davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратура

Читать полностью…

davletovuz

Паркларни хусусийлаштириш қонун билан тақиқланади

Маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтиришн тақиқланади.

Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди.

Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик  учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан “ботаника боғлари” муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиляпти.

“Ботаника боғлари” ва уларнинг ерларини ҳам бегоналаштириш, уларнинг ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш тақиқланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди у.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган Баходир Курбановга навбатдаги махсус генерал-полковник ҳарбий унвони берилди - Мудофаа вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Расман:

Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

Президент фармонлари

Читать полностью…

davletovuz

Хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳукумат раҳбари лавозимига Абдулла Арипов номзоди тасдиқланиши.

Видео: Ўзбекистон24

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат таркиби тасдиқланди. Ҳамма ўз жойида қолган. Асилбек Худаяров ва Шерзод Ҳидоятов лавозимидаги “в.б.”лик (вазифасини бажарувчи) қўшимчасидан қутилибди. Энди улар ҳам тўлақонли вазирлар.

Читать полностью…

davletovuz

Вазирлар:

➖Лазиз Шавкатович Кудратов
– Ўзбекистон Республикаси инвестициялар,  саноат  ва  савдо  вазири;

➖Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни  қисқартириш  ва  бандлик  вазири;

➖Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги  вазири;

➖Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув  хўжалиги  вазири;

➖Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги  вазири;

➖Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт  вазири;

➖Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси  энергетика  вазири;

➖Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон  саноати  ва  геология  вазири;

➖Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли  технологиялар  вазири;

➖Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

➖Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш  вазири;

➖Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

➖Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий  таълим,  фан  ва  инновациялар  вазири;

➖Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт  вазири;

➖Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият  вазири;

➖Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия  вазири;

➖Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи  ишлар  вазири;

➖Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда  вазиятлар  вазири;

➖Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички  ишлар  вазири;

➖Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари  этиб  тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоларини маъқулламоқда:

➖Очилбой Раматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

Читать полностью…

davletovuz

“Аския деҳқон бозори” АЖнинг бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга бошланғич нархи 214,8 млрд сўм қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги “Lotte” меҳмонхонасини ALFA INVEST суғурта компанияси 20 млн. АҚШ долларига сотиб олибди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK ва NRG Uzbekistan ҳамкорлигида янги дастур — Енгил Ипотека

Замонавий уй-жойга эга бўлиш орзусини амалга ошириш энди янада осон, InfinBANK ва NRG Uzbekistan компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида "Енгил Ипотека" дастури йўлга қўйилди.

Дастурнинг афзалликлари:
- Расмий даромади тасдиқланган мижозлар учун бошланғич тўлов - атиги 15%;
- Даромадни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мижозлар учун бошланғич тўлов - 25%;
- Йиллик фоиз ставкаси - 6% дан;
- Кредит муддати - 24 ойдан 36 ойгача.

Ушбу имтиёзли шартлар NRG компаниясининг қуйидаги замонавий турар-жой мажмуаларига тегишли: NRG Jomiy, NRG Maftun Makon, NRG Zamon, NRG Yangi Baxt, NRG Yunusobod ва NRG Meros. Ҳар бир мажмуа юқори қурилиш сифати, пухта ўйланган режалаштириш ва замонавий инфратузилмага эга.

Қўшимча маълумот учун InfinBANK филиалларига (1214) ёки NRG савдо офисларига (1060) мурожаат қилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АVO тўлов стикери

Қулайлик ва хавфсизлик бўйича янги қадам. Стикерни смартфонингизга ёпиштиринг ва дўкон, кафе ёки ресторанларда бир тегинишда тўлов қилинг.

1️⃣ Қандай буюртма бериш мумкин
АVO иловасини очинг: «Маҳсулотлар» → «Ҳисоблар» бўлимига ўтинг → АVO ҳисобини танланг → «Тўлов стикерига буюртма бериш» ни босинг.

2️⃣ Қаердан олиш мумкин
Стикерни ушбу манзилдаги картоматдан олинг: Тошкент ш., Бунёдкор кўч., 52-уй (Integro савдо маркази, Magnum супермаркети ичида). Қурилма экранидаги QR-кодни сканерланг ва стикерни бир зумда қўлга киритинг.

3️⃣ Ўрнатишнинг осонлиги
Ҳимоя қатламини олиб ташланг ва стикерни телефонингизнинг орқа қисмига ёки бошқа қулай буюмга ёпиштиринг.

4️⃣ Сониялар ичида тўлов
Стикерни терминалга яқинлаштиринг ва сигнални кутинг — тўлов амалга ошди!

5️⃣ Хавфсизлик назорат остида
Стикер рақами, амал қилиш муддати ва СVC — барча маълумотлар АVO иловасида сақланади.

АVO тўлов стикери — қулайлик ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирувчи инновация. Биринчилардан бўлиб ҳис этинг.

Батафсил: avo.uz

«АVO bank» АЖ | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда пулли парковка участкалари 120 млрд сўмга сотилди

Тошкент шаҳрида 86 та пулли парковка участкасини ижарага бериш бўйича аукцион бўлиб ўтди. Аукционда 120 млрд сўм таклиф билан Balcomuz МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлган. Бошланғич нархи 57 млрд сўм эди.

МЧЖнинг 60% улуши Balcom Co.Ltd (Япония) компаниясига, 20%и Нуриддинов Авазбек Шокиржон ўғлига, 10%и Акрамов Бобур Ахатовичга ҳамда қолгани (10%) Ҳошимов Анвар Олим ўғлига тегишли.

Компания сайтида айтилишича, улар ресторан (Flamingo), IT, қурилиш, консалтинг ва кўнгилочар хизматлар (Central Park) бозорида фаолият юритади.

Читать полностью…

davletovuz

Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар органлари тизимида:

➖ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Атхамов Ахроржон;

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр лавозимидан озод этилди.

➖ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Собиров Тимур лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Генерал-майор Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Gazeta.uz xабар беришича, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Сув бормайдиган жойга дарахт экилмайди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари билан соҳада мавжуж муамоларни муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Унда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Урунов иштирок этмоқда.

Ушбу давра суҳбатини YouTube орқали кузатиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Бешёғоч кўчаси ёпилади

Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади.

Шу сабабли жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 00:00дан 10 декабрь кунига қадар:

— Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;

— Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

"Халқчил IPO"нинг дастлабки натижалари: 46,6 млрд сўмлик 12,6 мингта ариза

"Халқчил IPO" дастури доирасида 8-ноябр куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) акцияларининг оммавий жойлаштирилиши муваффақиятли якунланди. ЎзРТХБ акциялари катта қизиқиш уйғотди. Жисмоний ва юридик шахслардан жами 46,6 млрд сўмлик 12,6 мингта ариза келиб тушди, бу режалаштирилган жойлаштириш ҳажмининг 108 фоизини ташкил этди.

Андеррайтер томонидан ўтказилган танлов натижасида жами 42,9 млрд сўмлик 11 298 та ариза (шундан 11 234 таси жисмоний ва 64 таси юридик шахслардан) қаноатлантирилган.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Янги йил совғаларини ноябрдаёқ олишни истайсизми? Бу осон

Ucell мобил иловасининг янги – 1.21-версиясида балансга 5 000 сўм совға ва 30 кунга 100 ГБ интернет-трафик олишга улгуринг. Совғани олиш тартиби:

- янги, аввал Ucell мобил иловасида ишлатилмаган банк картасини қўшиш (боғлаш);
- Ucell абонент рақамининг балансини исталган миқдорга тўлдириш.

Янги боғланган банк картасидан баланси исталган миқдорга тўлдириладиган абонент рақами ўз абонент рақами балансига алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун 5 000 сўм ҳамда 30 кунга 100 ГБ интернет-трафик олади.

Иловани юклаб олиш | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors компанияси эртага 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали олиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги “International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн.АҚШ долларига сотиб олибди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қайд этишича, инвестор “InterHotel” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини 26 млн.АҚШ долларига сотиб олиш билан бирга Жамиятнинг тегишли банк олдидаги 14,7 млн. Евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам қабул қилган.

Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Барча вилоятлар ҳокимлари “Андижон тажрибаси”ни ўрганиш учун ушбу вилоятга ташриф буюришибди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги парламент аъзолари, дипломатлар билан

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳридаги айрим аукцион савдолари ҳақида:

➖Тошкент шаҳри Бектемир тумани Оҳангарон кўчаси бўйидаги салкам 6 гектар ер қарийб 105 млрд сўмга сотилган. Харидор BA Special Steel МЧЖ. Компания тўлиғича Тожимирзаева Гузалхон Баходировнага тегишли. Ер участкаси ҳудудида кўп қаватли турар жой мажмуаси қуришга рухсат этилган.

➖Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 2,55 гектар ер участкаси эса 97,5 млрд сўмга сотилган. Харидор Palace of Energy МЧЖ. Компания тўлиғича Тошпулатов Жахонгир Хасановичга тегишли. Ер участкаси ҳудудида кўп қаватли турар жой мажмуаси қуришга рухсат этилган.

Читать полностью…
Подписаться на канал