davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Бухоро вилоятида 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади - ҳокимлик

Читать полностью…

davletovuz

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний қамоқхонада вафот этгани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «яшил энергетика секцияси»да илк бор «яшил энергия» сертификатлари сотила бошлади

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ биржа савдоларида мазкур сертификатларнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Бир дона «яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди. Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра биржа орқали 26,7 млн сўмлик дастлабки 2000 та сертификатлар сотилди. Сертификат бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13360,0 сўмни ташкил қилди.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қирғизистон президенти Садир Жапаров активларни ихтиёрий легаллаштириш қонуни доирасида бошқанинг номида бўлган қарийб 20 млн долларлик мулкларини, аниқроғи кўчмас мулкларини ўз номига расмийлаштирган. Қонун билан иқтисодий амнистия 2024 йилнинг 1 июлига амал қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Қурилишга мораторий керак

Шаҳарда қурилишларга мораторий жорий қилиш масаласи қуруқ гап бўлиб қолар экан, пойтахт инфратузилмаси зўриқишда давом этаверади, экология эса ортга қайтмас бўлиб ёмонлашаверади. Қуруқ гапдан амалий ишларга, минбардаги сўзлар, лойиҳалардаги чора-тадбирлар қатъий ҳужжатга айланадиган вақт аллақачон келган.

Читать полностью…

davletovuz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва ходимлари томонидан 2023 йилда олинган совғалар реестри

Читать полностью…

davletovuz

Asakabank йиллик 24% ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этмоқда

Банкнинг қулай шартлардаги омонати билан жамғармаларингизни кундан кунга оширинг!

Омонат шартлари:
Йиллик фоизи-22% (мобил илова орқали йиллик 24% ставкада)
Муддати-24 ойгача
Ариза қолдириш

📱Иловани юклаб олиш: App Store/Google Play

☎️Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамига қўнғроқ қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ёзишларича, Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирида Когон туман прокурори ушланган. У 90 минг АҚШ долларилик пора эвазига қидирувда бўлган шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон банкларида иқтисодий санкциялар остидаги шахсларга ҳисобрақам очиши тақиқланиши мумкин

Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан Марказий банкнинг кредит ва тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни ўрнатиш ваколати кўзда тутилмоқда.

Унга кўра, кредит ва тўлов ташкилотларига иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар доирасида мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда 2023/2024 йил иситиш мавсуми якунланиши билан аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15%га ошади.

Пойтахтда иссиқлик таъминоти учун пасайтирилган тариф қўлланилади. Шу сабабли маҳаллий бюджетдан зарарни қоплаш учун 2024 йилда қарийб 2 трлн сўм ажратилган.

Читать полностью…

davletovuz

Asia Alliance Bank ва Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси (ITFC) ўртасида умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган Савдони молиялаштириш бўйича шартнома имзоланди.

2024 йилнинг 12 февраль куни Жидда шаҳрида, Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси (ITFC) бош офисида Азия Аллианc Банк ва ITFC ўртасида умумий қиймати 10 миллион долларлик кичик ва ўрта бизнесни Ислом молияси тамойиллари асосида савдони молиялаштириш линияси тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Битимнинг тузилиши, шариат талабларига мувофиқ молиялаштириш тақдим этиш орқали Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг барқарор ривожланиши ва фаровонлигини таъминлаш ҳамда уни рағбатлантиришга қаратилган.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси, бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Улар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказганликда гумон қилинмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзгидромет раҳбарининг оператив ахборотида ёзишича, 18-19 февраль кунлари мамлакатнинг катта қисмида тунда ҳаво харорати -3 -8 даражагача совуққа, шимолда эса 17-18 февралда -13 -16 даражагача совуққа пасаяди.

Совуқ ҳаво оқими республика ҳудудларида тунги ҳаво харорати -3 даража ва ундан пастки совуқ хароратга пасайтиради.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.

Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий сайлов комиссиясининг қуйидаги аъзолари ваколатлари тугатилмоқда:

Мариника Бабаназарова;
Ферузахон Аҳмедова;
Суяржон Қурбонқулов;
Шуҳрат Сирожиддинов;
Ирода Кенжаева;
Алишер Исоқбоев;
Орзигул Қозихонова;
Шерзодхон Қудратхўжа;
Гулноза Исмоилова;
Алишер Усмонқулов;
Орифжон Бозоров;
Шуҳрат Жўраев;
Муяссар Қодирова;
Эргаш Юсупов.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб Мухтабар Ҳусанова (Қонунчилик палатаси депутати) ва Халмухаммед Палуаниязов (МСК Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори) сайланиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Айни дамларда - Тошкент

Читать полностью…

davletovuz

Президент пора билан қўлга тушган Когон тумани прокурори иши ҳақида

Читать полностью…

davletovuz

Лола Каримова-Тиллаевага тааллуқли компания Калифорниянинг Беверли Ҳиллз ҳудудида жойлашган қасрни қарийб 36 млн долларга сотибди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ушбу ҳашаматли сарой 2013 йилда 32,75 млн долларга харид қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Учтепа тумани, 11-кварталда ҳам "точечний" қурилиш кетяпти, шу ҳудудда яшовчи аҳоли бундан норози, 2018 йилда ҳам қурилиш қилишга бир уриниш бўлганини айтишяпти.

Бу гал ноилож судга мурожаат қилдик, дейишмоқда. Суд ажримага кўра, иш мазмунан кўрилгунча тўхтатиб турилиши керак. Аммо қурилиш ишлари ҳали ҳам давом этаётганидан норози бўлишмоқда.

"Қурилишга берилган рухсатнома ўрганиб чиқилганда, бир қанча қонун ҳужжатлари бузилгани маълум бўлди. ОАВ вакилларининг ёрдамига муҳтожмиз. Чунки ҳудуддаги прокурор ҳам, ИИБ вакили ҳам ҳаракатсизлик қиляпти. Ягона умидимиз одил Суддан", дейди мурожаатчи.

Видео ва ҳужжатлар канал ўқувчиси томонидан тақдим қилинган.

Яккасаройликлар ҳам норози.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳавонинг кескин совиши ортидан яқин орада “метан заправка”лар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин, ҳайдовчилардан автомобилларини ёнилғи билан тўлдириб олиш сўралмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Бозорбоев Жамшид Рафиқжон ўғли Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У ҳозирга қадар Наманган туманидаги "Олахамак"  МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Расулов Отавуллохон Абдулаҳадович Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Times Higher Education маълумотларига кўра дунёда 38-ўринни эгаллаган Британиядаги нуфузли Лондон Қироллик Коллежига ўқишга кириш орқали молия ва банк иши соҳасидаги кўникмаларга эга бўлинг!

«Молиявий сиёсат ва бошқарув» бўйича 2 йиллик магистратура дастурига ҳужжат топширинг ва 6 та таълим грантидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!

Шунингдек, Лондон Қироллик Коллежи қуйидаги 1 йиллик офлайн магистратура дастурлари учун 10 та квотани тақдим этади: «Банк иши ва молия», «Молиявий активларни баҳолаш», «Иқтисодиёт ва молия».

☎️ 97 166 00 08
👉🏻 Ҳозироқ ушбу ҳавола орқали ҳужжатларни топширинг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳозир савдо ва умумий овқатланиш корхона вакиллари билан бўладиган семинар бошланади. Унда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ва уни аниқлаш мезонлари билан таништириш кўзланган.

Семинарда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ҳамда бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов иштирок этиши кутиляпти.

Жонли эфир

Читать полностью…

davletovuz

"Кўприк" вазифасини бажарувчи компания учун 1 трлн сўм

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши "Тошкент инвест компанияси" устав капиталини шакллантириш учун 1 трлн сўм ажратибди.

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва «Ўзагросуғурта» АЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов «Ўзагросуғурта» Бошқарув раиси Шуҳрат Расулов билан учрашди. Мулоқот давомида таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш, инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга асосан биргаликда:

— Ўзбекистон суғурта бозорига сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш, малакали ходимлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш;
— иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида илм-фаннинг замонавий ютуқларини жорий этиш, тадқиқот марказлари, ўқув-илмий марказларни босқичма-босқич ташкил этиш орқали олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
— иқтисодиётнинг ривожланиш тенденсияларини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
— ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий ишлар тайёрлаш, нашр этиш, семинар ва конференсиялар ташкил этиш каби кўп қиррали ҳамкорлик ишлари амалга оширилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган - президент

Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.

Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.

Читать полностью…

davletovuz

Technovation Girls Uzbekistan – қизлар учун мамлакатдаги энг йирик янги мавсумни бошламоқда. Дастур Tech4Impact нодавлат ташкилоти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Yandex технология компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

2024 йилда ҳамкорлик доирасида Yandex мутахассислари иштирокчилар билан сунъий интеллект, ишланмалар, маркетинг, бизнес жараёнлари ва креатив индустриялар соҳасидаги билимларини ўртоқлашадилар. Қизлар технологиядан фойдаланган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал қилишни ва Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқ соҳаларда инновацион мобил иловалар яратишни ўрганадилар.

Technovation битирувчилари танловда қатнашиб, танловлар ва ўқув грантларида ғолиб бўлишади, етакчи маҳаллий ва халқаро университетларга ўқишга киришади, IT, фан ва муҳандислик соҳасида ютуқларга эришишади ҳамда ўз стартапларини яратишади. Technovation Girls Uzbekistan танловига рўйхатдан ўтиш 2024 йил 15 февралгача давом этади:
https://my.technovationchallenge.org/

Читать полностью…

davletovuz

Адлия вазирлиги Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан #ziyo_ulash челленжини бошлабди. Вазирлик маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил қилиш лойиҳасига старт берган.

Вазирлик барчани ушбу акцияда фаол иштирок этишга чақирган.

Читать полностью…
Подписаться на канал