davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Эртадан Афросиёб тезюрар поездлари ҳаракатланиш жадвалига ўзгартириш киритилди.

Читать полностью…

davletovuz

«Swiss Re» «Ўзагросуғурта»нинг ҳалқаро миқёсдаги янги ҳамкорига айланди

Швейцариянинг «Swiss Re» ҳамда «Ўзагросуғурта» АЖ ўртасида бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги йўналишида олинадиган таваккалчиликларни қайта суғурта қилиш хусусида музокаралар олиб боришди.

Унда InsuResilience Solution Fund (ISF) билан «Ўзагросуғурта» ҳамкорликда ишлаётган лойиҳа доирасида суғурта ҳимоясига олинадиган кичик боғдорчилик фермерлари суғурта хатарларини қайта суғурта қилиш шартлари келишиб олинди.

Маълумот учун, «Swiss Re» суғурта компаниясига 1863 йилда асос солинган. Бутун дунё бўйлаб 80 та офисларида қарийб 15 000 мутахассис фаолият юритмоқда.

Суҳбат давомида «Ўзагросуғурта» АЖ нафақат Ўзбекистон балки Ўрта Осиё ҳудудидан қайта суғурта бўйича музокаралар учун биринчилардан бўлиб «Swiss Re»нинг Цюрихдаги офисига ташриф буюргани таъкидланиб, бундан мамнун эканликларини маълум қилишган.

Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|X

реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдумнинг эгзит-полл натижалари

Читать полностью…

davletovuz

Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга электр энергиясига тўлов қилиш бўйича ҳам чеклов киритилади – “Ҳудудий электр тармоқлари”

Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан чиқинди бўйича огоҳлантириш хабари юборилгандан сўнг, қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритиш бўйича ҳам техник ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда чиқинди қарздорлиги учун юборилган хабарномалар бўйича истеъмолчилардан келиб чиқаётган шикоятлар юзасидан чиқинди йиғиш ва ташиш хизматларига мурожаат қилиш сўралади. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бу жараёнда Экология вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосида хабар юбораётганлигини маълум қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Сийратга эмас, суратга эътибор қиляпмиз...!

Таълим олиш, ақлли фарзанд тарбия қилиш, фойдали контент қилиш — қийин ишлар. Агар осон бўлганида ҳамма қилаётган бўларди. Қийин бўлса-да, қисқа танаффусдан сўнг, яна бир сифатли ва фойдали контент билан қайтмоқдамиз.

"УНДОВ"нинг бу галги сони Таълим, тарбия, ҳамда миллий ғурур ҳақида бўлади! Меҳмонимиз эса Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор, сиёсатшунос — Шерзодхон Қутратхўжа.

🔗 Ҳавола: https://youtu.be/jqrygrO_RGs

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Коррупционер ҳокимлар

Сирдарё в
илоятида 2023 йилда жами 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган.

2023 йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг 21 таси (3 нафар ҳоким, 1 нафар ҳоким ўринбосари ва 17 нафар ҳокимлик ходимлари), жорий йилда эса 11 таси маҳаллий ҳокимликлар (2 нафар ҳоким, 3 нафар ҳоким ўринбосари, 2 нафар ҳокимлик ходимлари, 3 нафар ободонлаштириш, 1 нафар ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси) масъул мансабдор шахслари ҳисобига тўғри келган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Читать полностью…

davletovuz

7 октябрдан АҚШ долларининг расмий курси 12 775,02 сўм (+34,00 сўм) этиб белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.

Алишер Саъдуллаев эса федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.

Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 4 ёшли қиз зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-(Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 273-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

SMM maktab талабалар учун навбатдаги 50 талик грантни эълон қилади!

SMM maktab нодавлат таълим муассасаси талаба йигит-қизлар юқори даромадли замонавий касбларни ўрганишлари учун 50 та грант эълон қилди.

Ушбу грантни қўлга киритган ёшлар уч ой давомида SMM соҳасини бепул ўрганиш ва махсус сертификатни қўлга киритиш имконига эга бўлишади.

Рўйхатдан ўтиш 15 октябрга қадар давом этади. Бунда ўқишни истаган ёшлар суҳбат асосида танлаб олиниб, амалиётга асосланган дарсларни уч ой давомида мутлақо бепул ўқишлари мумкин бўлади.

Рўйхатдан ўтинг: @smaktabbot

Алоқа: +998 55 520 60 60

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Европанинг Stadler компаниясидан иккита ҳаракатланувчи таркиб харид қилишни режалаштирмоқда. Ушбу поездлар Ўзбекистон шароитида яхши синовдан ўтса, яна кўпроқ сотиб олиниши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

А
грар университети ҳудудидаги бинода юз берган ёнғин соат 22:10 да батамом ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Читать полностью…

davletovuz

Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, у фаолиятини хусусий секторда давом эттиради.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль Тошкентга келади.

14 октябрь куни унинг очиқ маърузаси ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Фуқароларнинг давлат хизматидан фойдаланишида оворагарчиликларни бекор қиладиган тизим яратамиз —ЎзЛиДеП

ЎзЛиДеП сунъий интеллект ёрдамида сайловолди дастурида белгиланган вазифараларини таништириш учун видеоролик тайёрлабди.

Партия турли соҳаларни ривожлантиришни мақсад қилган. Жумладан:

• бизнес юритишда ортиқча талабларни бекор қилиш;
• соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш;
• фуқароларнинг давлат хизматидан фойдаланишида оворагарчиликлар бекор қиладиган тизим яратиш;
• Муқобил энергия манбаларини 2 ярим баробарга оширишни режа қилган.

#saylov24

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси қандай ўтди?

Читать полностью…

davletovuz

Кеча Фарғонада ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Партия вакиллари томонидан келгуси беш йилликда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш ва ишларни сифат жиҳатда янги босқичга олиб чиқиш таъкидланди.  

Учрашув сўнгида партия фаоллари сайловчилар билан ўзаро савол жавоб ўтказиб, ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.

#saylov24

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Maps хизмати ўзбек тилида овозли навигацияни ишга туширди

Кечадан бошлаб Ўзбекистондаги барча фойдаланувчилар Yandex Maps навигация иловасидаги янгиланишдан фойдаланишлари мумкин. Энди илованинг интерфейси нафақат ўзбек тилида мавжуд, балки ўзбекча овозли кўрсатмалар ҳам автомобилингиз йўналишига амал қилишда ёрдам беради.

Овозли кўрсатмалар манзилга қулайроқ етиб боришга ёрдам беради ва телефон экранига чалғимаслик имконини яратади. Улар ҳаракатланишни тартиблайди ва тезликни пасайтириш керак бўлган вақтини айтиб туради. Шунингдек, бутун йўл давомида йўлдаги вазиятдан хабардор қилиб боради.

Шу каби ўзбек тилидаги овозли кўрсатмалар Yandex Navi иловасида ҳам мавжуд бўлди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон банки Ўзбекистонда таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Маблағ арзон кредит сифатида узоқ муддатга тақдим этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони:

➖Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

➖2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.

2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

Читать полностью…

davletovuz

Tashkent City-да олти метрли ғайриоддий минора топилди – энг эътиборлилар бепул Yandex Plus обунасига эга бўлишлари мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Халқ демократик партияси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятида очиқ-ошкораликни кучайтириш, агентликнинг хорижда меҳнат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини ошириш кераклигини таъкидламоқда.

Партия миграциянинг қонуний ва хавфсиз бўлиши жуда муҳим, деб ҳисобламоқда.

Сўнгги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг нафар фуқаро ривожланган давлатларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юборилган. Хориждаги фуқаролар масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда call-марказлар ташкил этилмоқда.

#sаylоv24

Читать полностью…

davletovuz

Грин картага рўйхатдан ўтиш бошланди https://dvprogram.state.gov/application.aspx

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways октябрда Урганчга қўшимча қатновлар қўяди.

Читать полностью…

davletovuz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

Ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Ёнғинни бартараф этишга барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳисоб палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Мирзаев Сардор Алишерович

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири бўлган.

Аллаберганов Атабек Валиджанович Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал