"КAФОЛAТ суғурта компанияси" Aкциядорлик Жамияти устав капиталини оширишда давом этмоқда
Ўзбекистон суғурта бозори етакчилардан ҳисобланган "КAФОЛAТ суғурта компанияси" устав капиталига 80,5 млрд. сўм миқдорида маблағ киритилиб, жами устав капитали 215,5 млрд. сўмга етказилганини эълон қилди.
Ўз ўрнида компания устав капитали оҳирги 2 йилда 170,5 млрд. сўмга оширилгани эътиборга лойиқдир. Суғурта компаниясининг устав капитали оширилиши энг аввало мижозлар олдидаги жавобгаликларини ўз вақтида бажариш имкониятини беради ҳамда молиявий барқарорлик ва тўловга қобилиятлик даражаси юқорилигини ифодалайди.
"КAФОЛAТ суғурта компанияси" AЖ акциядорларига, раҳбариятига ва жамоасига суғурта бозори ривожланишига ҳисса қўшишда давом этишларига ҳамда кириб келаётган 2025 йилда бунданда юқори марраларни забт этишларига тилакдошмиз.
Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:
➖ оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
➖оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик кўзда тутилмоқда.
➖ўқувдан ўтган шахс ўз хоҳиши билан ўқувдан ўтгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилмоқда.
Манба
Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
Президент раислигида Қорақалпоғистон Республикасини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, йиғилишда ҳудуднинг улкан имкониятларини рўёбга чиқариш, жумладан, инвестицияларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш сифати ва даромадларини ошириш чоралари муҳокама қилинган.
“Ушбу масалалар бўйича билдирган таклифларимизни кўриб чиқиш асносида давлат раҳбари лойиҳа офисини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берди. Тузилма учта асосий “ўсиш нуқтаси”: қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилган”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
Президентнинг “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
Читать полностью…Биз рақобатдан қўрқмаяпмиз. Мана, Тошкентга Франциянинг Carrefour тармоғи, Қозоғистоннинг энг катта Магнум тармоғи кирди, синдириб қўймади.
Зафар Ҳошимов
Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев 6 та меҳмонхона ва Американинг Кливленд шифохонаси билан ҳамкорликда тиббиёт муассасаси барпо этишни режалаштирмоқда.
Читать полностью…Тошкент вилояти Паркент туманида 2025 йилнинг 1 мартига қадар 50 та ҳаво шари ва дельтаплан лойиҳаси ишга туширилади.
Ушбу топшириқ 2024 йил июнь ойида давлат раҳбари томонидан берилган эди.
“Ҳудудгазтаъминот” ҳеч қурса ўлимни ҳурмат қилса бўларди. Инсоф ҳам керак.
➖“Ҳудудгазтаъминот” иддаоси;
➖Бош прокуратура расмий ахбороти.
Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти - президент
Читать полностью…Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокаралари якунлангани расман эълон қилинди
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлида олиб бораётган ҳаракатлари доирасида товарлар ва хизматлар бўйича икки томонлама бозорга кириш музокараларининг якунланганини эълон қилишдан мамнун, дейилади АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тайнинг баёнотида.
Байден-Ҳаррис маъмурияти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган.
Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.
“Ўзбекистоннинг музокараларга жиддий киришгани сўнгги икки йилда, шу жумладан, икки томонлама музокараларимизнинг муваффақиятли кечишида муҳим омил бўлди”, дейилади баёнотда.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Администрациясида ёшлар билан учрашди
Президент ёрдамчисининг қайд этишича, бу ёшлар 2023/24-ўқув йилида нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижалар қайд этиб, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза – жами 128та медални қўлга киритишган. Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди.
“Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, бундан барчамиз чексиз фахрланамиз”, деб ёзади у ўз саҳифасида.
UZCARD мактаблардаги компьютер хоналарини жиҳозлаб бермоқда
UZCARD ўзининг 20 йиллиги муносабати билан ҳудудларда таълим ва технологияларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусини давом эттирмоқда. Компания “20 йиллик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги учта вилоят мактабида компьютер синф хоналарини замонавий тарзда жиҳозлаб берди.
Компания бу орқали чекка ҳудудлардаги болалар ҳам IT-кўникмаларини сифатли тарзда эгаллашига ва ўз имкониятларини оширишларига умид қилмоқда.
Реклама
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг иқтисодчи Отабек Бакиров устидан шикоят аризаси бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Читать полностью…Айтишларича, Салиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Юнусобод” бозорининг қайта қурилиши юзасидан у ерда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг ҳам фикри, таклифлари инобатга олинди.
Қурилиш ишлари давомида ҳеч кимнинг фаолияти тўхтаб қолмайди, қурилиш битгач эса барча янги жой олади.
Манба
Спорт федерацияларига раҳбарлар сайланмоқда:
➖Мудофаа вазири, генерал-майор Шухрат Халмухамедов ўқ отиш спорти федерацияси раиси;
➖“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Саноқулов Қувондиқ Саноқулович Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси;
➖Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Рафиков Қудратилла Мирсагатович Ўзбекистон сузиш федерацияси раҳбари лавозимига сайланди.
6 млн ойлик тўлов билан хонадонлар
Iskander Buildings Mavrid лойиҳасидан 2 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 6.000.000 дан ойма-ой тўлаб боринг.
Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг!
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)
☎️+998787770011
Реклама
Долларнинг расмий курси 12 900 сўмдан ошди
24 декабрдан АҚШ долларининг расмий курси 12 902 сўм этиб белгиланди.
TBC Group вакили Оливер Хьюз шахсга доир маълумотлар ҳамда банк маълумотларини Cloud’да сақлашга рухсат бериш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифини илгари сурди.
Президент масала ўта жиддийлигини қайд этиб, ҳар томонлама пухта ўйланган ечим зарурлигини таъкидлади. “Бу ерда хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, деди ва мутасаддиларга топшириқ берди.
Мирзо Улуғбек тумани Гулзор-1 маҳалласидаги (Янги Ўзбекистон боғига кетиш йўлида, Амир Темур маҳалласи орқа қисмида) 1,9 га ер майдони кўп қаватли уй-жой қуриш ҳуқуқи билан 78 млрд 931 млн 112 минг 968 сўмга (тахминан 6 млн 142,5 минг доллар) сотилибди. Ўша ҳудуддаги яна 1,25 га ер майдони эса, 41 млрд 925 млн 121 минг 78 сўмга (3 млн 262,6 минг доллар) сотилган. Иккала аукционда ҳам «Orient Intertrade Co» МЧЖ ғолиб деб топилган.
Шу ҳудуддаги 0,73 га ер майдони эса 53 млрд 861 млн 86 минг 675 сўмга (4 млн 191,5 минг доллар) сотилган. Ғолиб сифатида «Poytug‘ qurilish invest» МЧЖ кўрсатилган.
Қизиқ томони, биринчи иккита аукцион савдоларида ернинг бир сотихи қиймати тахминан 32,3 минг доллар (1,9 га ер) ва 26,1 минг доллардан (1,25 га) тўғри келган.
73 сотихли ҳудуднинг аукцион савдосидаги бир сотих ер нархи эса тахминан 57,4 минг долларга айланган.
“Йил бестселлерлари 2024” рейтинги эълон қилинди
Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.
Орифжон Файзиев Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Агентликнинг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида олиб борган.
Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган - президент
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
“Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Кремль хабарида айтилишича, мулоқот Ўзбекистон тарафи ташаббуси билан ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
Ўзбекистон бундай терактни кескин қоралаши таъкидланган.
Ис гази балоси
➖17 декабрь куни тушдан сўнг Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзанди иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
➖7 декабрь куни Асака туманида эр-хотиннинг жасади яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган. Ис гази қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмирдан келиб чиққан.
➖12 ноябрь куни Когон шаҳрида 1987 йилда туғилган аёл ва унинг 12 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.
➖18 ноябрь куни Наманганнинг Поп туманида қўлбола печкадан чиққан ис гази оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси: ота, ўғил ва қиз фарзандлар ҳалок бўлди.
Расман
Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Президент фармонлари
Айтишларича, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
У бунгача “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Бош вазир Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, уни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан табриклади.
Читать полностью…“Келгуси йилда Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тарифлари икки марта оширилади, лекин бу ҳам етарли эмас”
Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири