Эртадан – 14 декабрдан долларнинг расмий курси 12 880 сўм (+19,91 сўм) этиб белгиланди.
Курс йил бошидан бери 527 сўмга кўтарилди.
Янги йил корпоративини Alibaba ресторанида ўтказинг.
Қулай жойлашув, шинам зал, 60 кишигача бўлган сиғим.
400, 550, 850 минг сўмлик тайёр менюлар (рўйхат), сифатли овоз мосламалари сизга ҳақиқий байрамона кайфият ҳадя қилади.
Замонавий DJ ва қувноқ бошловчи ресторан ҳисобидан!
Мурожаат учун:
+998993800007
+998999778565
Реклама
Ҳаракати чекланган болалар мактабга келиб-кетиш харажатининг 75 фоизини қоплаш тизими жорий қилинади - президент
Читать полностью…Ижтимоий карта жорий этилади
Президент барча ҳужжатларнинг ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.
Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.
Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.
Тошкент вилоятидаги “Чорбоғ” подстанциясининг трансформаторида (Т-2) носозлик юзага келиши натижасида Бўстонлиқ тумани истеъмолчилари (2 минг 500 та) электр таъминотидан узилган - Энергетика вазирлиги
UPD: носозлик 23:45да бартараф этилибди.
6 декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Talabа Yugur" лойиҳасининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди
Спортни оммалаштиришга қаратилган ушбу лойиҳа 9 октябрдан 23 ноябргача Ўзбекистондаги 160 та олийгоҳдан қарийб 20 минг талаба ва ўқувчиларни ўзида бирлаштирди. Конституция кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда эса эстафета таёқчаси "Talaba Yugur" югуриш мусобақасининг бошқа ғолибларини тақдирлаш учун навбатдаги олийгоҳларга топширилди.
Мусобақа ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Енгил атлетика федерацияси ҳамда Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси.
Кейинги мавсум келаси йил баҳорда бошланади. Шундай экан, сиз ҳам ҳаракат сафига қўшилинг ва Yugur.uz платформасида рўйхатдан ўтинг.
Манба | Реклама
2025 йилда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнотига кўра, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.
Cobalt
UzAutoMotors 22 ноябрь куни жисмоний шахсларга Cobalt русумидаги автомобиль хариди учун 55 минг 322 та шартнома берган.
11 декабрь куни ўша шартномалар бўйича пул тўланмаган 22 мингта машина учун яна контрактация очилган. Қарийб 40% шартномаларга пул тўланмаган.
***
21 июнь куни жисмоний шахсларга Cobalt русумидаги автомобиль хариди учун 24 минг 931 та шартнома берган.
4 июль куни ўша шартномалар бўйича пул тўланмаган 14 минг 250 та машина учун яна контрактация очилган. Тахминан 57% шартномаларга пул тўланмаган.
Тошкентда 30 декабргача қандолат, гўшт, сут, асал ярмаркаси бўлиб ўтади
“Анҳор” истироҳат боғида ўтказилаётган ярмаркада маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари сотаётгани сабаб нархлар бозордагидан 10-15 фоизга арзон.
Янги йил байрами учун бозорликни мазкур ярмаркадан қилишингиз мумкин.
Иссиқхоначилар мажбуран шунақа огоҳлантириш хатига қўл қўйдиришяпти, деб шикоят қилишмоқда. “Бу кетишда хонавайрон бўламиз”, дейди мурожаатчи.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг 36 000 нафар болажонига “Тошкент ёшларни севади ойлиги” доирасида Янги йил туҳфаси ташкил этибди.
Читать полностью…Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилган «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» кампаниясининг якунлари тақдим этилди. Ушбу ташаббус, аёлларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда зўравонлик муаммосига эътибор қаратиш мақсадида амалга оширилди.
Кампания якунида, «Чидама» клипининг премьераси бўлиб ўтди. Лола ва Конста томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ аёллар ҳуқуқлари, оилавий қадриятлар ва зўравонликка қарши курашни ифодалаган.
Расман
Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" бозори тўлиқ қайта қурилади. Айтишларича, бозор ҳудуди деярли 5 баробар кенгаяди ва бир неча ҳудудлардан иборат замонавий савдо, бизнес ва дам олиш марказига айланади.
Турк-сингапур лойиҳачилар жамоаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа билан яқинда давлат раҳбари ҳам шахсан танишган эди.
Қайд этилишича, қайта қуриш жараёнида 350га яқин тадбиркор меҳнат қилаётган бозор фаолиятини сақлаб қолиш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тез кунда тадбиркорлар билан махсус учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Унда уларга янги шарт-шароитлар тушунтирилади ва уларнинг истаклари тингланади.
Ўзбекистонда букмекерлик идоралари фаолиятига рухсат берилмоқда
Ҳукуматнинг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат регистри юритилади. Унда ўйинчилар, чекловлар, шунингдек, ўйинларда сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар ҳамда молиявий транзакциялар юритилади.
Лицензия талабларига кўра, букмекерлик фаолияти ташкилотчиси устав капитали камида БҲМнинг 150 минг баравари миқдорида (56 млрд 250 млн сўм), лотерея ташкилотчисининг устав капитали эса 55 минг баравар (20 млрд 625 млн сўм) миқдорида бўлиши лозим.
Букмекерлик фаолиятини амалга оширишга лицензия учун ариза берилганда БҲМнинг 500 баравари (187,5 млн сўм) миқдори йиғим олинади. Лицензия ўзгартирилганда, лицензия учун тўловнинг 50 фоиз миқдорида тўлов қилинади. Шунингдек лоторея ташкилотчиси ўйин ҳажмининг 0,1 фоиз миқдорида маблағни лицензияловчи ташкилот ҳисобига ўтказиб туради.
Ушбу қоидалар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга букмекерлик фаолиятини лицензиялашга оид тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг кучга киради.
14-15 декабр кунлари Land house компаниясидан сизни ҳайратлантирадиган 3 та ажойиб янгиликни қарши олинг:
1. Бошланғич тўловни 3 ойга бўлиб тўлаш имконияти
2. 47 та домни барчаси айнан шу кунлари сотувга чиқарилади
3. Нотурар жой савдо мажмуалари ҳам сотувга чиқарилади
ТЕЛ: +998955001115
+998955001116
Сотув жонли навбат асосида!
«Ўрикзор Residence» манзили: Ўрикзор Савдо мажмуаси ёнида 41.290798,69.151896,1694m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.290798!4d69.151896?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTAwOC4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Geo Location
Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Instagram | Telegram | Facebook | landhouseuzb?si=O5oy8v99faE9GE7P">YouTube
Реклама
Президент топшириғига кўра, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши вазифаси қўйилди.
Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Кўнгил Кўзи” лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди.
Учрашув давомида болалар ўзларининг ижод намуналари билан ўртоқлашдилар, сўнгра “Dot Pad” технологияси ёрдамида улар қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишди.
“Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим!”, деб ёзади С. Мирзиёева ўз саҳифасида.
Абдулазиз Камилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” унвони билан тақдирланди.
Читать полностью…16 декабрь куни яна совуқ қайтади
Қишда ҳароратнинг кескин кўтарилиши ортидан яна бир совуқлик тўлқини кириб келади.
Ўзгидромет хабар беришича, 16 декабрь ҳаво ҳарорати минимуми шимолда —15°С, республиканинг катта қисмида —12°С, жанубий вилоятларда —8°С гача пасаяди.
Тоғли ҳудудларда эса хаво харорати —18°С гача пасаяди.
«Shoshkent» мажмуасидан қулай шартлар
- Бошланғич тўлов: 0%
- Фоизсиз бўлиб тўлаш: 24 ой
- Лойиха 95% га тайёр холатда
Мажмуанинг топшириш муддати:
2025-йилнинг 1-чораги
Батафсил маълумот учун:
📞 +998555009090
📞 +998900090009
Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development
📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.
🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал
Реклама
Ucell ва Xiaomi’дан “4таси 1да” акцияси
Фақат 2 490 000 сўмга Redmi 13 (8/256 GB) смартфонини сотиб олинг ва қуйидагиларга эга бўлинг:
- Шикастлардан ҳимоя хизмати
- Redmi Buds 6 Active қулоқчини
- 3 ойга “Катта Доимий 55” тарифи
Таклифни бой берманг. Батафсил маълумот учун Ucell сотув офисларига мурожаат қилинг.
Реклама
Расман
Мактабларда қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.
Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ИИВ томонидан тайёрланган “А” полосали йўлларни тартибга солиш билан боғлиқ қонун лойиҳасининг ялпи мажлисдаги муҳокамаси давомида сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган қонунларда тақиқловчи, чегараловчи ва жазо чораларини кучайтирувчи нормаларга кўп урғу берилаётганлигини танқид қилди.
“Эртага сайловчиларга нима деймиз? Сайловчилар сўрайди-ку, сизлар қачонгача жазони оширавераслар деб. Биз буни тушинтира олишимиз керак”, деди спикер.
P.S.: Спикернинг электорати машинали одамлар, шекилли. Тили, ҳуқуқи йўқ бўлган пиёда, жамоат транспорти йўловчиларини сайловчи сифатида умуман тан олмайди, афтидан. Балки ишига бир-икки марта автобусда келиб кетса, ҳақиқий аҳволни кўриб, бу масала нега кўтарилаётганини англаб, фақат ҳайдовчиларнинг эмас, пиёда-сайловчилар устуворлиги, ҳар йили 2500-3000 одамнинг йўлларда ўлаётганини, ўн минглаб одам ногирон, мажруҳ бўлиб қолаётганини тушунармиди? Жамоат транспортининг фаол тарғиботчисига айланармиди? Давлат раҳбари парламентга бу борада аниқ вазифалар қўйганини яна бир эслатиш керакдир балки.
Расман
Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
У Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Айтишларича, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов лавозимидан озод этилган.
У 2017 йилдан бери регуляторни бошқариб келаётган эди.