Шавкат Мирзиёев «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлади.
Фармон билан:
➖марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.
➖Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
➖улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юан валюталарини қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади.
➖Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш кун муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилади.
➖Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан марказ ҳудудигача (95 км) экспресс автобус қатнови йўлга қўйилади.
Словакия бош вазири Роберт Фицо ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган бинода содир этилган отишмада яраланди. Ҳукумат раҳбари ҳозирда шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий нашрлар ҳужум қилган шахс қўлга олинганини маълум қилган.
Ўзбекистон автомобил бозорида феврал ойида бошланган савдо пасайиш суръатларининг тезлашиш тенденцияси кузатилди. Апрел ойида 78,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу аввалги ойга нисбатан 18,6 фоизга кам. Йиллик ўлчовда енгил автомобил бозори 35,3 фоизга қисқарди.
Читать полностью…Тожикистон май ойи охиригача Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
«Биз минтақалараро савдо ва ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз, қўшниларимиз — Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан электр энергиясини етказиб бериш, экспорт, импорт қилиш ва транзити бўйича жуда яқин ҳамкорлик давом этмоқда. Бу ой Тожикистон ҳам ягона Марказий Осиё энергетика тармоғимизга қўшилишини кутамиз», — деди вазир.
“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (HUMO) акциядорлик жамиятига айлантирилди - Давактив
Читать полностью…Тўқимачилик саноатида Ўзбекистонни глобал хабга айлантириш мақсадида жорий этилаётган янгиликлар эълон қилинди. Унга кўра, тадбиркорларга бериладиган имтиёзли кредитлар, барқарорлик рейтингида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувларининг бекор қилиниши, тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналарини тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш ва бошқа бир қатор ижобий ўзгаришлар кутилмоқда.
Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланган видеороликда батафсил маълумот берилган.
Uklon компаниясининг такси хизматлари учун картадан тўлов қилиш мумкин
Яқинда Давлат солиқ қўмитасида биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтган Украинанинг Uklon такси компанияси мана бир неча ойдан бери Payme билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда ва тўловларнинг аксарияти мижозларнинг пластик карталаридан онлайн тарзда амалга ошириляпти. Бу ўз навбатида нақд пул олиб юриш муаммосига ечим бўлади ҳамда ҳамма жойда ва вақтда такси учун пулни карта ёки илова орқали тўласангиз бўлади.
Буни сиз ҳам Uklon'дан такси чақириб текшириб кўришингиз мумкин. Эътиборга арзирлиси дастур шошилинч соатларда нарх танлашни таклиф қиларкан. Яна бир қулайлик шуки, ҳайдовчи келганида экранни сариқ рангга айлантириш мумкин, шунда ҳайдовчи тезда мижозни машиналар ва йўловчилар орасидан топиб олади.
Жиззахлик тадбиркор Россияга 200 мингта асалари оиласини ҳар бирини 25 АҚШ долларидан етказиб бериш бўйича шартнома имзолабди. Ушбу ҳаволада шу бўйича тайёрланган лавҳани томоша қилиш мумкин.
Читать полностью…Фарҳод Бадриддинович Насриев «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар «Агробанк» Риск менежменти департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу лавозимидан озод этилди. У хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Белоусов (иқтисодчи) мудофаа вазири этиб тайинланди.
“Қарийб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш.
30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:
➖бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;
➖ артериал қон томир касалликлари;
➖ апатия каби хасталиклар кузатиляпти.
7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади...
Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади”.
Манба
“Чармсаноат” уюшмаси фаолияти ўзгартирилиб, бу тармоққа Халқ банки бириктирилади.
Айтишларича, Халқ банки раиси айни пайтда уюшмага ҳам раҳбарлик қилади.
Подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Читать полностью…«Алло, Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент ҳокимга топшириқ берди
Манба
Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланиши кутилмоқда (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).
Манба
2024 йил 19 май якшанба куни “ХАВФСИЗ ҲАЁТ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК” Республика ёшлар марафони бўлиб ўтади. Тадбир Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилади.
3000 метрга югуриш марафонида бош соврин 10 000 000 сўм.
Шунингдек, ёшлар марафони иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида DJ King Macarella мусиқий чиқишларини тақдим этади.
Эслатма: тадбир соат 7:00 да бошланади, республика бўйлаб 8:00 да марафонга старт берилади.
Реклама
Saneg Марказий Осиёда савдо учун метан чиқиндилари дастурини рўйхатдан ўтказган биринчи компания бўлди
“Sanoat Energetika Guruhi” (Saneg) МЧЖ ҚК Марказий Осиёда ўзининг ишлаб чиқариш активларида метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳасини амалга оширган биринчи компания бўлиб, уни Германия атроф-муҳит вазирлиги тасарруфидаги Германия чиқиндилар савдоси агентлиги (DEHSt) рўйхатдан ўтказди.
VEMA SA (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) билан яқин ҳамкорликда чиқиндиларни замонавий усулда аниқлаш ва бартараф этиш (LDAR) воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшма декарбонизация лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Батафсил
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга мурожаат билан чиқди.
Агентлик муҳтож шахсларни ижтимоийлашувини мақсад қилган ташаббусга қўшилишга ва бозорда мавжуд маҳсулотлар турини кенгайтиришда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Айрим тадбиркорларга махсус имтиёзлар ҳам берилар экан.
Мазкур лойиҳа тадбиркорлик фаолиятидан юқори даромад олиш билан бирга, жамияти ривожлантириш ва муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатиш учун шароит яратади. Батафсил танишиш учун ҳавола.
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Жонатан Хеник билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Манба
IT Park Ўзбекистон ва "AloqaVentures" ҳамкорлигида Банклар ва стартаплар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, банк ва стартап технологиялари интеграциясини ошириш, истиқболли стартаплар учун инвестиция жалб қилиш ва бу орқали қўшимча иш ўринларини яратишга бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда Sug’urta Bozor, Jett, Mohirdev, Coozin, Ustabor, Depozit.uz, Beautify, AirCaravan, The Mind, YOTO, KPI, Cradle AI, Zypl.ai каби стартаплар ўз тақдимотлари билан иштирок этди.
Реклама
Яна бир эпоха кетяпти
2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади.
Бу ҳақда "Тошшаҳартарнсхизмат" ахборот хизмати маълум қилди.
Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади.
"Тошкент-3" терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.
Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.
Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.
Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди, эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради
Ўзбек-араб қўшма корхонаси ҳисобланган Jurabek laboratories Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бундай илтимосномани корхонанинг айни кундаги директори Мунира Кариева (у Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига киритган.
Мунира Кариева Jurabek laboratories таъсисчиларидан бири сифатида бу маблағларни корхона даромадидан дивиденд сифатида ечиб олишини, бунга эса кўпроқ муддат кетишини, МЧЖ ҳисобидан бирданига 75 млрд сўмни ечиб олиш имкони йўқлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Қозоғистонда турмуш ўртоғини уриб ўлдирган собиқ вазир Қувондиқ Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум этилибди. Бу суд иши нафақат Қозоғистонда, балки халқаро ҳамжамият эътиборига тушган эди.
Читать полностью…Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитойда учта муассаса тажрибасини ўрганиб қайтди
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева бу ҳақда ўз саҳифасида ёзиб қолдирган постида ушбу муассасаларнинг ютуқлари ҳақида айтибди.
«Бу каби муассасаларнинг тажрибаларини ўрганиш орқали адолатли ва инклюзив жамият қура олишимизга ишончимиз комил», — дейди у.
«Бугунги даврда матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир»
Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан навбатдаги учрашувда сўз эркинлиги, сифатли медиа яратиш масалалари муҳокама қилинди.
«Movarounnahr Group» бугунги кунда матбаа ва ташқи реклама маҳсулотлари бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда «Uzbekistan Airways», «Asakabank», «Xalq banki», «NBU», Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, «Veolia», «Zamin foundation» каби бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Оддий визиткадан мураккаб қадоқлашгача бўлган барча (визитка, блокнот, пакет, футболка, кепка, ва бошқа) маҳсулотларни сифатлисини айнан шу ерда топасиз. Компания ҳар қандай буюртма ва ҳар қандай бюджетга эга мижозлар учун фақат юқори сифатли маҳсулотлар ва энг юқори хизматни таклиф қилади.
Боғланиш учун: 55 500 37 73
Реклама | Сайт
Термиз бугун
"Термиз" халқаро аэропортида бугун соат 12.00 да кўриниш масофаси 200 метргача чекланган кучли чанг бўрони кузатилибди.
Расмлар ижтимоий тармоқлардан олинди.
Энди маҳаллангизга спорт майдончасини ўзингиз совға қилишингиз мумкин
Спорт вазирлиги ташаббуси билан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида республикамизнинг барча туман, шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича танлов ўтказилмоқда.
Спорт майдончалари овоз бериш йўли билан ғолиб бўлган маҳаллаларга қуриб берилади.
Овозлар жорий йилнинг 10 майидан 1 июнигача tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади.
Web-Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Реклама
Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
Манба