"Fitch ratings" “Ўзагросуғурта” АЖ халқаро рейтингини “ББ-” (“Барқарор” прогнози) даражасида тасдиқлади
"Fitch ratings" халқаро рейтинг агентлиги “Ўзагросуғурта” АЖ ва унинг таъсислигидаги “Агрос ҳаёт суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтингини “ББ- ” (“Барқарор” прогнози) даражасида тасдиқлади.
Ушбу рейтинг кўрсаткичи компания зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилиши кафолатини, юқори салоҳиятли инвесторлар учун ишончлилик даражасини белгилайди. Бу эса хорижий инвесторлар ва маҳаллий аҳолининг “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматларига ишончини янада мустаҳкамлашнинг муҳим индикатори ҳисобланади.
Ёзда чўкиб кетишлар:
➖Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.
➖Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 24 июль куни Норин тумани Хўжақўрғонча ва Чангитма маҳаллаларида яшовчи 2009 ва 2011 йилларда туғилган ўсмирлар чўмилгани бориб чўкиб кетган. Жорий йил 27 , 28 июль кунлари икки нафар бола ғаввослар томонидан топилган.
Асфальт ва бетон — шаҳарлар кушандаси
Асфальт ва бетон шаҳарларда иссиқ ҳарорат ошишининг асосий омилларидан ҳисобланади. Reuters’нинг ёзишича, қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган асфальт ва бетон қоплама сониялар ичида лавамисол иссиқликка эга бўлади. Мазкур қурилиш материалларидан кўра табиий тупроқ ёки яшил (газон) ҳудудлар ҳароратнинг ер юзасида кескин кўтарилишидан тўхтатиб қолади. Юқоридаги графика бунга яққол мисол бўла олади.
Одатда, деб ёзади нашр, ҳарорат 38 даражани мисол қилиб оладиган бўлсак, метереологлар ер сатҳидан 1 метрдан юқорида ҳароратни ўлчашади. Модомики бу ерда ер сатҳи асфальтланган ёки бетон бўлса, ҳарорат 65 даражагача чиқиши мумкин. Бунда куйиш билан боғлиқ касалликлар эҳтимолидан огоҳ бўлиш лозим.
Шунинг учун шаҳарларни қуришда боғларнинг ролига жуда катта аҳамият бериш керак бўлади. Ҳатто ихчамгина яшиллик ҳам ҳароратнинг кескин кўтарилишига тўсиқ бўла олиши мумкин. Шунинг учун ҳам Афина сингари шаҳарларда илгари ташландиқ ерларда "чўнтак парк"ларни қуришга катта эътибор қаратишмоқда.
P.S.: Энди нафақат марказий кўчалар, балки кварталлар, маҳаллалар ҳам ёппасига, кераксиз жойлар ҳам бетонлаштирилаётган, асфальт қилинаётган, қолаверса, қуёшнинг ўта иссиқ нуқтасида жойлашган Тошкент ҳам бу муаммони ўйлаб кўриши лозим. Бундай тадқиқотлар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ, уни ҳатто исботлаш ҳам керак эмас.
Зайтов Зияуатдин Имаматдинович Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар З.Зайтов Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Камолов Айбек Кудабаевич Кегейли туман ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Камолов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.
Читать полностью…Йирик давлат банкларини хусусийлаштириш ҳамда IPO'си кечиктирилади
Ҳукумат 2024 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк"даги давлат улушини 50%гача туширишни режалаштирмоқда. Президент қарорига кўра, банк кузатув кенгаши банк бошқаруви раиси ва унинг аъзоларини тайинлаш ҳамда озод қилишда мустақиллигини таъминлаш чоралари кўрилади, банк сотилмагунча оддий акциялар бўйича дивиденд тўланмайди, соф фойда тақсимланмайди.
Банкка чет элдан экспертлар, мутахассислар, дастурий таъминот ва банкоматларни тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқи берилади.
Супервазирлик, яъни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эса банкка ажратилган салкам 1,3 трлн сўмлик кредит линияларини субординар қарз сифатида расмийлаштириб беради. Стратегик ислоҳотлар агентлиги банк капиталига халқаро молиявий ресурслар жалб қилишда Ўзбекистон номидан музокаралар ўтказиш, ҳужжатлар имзолаш ваколатига эга бўлмоқда. Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банкидан "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан кредит линиялари жалб қилинади.
Шундай қилиб, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг хусусийлаштирилиши 2024 йилнинг охирига қадар, "Асакабанк"нинг хусусийлаштирилиши эса 2025 йилнинг охирига қадар узайтирилмоқда (2023 йилнинг охиригача бўлиши керак эди). "Қишлоқ қурилиш банк"нинг IPOси эса 2024 йилнинг 1 мартига қадар (ўтган йили 1 октябргача чиқарилиши лозим эди) чўзилади.
«Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Агробанк» АТБ, «Ўзмиллийбанк» АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) муддатлари ҳам 2023 йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 январига қадар узайтирилади.
Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Т.Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган.
Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларининг интеграцияси тўлиқ якунланди, деб хабар бермоқда Uzcard. Энди исталган банкоматда иккала тизим карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пул ечиш мумкин.
Читать полностью…Никита Макаренкодан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ёнидаги “тугатилган” ва янги “ўрнатилган” пиёдалар йўлагидан репортаж. Аввалги битта хавфли йўлак ўрнида иккита хавфли пиёдалар йўлаги пайдо бўлгани қолди, холос.
Читать полностью…Ҳурматли абитуриентлар
📍Тошкент Кимё халқаро университети (аввалги Yeodju) 2023/2024 ўқув йили учун қуйидаги йўналишларга грант эълон қилади!
🔹Мехатроника
🔸Электротехника
🔹Машинасозлик технологияси
🔸Лифт муҳандислиги
🔹Ахборот тизимлари муҳандислиги
🔸Қурилиш
🔹Муқобил энергия
🔸Архитектура ва шаҳарсозлик
🔹Йўл ҳаракатини бошқариш
Бакалавр даврида ўтиладиган фанлар, йўналиш таснифи ва қабул бўйича тўлиқ маълумот
👉бу ерда.
Дарслар АҚШ, Англия, Миср, Жанубий Корея ва Италиялик тажрибали хорижий профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади.
🗂 Онлайн ҳужжат топшириш: admission.kiut.uz
☎️ +99878 129-40-40 (ички рақам – 1).
Telegram | Instagram | Facebook kimyointernationaluniversity/featured">|YouTube | Реклама
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.
❗️Фарғонада ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қавватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Президент топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга “амнистия” эълон қилинди
Президент фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.
Жумладан, бунинг учун фуқаро ушбу уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги 5 йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ҳуқуқларни эътироф этиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланадиган уй-жойлар рўйхатига мувофиқ Жўқорғи Кенгес қарори билан расмийлаштирилади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг охирги муддати – 2024 йил 1 август ҳисобланади;
Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади - президент
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганлигини айтди.
Читать полностью…Ўзбекистон ва Германия вақтинчалик меҳнат миграцияси масаласида иш олиб бормоқда - ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов
Читать полностью…📢 Ҳаётнинг таъсирли лаҳзаларини суратга олиш учун ажойиб камерага эга смартфон қидиряпсизми?
📱 У ҳолда HONOR 90 сиз учун мукаммал ечимдир:
✅ Сурат сифатини йўқотмасдан 2Х катталаштиришга эга 200 МП асосий камера. 112 градуслик кўриш майдонига эга 12 МП кенг бурчакли камера, шунингдек, 2 МП боке камераси;
✅ 50 мегапикселли селфи камераси нозик тафсилотларга тўла ажойиб селфиларни олади;
✅ 4К форматида видео суратга олиш имконини беради.
📸 Катта ютуқлар учун катта камера!
Бот: /channel/honor_uz_online_bot
Instagram саҳифаси
Реклама
Доллар курси 11700 сўмдан ошди
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 715 сўмгача чиқди.
🏦 "Трастбанк"дан фойдали таклиф. 23% дан омонат очинг!
"Трастбанк" пулларингизни ишончли йиғиб бериш учун янги юқори фоизли "Мақсадли" омонатини таклиф этади.
Йиллик фоиз ставка: 23%
Муддати: 24 ой
Омонат очиш суммаси: 500.000 сўм
Батафсил маълумот учун ҳаволага киринг.
"Trastpay" мобил иловаси орқали "Онлайн Мақсадли" омонатини расмийлаштиришингиз мумкин.
Унутманг! Пулларингизнинг қайтарилиши "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди" томонидан ҳимояланган.
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Реклама
Очиқ маълумотлар порталига кўра, 450 та давлат компанияси 2023 йилнинг иккинчи чорагида 2 трлн 604 млн сўм (224 млн доллар) дивиденд (ажратма) тўлаган. Хусусан:
1. Ўзнефтгаз — 566,6 млрд сўм;
2. Ўзавтосаноат — 558,8 млрд сўм;
3. Ҳудудий электр тармоқлари — 332 млрд сўм;
4. Иссиқлик электр станциялари — 307,8 млрд сўм
5. Навоийуран — 285 млрд сўм;
6. Ўзкимёсаноат — 114 млрд сўм.
Бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ошириладими?
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2030 йилгача стратегиянинг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича амалий тадбирлар режасига кўра, 2023 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатларини 5,3-5,5 фоиздан кам бўлмаган даражада, бунда инфляцияни 9-9,5 фоиз, консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатини 5 фоиздан юқори бўлмаслигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Ваҳоланки, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга кўра, жорий йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда янграётган шикоятларга кўра, aliexpress орқали харид амалга оширилганда, халқаро карталар орқали тўловни амалга ошириб бўлмаяпти. Фақат сўм карталар орқалигина бунинг иложи бор.
Боз устига, сўм карталар орқали тўлов амалга оширилганда, курс 1 АҚШ доллари учун 12000 сўмдан юқори белгиланган (Ваҳоланки, тижорат банкларида энг юқори сотув курси 11 минг 775 сўм)
Одам ҳаётининг қадри амалда бўлиши керак. Бировнинг жигари, дилбанди, кўз қорачиғининг ҳаёти бунақа хотима топмаслиги лозим. Қуруқ гаплардан, палапартиш қарорлардан, мантиқсиз чора-тадбирлардан кўра амалий ишларга, ақлли жамиятлар эришган тажрибалар асосида самарали чораларни қўллашнинг вақти аллақачон келган. Ҳар йили авариялар оқибатида ҳалок бўлганларнинг статистикасини айтиб, "оҳ-воҳ" қилгандан кўра битта ишни охиригача етказайлик, ҳеч қурса йўлларда одамларнинг ўлишини, майиб-мажруҳ бўлишини камайтирайлик.
Аввало, йўл инфраструктураси, айниқса, шаҳарларда машиналарнинг учиб юриши учун эмас, балки одамларнинг, пиёдаларнинг, йўловчиларнинг ҳаёти учун хавфсиз бўлиши керак. Бир полосадан ортиқ йўл борки, у ерда тартибга солинмаган пиёдалар йўлаги бўлмаслиги керак. Бу дегани одамларнинг табиий инстинктига қарши эмас, яъни иккита чиновник айтган жойда эмас, балки одамлар доимо ўтадиган жойда, светофорли бўлиши лозим. Светофор ва унинг харажати бир тирик қолган одамнинг ҳаётидан азиз эмас. ИИВнинг шундоқ ҳам 100 млрдлаб сарфлаб қуёш панеллари олиб ётибди, машиналар олиб ётибди. Харажатида маъно бўлсин, одамлар ўлимдан асраш деган мақсад бўлсин. Инфраструктура бу билан тугамайди, албатта. Машиналар тезлигини оширишга имкон бермайдиган табиий тўсиқлар кўпайиши лозим. Бу ерда велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас, озгина гугллаб кўрса ҳам самарали ечимларни топиш, кўриш мумкин.
Иккинчиси, жазо муқаррар ва қаттиқ бўлиши керак. Яқинда бировнинг ёш қизини қизилда ўтиб уриб юборган ва ўлдирган ҳайдовчи нечадир йил манзил-колонияда ўташ шарти билан қамалди, лекин ҳайдовчилик ҳуқуқидан бор-йўғи икки йилга маҳрум этилди, холос. Бу адолатдан эмас. Бу на ҳайдовчини, на жамиятни тарбиялайди. Жазо адолатли, жамиятни тарбиялайдиган бўлиши керак. Керак бўлса, қонунларни ўзгартириш керак. Жамиятда машиналиларга симпатияни тўхтатиш керак. Жазо тарбиялайди, жазонинг муқаррарлиги тарбиялайди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг қиммат ва самараси номаълум тарғибот тадбирлари эмас. Ҳукумат машинали одамлардан қўрқишни тўхатиши керак. Улар электорат эмас. Демократик жамият бўлганда ҳам майли эди.
Учинчиси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва инфраструктурани яхшилаш ваколати турли ташкилотларда тарқоқ бўлиб ётибди. Маҳаллий ҳокимлар (феодаллар) ҳаммаси машинада юради, улар саллани олиб кел деса каллани олиб келади. Йўлларда хавфсизлик тишсиз, пулсиз ва ваколатсиз ташкилотлар томонидан таъминланмайди. Бу борада бошқарув ислоҳ қилиниши керак. Назаримда, йилига 2000 дан ортиқ одам ўлаётган бир шароитда амалдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тўлиқ тарқатиб юборса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Балки ҳеч қурса шу ерда Грузияни тажрибасини қўллаб кўрармиз.
Тўртинчиси, йўлларда хавфсизликни таъминлаш комплекс ҳал қилинадиган масала. Бу вилоятлараро қатновда жамоат транспортининг улушини кенгайтириш, темир йўл ва авиациянинг кўлами ва доступнийлигини ошириш, йўлларни хавфсиз қуриш, шаҳар йўлларини трассага айлантирмаслик, пиёда ва велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш, бунга инфраструктурани тайёрлаш, пулли парковка тизимини жорий қилиш ва ҳоказо. Яна қайтарамиз, ғилдиракни қайта кашф қилиш керак эмас. Инсоният бу борада жуда катта тажриба тўплаган. Халқаро ташкилотлар юзлаб тадқиқотлар қилган. Озгина қунт қилиш, сиёсий ирода кўрсатиш керак, холос.
Фарзандингизнинг ёзги таътилини унутилмас бўлишини истайсизми? Унда сиз учун таклиф бор.
17 августдан 28 августгача Японияда ёзги лагерь
Тур ўз ичига олади:
- Кёто ва Осакада 10 кунлик дастур;
- Интенсив япон тили курси;
- Тошкент-Кансаи-Тошкент йўналишида авиабилет;
- Саёҳат давомида транспорт хизмати;
- Виза ва суғурта хизмати;
- Таржимон ва гид хизмати;
Нархи: 3000$
12дан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Қабул 4 августгача давом этади.
@reiwa_uz | ☎️: +99897 718 28 69
Реклама
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди.
Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.
«48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади», деди президент.
Корзинкада мева-сабзавотлар учун акция давом этади!
30 июлга қадар cупермаркет расталаридан хилма-хил мева ва сабзавотларни акция нархларда харид қилинг.
Иссиқ кунларда табиий маҳсулотлар истеъмоли соғлом турмуш гаровидир.
Нархлар амал қилиш муддати: 2023 йил 30 июлгача.
Korzinka Plus kartangizdan foydalanib, 200 000 so‘mdan boshlab xaridlar qiling va BYD Song Plus yutib oling
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама