davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий масъулиятли бизнеснинг фаолият туридан қатъи назар, компаниялар брендининг ажралмас қисмига айланмоқда. Умуман олганда, бизнес билан шуғулланадиган ҳар қандай компания нафақат фойда кўриш, балки мижознинг фаровонлиги ҳақида ҳам қайғуриши керак, шундагина бизнес ҳам фаровонлика эриша олади.

Бунга мисол қилиб, ҳаммамиз билган "Safia" — қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани олиш мумкин. Савдо-саноат палатаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан яратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» теледастурда корхона ҳақида сўз борди.

Корхона 1 ойда ишчиларига 1 млн доллар маош беради. Ҳозирда бренднинг ишлаб чиқариш ва савдо тармоғида 4000 нафар киши меҳнат қилмоқда. Улардан 150 нафари "Темир дафтари”да турган, яна 55 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланган.

Читать полностью…

davletovuz

Теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар маънавий экспертизадан ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент маслаҳатчилари - маҳаллаларда

Давлат раҳбари топшириғига кўра Президент маслаҳатчилари ҳам ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган маҳаллаларни ривожлантириш ишларига бош-қош бўлмоқда.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев томонидан давлат раҳбари топшириғига асосан Бўка туманининг чекка қизил тоифадаги Жўраобод маҳалласи Гулистон қишлоғида кеча белгилаб олинган ишлар юзасидан амалий ишлар бошланди.

Қишлоқ кўчаларини шағаллаштириш, кўча чироқларини ўрнатиш, ижтимоий муассасаларни қишга тайёрлаш, маҳалла биносини ва гузар, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш, аҳоли саломатлигини текшириш ва бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил қилинмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.

Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 511 миллион долларга ошган — 8,709 миллиарддан 9,220 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати 1,44 миллиард долларга ошиб, 33,36 миллиард долларга етган.

Читать полностью…

davletovuz

"Золотая Корона" энди InfinBANK иловасида

Энди "Золотая Корона" хизмати InfinBANK иловасида мавжуд бўлиб, пул ўтказмаларини қабул қилиш учун банкда навбатда туриш шарт эмас. Шунчаки хизматдан банк иловасида фойдаланиш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш кетма-кетлиги:
1. Бош экранда "Золотая Корона ўтказмалари" бўлимига ўтинг;
2. "Ўтказмани қабул қилиш" хизматига босинг;
3. Маблағ ўтказиш учун картани танланг;
4. SMS орқали рўйҳатдан ўтинг;
5. Ўтказма қабул қилинганлига ишонч ҳосил қилинг.

Пул маблағларини фақатгина VISA картага тушириб олиш мумкин, агар сизда у бўлмаса — муаммо йўқ, бир неча дақиқада илованинг ўзида виртуал картани очиш мумкин ва пулларни ўз картангизга қулай курсда айирбошласангиз бўлади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Кадастр агентлиги директори
Фаррух Пулатов: Ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданиб қолманг!


… 2024 йилнинг 5 август санасида давлатимиз раҳбари ватандошларимиз учун муҳим бўлган яна бир тарихий Қонунни имзоладилар.

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Қонун кучга кириш санасида сизга мурожаат қилишимдан мақсад “огоҳликка” чақиришдир!

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда  эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Ўзбекистонга учинчи LET L-410 ҳаво кемаси олиб келинибди. Самолёт маҳаллий авиақатновларга қўйилади.

Читать полностью…

davletovuz

11-22 ноябрь кунлари Боку шаҳрида COP29 иқлим ўзгариши бўйича халқаро конференция ўтказилади. Бу тадбирда дунё етакчилари иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун янги молиявий мажбуриятларни муҳокама қиладилар.

Ривожланган давлатлар ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериши ваъда қилинган бўлса-да, бу мажбуриятлар кўпинча бажарилмайди. COP29да ушбу молиявий мажбуриятларнинг амалга оширилиши ва янги мақсадлар белгилаш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашда хусусий секторнинг иштироки ва янги технологияларни жорий этиш масалалари ҳам кун тартибида.

Читать полностью…

davletovuz

Rahimov School билан яқиндан танишинг

Фарзандингиз учун ҳар томонлама мос келувчи мактаб излаяпсизми? Айниқса, бунда малакали педагоглар таълим бериши ва фарзандингиз атрофида синфдошлари қандай эканлиги сиз учун муҳим.

У ҳолда, ҳеч иккиланмай Rahimov School хусусий мактабида бўлиб ўтадиган “Очиқ эшиклар куни”га ташриф буюринг ва мактабимиздаги:
• Ўқитувчиларимизнинг касбий маҳоратлари;
• Дарсдан ташқари қўшимча машғулотлар;
• Мактаб муҳити ва шароитларни;
• Демо(синов) дарсларига қатнашиш бўйича яқиндан танишиш имконига эга бўласиз.

🗓 Сана: 9-ноябр, 11:00

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:
https://bit.ly/rs_ochiqeshiklar

📍Мактаб жойлашуви
📩 Мурожаат учун: @rahimovschool_admin

Telegram | Instagram | RahimovSchool">YouTube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ишланмайдиган байрам кунлари

Читать полностью…

davletovuz

IT-Park резидентлари учун 2025 йил солиқчилиги

➖IT-парк резидентларига ҚҚС ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар 2040 йил 1 январга қадар (амалда 2028 йил 1 январгача) узайтирилмоқда;

(мазкур имтиёз экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган ҳамда 18 ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT таълим хизматини кўрсатувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади).

➖2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январга қадар экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчиларига дивиденд солиғи 5 фоиз (амалда 10 фоиз) этиб белгиланмоқда;

➖2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январга қадар экспорт ҳажми йилига 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига хизмат кўрсатган норезидентлар фойда солиғидан озод этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қизни SMM’га ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад топишларига имконият яратиш мақсадида лойиҳа амалга оширмоқда.

Ҳокимлик мазкур лойиҳа доирасида вақтинча ишсиз қизлар учун 8 ноябрь куни соат 10:00 да “Заковат арена” биносида тажрибали мутахассислар томонидан маҳорат дарси ташкил этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси биржага чиқарилаётган пропан учун бошланғич нархга нисбатан 20%лик спред (чеклов) ўрнатган. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Бу қадам дарҳол нархларга таъсир ўтказган. Кеча пропаннинг ўртача нархлари тоннасига 1,2 млн. сўмдан кўпроққа пасайган ва 8,9 млн.сўмгача тушган.

Читать полностью…

davletovuz

"Eco-schools Uzbekistan" лойиҳаси ва "Young Climate Champions" ҳамжамияти фаоллари бугун Бокуда БМТ Иқлим конференсиясининг экологик ўқув оромгоҳида жамланишди

Тадбир давомида Марказий Осиё, Озарбайжон, Венгрия ва Туркия ёшлари келгуси йилларда барқарор ривожланишни таъминлаш ва ёшларни иқлим муаммоларига жалб қилишни ўз ичига олган халқаро стратегияни ишлаб чиқиш учун ҳамкорликда ҳаракат қилишади. Ундан ташқари, 2024-2030 йил учун "Йўл харитаси" доирасида амалга ошириладиган дастурлар ва лойиҳа режаси муҳокама қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

1 ноябрдан барча муҳтож шахсларга протез-ортопедия воситалари берилмоқда

Ижтимоий ҳимоя агентли томонидан тақдим этилган муҳтож шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер асосида электрон тижорат орқали олиш тизими тажрибадан муваффақиятли ўтди.

1 ноябрдан ушбу маҳсулотлар барча муҳтож шахчларга берилмоқда. Ҳозирга қадар 80 минг нафар, йил охиригача эса 100 минг нафар шахслар қамраб олиши режалаштирилган.

Протезлар ногиронлиги бўлган шахсларга ва пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлмаган шахсларга бепул берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Нашриётлар фойда солиғидан озод қилинади

Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар ҳамжамияти билан учрашувда тергов изоляторлари тўлиб кетганини алоҳида таъкидлаган.

Бундай ҳолат 2001 йилдаям бўлгани, ўшанда Президент девонида ишлаганини, идораларо комиссия тузилганини айтиб берди.

Қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда судьялар қатъиятсизликка йўл қўяётганини айтиб, тахминан 97 фоиз прокурор илтимосномалари судьялар томонидан қаноатлантирилаётганини танқид қилди.

Бир ярим ойдан кейин тергов судьялари ишини бошлаши, уларда бунақа ҳолат бўлмаслиги кераклиги, судьялар бундай илтимосномаларнинг “нотариуси” бўлиб қолмаслиги зарурлигини айтди.

Олий суд раиси фикрича, тергов изоляторларида маҳбуслар тўлганига ечим янги тергов ҳисбхоналарини қуришмас, муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш бўлиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун 8 ноябр, «Халқчил IPO» дастури доирасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акцияларини оммавий жойлаштиришнинг сўнгги куни.

UZEX биржасининг PREMIUM акцияларини харид қилиш орқали сиз уларнинг сонини беш маротабага кўпайтириш ҳамда 2024 йил якунига кўра дивидендлар олиш имкониятига эга бўласиз.

Битта акция харид қилиб, қўшимча тўрттасига эга бўлиш имконияти сизда бор.

Тел: +(998) 55 511-02-02

«Xaлқчил IPО»

Чат | Instagram | LinkedIn | Сайт

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябрь ойининг бошларига нисбатан 14%га пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).

Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.

Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25%га ўсган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент метросининг “Чилонзор” бекатидан ташқари яна 9 та гавжум бекатида ҳожатхона, она ва бола хоналари ташкил қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид қонун бугун, 8 ноябрдан кучга кирди.

https://lex.uz/docs/7049383

Читать полностью…

davletovuz

Келгуси йилда каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

«InnoWeek-2024» доирасида «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони ғолиблари аниқланади. Бу кўкрак нишони инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришда катта ҳисса қўшган ёшлар ва ташаббускорлар учун таъсис этилган.

Танловда республиканинг турли ҳудудларидан 100га яқин номзод иштирок этади. Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар ғолиб «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони ва йигирма баробар базавий ҳисоблаш миқдорида пул мукофотига эга бўлади.

Мазкур кўкрак нишони 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан таъсис этилган.

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил 1 январдан бошлаб йил давомида солиқ ва божхона имтиёзларини бериш ва бекор қилиш ёки бошқа ажратмалар ставкаларини камайтириш ва оширишни назарда тутувчи нормаларни кейинги йилдан бошлаб амалга киритиш тартиби ўрнатилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг фармонлари билан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари лавозимларига қайта тайинланмоқда. Бунгача халқ депутатлари кенгашлари уларни ҳудуд раҳбарлигига тасдиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугундан жойларда сенаторлар сайлови ҳам бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Фойдали ипотека: янги хонадон “Трастбанк” билан

Ўз уйингиз бўлишини истайсизу, аммо маблағ масаласи сизни ўйлантиряптими?
Ташвишланманг! “Трастбанк” бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредити ажратишни йўлга қўйди.

Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:
✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 25%.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:
✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 35%.

Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот: @trustbankuz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон World Boxing ташкилотига аъзо бўлди

Халқаро олимпия қўмитаси бокс спорт турини 2028 йилги олимпиада ўйинларига киритмаган. Бокс олимпиадада қолиши учун шаффоф, коррупциядан холи янги ташкилот тузиш асосий талаб қилиб қўйилган. Айнан шу мақсадда World Boxing ташкилоти тузилди. Ўзбекистон ташкилот аъзосига айланди.

Халқаро олимпия қўмитаси IBA бошқарувининг шаффоф эмаслиги, коррупция ва бошқа бир қатор масалаларда айблаб, олимпиада ўйинлари ташкилотчилари сафидан чиқарганди. Кейинроқ ташкилот боксни ҳам 2028 йилги олимпиадада бўлмаслигини маълум қилган. World Boxing ташкилоти тузилиши ва унга аъзо мамлакатларнинг 50тадан ошиши боксни олимпиадага қайтариш учун ёрдам беради.

Шу маънода Ўзбекистоннинг ҳам ташкилотга қўшилишини тўғри қарор дейиш мумкин. Олимпиада ўйинларида энг кўп медал олиб келадиган бокс мусобақаларида мамлакатимизнинг иштирок этиши муҳим.

Читать полностью…
Подписаться на канал