Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ИИВ томонидан тайёрланган “А” полосали йўлларни тартибга солиш билан боғлиқ қонун лойиҳасининг ялпи мажлисдаги муҳокамаси давомида сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган қонунларда тақиқловчи, чегараловчи ва жазо чораларини кучайтирувчи нормаларга кўп урғу берилаётганлигини танқид қилди.
“Эртага сайловчиларга нима деймиз? Сайловчилар сўрайди-ку, сизлар қачонгача жазони оширавераслар деб. Биз буни тушинтира олишимиз керак”, деди спикер.
P.S.: Спикернинг электорати машинали одамлар, шекилли. Тили, ҳуқуқи йўқ бўлган пиёда, жамоат транспорти йўловчиларини сайловчи сифатида умуман тан олмайди, афтидан. Балки ишига бир-икки марта автобусда келиб кетса, ҳақиқий аҳволни кўриб, бу масала нега кўтарилаётганини англаб, фақат ҳайдовчиларнинг эмас, пиёда-сайловчилар устуворлиги, ҳар йили 2500-3000 одамнинг йўлларда ўлаётганини, ўн минглаб одам ногирон, мажруҳ бўлиб қолаётганини тушунармиди? Жамоат транспортининг фаол тарғиботчисига айланармиди? Давлат раҳбари парламентга бу борада аниқ вазифалар қўйганини яна бир эслатиш керакдир балки.
Расман
Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
У Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Айтишларича, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов лавозимидан озод этилган.
У 2017 йилдан бери регуляторни бошқариб келаётган эди.
UzAuto Motors шартномаси олинган, лекин пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари 11 декабрь куни соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.
Читать полностью…Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
“Метан заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади
Истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.
Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.
Энергетика вазирлиги
Тошкентдаги “Анҳор” истироҳат боғида ўтказилаётган "Асал байрами" кўргазмаси 20 декабргача давом этади. Кўргазма бошидан бугунга қадар 32 тонна асал сотилибди.
Шунингдек, 10 декабрдан бошлаб сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда қандолатчилар ҳам кўргазмада иштирок этади. Кўргазмага ташриф буюриб, ҳақиқий асал, сут ва гўшт ҳамда қандолат маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин.
Дам олиш кунлари қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатиши маълум қилинди:
➖“Ipak yo‘li bank”;
➖"O‘zmilliybank";
➖"Biznesni rivojlantirish banki";
➖"Agrobank";
➖"Hamkorbank";
➖"Trastbank";
➖"Turonbank";
➖"Sanoatqurilishbank";
➖"InFinbank";
➖"Ipoteka bank";
➖"MKbank";
➖"Poytaxtbank";
➖"Asia Alliance bank";
➖"Octobank";
➖"Orient Finans Bank";
➖"Hayotbank";
➖"Tengebank";
➖"Davrbank";
➖"Anor bank".
Манба
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева барчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан табриклади.
“Конституция куни муборак бўлсин, Ўзбекистон! Юртимиз ҳамиша қудратли, обод ва ҳар биримиз учун ифтихор рамзи бўлсин!”, деб ёзади С. Мирзиёева ўз саҳифасида.
Work and Travel каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилади
Президент топшириғига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўради.
Келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Work and Travel” каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилади.
Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади
Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш мумкин бўлади.
Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори эди.
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари бўлди. У бунгача Тошкент ислом институти ректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда 16-22 декабрь кунлари “Tashkent Chess” халқаро шахмат турнирини ташкил этяпти. Мазкур нуфузли турнирга камида 15 та давлатдан шахматчилар келиб иштирок этиши кутилмоқда.
Читать полностью…Туркманистон Ўзбекистонга табиий газ экспорти ҳажмини оширади. Бундай келишувга икки давлат лидерларининг кеча бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида эришилган.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг 36 000 нафар болажонига “Тошкент ёшларни севади ойлиги” доирасида Янги йил туҳфаси ташкил этибди.
Читать полностью…Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилган «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» кампаниясининг якунлари тақдим этилди. Ушбу ташаббус, аёлларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда зўравонлик муаммосига эътибор қаратиш мақсадида амалга оширилди.
Кампания якунида, «Чидама» клипининг премьераси бўлиб ўтди. Лола ва Конста томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ аёллар ҳуқуқлари, оилавий қадриятлар ва зўравонликка қарши курашни ифодалаган.
Расман
Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Айтишларича, Алишер Акмалович Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.
У бунгача Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шундай қилиб, вазирлик банкирлар қўлига топширилди.
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги ёшларнинг барча қатламини қамраб оляпти
10–14 декабрь кунлари “Алпомиш” спорт саройида ўқув марказлар форуми, олий таълим муассасалари битирувчилари учун “Келажак Expo” меҳнат ярмаркаси, мутахассислик талаб этилмайдиган “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркаси ва “ТОП 100 олий ўқув юрти” олий таълим муассасалари кўргазмалари бўлиб ўтар экан.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов пойтахтда жойлашган электр подстанцияларини текширибди.
Читать полностью…Ҳосил байрами муносабати билан барча деҳқон, боғбон, соҳибкор ва фермерларимизни қутлаймиз! Хирмонингизга, ҳосилингизга барака!
Читать полностью…Дамашқ қулади
Етакчи ахборот агентликларининг хабар беришича, Сурияда Башар Асад ҳукумати қулаган. Исёнчиларнинг ноябрь охирида кутилмаган ва пухта ҳужумидан сўнг Сурия шаҳарлари бирин-кетин қулай бошлаган.
Айни пайтда Россия ва Эрон Башар Асадни илгаригидек қўллаб-қувватлай олмаслигини билдирган. Кузатувчилар армия ҳам Асаддан юз ўгиргани воқеаларни тезлаштирганини таъкидлашмоқда.
Кеча тунда исёнчилар мамлакат пойтахти Дамашққа кирган, Башар Асад эса пойтахтни тарк этгани айтилмоқда. Унинг оиласи аллақачон мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.
Шундай қилиб, Асад оиласининг Сурияда 50 йилдан ортиқ ҳукмронлиги барҳам топди. Бу гал уни ҳеч ким қутқариб қолмади.
Сурияни ҳозирча мавҳумлик қамраб олган.
Самарқанд вилояти бўйлаб "Халқ ижодиёти карвони" лойиҳаси ўтказилди
Президент ташаббуси ва Маданият вазирлиги ташкилотчилигида ўтказилган ушбу лойиҳа доирасида вилоят бўйлаб бир қанча маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда эса, Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан ташриф буюрган 18 та фольклор-этнографик жамоалар, рақс ансамбллари ҳамда намунавий болалар гуруҳлари самарқандликлар учун концерт дастурларини намойиш қилишди.
Вилоятдаги туман ва шаҳарларда ташкил қилинган маданий тадбирларнинг ҳар бирида ўртача 1200 киши, шунингдек, 14 та маданият марказидаги дастурларда жами 35000 киши иштирок этди. Бундан ташқари, 15 декабрь куни таниқли санъаткорлар иштирокида Самарқанд шахрида "Халқ ижодиёти карвони" лойиҳасининг якунига бағишланган "Folk Party" шоу-концерти ҳам ўтказилади.
Ушбу лойиҳа ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбеков қўйидагича фикр билдирди: "ўзбек халқининг миллий қадриятлари, маданий мероси ва урф-одатларини тарғиб қилишда ҳамда уларни асраб-авайлашда бундай тадбирлар жуда муҳим."
UZTELECOM қоидаларни ўзгартирмоқда
ҲАММАСИ БИРГА 3 тарифи орқали уй интернетини 200 000 сўмга уланинг ва мобил алоқани умрбод* бепул қўлга киритинг.
Уланинг ва қуйидагиларни олинг:
- Мобил алоқа – бепул!
- Интернет тармоғига уланиш тезлиги - 200Мбит/с
- IP телефония – бепул ва чексиз!
- TelecomTV орқали 120 та телеканал
Wi-Fi роутер ва 100 м. кабел.
Мобил алоқа учун тарифда ҳар ой Сиз қуйидагиларга эга бўласиз:
- 20 ГБ
- чексиз қўнғироқлар
- 1000 СМС
Уланинг ва UZTELECOMдан барчасига эга бўлинг.
Акция янги уланган абонентлар учун амал қилади
*мобил алоқадан фойдаланиш давомида.
UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website | Реклама
Land House компанияси томонидан навбатдаги янги лойиҳа.
8-9 декабрь кунлари Sokin Makon ва Bobur Mahalla ТЖМлари сотуви бўлиб ўтади.
Сотув манзили: Янги ҳаёт тумани, Хушнуд маҳаллласи 6-уй.
Сотув жонли навбат асосида.
"Бизнинг" 41.198637,69.205797,1650m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.198637!4d69.205797?entry=ttu">манзилимиз:
"Sokin Makon" 41.198637,69.205797,1650m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.198637!4d69.205797?entry=ttu">манзили41.198637,69.205797,1650m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.198637!4d69.205797?entry=ttu">:
"Bobur Mahalla" ТЖМ 41.2393526,69.2352987,713m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.239414!4d69.235463?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTEyNC4xIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">манзили:
📞 +998955001115 +998955001116
Instagram | Telegram | Facebook | landhouseuzb?si=O5oy8v99faE9GE7P">YouTube | Реклама
Конституциявий суд мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқибди.
Ахборот Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Зафар Абдумажидович Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…