Пропискага қўйиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида тартиб бўлмайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилиниб, республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Марказий банк билан ҳамкорлик қилади
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.
Батафсил | Реклама
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилади
Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.
Бош вазир Абдулла Ариповнинг Толибон бошқарувидаги Афғонистонга амалий ташрифи Ўзбекистон (умуман, халқаро ҳамжамият)нинг ушбу мамлакатга энг юқори даражадаги ташрифи бўлди, десак муболаға бўлмайди. Адашмасак, Толибон ҳокимиятга келганидан бери ушбу мамлакатга бирор хорижий мамлакат ҳукумат раҳбари ҳали ташриф буюргани йўқ. Шунга бўлса керак, нафақат Афғонистон, балки минтақа экспертлари ушбу ташрифни диққат билан кузатишди, буни ҳатто Толибон ҳокимиятини тан олиш йўлидаги қадамлардан бири сифатида ҳам кўришмоқда. Де-факто.
Абдулла Ниғматовичнинг ташрифи, албатта, сиёсий воқеликдан кўра иқтисодий мақсадларни кўзлаган бўлса-да Ўзбекистон икки томонлама контактларнинг даражасини ошириш орқали Толибон ва атрофдаги мамлакатлар учун аниқ-равшан сигнал юбормоқда деб айтиш мумкин. Сабабики, Афғонистонда Толибон ҳокимияти нафақат қарор топди, балки ўтган уч йил ичида ички низолар қарийб юз бермади. Толибонни тан олиш вақт масаласи, холос. Буни кимдир барвақт, кимдир кейинроқ қилади.
Бу юзага келган реалликни тан олиш дегани ҳамдир. Бу реалликда Ўзбекистон ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилгани энг тўғри йўлдир.
ИМҲО.
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Хамидов Бахтияр Султанович "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони билан мукофотланди.
Бош вазир Абдулла Арипов ушбу унвонни топширди.
Мустақиллик байрами ва «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Қўшимча «Афросиёб» электропоезди 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача ҳаракатланади.
Уларнинг жадвали қуйидагича:
➖775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
➖776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Якшанбага ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4—6 баллик магнит бўрони прогноз қилинмоқда.
Читать полностью…Осиё Халқаро университетида ЎзБМБ (ДТМ) натижангиз билан талаба бўлинг
Бухоро шаҳрида жойлашган ушбу кўп тармоқли университет сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этади:
✅ Халқаро даражадаги таълим
✅ Замонавий кампуслар
✅ Энг кучли мутахасис педагоглар
✅ Ректор стипендиялари
Ҳозирги кунда ушбу университетда УзБМБ имтиҳонларидан тўплаган натижангиз билан 27 та йўналишлардан бирида талаба бўлиш имконияти ҳам мавжуд.
📝 Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz
📞 Қўшимча маълумотлар учун: +998553050009
🌐 www.oxu.uz | Реклама
Президент Шавкат Мирзиёев Feed Up, EVOS ва Safia каби умумий овқатланиш тармоқлари раҳбарларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Мукофотларни Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорларга топширди.
Маълумот учун, бундай давлат мукофотлари бизнес ривожланишида намуна бўлган, иш ўринлари яратган, инновацияларни жорий қилган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилган, кадрлар тайёрлаган ва бизнес ҳамда ижтимоий фаолликда муваффақиятга эришган тадбиркорларга берилади.
Манба
2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
1. my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.
2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади.
3. SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4. Тест натижалари қайдномаси орқали.
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Кредит тарихини осон текшириш имконияти бор
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради. Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади.
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.
Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади.
Кредит тарихини my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм) текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш эса бепул. Тайёр ҳисоботларни «ҳаракатлар тарихи» бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш имкони бор.
🚀Telegram | Реклама
O'zbegim элита турар-жой мажмуасида бизнесингиз учун янги имкониятларни кашф этинг
Шахримизга ташриф буюрган хар бир мехмони ўз миллийлиги ва такрорланмас чиройи билан кутволадиган ушбу лойиҳамиз Сизнинг тижоратингиз учун мунтазирдир
Муддатли тўлов хам мавжуд: 50% бошланғич тўлов, қолган сумма эса 12 ойга.
Мажмуа яшашга топширилинган ва кадастр хужжатлари мавжуд.
📞 Телефон: +998555009099
🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development
🌐 Расмий сайт | Instagram | Telegram
📍Манзил: Тошкент шaҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 44-уй
Реклама
Бизнесингизни тарғиб этиш учун СМС-тарқатма хизмати
Мижозлар қамровини ошириш ва ўз бизнесингизни таниқли қилишни истайсизми?
Ucell'нинг “Promo” СМС-тарқатмалар хизмати – энг мақбул ечим.
Ўз брендингизнинг танилувчанлигини ошириш ҳамда янги мижозлар жалб этиш имконини бой берманг.
Ўз товар ва хизматларингизни тарғиб этиш учун тезкор ва ишончли усулдан фойдаланинг.
Реклама
Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди.
Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди. Энди парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.
Собиқ вазир етти йилга қамалди
2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. У 3 йилга мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқига эга эмас.
Суд ҳукмида келтирилишича, собиқ амалдор Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган.
Бир неча суд ҳукми билан айбдорлардан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни давлат фойдасига солидар тартибда ундириш белгиланган.
Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Lada Pickup, трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилиши белгиланган.
Иш бўйича жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур суди томонидан суд ҳукми чиқарилган, апелляция инстанцияси ҳам суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.
Энди тадбиркорлик субъектлари учун электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади - президент
Тадбиркорлар электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлаётган эди.
iHamkor.uz жамоаси барча бизнесменларни Тадбиркорлар куни билан табриклайди. Сизга келгуси фаолиятингизда омад, фаровонлик, бизнесингиз янада ривожланиб, гуллаб-яшнашини тилаб қолади.
Дарвоқе, iHamkor.uz сизга бизнес муҳитда яхшироқ мўлжал олишингизга ёрдам беради. Хизмат тадбиркорларга бозор шароитларини тушуниш ва ўз бизнес стратегиясини уларга мослаштиришга кўмаклашади. У орқали нафақат компанияларнинг эгалари ёки устав капитали ҳақида, балки тушум, даромадлар, соф фойда, тўланган солиқлар, солиқ текширувлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. Яқинда хизматга янгиланишлар киритилиб, сервисда
— шахсий профилга ташкилотларни қўшиш имконияти пайдо бўлди;
— ўз ташкилотингиз ҳақидаги маълумотни бепул олиш имконияти яратилди.
Тез орада iHamkor.uz'га:
— товарлар (нархлар динамикаси ва диапазони, жўнатиш ва қабул қилиш географияси);
— маркировка (унда тўлиқ занжирни кўриш мумкин бўлади);
— Саноат (бозор қамрови, мижозлар сегменти, харидлар модели) ҳақидаги маълумотлар ҳам қўшилади.
Хизмат ҳақида қўшимча саволларни @ihamkor_support да қолдириш мумкин.
Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади - ҳукумат фармойиши
Читать полностью…Хонадонлар 48 ойлик муддатли тўловда!
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётган Хon Saroy'нинг "Мuhabbat shahri" лойиҳасидаги хонадонларни 48 ойлик муддатли тўловда харид қилинг
Лойиҳа ҳудудида:
✨Хусусий боғча ва мактаб
✨Эко-ҳудуд
✨Хавфсиз болалар майдончаси
✨Спорт ва Футбол майдончаси жойлашади
Бот орқали боғланиш
712007400
555017400
xonsaroy.uz
Реклама
6 500 000 сўм ойлик тўлов билан хонадонлар
Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун 107 миллион бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 6,500,000 дан ойма-ой тўлаб боринг.
Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)
Телеграм канал | +998787770011| INSTAGRAM
Реклама
Бугун Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.
Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган.
20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
Magic city парки ҳудудида анъанавий “Тошкент сувенирлари” кўргазма-ярмаркаси ўтказиляпти.
Кўргазма-савдода 200 нафарга яқин моҳир ҳунармандларнинг ноёб асарларини томоша қилиш билан биргаликда, маҳсулотларни харид қилиш имконига ҳам эгасиз. Бу асарлар табиий маҳсулотлардан қўлда тайёрланган.
Кўргазма-савдода иштирокчилар ҳунармандлар томонидан маҳорат дарсларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш имкониятига эга.
Шундай экан, бугун ва эртага паркка оилавий ёки дўстлар билан келиб, маза қилиб ҳордиқ чиқаринг.
реклама
Корзинка мол гўштига чегирмаларни 31 августгача узайтирди
Корзинка мижозлари август охиригача юқори сифатли ва ҳалол мол гўштларини, жумладан, қовурға, биқин, майин тўш ва бўйин қисмларини чегирмали нархларда харид қилишлари мумкин.
Шунингдек, "Энг арзон нарх" каталогидан фойдаланиб, кенг ассортиментли арзон нархлардаги маҳсулотларни Корзинка супермаркетларида ва Korzinka Go иловасида сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
«Дунё ўзгариши учун қизлар ўқиши керак». Бу сўзлар бугун Жорж Вашингтон университети ҳуқуқ мактаби магистура босқичи талабаси Моҳинур Раҳматуллаеванинг онасига тегишли гаплар.
Фарзандларнинг, айниқса қизларнинг таълим олишида ота-онанинг ўрни жуда беқиёс, айнан уларнинг ишончи туфайли фарзанд катта ютуқларга эришади. O‘zbekistonlik.STUDENTS лойиҳасининг 6-эпизоди қаҳрамонларидан бири Моҳинур ҳам айнан шундай ота-онаси қўллови билан бугун катта ютуқларга эришмоқда.
Колумбия университети педагогика мактаби докторанти Шуҳрат Тагаев эса алоҳида мавзу. Шунчаки ушбу фильмни кўриш керак. Ўзбекистонлик ёшлар Америкадек қудратли давлатда қандай натижаларга эришаётгани ҳақида тасаввурга эга бўласиз.
Фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг: https://youtu.be/_6zAQeVv6Dw
Ўзбекистонда 576,1 минг нафар такси ҳайдовчиси ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида расман рўйхатдан ўтган.
Йил бошидан 15 августгача агрегаторлар орқали 166 миллиондан ортиқ қатнов учун 3 трлн сўмлик фискал чек берилган. 1 март ҳолатига (18,3 млн қатнов) таққослаганда қатновлар сони 9 баробарга ортган.
Бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи 18 003 сўмни ташкил этган. Йўл киранинг 75,3 фоизи нақд кўринишида тўланган.
Такси ҳайдовчиларининг 99,2 фоизи эркаклар ҳисобланади.
Улар энг кўп Nexia, Cobalt, Lacetti, Spark va Matiz ҳайдайди.
Уларнинг йил бошидан то 15 августгача бўлган даромади қуйидагича тақсимланган:
➖125,6 минг нафари 1 млн сўмгача;
➖104 минг нафари — 1−5 млн сўм;
➖45,3 минг нафари — 5−10 млн сўм;
➖78 минг нафари — 10−50 млн сўм;
➖7,6 минг нафари — 50−100 млн сўм.
171 нафар ҳайдовчининг даромади 100 млн сўмдан ошган.
Сенат яна бир муҳим ҳужжат - “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Унга кўра:
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади;
➖ зўравонликдан жабрланган шахс ариза билан тегишли органларга ёки судга мурожаат қилиши, бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин бўлади;
➖ зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади;
➖ зўравонликдан жабрланувчи ва ўзига нисбатан зўравонлик хавфи остида бўлган болалар аниқланиб, уларнинг ҳисоби юритилади.
Қонун болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши ва зўравонлик ҳолатларини камайтириши, бу ишни содир этганларни эса муносиб жавобгарликка тортишни таъминлашига умид қилса бўлади.
Қонун жуда керак эди. Афсуски, идоравий манфаатлар илгари сурилиб, қонун мундарижасига, конституция ва очиқликка зид равишда қўшилган норма сабаб ҳужжат қайтарилмоқда.
Умид қиламизки, ушбу чақириқ парламент йўл ҳаракати хавфсизлигига оид муҳим қонунни тез фурсатларда қайта кўриб чиқади.
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Олий суд
InfinBANK Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали молиялаштиришни таклиф этмоқда
InfinBANK мижозларига Мурабаҳа битими бўйича янги молиялаштириш хизматини таклиф этмоқда.
Бу хизмат айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни сотиб олишга қаратилган. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси линияси орқали 500 000 дан 7 500 000 АҚШ долларигача молиялаштириш имконияти мавжуд. Молиялаштириш муддати 48 ойгача бўлиб, АҚШ долларида амалга оширилади. Таъминот сифатида кўчмас/кўчар мулк ва бошқа ликвидли гаров турлари қабул қилинади.
Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавола
Реклама