davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Зомин тоғ чўққисидаги “Бахт кўприги” Сизни кутмоқда!

Шаҳар шовқинидан чарчаганлар учун экзотик атмосферадаги янги туристик манзил. Зоминда жойлашган “Бахт кўприги” мажмуаси Сизга экстремал ҳиссиётларни бахш этади.

Бу ерда Сиз бахтли ҳаётингизнинг илк кунларини тарих зарварақларига муҳрлашингиз мумкин.

Дўстлар давраси ёки оилавий дам олишни истаганлар учун яхши танлов ва унутилмас таассуротларни тақдим этади.

Замонавий меҳмонхоналар ва юқори дид билан хизмат кўрсатувчи ресторанлар ҳам Сизнинг хизматингизда бўлади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

— “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш;

— автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00дан 10:00га қадар ва 17:00дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш;

2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электро-мобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;

— сўнгги йилларда автомобил йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;

— шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;

жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;

барча турдаги қурилиш обектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид обектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;

— Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;

— микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;

— Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;

— илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;

— атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк Тошкент шаҳрида “Евроосиё Банки” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиб, унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.

Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан:

➖лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;

➖лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;

➖тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.

✅Туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали “чиқиш туризми” йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.

2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Энди 1Fitнинг қизиқарли тестидан ўтиш орқали орзуингиздаги мамлакатга саёҳатни ютиб олишингиз мумкин

Бунинг учун кўрсатилган ҳаволага кириб, саволларга жавоб бериш керак бўлади. Шундан сўнг телефон рақамингизни ҳам қолдирасиз ва совринли ўйин иштирокчисига айланасиз. Совринлар:

👉🏻 дунёнинг исталган нуқтасига саёҳат (танлов сизники, 1Fit совғани сертификат кўринишида беради)
👉🏻 3/6/12 ойлик 1Fit абонементлари

Ғолиблар 25 январ куни Инстаграмдаги 1Fit саҳифасида эълон қилинади.

📝 Тестдан ҳозироқ ўтинг ва совғани қўлга киритинг

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳарбий соҳа вакиллари ва Ёшлар Академияси интеграциялашуви

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қошидаги Ёшлар Академиясининг 9 январь куни "14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий билим юртлари, Мудофаа, Ички Ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия мутасаддилари, шунингдек, ҳарбий билим юртларида фаолият юритиб келаётган иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар иштирокида "Ёшлар Академияси форуми" бўлиб ўтди.

Бундан шуни тушуниш мумкинки, давлат ҳарбий кадрларнинг нафақат жисмоний шайлигига, балки уларнинг ақлий ва илмий салоҳиятининг ривожига ҳам чуқур аҳамият қаратмоқда. Буни ҳозирги кунда, айниқса глобал чақириқлар фонида керакли қадам дейиш мумкин.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

“KAPITAL SUG‘URTA” АЖ жаримага тортилди, лицензияси 10 кунга тўхтатиб қўйилди

Регуляторнинг хабар беришича,
“KAPITAL
SUG‘URTA” АЖ фаолиятида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162 млн.сўм миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари, компанияга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган лицензия 2024 йил 11 январь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

Бунда янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади.

Читать полностью…

davletovuz

1% кешбэк олишда чегаравий миқдор ўрнатилди

2024 йил 1 январдан бошлаб харид суммасидан 1% кешбэк олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди – БҲМнинг 60 баравари (20,4 млн сўм).

Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбэк бериш бекор қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

SIUT Ўзбекистондаги энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Scienceweb талқинига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади.

SIUT университетида 16 та мамлакатдан келган 30 дан ортиқ тажрибали профессорларни ўқув жараёнига жалб қилинган. 2023 йилда SIUT га 200 га яқин талаба кончилик, геология, нефть ва кимё муҳандислиги, ахборот технологиялари каби етакчи соҳаларда таълим олиш учун ўқишга қабул қилинди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш учун грузиялик Мери Маглаперидзе бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳини жалб этибди.

Мери Маглаперидзе Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори бўлиб, бунгача Халқ ҳимоячиси аппаратида, БМТнинг "Гендер тенглиги" дастурида, Бола ҳуқуқлари марказида ишлаган. У ҳамда унинг жамоаси – Елене Марташвили ва Гиорги Сахокиа билан биргаликда агентликда "ижтимоий иш" тизимини шакллантиришда ёрдам бераётган экан.

Читать полностью…

davletovuz

Саъдуллаев Улуғбек Атабоевич Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўтган ҳафтанинг асосий воқеалари “Лолазор” подкасти нигоҳида

Читать полностью…

davletovuz

20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошади.

Читать полностью…

davletovuz

Экология вазирлиги ва ниҳоят сукутини бузиб, Тошкент шаҳридаги экологик вазият сабаблари ва уларнинг ечимлари юзасидан берган ахборотини олқишлаш мумкин. Аммо автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш таклифи баҳсли, амалиётда баҳс-мунозараларни кўпайтириб, коррупцион муҳит яратиши мумкин. Чунки бу ўз-ўзидан истисно ва имтиёзларни яратади. Карантин пайтидаги ғалва ва бошоғриқларни эслашнинг ўзи етарли. Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, унинг ўрнига шаҳарда бепул парковка масаласини узил-кесил ҳал қилиш орқали транспорт воситаларининг оқимини кескин камайтириш мумкин. Бу узоқ муддатли истиқболда ҳам муҳим ечим бўла олади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси ниманинг ҳисобига ифлосланмоқда?

Экология вазирлигига кўра, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда. Жумладан:

1. Тошкентда яшил ҳудуд камайган. Жумладан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.

2. Шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан, қурилиш ишлари бетартиб амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида бир неча маротаба қурилиш ишларини амалга оширмаслик бўйича мораторий эълон қилинган бўлса-да, қурилишлар ҳанузгача давом этмоқда.

3. Автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Транспорт воситаларининг экологик даражаси, фойдаланилаётган ёқилғи ва йўл ҳаракатини ташкил этиш сифатига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жумладан,Республика бўйича автомобиллар сони 2021 йилда 3,14 млн донани ташкил этган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 4,6 млн донага етди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида бир кунда ўртача 730 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланса, қўшимча равишда ҳудудлардан 160 мингдан 300 минггача автотранспорт воситаси кириб келмоқда. Халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензиндан фойдаланаётган техника воситалари эса атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқармоқда.

4. Шаҳарларда транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сони камайтирилмаган, магистраллардаги юклама даражаси пасайтирилмаган, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини тартибга солиш цикли оптималлаштирилмаган, йўл ҳаракатини тўғри ташкил этилмаган. Натижада Тошкент шаҳрида тирбандлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Тирбандликда тўхтаб турган автомобиль эса ҳаракатланаётган автомобилга нисбатан атмосферага кўпроқ ташлама чиқаради.

5. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажми ортмоқда.

6. Куз-қиш мавсумида аҳолига марказлашган иссиқлик етказиб бериш учун мавжуд Иссиқлик марказлари томонидан қўшимча ёқилғи сифатида мазут ёқилғисидан фойдаланиш атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига ҳамда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

7. Тошкент ҳавоси ифлосланишига шамол йўналиши ва тезлиги, ҳаво ҳарорати, қуёш радиацияси, атмосфера ёғинларининг миқдори ва давомийлиги, ҳарорат инверсиялари (вертикал бўйича аралаш зарраларнинг тарқалиб кетишига тўсқинлик қилувчи илиқ ҳаво қатлами) ва бошқа табиий омиллар ҳам сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳри тоғлар билан ўралган ва чуқурликда жойлашган. Шу сабабли шамол айланмаслиги ҳисобига чанг ҳаво оқими шаҳарда туриб, димланиб қолади ва табиий йўл билан чиқиб кетмайди.

Читать полностью…

davletovuz

62,5 млрд сўмлик газ ўмарилган

Сирдарёнинг Боёвут туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 62,5 млрд сўмлик газ ноқонуний фойдаланган - Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Афтидан, сенат ҳам мамлакатдаги очиқлик сиёсатига мутлақо тескари бўлган қонунни маъқуллайдиган кўринади. Қонуннинг масъул қўмитадаги дастлабки муҳокамалари шундай хулосага ундаяпти. Қонун нормасини оқлаб берадиган, ҳужжат аслида “эзгу мақсад”ни кўзлагани ҳақида хориж тажрибасидан мисоллар келтиришибди. Сенатдан умид кутган бизда айб ўзи.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кирса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида Интернет ахборот тармоғида жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Яъни уларда фуқарони қўрқитишга, ўз хатти-ҳаракатларини ҳаспўслашга қўшимча ричаг пайдо бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ҳудудида 2-3 баллик зилзила қайд этилди. Эпицентр Афғонистон.

Читать полностью…

davletovuz

Одамларни мураккаб экологик муаммога (аслида катастрофа) йўлиқтириб, ҳеч нарса бўлмагандек жим ўтирган, бошини қумга суқиб олган масъуллар унутмаслиги керакки, бир кун халқнинг уволи тутади. Улар яна муаммо билан ёлғиз қолмоқда, на изоҳ бор, на хайрихоҳлик.

Читать полностью…

davletovuz

Чангкент.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Олимжон Тўйчиев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори этиб тайинланди.

Бунгача у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори эди.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун кучли шамол Фориш тумани ҳокимлиги мажлислар залининг томини учириб кетган. Ҳокимликка кўра, том-ёпилмалар автотураргоҳдаги 6 та машинага қисман зарар етказган. Одамлар жабрланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

A-Pay P10 онлайн-кассаси — бизнес учун янги ечим

A-Pay P10 онлайн-NKMни харид қилиш орқали бир қатор афзалликларга эга бўлиш мумкин. Жумладан:

Нақдсиз тўлов: HUMO, VISA, MASTERCARD, шу жумладан, NFC орқали тўлов
Тасниф, A-Pay, Payme Click ва бошқалар билан интеграция;
Бозор бўйича энг катта экран;
Андроиднинг сўнгги версияси;
Чакана савдо, товарларни ҳисобга олиш, ҳисоботлар олиш ва бошқалар учун ўрнатилган Smart Trade DT.

Нархи — 2 352 000 сўм!

Бизнесингиз оптимизацияси фойдасига танлов қилинг — A-Pay P10’ни харид қилинг ва Smart Full тарифига уланишда кассани бепул қўлга киритинг.

☎️Янги касса ҳақида кўпроқ маълумот:
+998712003050
@smart_ecosystem

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари - ижрочи директори Ахмедов Дилшод Турсункулович инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат “Ўзбекистон шампани” АЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз давлат акциялар пакетини 72 млрд. сўмга сотибди. Харидор — Euro Pack МЧЖ. Компания товарлар учун пластик қадоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унга Илҳом Аббасов ва Дмитрий Васильев тенг улушларда эгалик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Маиший чиқиндилар бўйича тўлов тизимида қатор янгиликлар жорий қилинмоқда.

Президент фармонига кўра, агар маиший чиқинди бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланмайди. Бу 2024 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.

Шунингдек, чиқиндидан қарзи борлар электр таъминотига тўлов қилолмайди. Бу тартиб 2024 йилнинг 1 июнидан пойтахт ва ҳудудлар марказида жорий этилади. Бунда 6 ойдан ортиқ қарздорлик бўлса, электр учун пул тўлолмайди.

2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб 1 ойлик қарз учун ҳам ток учун тўлов қила олмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг ПФ-82-сон Фармонига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Эндиликда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча саволларга туман ёки шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари жавоб беради.

Читать полностью…
Подписаться на канал