Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қизни “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида SMM соҳасига мутлақо бепул ўқитиб, уларни иш ва даромад топишига ёрдам беришини эълон қилди.
Бунинг учун пойтахтда истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган қизлар 25 октябрга қадар @smaktabbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
AVO bank ТАF!24 фестивалида тўртта мукофотни қўлга киритди
AVO bank илк бор ТАF!24 Тошкент реклама фестивалининг бош ҳомийси сифатида иштирок этди. Илк иштирокининг ўзидаёқ АVО банк тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритди
Инновациялар учун мукофот
Компания Ўзбекистондаги рақамли банкингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофотга сазовор бўлди.
See Beyond лойиҳаси учун олтин
Лойиҳа кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ёрдам бергани учун ESG номинациясида тақдирланди.
PR-кампания учун кумуш
See Beyond лойиҳасининг самарали PR-кампанияси учун кумуш совринга ҳам лойиқ деб топилди.
Ташқи реклама учун бронза
«2024-йил рекламаси» танловида креатив ташқи реклама учун тақдирланди.
Ушбу ютуқлар АVО банкнинг хизматларни яхшилаш ва ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишидан далолат беради
Реклама
Бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шахрисабз кўчасида, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан маъсуллар чиққан.
Ҳозирда этилган манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Тошкент шаҳар ФВБ
Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди.
У Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун лавозимидан озод этилди.
У жорий йил май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Тошкентда UzTextileExpo-2024 Autumn текстиль ва “UzCharmExpoEurAsia-2024” чарм саноат кўргазмаси ўтказилмоқда.
Шу билан бирга кўргазма доирасида барча вилоятлардан ҳунарманд ва асаларичилар ҳам келиб, ўз маҳсулотларини таклиф қилмоқда. Сифатли ҳунармандчилик ва асаларичилик маҳсулотларини ушбу кўргазмада сотиб олиш мумкин.
3 кун — 15 дан 17 октябргача “Ўзэкспомарказ” давом этадиган кўргазмага ташриф буюринг.
UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt Midnight (расмда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.
Нархи ҳақида маълумот берилмаган.
Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс А. Робинсон иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлишди.
Читать полностью…Ички ишлар вазирлиги:
Тошкент шаҳрида 10 окятбрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилгани, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” йўловчиларга итга тақлид қилиб ҳужум қилган, воқеага гувоҳ бўлган бола қаттиқ қўрқиб кетганлиги хабар берилган.
Мазкур ҳолатлар жамиятда юриш туриш қоидаларига зид бўлиб, бу каби хулқ-атворни мутлақо қабул қилиб бўлмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.
Манба
TBC Bank навбатсиз ва дам олиш кунларисиз 100 миллион сўмгача кредит олиш имкониятини беряпти.
Кредитни расмийлаштириш тез ва осон. Аризага бир дақиқада жавоб оласиз. Кафилларсиз ва ҳужжатларсиз. Кутилманган харажатлар чиқиб қолганда қулай экан.
Ўтган йилнинг сентябрида Сергелидаги портлашда айбдор деб топилган 4 нафар судланувчининг ҳар бирига икки йил раҳбарлик ва ёнғин хавфсизлиги юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Inter Logistics МЧЖ ва Polychem МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Ўзбекистон Экологик партияси мақсад ва ғоялари билан таништириш мақсадида видеоролик тайёрлабди. Видеода экологик муаммолар ва уларни ечимлари ҳақида сўз боради.
Депутатлар орасида дунё кўрган, хорижий билим ва тажрибага эга номзодлар борлиги одамни қувонтиради. Партия асосий эътиборни глобал иқлим ўзгариш шароитида чўлланишга қарши курашиш, атмосфера ифлосланишини олдини олиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ер ва сув ресурсларини оқилона бошқаришга қаратмоқда.
#saylov24
Ахмедов Дилшод Турсункулович “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Д.Ахмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 4 нафари касалхонага ётқизилган. Улар Россиядан қайтаётган бўлган.
Читать полностью…Корзинка «Янада арзон нарх» дастури доирасида 250 дан ортиқ товарларни арзонроқ нархда таклиф этади
🛒 Тармоқ супермаркетлари меҳмони бўлар экансиз, кундалик товарлар савати учун арзон нархларга ишонч ҳосил қилаверинг. Корзинка бозордаги нархларни кузатиб боради ва улар орасидан аълоларини белгилайди.
«Янада арзон нарх — кундалик харидларга янада арзон нархлар!» — бу вақт билан чекланган акция эмас, балки нарх шакллантириш стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам керакли барчасини унумли нархда олиш учун харидларингизни режалаш ва Корзинкага келавериш мумкин. Нархларни кўздан кечириш учун каталогга ўтинг ёки Тошкент бўйлаб етказмани уйингизга Korzinka Go иловаси орқали буюртма қилинг.
Нархлар эълон чиққан пайтда амалда. Баъзи ҳудудларда нархлар арзон бўлиши мумкин.
App | Telegram-бот | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков ҳудуд қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
У жорий йил бошида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Куз фаслини хуш кайфиятда, ажойиб харидлар билан ўтказишга нима дейсиз?
Ушбу октябрь «Flymart»дан «Кайфиятни янгиланг!» акцияси туфайли чинакамига ёрқин мавсумга айланади.
«Flymart» маркетплейси ўз мижозларига 1 октябрьдан 31 октябрьга қадар маълум маҳсулотларни 50% гача чегирмалар билан таклиф этмоқда!
Сизни нима кутмоқда?
Сиз бутун ой давомида замонавий смартфонлардан тортиб, уй жиҳозлари ва спорт анжомларигача бўлган жуда кўп тоифадаги маҳсулотларни ажойиб нархларда харид қила оласиз.
«Flymart»да сиз:
50% гача чегирмалар асосидаги эксклюзив маҳсулотларни топасиз!
Ўзингиз ва яқинларингизни ёқимли харидлар билан хурсанд қила оласиз!
Акциядаги маҳсулотлар сони чекланган – сотилиб кетишидан олдин улгуриб қолинг!
Акциядаги маҳсулотлар: Flymart
Web-sayt | Instagram | Facebook | Telegram
Реклама
Тошкент шаҳар Бобур кўчасининг Сеул кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган қисми 16 октябрдан 15 ноябргача транспорт ҳаракати қисман чекланади.
Бу ерда 110 кВ юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бажарилади. Шу сабабли иккита полоса ёпилади, ҳаракат қолган иккита полосага йўналтирилади.
Тошкентда тирбандлик, қатор туманларда эса электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Читать полностью…Сайловга ҳам 12 кун қолди
Сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишлари давом этмоқда. Сайловчиларни овоз беришга чақириш учун турли миллат вакиллари томонидан видео тайёрланибди.
Видеода миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка урғу берилган.
#saylov24
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
Читать полностью…“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:
➖Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;
➖штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
➖вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
➖1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
➖ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
➖зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;
Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
➖“Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;
➖зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
➖халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;
➖зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
➖“Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
➖“Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.
Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.
Манба
Бутун дунё бўйлаб қизлар дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратишга, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тарғиб қилишга ҳамда мавжуд стереотипларга қарши курашишга қаратилган «Қизимга» лойиҳаси ишга туширилди. Ўзига ишонган қизларни вояга етказишда шу каби лойиҳалар муҳим қадам саналади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.
Читать полностью…Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чеклаб, ўзгалар номингизга кредит расмийлаштиришининг олдини олинг
Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди.
Ягона портал орқали кредит тарихингиз текширилишини чеклаб қўйиш учун:
• my.gov.uz порталида синов тарзидаги хизматлар бўлимига ўтинг
• Тегишли хизматни танланг
• СМС-хабарнома хизматини ёқинг
• Кредит тарихи олишни чеклашни фаоллаштиринг
Хизматдан фойдаланиш жуда осон ва мутлақо бепул.
Хизматдан фойдаланиш тартиби (видео) билан танишинг: https://youtu.be/AmWQ7h_cBPs
🚀Telegram | Реклама
Жорий йилнинг 11 ва 13-14 октябрь кунлари водий ва Тошкент вилояти тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин - Ўзгидромет
Читать полностью…