Тошкент шаҳри еттита туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Унга кўра, Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида юклама сабаб вақтинча чекловлар киритилди.
"Чекловлар айни пайтда об-ҳавонинг кескин исиши натижасида электр энергиясида юқори истеъмол кузатилаётгани сабабли электр узатиш линиялари, подстанциялар ҳамда тақсимлаш қурилмаларида вужудга келиши мумкин бўлган йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тақсимлаш пунктлари совиши билан қайта тармоққа уланади.
TBC Bank омонат бозорида яна бир янгиликка қўл урибди. Агар банкнинг мобил иловаси орқали 24 ойлик муддатга 25%лик омонат расмийлаштирилса, ўша заҳотиёқ 3%лик кешбэк қайтариб берилар экан.
Маълум қилинишича, омонат учун энг кам миқдор 100 минг сўмни ташкил қилади.
Денов тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан жами 11,3 млрд. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.
Жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 йилларда ишламаган 141 нафар фуқаро номига 4,8 млрд. сўм иш ҳақи ҳисобланиб, ноқонуний ўзлаштирилган.
Ҳисоб палатаси
Шу йилнинг 27-30 июль кунлари республиканинг 8 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.
Читать полностью…Коронавирус ҳеч қаерга кетгани йўқ
Ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида коронавирус яна фаоллашиб қолгани ёзилмоқда.
Барча, айниқса, риск гуруҳига кирувчилар ўзларини эҳтиёт қилгани маъқул.
Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига жуда оз вақт қолди
Учрашувга ҳозирлик кўраётган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Call-марказ ҳамда таҳлилий штаб фаолияти иш бошлади.
1094 қисқа рақами ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларингизни билдиринг, операторлар ⏱ 24/7 режимида қўнғироқларингизни қабул қилади.
Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси бизнес юритишда дуч келинаётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Унинг натижалари асосида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Ичимлик суви нархлари қарийб икки бараварга оширилмоқда
Ҳудудларда ичимлик суви ва оқова сув нархларини ошириш бошланган. Бу борада халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг қарорлари қабул қилинмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарорига кўра, ичимлик суви нархи 950 сўмдан 1700 сўмга оширилиши кўрсатилган. Янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.
Сурхондарё вилоятида эса 1150 сўмдан 2140 сўмга, Қашқадарё вилоятида эса 1000 сўмдан 2000 сўмга оширилмоқда.
Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланган.
Читать полностью…Энди музқаймоқларни истаганча истеъмол қилинг
Музқаймоқ нархлари 45%гача арзонлаштирилган суперакция билан ёзни мароқли ўтказинг. Korzinka дан бутун музқаймоқлар ассортиментини чегирмада топасиз.
Энг яқин Korzinka га киринг, музқаймоқлар харид қилинг ва ўрмон меваларию резаворлар, сутли шоколад-у майин қаймоқли таъмлардан баҳраманд бўлинг.
Акция шу йилнинг 24 июлидан 30 июлигача давом этади.
Ҳаволадан ўтиб, барча таклифлар билан танишинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.
Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган.
Ҳудудлар, айниқса, туманлар ўртасидаги назорат постларининг тугатилиши президентнинг сиёсий қарори эди. Бу эскича ишлашга, одамларни кучишлатарлар бўлар-бўлмасга қийнашига, бир давлат ичида халқнинг эмин-эркин ҳаракатланишига тўсиқларни бартараф этишга қаратилган сиёсий ирода эди. Ҳатто бу янгиланган конституция руҳига ҳам зиддир.
Европага ўхшаган минтақаларда ҳатто давлатлар ўртасида чегараларни ҳеч қанақа тўсиқсиз кесиб ўтиш мумкин бўлган бир шароитда Сурхондарё беклиги назорат пунктларини ҳаётга қайтараётгани президентнинг сиёсий қарорига қарши қадам ташлаши, деб баҳоланиши керак.
На ғалла, на пахта бунга асос бўла олади. Минбарларда айтилаётганидек пахта, ғалла аллақачон ҳокимиятлар қарамоғидан чиқарилган. Кун иссиқлиги, авариялар кўпайгани ҳақидаги важлар ҳам асоссиз, ўзбошимча ва феодалча ёндашувдан бошқа нарса эмас.
24-26 июль кунлари тоғларда ҳам +35 даражагача юқори иссиқлик кутилмоқда
Бугундан иссиқ ҳаво оқими фаол босқичи республика марказидан шарққа томон ҳаракатлана бошлайди.
Кундуз кунлари чўл ва жануб вилоятларида ҳарорат максимумлари +45°C гача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Бугун республиканинг барча текислик ҳудудларида +40° С ва ундан юқори иссиқлик кутилади.
Президент қарори билан Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ерларнинг тоифаси ўзгартирилиб, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилади.
Янги шаҳар учун ажратилган салкам 20 минг гектарлик ер майдонининг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланар эди.
Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун Foster and Partners (Буюк Британия), OMA (Нидерландия) ва Meinhardt (Сингапур) компаниялари жалб қилинган.
🏛 Тошкент шаҳридаги Webster университети (АҚШ) кузги семестрига қабул тугашига оз қолди
Ўзбекистондаги биринчи АҚШ университети талабаси бўлишни истаганлар учун Webster университети ўзининг бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф этади:
🎓 Бакалавр дастурлари - Батафсил
Йўналишлар:
🔹 Бизнес бошқаруви;
🔹 Компютер фанлари;
🔹 Халқаро алоқалар;
🔹 Иқтисодиёт;
🔹 Медиашунослик;
🔹 Ахборот тизимлари бошқаруви;
🔹 Таълим (педагогика).
🎓 Магистр дастурлари - Батафсил
Мутахассисликлар:
🔹 Бизнес бошқаруви;
🔹 Таълим ва инновация;
🔹 Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш.
Ҳужжатларингизни 31-июлгача онлайн тарзда топширинг. Аризалар 14 кун давомида кўриб чиқилади. Танлов комиссиясининг қарори электрон почта орқали юборилади.
📞 Телефон: +998712413300
(Лицензия №038901 15.09.2022 й.)
Sayt | Telegram | Instagram | Virtual tur
Реклама
Рақобат қўмитаси: аэропорт ҳудудида бошқа такси хизматлари ҳам ишлашга ҳақли
Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятига аэропортга кириш ҳудудига кириш-чиқишга битта такси хизматига рухсат берганини ноқонуний деб топган ҳамда лицензияга эга бошқа такси хизматлари ҳам ўша ерда ишлашга ҳақли эканлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, такси хизмати нархларини қатъий белгилаш ва уни ўзгартиришда аэропорт маъмурияти билан келишиш талаби ҳам рақобат қонунчилигига зидлигини билдирган.
Аэропорт маъмурияти йўловчилар келиш терминали ёнидаги махсус йўлнинг биринчи қаторида бошқа такси хизматлари мавжудлиги тўғрисида ҳам истеъмолчиларни хабардор қилиши шарт. Шунингдек, аэропорт ҳудудига яқин жойлардаги автотураргоҳлар учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши лозим.
Диспетчерлик хизмати хабари:
«Яшнабадском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Яшнобод туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Алмазарском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Олмазор туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Мирабадском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Миробод туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Яккасарайском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Яккасарой туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Шайхонтохурском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Шайхонтохур туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Чилонзарском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Чилонзор туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Сергелийском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Сергели туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди»
Фарғона вилояти Норин-Фарғона ирригация тизимидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган бир минг 213 туп дарахт жорий йилнинг январь-февраль ойларида “Бағдодмахсуссувпудрат” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан қасддан кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 4,6 млрд. сўм зарар етказилган - Бош прокуратура
Читать полностью…Бизга маълум қилишларича, Сурхондарё вилоятида туманлараро ўрнатилган ЙПХ постлари олиб ташланган.
➡️ @shokirjonov
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.
Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)
Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан
2025 йил 4-чорагида орзуингиздаги уйга кўчиб ўтинг.
Локация
+998 55-500-60-06
Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани
Реклама
Ван И яна Хитой ташқи ишлар вазири
Ван И яна Хитой ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Синьхуанинг ёзишича, у саккиз ой олдин тайинланган ҳамда бир ойдан бери жамоатчиликка кўриниш бермаётган Цинь Ган ўрнини эгаллаган.
Ван И 2013 йилдан 2022 йилнинг декабрига қадар Хитой ташқи ишлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келганди.
Цинь Ганнинг бир ойдан бери жамоатчиликка кўринмаслиги ортидан турли мишмишлар тарқади. Терговга жалб қилингани, ишқий муносабатлари ҳақида версиялар пайдо бўлди. Хитой расмийлари эса унинг "соғлиғи туфайли" кўринмаётганини маълум қилган эди.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинди.
Натижаларни қуйидаги ҳаволалар орқали текшириш мумкин:
1️⃣ Агентлик сайтида:https://portal.piima.uz/page/ps1
2️⃣ Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-сайтида:
cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2023/
Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Туронбанк Юнистрим халқаро пул ўтказиш тизими билан ишлашни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тизим эгаси Юнистрим банки АҚШнинг блокловчи санкциясига тушган эди.
Тизим Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтказишда етакчилардан бири.
Нима учун "365 kun" сут маҳсулотлари доим ёқимли?
Бунинг асосий сабаби – "365 kun" сут маҳсулотларининг табиий сутдан тайёрланишида.
Яна у тақдим этадиган турли таъмлар орасида, албатта, ҳар бир меҳмонга ёқадигани мавжуд. Энди Korzinkaдан барча оила аъзоларингиз учун сут маҳсулотларини (йогурт, творог, қаймоқ, кефир ва сметана) топишингиз мумкин.
"365 kun" ЎСБ — бу табиий мазага эга сут маҳсулотлари.
Энг севимли сут маҳсулотларни ҳавола орқали изланг
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Зоминда қурилаётган янги аэродромга Тошкентдан илк самолёт парвози (Let L-410, UK41002) амалга оширилди.
Читать полностью…Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида қабул жараёнлари давом этмоқда!
🗓 Ҳужжатлар 29 июль кириш имтиҳони учун онлайн ариза орқали қабул қилинади.
✅ТМИИда ўқиш давомида сиз:
- 1.5 млрд грант дастурида қатнашиш
- Нуфузли институтда билим ва тажриба олиш
- Малакали ўқитувчилар томонидан бериладиган билимга эга бўлишингиз мумкин.
📲 Шошилинг. Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш учун:
@timeedubot
+998712009005
(Лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)
Телеграм |Инстаграм
Реклама
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда — президент фармони
Читать полностью…Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.