davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Жанубий Корея темир йўл корпорацияси Тошкент - Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темир йўл линияси қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга киришган. Корея Республикаси экспорт-импорти банки буюртмасига биноан оширилаётган лойиҳа 15 ой, аниқроғи 2026 йил мартига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йил сентябрь ойида “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш режаларини эълон қилган эди.

Ўзбекистон жорий йил июнь ойида Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди. Битимга кўра, 6 та тезюрар поезд харид қилиниб, Тошкент - Урганч - Хива йўналишига қўйилади. Жалолиддин Мангуберди деб номланадиган поезд масофани етти соатда босиб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 2 декабрь куни “Halal Auto Leasing kompany” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а“ банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, раҳбарлари қамоққа олинган ва мазкур жамият фаолияти тўхтатилган.

Тергов департаменти

Читать полностью…

davletovuz

ЯТТ, юридик шахслар диққатига. Бизнесингиз ривожи учун молиявий имконият

Корхона маблағларини нафақат хавфсиз сақлаш, балки кўпайтириш ҳақида ўйлаётган ЯТТ, юридик шахслар учун фойдали таклиф! “Трастбанк”нинг “Multibank” платформаси орқали таклиф этилаётган янги онлайн омонат айнан шу мақсадларга эришишда ёрдам беради.

Юқори фоизли даромад — 17%;
• Муддат — 400 кун;
• Минимал сумма —15 млн сўмдан;
Муддатидан олдин ечиш мумкин (Бунда минимал қолдиқ 20 млн сўм сақланиши шарт).

Корхонангиз маблағлари хавфсиз ўсишини кузатиб боринг.

Пулларингизнинг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди томонидан ҳимояланган.


Батафсил маълумот ва онлайн расмийлаштириш учун

Саволларингиз бўлса 1287 ёки +998 55 506-01-01 рақамларига қўнғироқ қилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Каршибаев Жасур Ҳазратқулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Хайдаров Абдулазиз Абдулахадович Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

У бунгача иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади

Келгуси йилда лойиҳаси бор, лекин кредит тарихи “ўрта” баҳоланган 100 мингта мижознинг солиқ, электр, газ каби бошқа тўловларини ҳам инобатга олиш, молиявий билимини ошириш ва лойиҳаларини яхшилаш орқали уларни тадбиркорга айлантириш таклиф қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Банклар томонидан синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 млн сўм миқдорида кредит ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда янги замонавий жой: юнонча услубдаги Ўрта ер денгизи таомлари ресторани — TEIA очилди

Шаҳар марказида янги услубдаги ресторан очилди. У сизга байрамона кайфият ва ёрқин ҳис-туйғуларни тақдим этишга тайёр, айниқса Янги йил олди кунларида.

- TEIA — унутилмас корпоратив кечалар учун идеал жой!
- Бош ошпазларимиз: Эдуард Ли ва Алексей Ковалёв,
- Замонавий жиҳозлар шоу ва тақдимотлар учун жуда мос.
- Нафис ва ҳашаматли интерер ҳар қандай тадбирни юксак даражада ўтказишга ёрдам беради.

Ҳозироқ буюртма қилинг:
📞 +998 93 115 00 00
👩‍💻 Телеграмдан ёзинг
📍 Манзил (Мўлжал: М-5)

Instagram'да янгиликларни кузатиб боринг

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Тошкент—Термиз" йўналиши М-39 магистрал автомобиль йўлининг 983-км, яъни Жиззах вилоятидан ўтган довон қисмида қор бўронлари ва асфальт йўлининг музлаши сабаб юк машиналари ва йўловчи автобуслар ҳаракатланиши вақтинча чекланган.

Улар бошқа автомобиль йўли(А-376)дан ҳаракатланиши учун йўналтирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

“Пойтахт Банк” Visa томонидан ташкил этилган Visa Awards Ceremony тадбирида иккита номинация бўйича — “Visa’нинг янги аъзоси” ва “Visa Infinite картасини жорий қилган банк” сифатида эътироф этилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 15 декабридан юқори тезликда ҳаракатланадиган Afrosiyob электр поездларининг йўловчи жадвалига ўзгартиришлар киритилибди.

Читать полностью…

davletovuz

2022 йилдан бери Жанубий Корея президенти лавозимини эгаллаб келган Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилинди.

Парламентда бўлиб ўтган овоз беришда буни 204 нафар депутат қўллаб қувватлади, 85 нафари қарши чиқди.

Энди бу қарор бўйича конституциявий суд ҳам ўз хулосасини бериши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS натижалари

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этибди.

Читать полностью…

davletovuz

TURANOS: Ўзбекистон бухгалтерия ва аудиторлик хизматлари бозорида 9 йиллик муваффақиятли фаолият.

TURANOS — бозорнинг йирик иштирокчиси: компания 10 000 дан зиёд муваффақиятли лойиҳаларга эга
Компания бизнесга молиявий жараёнларни бошқаришда ёрдам беради. Мураккаб ҳисоб-китоблар ва маълумотлар ўсишга ва муваффақиятга олиб борувчи аниқ ва тушунарли ечимларга айланади. TURANOS билан мижозлар ишончли молиявий кўрсаткичларга эга бўладилар ва аниқ маълумотлар асосида стратегик муҳим қарорлар қабул қиладилар.

Компания Ўзбекистон, яқин ва узоқ хориждаги мижозларга бухгалтерлик ва аудиторлик хизматларини кўрсатади.

TURANOS — бизнесингизнинг аниқ молиявий ҳисоб-китоблар ва шаффоф жараёнлар орқали барқарор ўсиши.

Батафсил
📞 97 431-40-00 | 71 205-13-03
Сайт: https://turanbuh.uz
Instagram | Telegram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Атаджанов Муродбек Бекберганович Пенсия жамғармаси директори лавозимига тайинланган.

У бунгача Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси эди.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Илҳомжон Умрзоқов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари - Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти директори лавозимига тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Абидхаджаев Умид Кутпитдинович иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Телеграмдагиларга совға бор. Янги техника – янги имкониятлар.

Нега бугунги техника харидлари қизиқарли? Чунки ҳар бир олинган техника сизга қўшимча совға тақдим қилади! Лототрон сизни кутмоқда – совғалар кафолатланган! 15-31 декабрь кунлари texnomart* сизга ажойиб совғаларни улашади: 1 млн сўмдан бошлаб техника харид қилгач лототрондан скретч-картани олинг ва бепул совғаларни қўлга киритинг.

Қанақа совғалар ютишингиз мумкин?
➖ iPhone 16;
➖ Телевизор;
➖ Кир ювиш машинаси;
➖ Музлатгич;
➖ 50% чегирма;
➖ совға карталар
.

Ҳамкорларимиз: Haier, Philips, HONOR, DeLonghi, Hansa, Kärcher.
Янги йилни янги нарсалар билан кутиб олинг.

Telegram | Instagram | Do’konlarimiz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодий комплексдаги сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган 297 нафар раҳбар ишдан олинди - президент

Читать полностью…

davletovuz

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 955 сўмгача кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қор ёғмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўлларда эҳтиёт бўлиб, тезликни оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳайдашга чақирмоқда.

"Тахтақорача" довони кучли қор бўрони сабаб вақтинча ёпилди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ довон ҳаракат учун очиқлигини билдирди.

“Қамчиқ” довони ҳаракат учун очиқ. Ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Нуфузли Game Changers Visa Awards танловида InfinBank'нинг InfinBlack картаси "Энг яхши кредит карта эмитенти" номинациясида ғолиб деб топилибди.

Game Changers Visa Awards мукофоти молия дунёсини ўзгартираётган ва уни ҳамма учун қулайроқ ҳамда инклюзив қилишга ҳаракат қилаётган ташкилотларга берилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йил 25 декабрга қадар мамлакатнинг Энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади.

Тегишли топшириқ Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Президентнинг энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси Алишер Султонов ҳамда Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда берилган.

Читать полностью…

davletovuz

Расман

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди.

Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади - 1 700 сўм.

Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари, яъни Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Бундан ташқари, кўп марталик - 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

“Инсон” лойиҳасидан ҳужжатли фильм премьераси

Ҳаётдаги энг оғир қийинчиликларни енгиб, мақсад сари давом этаётган инсонлар ҳақида фильм. Бугун селекторда ҳам ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида фильмлар яратилсин, уларнинг жасоратини, журъатини очиб берайлик, дейилганди. Премьера айни дақиқаларда “Инсон” лойиҳасининг YouTube’даги insondocumentary?si=guO4EfwzqLC8v5vB">саҳифасида бўляпти.

Читать полностью…

davletovuz

Тарихий воқеа

Бугун қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватлар ишга туширилиб, навбатдаги 6 та лойиҳа қурилишига старт берилмоқда:

Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли йирик сақлаш тизими барпо этилди.

Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилмоқда.

Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қиймати 3,5 миллиард доллар бўлган 2,5 минг мегаваттли 6 та электр қувватлари қурилиши бошланмоқда.

Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал