davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков ҳудуд қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

У жорий йил бошида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Куз фаслини хуш кайфиятда, ажойиб харидлар билан ўтказишга нима дейсиз?

Ушбу октябрь «Flymart»дан «Кайфиятни янгиланг!» акцияси туфайли чинакамига ёрқин мавсумга айланади.

«Flymart» маркетплейси ўз мижозларига 1 октябрьдан 31 октябрьга қадар маълум маҳсулотларни 50% гача чегирмалар билан таклиф этмоқда!

Сизни нима кутмоқда?

Сиз бутун ой давомида замонавий смартфонлардан тортиб, уй жиҳозлари ва спорт анжомларигача бўлган жуда кўп тоифадаги маҳсулотларни ажойиб нархларда харид қила оласиз.

«Flymart»да сиз:

50% гача чегирмалар асосидаги эксклюзив маҳсулотларни топасиз!
Ўзингиз ва яқинларингизни ёқимли харидлар билан хурсанд қила оласиз!

Акциядаги маҳсулотлар сони чекланган – сотилиб кетишидан олдин улгуриб қолинг!

Акциядаги маҳсулотлар: Flymart

Web-sayt | Instagram | Facebook | Telegram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар Бобур кўчасининг Сеул кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган қисми 16 октябрдан 15 ноябргача транспорт ҳаракати қисман чекланади.

Бу ерда 110 кВ юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бажарилади. Шу сабабли иккита полоса ёпилади, ҳаракат қолган иккита полосага йўналтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда тирбандлик, қатор туманларда эса электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Сайловга ҳам 12 кун қолди

Сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишлари давом этмоқда. Сайловчиларни овоз беришга чақириш учун турли миллат вакиллари томонидан видео тайёрланибди.

Видеода миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка урғу берилган.

#saylov24

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Читать полностью…

davletovuz

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

➖Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

➖штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

➖вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

➖1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;

➖ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

➖зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

➖“Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

➖зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

➖халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;

➖зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

➖“Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

➖“Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Бутун дунё бўйлаб қизлар дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратишга, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тарғиб қилишга ҳамда мавжуд стереотипларга қарши курашишга қаратилган «Қизимга» лойиҳаси ишга туширилди. Ўзига ишонган қизларни вояга етказишда шу каби лойиҳалар муҳим қадам саналади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чеклаб, ўзгалар номингизга кредит расмийлаштиришининг олдини олинг

Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди.

Ягона портал орқали кредит тарихингиз текширилишини чеклаб қўйиш учун:
• my.gov.uz порталида синов тарзидаги хизматлар бўлимига ўтинг
Тегишли хизматни танланг
• СМС-хабарнома хизматини ёқинг
• Кредит тарихи олишни чеклашни фаоллаштиринг

Хизматдан фойдаланиш жуда осон ва мутлақо бепул.

Хизматдан фойдаланиш тартиби (видео) билан танишинг: https://youtu.be/AmWQ7h_cBPs

🚀Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 11 ва 13-14 октябрь кунлари водий ва Тошкент вилояти тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин - Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Читать полностью…

davletovuz

Микрокредитбанкнинг Чилонзор туманидаги биноси қарийб 103 млрд сўмга сотилибди. Харидор Жиззахда очилган Aziza Credo Max МЧЖ.

Эслатиб ўтамиз, Микрокредитбанк бир йил олдин Тошкент марказидаги Алоқабанк ва Рақамлаштириш вазирлиги биноларини 387 млрд сўмга сотиб олган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кило пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланибди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ Адлия вазирлиги Google монополиясига барҳам бериш учун компанияни мажбурий тартибда бўлиб юбориш тўғрисида судга ариза киритди. Агар суд вазирлик таклифига кўнса, у Американинг сўнгги 40 йилдаги антитраст чораларидан бири бўлади.

Вазирлик Google қидирув тизими орқали Google Play, Android ва Chrome платформаларини реклама қилишни тақиқламоқчи. Бундан ташқари, Google бошқа қидирув сервисларига инвестиция киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Қолаверса, компания Apple ва Samsung сингари йирик компаниялар билан эксклюзив келишувлар тузолмайди.

Августда суд Google қидирув бозорининг 90%ига эгаллаб олгани, интернет реклама бозорининг катта қисмини назорат қилиши, қолаверса, ўз монопол мавқеини сақлаб қолиш учун турли хатти-ҳаракатларни амалга ошириб келгани туфайли монопол компания деб топган эди.

Google компанияси декабрь ойида ўз чора-тадбирлар режасини тақдим этишини билдирган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда UzTextileExpo-2024 Autumn текстиль ва “UzCharmExpoEurAsia-2024” чарм саноат кўргазмаси ўтказилмоқда.

Шу билан бирга кўргазма доирасида барча вилоятлардан ҳунарманд ва асаларичилар ҳам келиб, ўз маҳсулотларини таклиф қилмоқда. Сифатли ҳунармандчилик ва асаларичилик маҳсулотларини ушбу кўргазмада сотиб олиш мумкин.

