davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

“Avto24” – ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи илова тест синовида ишга туширилди

Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.

“Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар”, деди давлат раҳбари.

Читать полностью…

davletovuz

Сенат қўмиталари раислари:

➖Эркин Файзиевич Гадоев
— Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

Абдулхаким Хушбокович Эшмуратов — Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси

Қутбидин Нуритдинович Бурханов — Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Бахром Исмоилович Абдуллаев — Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Орзигул Мўйдиновна Қозихонова — Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Анвар Мирзаахмедович Туйчиев — Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (вакант)

Читать полностью…

davletovuz

Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш тизимига нейротармоқлар бўйича курслар қўшилди

А. Авлоний номидаги ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ва уларни янги методлар асосида ўқитиш Миллий илмий-тадқиқот институти ва Yandex Uzbekistan Ўзбекистондаги информатика ўқитувчилари учун бепул курсларни ишга туширди.

Бу курсларда ўқитувчилар нейротармоқлар ҳақида батафсил маълумот олишади, шунингдек, Python дастурлаш тилининг асослари билан танишишади. Курслар назарий ва амалий машғулотларни қамраб олиб, Python’ни билмаган ҳолда материални ўзлаштириш ва дарҳол ўз ишларида қўллаш имкониятини яратади.

Курс материаллари Yandex мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, курсларнинг ўзи А. Авлоний номидаги Миллий илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилаётган касбий ривожланиш тизимининг бир қисмига айланади.

Курслар бепул бўлиб, уларда қатнашиш вақти чекланмаган, шунингдек, барча қўшимча материаллар иштирокчиларда доимий сақланади. Унда Python бўйича асосий тушунчалардан тортиб, объектга йўналтирилган дастурлаш асосларигача бўлган мавзуларни ўз ичига олган олти бўлим тақдим этилган. Ўқитувчилар ўз иши учун энг долзарб мавзулар ва топшириқларни танлаш имконига эга бўладилар.

Курсларга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали қисқа анкетани тўлдириш лозим. Курслар онлайн форматда ўтказилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари* раислари:

➖Равшан Мамутов
— Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;

Шарофиддин Назаров — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

Гулрух Агзамова — Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;

Илҳом Абдуллаев — Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;

Жаҳонгир Ширинов — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;

Бобур Бекмуродов — Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;

Нодир Жумаев — Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;

Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси;

➖Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (вакант).

*Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эллик шахсларга оид қонун кучга кирди.

Читать полностью…

davletovuz

Фуқаролар учун бюджет (2025 йил) лойиҳаси эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.

Читать полностью…

davletovuz

Депутат Мавлуда Ходжаева спикернинг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Депутат Раҳимжон Ҳакимов
спикер ўринбосари этиб сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Финляндия президентлари мулоқотидан

Видео: Ўзбекистон24

Читать полностью…

davletovuz

Болалар ўлмоқда

➖Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди.
1-синф ўқувчиси оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.

Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган.

Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Isuzu автобуси мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган, бола воқеа жойида вафот этган.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK Америка Савдо палатаси томонидан имконияти чекланган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга мақсадида ташкил этилган хайрия балида ҳомий сифатида қатнашибди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади имконияти чекланган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга тажриба алмашиш ва малака ошириш учун майдон яратишдан иборат.

– “Биз Америка Савдо палатасининг хайрия балида иштирок этаётганимиздан фахрланамиз ва барча иштирокчиларга инклюзив ташаббусларни ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирамиз”, – InfinBANK Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Равшан Қодиров.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “Hudud Gaz Ta’minot” мобиль иловаси тест режимида ишга туширилибди.

➖iOS;
➖Android

Читать полностью…

davletovuz

Депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқуллади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

❗️Ҳукумат истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент

Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев,

Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

Читать полностью…

davletovuz

🛒 Корзинка супермаркетларидаги мол гўшти маҳсулотлари барча сифат ва ҳалоллик стандартларига жавоб беради

Корзинкада ҳар кун Қозоғистондан ҳалол барра гўшт мунтазир! Гўшт мол гўшти экспорти бўйича етакчи фермалардан бири ҳисобланган "Qayip Ata" фермасидан тўғридан-тўғри етказилади. Мол гўшти янгилигида совитилган ҳолда келтирилади ва музлатишга учрамайди. Корзинкадаги ассортиментдан фақат барра 🥩 гўшт олинг

App | Telegram | Facebook | Insta | Web

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Саида Мирзиёева барча ўзбекистонликларни 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан қутлади.

"Барчамиз учун Ватанимизнинг муқаддас рамзи — Давлат байроғи қабул қилинган кун муборак бўлсин!", деб ёзади Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида.

Читать полностью…

davletovuz

«Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари Шарофат Нориева Савдо-саноат палатаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан йўлга қўйилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида 3 ойда камбағалликдан чиқа олгани, ҳозирда 2,5 сотих ердан 500 млн сўмдан ортиқ даромад олиши ҳақида айтиб берибди.

Ҳозирги пайтда аёлларимиз учун ҳаттоки уйдан чиқмай туриб бизнес қилиш имконияти бор. Бунинг учун катта маблағ эмас, билим ва ҳаракат етарли.

Тўлиқ видео

Читать полностью…

davletovuz

Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур - президент

Бунинг учун давлат раҳбари парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Аския деҳқон бозори” ҳудуди инвесторларга таклиф қилинади

Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенованинг айтишича, бугунги кунда “Аския деҳқон бозори”да харидорларнинг келиб кетишига қатор ноқулайликлар бор. Бозорда жойлашган автотураргоҳ кичик, бозор очиқ ҳудудда жойлашганлиги боис ноқулай об-ҳавода фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Маълум қилинишича, бозор ҳудудини “e-auksion” платформаси орқали инвесторларга таклиф этиш режалаштирилмоқда.

Жумладан, камида умумий майдони 3 000 кв.метр бўлган “экобозор”, 1 200 кв.метр “совутгич омборхона” ҳамда камида 400 ўринли ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини бозорга беғараз ўтказиб бериш бўйича талаблар қўйилади.

Янги бозор ёнида 4 юлдузли меҳмонхона иш фаолиятини бошлайди.

Ваъда қилишларича, қурилиш ишлари жамият ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори фаолиятига таъсир ўтказмайди, яъни ушбу бозор фаолиятини тўлиқ сақлаган ҳолда амалга оширилади.

“Экобозор” қурилиши якунлангандан сўнг деҳқон бозори у ерга босқичма-босқич кўчирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Конституцияга кўра, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар Президентнинг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Бош вазир номзоди Олий Мажлис палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади.

Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzum Nasiya ва тадбиркорлар ўртасидаги масала бўйича расмий баёнот:

Қоидабузарликлар тасдиқланмаган ҳолатларда тадбиркорларга пул маблағлари тўлиқ қийматда қайтариб берилади ва платформадаги аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи тикланади;

Платформа қоидалари бир неча маротаба бузилган ҳолатларда Uzum Nasiya пул маблағларини қайтариб беради, лекин сотувчининг аккаунтини блокдан чиқармаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

Платформа қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ҳолатларда пул маблағлари ва аккаунтлар блокдан чиқарилмайди;

Маблағлар тез орада сотувчиларнинг ҳисобига ўтказиб берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар рўйхати

Ҳудудлардан жами 51 нафар сенатор сайланибди. Негадир Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 3 нафардан сенатор сайлаган (Конституцияга кўра 4 нафардан сенатор сайланиши керак).

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам сенатор бўлган.

Марказий сайлов комиссиясининг қайд этишича, янгидан шаклланган Сенат аъзоларининг 56,6 фоизи 60 ёшдан катталарни ташкил этди. Бир нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий сайлов комиссияси:

Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни;

Сенатнинг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал