Италия Ўзбекистон билан туризм ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Италиянинг “Arsenale Group” Бош директори Паоло Барлетта билан учрашув ўтказди. Учрашувда Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирган.
Президент топшириғи билан Тошкентда ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон Хотираси” рўйхатига киритилган Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.
Бу ҳақида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилган.
Салоҳиддин Бахтиярович Ботиров Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланибди. У "Агробанк" АТБ Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди
JET — пул билан боғлиқ турли ҳаётий масалаларни қамраб олувчи янги авлод медиа лойиҳаси бўлиб, асосчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад — одамларга пулни тежаш, кўпайтириш ва самарали сарфлашга ёрдам беришдир.
Медиа лойиҳа шахсий молия, инвестициялар, автомобиллар ва кўчмас мулк, саёҳат, соғлиқ ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади.
Лойиҳа асосчилари ўқувчиларга пул масалаларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб фойдали калкуляторлар, «чек-лист» ва тестларни яратишни режалаштирмоқда.
JET билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👉 jet.uz
Сайт - Телегам - Реклама
Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?
Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!
Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!
Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!
Реклама
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.
Тўловлар бинодаги қаватлар сонига, лифт бор ёки йўқлигига боғлиқ.
Жумладан, Тошкент шаҳрида:
➖икки қаватли уйлар учун тариф 1 кв метр учун 1147−1149 сўм;
➖3 қаватли бинолар учун 1303−1305 сўм;
➖4 қаватли бинолар учун 1514−1518 сўм;
➖лифтсиз 5 қаватли бинолар учун 1512−1514 сўм;
➖лифтли 6 қаватли бинолар учун 1110 сўм;
➖7 қаватли бинолар учун 1703−1709 сўм;
➖8 қаватли учун 1701−1707 сўм;
➖9 қаватли учун 1700−1706 сўм;
➖10 қаватдан бошланган бинолар учун эса 1828−1830 сўмни ташкил этади.
Ипотека-банк навбатдаги сўмдаги еврооблигaцияларни жойлаштирди
Жорий йилнинг 25 апрель куни Ипотека-банкнинг 1,4 триллион сўм миқдоридаги 3 йиллик еврооблигaциялари йилига 20,5 фоиз купон ставкаси билан халқаро Вена фонд биржасига муваффақиятли жойлаштирилган. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Битим ташкилотчиси JP Morgan бўлиб, аксарият инвесторлар Венгрия халқаро банки ҳисобланувчи ОТП банкнинг 2023 йилда Ипотека-банк капиталининг асосий улушини қўлга киритишини ижобий қарши олган.
Ипотека-банк томонидан 3 йил аввал, 2021 йил апрель ойида ҳам 785 миллиард сўмлик еврооблигaциялар чиқарилган эди.
Батафсил.
“…Бу «азизлар» мактаб кўрмаганлар, ҳукмронлик қонунларини эшитмаганлар, маъмурий идоранинг одоб ва қоидаларини билмайдилар.
Миллат қандай юксалади, мамлакат қайси йўл билан бойийди, давлатнинг хазинаси қандай тўлади каби масалалар хаёлларига ҳам келмайди.
«Маълум бир мансабдор ҳокимнинг халқ олдидаги вазифаси нимадан иборат, халқнинг ҳокимга нисбатан ҳуқуқининг даражаси қанчалик» каби фикрларни ҳеч қачон эшитмаганлар.
Бироқ, бирон-бир вилоятнинг ҳокимлигига тайинланишса, ўша ер ҳуқуматини дўзах оловининг бароти ёки босқинчилик манбаи деб биладилар. Натижада улар ўзларига қарашли барча кишилари ва дўстлари билан бало лашкари мисоли у ерга қўниб, бадбахт аҳолидан нафслари истагунча мол-ҳол оладилар ва подшоҳнинг хазинаси...га ҳам инсофлари етгунча топширадилар. Ҳеч ким улардан бу дарёсимон ғоратгарчилик ва томчисимон топшириш сабабини суриштирмайди…”
Абдурауф Фитрат, “Ҳинд сайёҳининг қиссаси”дан.
Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади – Адлия вазирлиги
Читать полностью…Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
“Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Нотўғри сигнал
Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари (ҳозирча лойиҳа кўринишида) ижобий таклифлар билан бир қаторда, баҳсталаб, Солиқ қўмитасига яна мутлақ ва назоратсиз ваколатларни тақдим этиш хавфини оширган. Энг ёмони, ушбу идора имкон бўлдики, ўзига қўшимча ваколат ва инструмент олишга интиляпти. Эртага кеч бўлади, бугун ўйлаш керак.
Битта нарсани унутмаслик керакки, ҳозирги бюджет тақчиллигини юзага келтирганлар одамлар, кичик ва ўрта тадбиркорлар эмас, балки ҳисобдорлигини унутган ҳукуматнинг палапартиш сарф-харажати, монополия, йирик бизнес олаётган имтиёзу субсидиялар оқибатидир (Мабодо муаммо шунда бўлса). Шунинг учун ҳам икки оёқ бир этикка тиқилган пайт қора халқнинг чўнтагига қўл тиқишга уриниш адолатсизликдан бошқа нарса эмас.
Жисмоний шахслар ўртасида P2P пул ўтказмалари устидан назорат ўрнатишга уриниш яна кун тартибига чиқаётгани хавотирлидир. Ваҳоланки, худди шундай уриниш ўтган йили янги Конституциянинг “41, 65–67-моддалари талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида” бекор қилинган эди. Ëки Президент тадбиркорлар билан учрашувда “Tax Gap” деган балони бекор қилган ҳолатни эслашнинг ўзи кифоя.
Ҳукумат тайёрлаган яширин иқтисодиётга қарши курашиш дастурида ҳам яна шундай казусларни яратадиган чоралар илгари суриляптики, эртага тадбиркорларни, оддий одамларни қийнашга замин яратилиши мумкин. Назоратсиз, тадбиркорни, оддий одамларни “ямлаб ютишга” тайёр турган конторага қўшимча ваколат бериб, афсусланиб юргандан кўра ҳозироқ етти марта ўйлаб, бир марта кесган яхши. Энергетика ва коммунал хизматлар нархлари ошиб, шундоқ ҳам стрессда турган тадбиркорларни, одамларни, қўпол ўхшатиш бўлса ҳам, қатағон қилиш нотўғри қадам ва нотўғри сигналдир. Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик.
Яширин иқтисодиётга қарши чоралар доирасида қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб аниқлаш режалаштирилмоқда.
Яъни уй-жой сотиш учун солиқ солинадиган база ҳар бир квадрат метр учун белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.
2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.
Читать полностью…Ислом тараққиёт банки томонидан ташкил этилган халқаро форумда InFinBank вакиллари ҳам қатнашмоқда
Ар-Риёд шаҳрида 2500 дан ортиқ молий соҳаси вакиллари қатнашаётган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда InFinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Джураев Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар вақтида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ўсиш ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, ICIEC билан савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилган.
Реклама
My.gov.uz муҳим янгиликни эълон қилди
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.
My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олинг.
Видео
Реклама
Yandex Go Ўзбекистонда электромобиллар учун махсус тарифни ишга туширади. Дастлабки босқичда Yandex Go хизматига 1000 дан ортиқ шундай автомобилларни улаш режалаштирилган.
Компания вакилларининг таъкидлашича, электромобиллар юқори даражадаги қулайликка эга — замонавий, шовқинсиз ишлайди. Шунингдек, улар фойдаланишда тежамкор, ёқилғи сарфи ва харажатлари паст, бу ҳайдовчилар учун фойдали. Шаҳар муҳити учун электромобиллардан, жумладан таксида фойдаланиш шаҳардаги шовқинни ва чиқиндиларни камайтиришга ёрдам беради
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Жорий йилнинг 3,4,5 май кунлари Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” тезюрар поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Читать полностью…Шуҳрат Қурбонов ёзмоқда:
“Майли, обналчиларнинг лоббиси дейишса ҳам, нимага P2P (картадан картага ўтказма) ларни бундай тарзда назорат қилиш ёмонлиги ҳақида бир ёзай.
Биринчидан, P2P ўзи ёмон нарса эмас, бу иккита одам ўртасидаги ҳисоб-китобларни осонлаштирувчи замонавий бир имконият. Яъни олдин оиламиздагиларга, яқинларимизга банкоматга бориб нақд пул ечиб берадиган бўлсак – ҳозир картасига ўтказиб қўя қоляпмиз. Бу албатта яхши. Бундан ташқари олдин ота-оналар талаба болаларига ёки болалар ота-онасига пулни «пятак»ка чиқиб такси орқали нақд шаклида бериб юборишарди. Ҳозир эса картасига ўтказади қўяди. Яхши эмасми?!
Иккинчидан, нимага ҳамма шуни назорат қилайлик демоқда? Сабаб сифатида – тадбиркорлар ўз маҳсулотини касса ёки терминал орқали ўтказмасдан P2P қилиб қабул қилиб даромадларини яширяпти, солиқдан қочяпти деб тушунтиришмоқда. Бу қанчалик рост? Тўғри, шунақа жойлар кам эмас – мисол Малика, Ўрикзор, Абу Сахий каби бозорларда кўп бўлади, баъзида дўкончичилар ҳам сўрашади. Лекин P2P ўтказиб чек олмайдиган одам, нақд пул тўлаб ҳам чек олмаслиги мумкинку, тўғрими – демак нақд пул қабул қилиш ҳам даромадни яширишга, солиқдан кочишга ёрдам бераркан. Лекин P2Pни нақд пулга нисбатан битта плюси бор – бу нақдсиз рақамли тўлов бўлиб, қонуний эҳтиёж туғилганда бу тўлов занжирини аниқласа булади. Нақдда бундай имконият йўқ.
Майли, чекладик ҳам дейлик, солиққа маълумот берадиган ҳам қилдик, кейин нима бўлади, тадбиркор, «вой, энди иложимиз йўқ, солиққа тушарканмиз, жарима тўларканмиз, бу ёғига терминал орқали қабул қиламиз» дейдими? Сиз шунга ишонасизми? Менимча, «ака, мана бу бурчакда банкомат бор, шундан пул ечиб келсангиз, ман сизга 1% (5%,10%) чегирма қилиб бераман» деса керак. Ёки, «ака беринг ўзим пул ечиб келаман» деб ўзи ғирр этиб югуриб бориб ечиб келади. Бунақаси олдин хам бўлган, ўзимга ҳам неччи марта шундай таклиф қилишган.
Муаммо картадан картага ўтказмадами? Менимча, йўқ, сотувчилар картага ўтказиб беринг дейишига сабаб аслида бошқа жойда бўлиши керак. Ўтказма бу бор-йўғи оқибат. Шу сабабни йўқотиш устида ишланса – ўзи камаяди бу нарса. Ёки бошқа йўли бор – Қозоғистонда 3 ой давомида 100 ва ундан ортиқ ҳар хил одамдан картадан картага ўтказма келиб тушса – бундай тушумлар тадбиркорлик ҳисобланиб, пул қабул қилган одамлар солиққа тортилади. Яъни ёппасига ҳамма маълумот берилмайди, фақат шундай кўп тўловлар қабул қилган одамлар тўғрисида маълумот берилади. Менимча, шу тўғрироқ йўл.
Нима бўлганда ҳам, ўзи нақдсиз тўловларни ривожлантирамиз деб қийналиб юрган бир вақтда, филни идиш-товоқ дўконига (слон в посудной лавке) қўйвормасак бўлди.
Буларнинг барчаси ИМҲО”.
THE TRAVEL TIME'дан сўнгги дақиқали турлар дайжестини олинг
🇦🇪 Дубай - 380$ дан
🇪🇬 Миср - 370$ дан
🇬🇪 Грузия - 300$ дан
Таътилингизни узоқ вақт эсда қоларли қилиш учун бизнинг хизматларимиздан фойдаланинг.
☎️ +998 (98) 155-44-99
☎️ +998 (98) 155-44-99
☎️ +998 (97) 595-44-99
☎️ +998 (95) 535 44 99
✍️ @the_travel_time
✍️ @thetravel_time
✍️ @thetraveltime_g
✍️ @the_traveltime
Telegram |Instagram |Facebook | Реклама
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.
Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) (қизиқ - изоҳ биздан) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба
Тайинловлар
Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Фурқатбек Бўтахонов Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Бунгача у ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Умид қиламизки, ҳужжат ушбу ҳолатида қабул қилинмайди. Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши бу масалани чуқур ўрганиб, муҳокама қилиб, жамоатчилик ва бизнес вакилларини эшитган ҳолда оптимал ечимга келинади.
Читать полностью…Боғча пули 1 июндан 20%га, янги йилдан яна 10%га ошади
Ҳукумат қарори билан 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланган.
Давлат боғчалари тўлови 1 июндан ўртача 20%га, янги йилдан эса яна 10%га қимматламоқда.
Охирги марта боғча пули 3 йил аввал, 2021 йил 1 майда 15%га оширилганди.
My.gov.uz портали янги қулайлик ҳақида хабар берди
Ягона порталда энди сиз энг талабгир бўлган «Руҳий касалликлар» ёки «Наркология» диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.
Жараён жуда оддий экан! My.gov.uz орқали керакли хизматни танлаб, тўловни амалга ошириш кифоя. Қолган ишни my.gov.uz нинг ўзи бажаради. Автоматик равишда аризангизни тўлдиради ва барча керакли текширувларни амалга оширади.
Bақтингизни беҳуда сарфламанг ва my.gov.uz қулайликларидан бугуноқ фойдаланинг!
Видео | Реклама
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида яна қуйидаги чораларни таклиф этмоқда:
➖товар ва хизматларнинг умумий қиймати уч минг АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;
➖барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк пластик карталари орқали бериш;
➖онлайн давлат хизматлари ва тўловлари, жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмалар, шахсий маблағларни бошқариш ва онлаин савдо хизматларини уз ичига олган “WeChat” ва “Kaspi” тизимларининг ухшаши булган технологик ечимни яратиш.
Эслатиб ўтиш керакки, мазкур таклифлар лойиҳа бўлиб, улар ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияни мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги (U-23) финалига йўл олди ва Париж олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди.
Ўзбекистон спорти тарихида ҳали бирорта терма жамоа олимпиада йўлланмасини қўлга киритмаганди.