3 кун — 15 дан 17 октябргача “Ўзэкспомарказ” давом этадиган кўргазмага ташриф буюринг.

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt Midnight (расмда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

Нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс А. Робинсон иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлишди.

Читать полностью…

davletovuz

Энг йирик солиқ тўловчилар ўнталиги (давлат ва хусусий компаниялар алоҳида)

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги:

Тошкент шаҳрида 10 окятбрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилгани, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” йўловчиларга итга тақлид қилиб ҳужум қилган, воқеага гувоҳ бўлган бола қаттиқ қўрқиб кетганлиги хабар берилган.

Мазкур ҳолатлар жамиятда юриш туриш қоидаларига зид бўлиб, бу каби хулқ-атворни мутлақо қабул қилиб бўлмайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank навбатсиз ва дам олиш кунларисиз 100 миллион сўмгача кредит олиш имкониятини беряпти.

Кредитни расмийлаштириш тез ва осон. Аризага бир дақиқада жавоб оласиз. Кафилларсиз ва ҳужжатларсиз. Кутилманган харажатлар чиқиб қолганда қулай экан.

Читать полностью…

davletovuz

Ўтган йилнинг сентябрида Сергелидаги портлашда айбдор деб топилган 4 нафар судланувчининг ҳар бирига икки йил раҳбарлик ва ёнғин хавфсизлиги юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Inter Logistics МЧЖ ва Polychem МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Экологик партияси мақсад ва ғоялари билан таништириш мақсадида видеоролик тайёрлабди. Видеода экологик муаммолар ва уларни ечимлари ҳақида сўз боради.

Депутатлар орасида дунё кўрган, хорижий билим ва тажрибага эга номзодлар борлиги одамни қувонтиради. Партия асосий эътиборни глобал иқлим ўзгариш шароитида чўлланишга қарши курашиш, атмосфера ифлосланишини олдини олиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ер ва сув ресурсларини оқилона бошқаришга қаратмоқда.

#saylov24

Читать полностью…

davletovuz

Қарийб уч кун давом этадиган кучли магнит бўронлари бошланибди.

Читать полностью…

davletovuz

Алфраганус университети халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда

10-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг Банкокдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан “Ёшлар келажаги ва таълимда тадбиркорлик” мавзусида 10-Таълимда тадбиркорлик UNESCO-APEID (ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақасида таълим инновацияларини ривожлантириш тармоғи) Кенгаш йиғилиши ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли анжуманга ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси билан ҳамкорликда пойтахтимизда фаолият юритиб келаётган Алфраганус университети мезбонлик қилмоқда.

Анжуманнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида барқарор ривожланиш, иқтисодий ўсиш ва инновациялар учун ҳал қилувчи омил сифатида тадбиркорлик кўникмаларини ва тафаккурини ривожлантириш, ЮНЕСКОнинг Тадбиркорлик таълими тармоғи (EE-Net) доирасида халқаро ва маҳаллий экспертлар, тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида мавзуга оид масалаларда муҳокамалар, ҳамда ёшларда тадбиркорлик компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш учун самарали тадбиркорлик таълими стратегияларини ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманда дунёнинг 34 давлатидан 100дан ортиқ экспертлар, етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадбиркорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, 200дан ортиқ мамалакатимизда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари ректорлари, академиклар, профессор-ўқитувчилар, етакчи тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шаҳарда - тирбандлик.

Читать полностью…

davletovuz

Маълум бўлишича, 2500 сўмдан 2000 сўми кредит, 500 сўми эса кластер корхонаси ҳисобидан тўланади.

Читать полностью…

davletovuz

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов теримчиларга бир кило пахта учун 2500 сўмдан тўланади, деб ваъда берибди. [эртадан]

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси фаолияти сарҳисоб қилиниб, кейинги қадамлар белгилаб олинибди

Шу йилнинг 5 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Этноспорт ассоциациясининг катта анжумани бўлиб ўтди. Унда ассоциациянинг йиллик фаолияти таҳлил қилинди ва мамлакатда ушбу спорт турларини янада оммалаштириш бўйича стратегик йўналишлар аниқлаб олинди.

Жумладан, 2023 йилда Хивада илк бор Ҳалқаро Этноспорт фестивали ташкил этилиб, унда 63 мамлакатдан 2000 дан ортиқ спортчи қатнашганлиги ҳамда ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларининг иштироки халқаро майдонда этноспортга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат бериши айтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Қозоғистонда бўлиб ўтган 5-Жаҳон Кўчманчилар ўйинларида юқори натижалар намойиш этгани ҳамда ассоциациянинг Истанбулда бўлиб ўтган Этноспорт фестивалида ҳам янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаганлиги алоҳида қайд этилди. Анжуман сўнгида эса ассоциациянинг янги ташкилий тузилмаси ва этноспортни ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланибди.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал