳам молини бирор улов келтирган бўлса, деган умидда бир қараб қўйиш учун (соҳилга) чиқди. Қараса, ичида пули бор бояги ёғоч турибди. Уни оиласига ўтин қилиш учун уйига олиб кетди. Сўнг уни арралаган эди, пул билан хатни топди.
Кейин ўша у қарз берган киши минг динор кўтариб келиб: «Аллоҳга қасамки, пулингни ўзингга етказиб келиш учун улов излаб, бор кучим билан тинимсиз ҳаракатда бўлдим, бироқ ушбу миниб келганимдан аввал бирорта ҳам улов топа олмадим», деди.
У: «Менга бирор нарса жўнатганмидинг?» деди. «Сенга ушбу миниб келганимдан аввал бирорта ҳам улов топа олмадим, деяпман-ку», деди.
«Аллоҳ ёғочда жўнатган нарсангни сенинг номингдан ўтаб бўлди. Энди минг динорни олиб, тўғри кетавер!» деди».

Имом Бухорий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

Аллоҳни ҳақиқий маънода таниган орифлар Аллоҳ хусусида нима деганларига назар солинг!

1. Солиҳ алайҳиссалом: "Албатта, Парвардигорим Яқин ва (дуоларни ижобат қилгувчидир)», деган. (Ҳуд сураси, 61‑оят)".
2. Шуъайб алайҳиссалом: "Албатта, Парвардигорим (тавба қилгувчиларга) Марҳамат қилгувчи ва (уларни) Дўст тутгувчидир", деб айтган. (Ҳуд сураси, 90‑оят).
3. Нуҳ алайҳиссалом: "Албатта, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир", деб айтганлар (Ҳуд сураси, 41‑оят).
4. Юсуф алайҳиссалом: "Албатта, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи Зотдир", деб айтган. (Юсуф сураси, 100‑оят).
5. Иброҳим алайҳиссалом: "Албатта Парвардигорим (барча) дуоларни Эшитгувчидир", деб айтган. (Иброҳим сураси, 39‑оят).
6. Сулаймон алайҳиссалом эса: "Бас, албатта Парвардигорим Беҳожат ва фазлу карам Эгасидир", деб айтган. (Намл сураси, 40‑оят).

Эй Аллоҳ! Бизни ҳам Роббимизни ҳақиқий танийдиган ориф бандаларингдан қилгин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

​​Намознинг соғлиққа фойдалари

✅Намоз ўқиш нафақат савоб, айни пайтда соғлигимиз учун ҳам жуда фойдалидир. Бу ибодатдаги барча ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни толиқтирмайди. Куннинг муайян вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
✅Намоз ўқийдиган инсоннинг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани боис унинг жисмида қон айланиши яхшиланади. Кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда меъёрида намланиб туради. Бу эса катаракта касаллигининг олдини олишда жуда муҳимдир. Бежиз Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзим қувончи намозда қилинди” (Имом Насоий ривояти), демаганлар.
✅Намоздаги тартибли ҳаракатлар овқат ҳазмини яхшилайди, ўт пуфагидаги суюқлик бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон беради, қабзиятнинг олдини олади.
✅Буйрак, бавл йўллари, қовуқ ва тўғри ичакнинг доимий чайқалиши натижасида бавл ажралиш жараёнини бир меъёрда бўлади. Ушбу аъзоларда тош ҳосил бўлмайди.
✅Намоз уйқуни тартибга солади. Намоз туфайли танада тўпланиб қоладиган ортиқча зарядлар чиқиб кетади.
✅Намозда танамизнинг барча аъзолари ҳаракатланиши натижасида бўғим касалликлари бартараф этилади, туз йиғилишининг олди олинади, томирларда тиқинлар пайдо бўлмайди.
✅ Намоз ҳам жисмоний, ҳам маънавий поклик бўлиб, уни адо этган киши ҳар жиҳатдан соғлом ва тетик бўлади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

​​ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик
3. Кўп савол бермаслик
4. Касал бўлганда кўргани бориш
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш
7. Хатоларини кўрмасликка олиш
8. Уйини жосусларча кузатмаслик
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ
19. Хизматчисига қарамаслик
20. Боласига ширин сўзлар айтиш
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Шанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди.
— Алло даданг қани?
— Дадам ҳаммомда!
— Ойинг қани?
— Ойим ҳам ҳаммомда!
— Ойингми, дадангми ҳаммомдан чиқса менга телефон қилишсин!
— Улар ҳали бери чиқишмайди, чунки мендан вазелин сўрашганда, мен билмай ДАВОМИ 😂👇

Читать полностью…

Дуолар

#ДИҚҚАТ_САВОЛ

😪 Мусулмонларнинг вафот этган гўдаклари қаёққа кетади вафот етгандан кейин
?

😥 Улар қабрда ҳисоб - китоб қилинмайди, чунки уларни гуноҳлари йўқ, яна улар жаннатда ота-онаси билан учрашишадими ёки учрашишмайдими?

Ишонмайсиз, лекин ЖАВОБини билиб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ😱😱

Жавобини билмоқчи бўлсангиз тез киринг👇👇👇

Читать полностью…

Дуолар

Диккат савол⁉️

Уни ясаган одам ўзи буни хохламаган. Уни сотиб олган одамга уни кераги йуқ. У кимга керак бўлса мутлақо жим.🤔


Ушбу қизиқарли жумбоқни атига 0,5% инсонлар топишар экан.😇

Жавобини билиш.!

Читать полностью…

Дуолар

Олтинга тенг сўзлар

Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

🚪 Ота жаннатнинг ўрта эшигидир

⁉️ Аксариятимиз онани эъзозлаш ва ҳурмат қилиш ҳақида келган ҳадислардан яхши хабардормиз. Ҳатто уларни ёдлаб олганмиз. Албатта, онамизни ҳурмат қилиш бошимиз устига. Бироқ, ота-чи? Улар ҳақида ҳам бирор ҳадис келганми?

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота жаннатнинг ўрта эшигидир. Хоҳла бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деганлар (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти).

‼️ Албатта, динимиз онага яхшилик қилишга буюрганидек, отага ҳам яхшилик қилишга буюради.

⚠️ Азиз диндошим, ота-онангизни ғанимат билинг, уларни рози қилиш орқали Жаннатнинг калитини қўлга киритиб олинг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятида собитқадам қилсин, бизни тарбия қилган марҳум ота-оналаримизни раҳматига олсин, ҳаёт бўлсалар умрларига барака берсин! Омийн!

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБИНГИЗ ОРОМ ОЛСИН

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

#Солиҳлар_суҳбати

Мўмин биродарининг айбини яширади ва насиҳат қилади. Фожир эса кишининг айбини ошкор қилиб, яна уни ёмонлаб юради.

✏️ Фузайл ибн Иёз
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.

Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг
☝️

Алҳамдулиллаҳ....

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

#Дуо 🤲

Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🔖Маъноси:
Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

"ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲНИНГ ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИ!"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси) Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди", дедилар

Бошқа ривоятда: "Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман”, дейди”, дейилган (Имом Муслим ва Бухорий ривояти).

Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар ким?
- Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! - дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши", дея марҳамат қиладилар.

"Обидлар йўли" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

Дуо

Дуо ижобат қилиниши кўпроқ бўлган вақтлар:

Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Жума кунидаги, бир фурсатдаги дуо.
– Намозда, сажда асносида қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётган пайтдаги дуо.
– Беморлик пайтидаги дуо.
– Мусофир пайтдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Ғойибдан биродарининг ҳаққига қилган дуо.
– Фарз намозлари сўнгидан қилинган дуо.
– Қадр кечасидаги дуо.
– Азон ҳамда қийинчиликдаги дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Отанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитни кўзи юмилган пайтдаги дуо.
– Рўзадор оғзини очаётгандаги дуо.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

ИСРОФ...

🔹 Илмлар исроф- қанча ўрганмайлик амал қилмадик.

🔹 Амал исроф- йиллаб такрорладик ихлос қилмадик.

🔹 Куч-қувват исроф- Аллоҳ йўлида эмас, қорин йўлида фидо.

🔹 Қалблар исроф- Аллоҳни эсламас, уммат ғамидан жудо.

🔹 Баданлар исроф- намозлар ўрнида уйқу, ишрат, маьсиятга ғарқ.

🔹 Севгилар исроф- никоҳу зиною, ҳаром ўртасин қилмайин фарқ.

🔹 Вақтлар исроф- бўшлик бирла тўлган бўшлиқ.

🔹 Ақллар исроф- фитратидан бегона, ёвлари бўлди бошлиқ.

🔹 Хизматлар исроф- Тоғутлар пойидаги топталган бир даста гул.

🔹 Зикрлар исроф- қалб ёришмас, кўздан ёш томмас бир хаёлга қул.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

#Гӯзал_қироат

Сура Ясин
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳани Руфаи


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг
!⬇️
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy
/channel/+hH8wvHHEHaFjZGEy

Читать полностью…

Дуолар

РОҲАТ ЖАННАТДА

"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик". Аҳмад ибн Ҳанбалдан “Қачон роҳат бўлади?" деб сўрашганида у киши: "Қадамингни жаннатга қўйсанг, роҳатланасан", деб жавоб бердилар.

Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.


Нигериялик омонатдор бир дўстим менга ўз ҳолатини айтиб берди. Онаси кечанинг учдан бири бўлганида уни уйғотар экан. "Эй онажон, озгина дам олай деса", у: "Сен роҳатлан, дам ол деб уйғотяпман-да, болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан", дер экан. Салаф уламоларидан Масрук исмли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга: "Нафсингизни дам олдиринг", дейишса, у "Нафсимнинг роҳатини хоҳлаяпман-да", дер эди. Вожибни тарк этиб, роҳатни роҳатга улашга интилганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар. Роҳат фойдали, солиҳ амалларни бажариш ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришдадир. Имонсиз кимса бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам "Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ҳисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин!" дедилар". Айрим олимлар бу оятни: "Қиёматдан олдин ризқимизни ва яхшиликдан иборат насибамизни бизга тезроқ бергин", дедилар, деб тафсир қилишган."Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар". Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири-барчаси зарардадир. Ҳаёт шундай яратилган, унинг хотимаси йўқ бўлиш. У соф бўлмаган ичимлик. На неъмату азобга, на қийинчилигу енгилликка, на бойлигу камбағалликка ўрнашадиган ўзгарувчан мижоздир.

Дунёда шунча йил қилгувчи сафар,
Охир бир кун қабр ичига тушар.


"Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари - Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар. Ҳукм эса Уникидир. У ҳисобловчиларнинг тезкоридир.(Анъом сураси 62-оят)

«Ўкинма» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

ДУНЁ ҲОЮ ҲАВАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Зуҳд - кўпчилик ўйлагандек дунёдан эмас, балки унга муҳаббат қўйишдан сақланиб, кўнгилда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмасликдир. Бу нафақат дунё бойликларининг ўзидан, балки уни қўлга киритишнинг ҳар қандай йўлларидан чекиниш лозимлигини талаб этади. Зуҳд, жумладан, инсонни ўзига узоқ умр кўриш фикрини йўлатмаслиги ҳамда кўнгли-ю қўлини дунё роҳатларидан озод этишини ифодалайди. Ишқ кўнгилни фидойиликка олиб келганидек, зоҳидлик одамни мол-дунёга нисбатан саховатпешаликка олиб келади. То инсон боласи қуйидаги уч хусусиятга эришолмас экан, ҳақиқий зоҳидлик мақомига етолмайди. Биринчи, қалбни амалга тааллуқ этмасликдир, яъни банда ўзининг ибодатлари ва хайрли амалларига ишониб, суяниб қолмаслиги керак. Ҳамма нарсада Аллоҳгагина таваккул қилиб, фақат унинг лутфу карамидангина умид қилмоғи лозим. Негаки, инсон ўзидан ўзи ҳеч нарса яратмайди, балки Аллоҳ таоло ирода этган нарсанигина бажаради, холос. Иккинчи, бу тамасиз айтилган сўз - насиҳатдир. Яъни, инсоннинг ўз сўзи туфайли ўзгалардан бирор бир нарса тама қилмаслигидир. Учинчиси, манманлик, ўзига бино қўйишдан холи бўлган улуғликдир. Бу дегани, Аллоҳ инсон обрўйини қанчалик кўтарган бўлмасин, ўзини доим бошқалардан пастроқ, ҳурматга нолойиқроқ кўришдир. Одатда бу тоифа кишилар бошқаларга ҳукмронлик қилиш фикридан йироқ бўладилар ҳамда ўзларини ўзгалардан баланд ҳисобламайдилар. Билки, дунёга муҳаббат барча илоҳий қонунларда шариатларда қоралангандир, чунки у – ҳар қандай гуноҳ ва хатонинг боши ва асосий сабабчисидир. Шунинг учун банда дунё хою ҳавасларидан воз кечиб, жамиятдаги юқори даражаларга бўлган муҳаббатни қалбидан қўпориб ташлаши зарур. Аслини олганда ҳам амал ва шуҳратпарастлик иллати дунё бойлигига муҳаббатдан-да ёмонроқдир. Бу икки сифат - амалпарастлик ва дунёпарастлик инсонни унинг ашаддий душмани кушандаси бўлмиш дунё лаззатлари ва фароғатига элтади.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

ҲАҚИҚИЙ ТАВБА ҚИЛУВЧИДА ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ

Қуръони карим оятларининг 87 та ўрнида тавбага тарғиб этилган. Агар астойдил тавба қилинса, ҳар қандай гуноҳнинг кечирилишига умид бор.

Қуръони каримда гуноҳларидан тавба қилмаган кишиларни “золимлар” деб аталган: “Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир” (Ҳужурот сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло ўзининг фазлу карами билан жаҳолат туфайли гуноҳ қилиб, кейин тезда унга афсус-надомат чеккан кишиларнинг гуноҳларини кечиришини ваъда қилган: “Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир” (Нисо сураси, 17-оят).

Али ибн Толиб разияллоҳу анҳу тавба қилувчиларни мақтаб: “Нажот топиб кетган кишининг аҳволини қаранг!”, – дегандилар. “Нажот нима”, – деб сўрашди. У зот: “Тавба ва истиғфор”, – дедилар.

Уламоларимиз гуноҳларни уч турга бўлиб, шундай дейдилар:
“Гуноҳлар уч турли бўлади: Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ, Аллоҳ кечирадиган гуноҳ, Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ.
🔥 Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: “Албатта, кимки Аллоҳга ширк келтирса, унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг жойи дўзахдир” (Моида сураси, 72-оят).
🔥 Аллоҳ кечирадиган гуноҳ – банда ўз нафсига қилган зулми бўлиб, у Аллоҳ ва банда ўртасидаги гуноҳдир.
🔥 Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ – бандаларнинг бир-бирларига қилган зулмидир.”

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳол-ҳаётда билиб-билмай қилган гуноҳларимизга тез тавба қилишимизни насиб айласин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:
«Дўстингга барча меҳр-муҳаббатингни бергин-у, барча хотиржамликни бериб қўйма. Унга барча ҳамдардликни бергин-у, асло барча сирларингни бериб қўйма», деди.


“Баҳжатул мажолису анисил мажолис” асаридан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+HqBivXb1iwRhYTcy
/channel/+HqBivXb1iwRhYTcy

Читать полностью…
Подписаться на канал