🎙 Kotib AI - аудио ва видеоларни (Ўзбек, Рус, Инглиз тилларда) автоматик транскрипция қилиш учун сизнинг ақлли ёрдамчингиз.
Жуда ҳам узун суҳбат, маъруза, подкаст ёки вебинарларни томоша қилишдан вақтни тежанг — шунчаки файлни юкланг ва Kotib AI уни тезда матнга айлантиради.
📌Асосий хусусиятлар:
• Аудио ёки видео автоматик транскрипция
• Муҳим эпизодларни ажратиб олиш
• Матн асосида қисқа мақолалар яратиш
Тошкентда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан “Тадбиркор аёл-қаҳрамон аёл” хотин-қизлар форуми бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбир ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини касбга ҳамда тадбиркорликка жалб қилишда Ҳукумат билан ҳамкорликда муайян ишлар олиб бораётган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Форумни жонли эфирда кузатиб боринг
Уйдан чиқмасдан eSIM улатиш мумкинми? Ўта осон
Сиз замонавий хизмат кўрсатишдан фойдаланишингиз ва яқин орадаги Ucell савдо нуқтасигача йўлга вақт сарфламаслигингиз учун қайғурдик.
Уйда ёки ишхонада ўтириб eSIM улатиш энди мобил иловамизда йўлга қўйилди.
Реклама
Тошкентда келгуси йилдан йўл кира нархи нақд пулда ошади, автобусларда нақд пулдан воз кечилади
Тошкент шаҳар ҳокими қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланади.
Бунда бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади.
Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.
Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.
Тошкентда пулли парковка участкалари 120 млрд сўмга сотилди
Тошкент шаҳрида 86 та пулли парковка участкасини ижарага бериш бўйича аукцион бўлиб ўтди. Аукционда 120 млрд сўм таклиф билан Balcomuz МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлган. Бошланғич нархи 57 млрд сўм эди.
МЧЖнинг 60% улуши Balcom Co.Ltd (Япония) компаниясига, 20%и Нуриддинов Авазбек Шокиржон ўғлига, 10%и Акрамов Бобур Ахатовичга ҳамда қолгани (10%) Ҳошимов Анвар Олим ўғлига тегишли.
Компания сайтида айтилишича, улар ресторан (Flamingo), IT, қурилиш, консалтинг ва кўнгилочар хизматлар (Central Park) бозорида фаолият юритади.
Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.
Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Манба
Ички ишлар органлари тизимида:
➖ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Атхамов Ахроржон;
➖Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр лавозимидан озод этилди.
➖ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Собиров Тимур лавозимидан озод этилди.
Генерал-майор Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Gazeta.uz xабар беришича, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.
Читать полностью…Айни вақтда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари билан соҳада мавжуж муамоларни муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида давра суҳбати ўтказилмоқда.
Унда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Урунов иштирок этмоқда.
Ушбу давра суҳбатини YouTube орқали кузатиш мумкин.
Бешёғоч кўчаси ёпилади
Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади.
Шу сабабли жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 00:00дан 10 декабрь кунига қадар:
— Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
— Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.
Манба
"Халқчил IPO"нинг дастлабки натижалари: 46,6 млрд сўмлик 12,6 мингта ариза
"Халқчил IPO" дастури доирасида 8-ноябр куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) акцияларининг оммавий жойлаштирилиши муваффақиятли якунланди. ЎзРТХБ акциялари катта қизиқиш уйғотди. Жисмоний ва юридик шахслардан жами 46,6 млрд сўмлик 12,6 мингта ариза келиб тушди, бу режалаштирилган жойлаштириш ҳажмининг 108 фоизини ташкил этди.
Андеррайтер томонидан ўтказилган танлов натижасида жами 42,9 млрд сўмлик 11 298 та ариза (шундан 11 234 таси жисмоний ва 64 таси юридик шахслардан) қаноатлантирилган.
Батафсил
Янги йил совғаларини ноябрдаёқ олишни истайсизми? Бу осон
Ucell мобил иловасининг янги – 1.21-версиясида балансга 5 000 сўм совға ва 30 кунга 100 ГБ интернет-трафик олишга улгуринг. Совғани олиш тартиби:
- янги, аввал Ucell мобил иловасида ишлатилмаган банк картасини қўшиш (боғлаш);
- Ucell абонент рақамининг балансини исталган миқдорга тўлдириш.
Янги боғланган банк картасидан баланси исталган миқдорга тўлдириладиган абонент рақами ўз абонент рақами балансига алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун 5 000 сўм ҳамда 30 кунга 100 ГБ интернет-трафик олади.
Иловани юклаб олиш | Реклама
UzAuto Motors компанияси эртага 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.
Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали олиш мумкин.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водийдан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноль даража ва ундан пасайиши мумкин.
"Трастбанк" Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан битим имзолади
2018 йилдан буён Ислом Тараққиёт Банки гуруҳи билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини олиб бораётган "Трастбанк" ХАБ бу сафар Жидда шаҳрида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан 30 млн АҚШ долларига тенг битимни имзолашга эришди. Учрашувда эса "Трастбанк" делегациясига банкнинг Бошқарув раиси С. Нормуҳамедов бошчилик қилди.
"Трастбанк" шу кунгача ХСРИК ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан жами қиймати 64 млн АҚШ долларига тенг 6 та келишув имзолаган бўлиб, улар асосида Ўзбекистондаги 97 та кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари молиялаштирилган. Бунинг натижасида эса, фармацевтика, текстиль, электромобиллар савдоси ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда янги иш ўринлари яратилди.
Янги битим орқали ҳам Ўзбекистондаги бизнес субъектларини фаол равишда молиялаштириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилиши назарда тутилган.
Манба
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Касимов Бош котиб ва Шерзод Ташматов раис ўринбосари лавозимига сайланди.
Манба
Бош прокуратура расмий баёноти
Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.
Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бош прокуратура
Паркларни хусусийлаштириш қонун билан тақиқланади
Маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтиришн тақиқланади.
Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди.
Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан “ботаника боғлари” муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиляпти.
“Ботаника боғлари” ва уларнинг ерларини ҳам бегоналаштириш, уларнинг ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш тақиқланмоқда.
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди у.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган Баходир Курбановга навбатдаги махсус генерал-полковник ҳарбий унвони берилди - Мудофаа вазирлиги
Читать полностью…Расман:
➖Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;
➖Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.
Президент фармонлари
Хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган.
Читать полностью…Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
➖барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳукумат раҳбари лавозимига Абдулла Арипов номзоди тасдиқланиши.
Видео: Ўзбекистон24
Ҳукумат таркиби тасдиқланди. Ҳамма ўз жойида қолган. Асилбек Худаяров ва Шерзод Ҳидоятов лавозимидаги “в.б.”лик (вазифасини бажарувчи) қўшимчасидан қутилибди. Энди улар ҳам тўлақонли вазирлар.
Читать полностью…Вазирлар:
➖Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
➖Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
➖Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
➖Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
➖Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
➖Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
➖Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
➖Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
➖Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
➖Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
➖Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
➖Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
➖Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
➖Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
➖Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
➖Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
➖Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
➖Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
➖Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
➖Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.
Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоларини маъқулламоқда:
➖Очилбой Раматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
➖Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;
➖Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
➖Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси
“Аския деҳқон бозори” АЖнинг бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга бошланғич нархи 214,8 млрд сўм қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Читать полностью…