Президент Шавкат Мирзиёев Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Жамоат транспорти ислоҳоти давом этиши керак
"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятига чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташишда кўриладиган зарарларни қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилибди.
Жорий йилнинг май ойи охирида Тошкент жамоат транспорти учун мослашувчан тарифлар жорий этилиши керак эди. Бироқ, шаҳар кенгаши депутатлари «тарифларнинг ошишига қатъиян қарши» чиқишиб, ўзгаришларни 1 августга қолдиришган эди. Лекин бюджет пули барибир одамларнинг пули.
Жорий йилда жамоат транспортида юз берган ўзгаришлар тўхтаб қолмаслиги керак. Кўзда тутилган ислоҳотлар охиригача етказилиши, нафақат нарх сиёсати, айни пайтда транспорт тизимини интеграция қилиш, йўл инфратузилмасини жамоат транспорти учун қулайлаштириш ҳамда приоритетга айлантириш жадаллаштирилиши лозим.
Корзинкада мева ва сабзавотларга катта чегирма эълон қилинибди. Шунингдек, Korzinka Plus картасидан фойдаланиб 200 минг сўмлик ёки ундан юқори харидни амалга оширганлар BYD Song Plus ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.
Айтганча, чегирмали нархлар 2023 йил 10 июлдан 16 июлгача амал қилади.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Талаб юқори бўлган хонадонларга чегирма
Namuna Development ўзининг бўлажак резидентларига 1 кв.м. 14 000 000 сўмдан бўлган хонадонларни таклиф этади. Бу нарх фақат майдони 87,00 кв.м бўлган икки хонали студио хонадонга тегишли. Уйнинг режасида:
— кенг зал, ошхона;
— 2 ётоқ хонаси, 2 та ҳаммом;
— кириш зали, коридор, кир ювиш хонаси;
— айланма балкон периметр бўйича.
Call-center: +998 78 777 00 77
Манзил: Лашкарбеги кўчаси, 1.
www.namunadevelopment.uz
Реклама
Давомат
Президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79,8%и овоз берди — Марказий сайлов комиссияси.
Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, соат 11:00 ҳолатига давомат: 6,4 млн киши, яъни сайловчиларнинг 33,54%и овоз берган. Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида.
Читать полностью…Президентликка номзодлар - Абдушукур Ҳамзаев, Улуғбек Иноятов ҳамда Робахон Маҳмудова ўз оилалари билан сайловда овоз берди.
Читать полностью…Улуш киритишда эҳтиёт бўлинг!
Кейинги пайтда турли девелоперлар ва қурувчилар томонидан ҳали бунёд этилмаган ва ҳатто лойиҳаси тасдиқланмаган турли ситилар ва мажмуалардан уй-жой сотиб олишга чақириқлар ва рекламалар ҳаддан зиёд кўпайди.
Кўпинча ҳали пудратчиси йўқ, ҳатто дастлабки тупроқ ва ер ишлари бошланмаган, лекин ҳашамдор сотув офиси очиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилиш бошлаб юборилган. Уларга ишонса бўладими?
Мана бу даҳшатли кейс Янги Ўзбекистон учун биринчиси эмас, охиргиси ҳам эмас.
Айтиш керакки, уй-жой қурилишига улушдорларни жалб қилиш ва маблағларни ўзлаштириб кетиш муаммоси учинчи дунё ва собиқ совет мамлакатларида ҳаддан зиёд кўп тарқалган.
Халқимиз ўта ишонувчан ва кўпчилик улушдор бўлиб ҳали қурилмаган уй-жойларни сотиб олишда, ахир давлат турибдику, ер ажратган бўлса, давлат текширгандир, эртага нимадир бўлса жавоб беришади, деб ўйлайди. Афсуски, бундай эмас, улушдорларнинг ҳам ўз масъулиятлари бор. Бошқача айтганда, Яратган ҳам асранганни асрайди.
Агар улушдорлар бўлажак лойиҳалардан уй-жой сотиб олишда Аҳмадбой пирамидаларида ёки автомашина сотиб олиш ваъда этувчи схемаларда бўлгани каби алданиб қолишни исташмаса, улуш киритиш тўғрисидаги шартномани имзолашдан аввал Қурувчи ва лойиҳанинг Электрон Рўйхатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширишлари лозим бўлади.
Қурувчи ва лойиҳа Электрон Рўйхатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини агар рақамли имзоингиз бўлса, rd.mc.uz манзили орқали билиб олишингиз мумкин. Агар рақамли имзоингиз бўлмаса, қурувчи ёки девелопердан ушбу манзил бўйича кириб лойиҳа Электрон Рўйхатда ҳақиқатдан мавжудлигини кўрсатишни талаб қилинг. Унгача шартнома ҳам тузманг, пул ҳам тўламанг. Дунёни ваъда қилса ҳам, ортида кимлар борлигини айтишса ҳам.
Агар Электрон Рўйхатда мавжуд бўлмаса, билингки, рўпарангизда сизни алдаб кетишга тайёр муттаҳам турипти ёки у камида масъулиятсиз ва тўловга қобилиятсиз қурувчи.
Дарвоқе, улушдор сифатида киритилган маблағларингизни қурувчи ўзининг бошқа мақсадларига, масалан, дивиденд олишга ёки ўзга лойиҳага тикишга ҳақли эмас. Маблағларингиз махсус ҳисобвараққа кирим қилиниши ва бу маблағлар фақат сиз сотиб олаётган уй-жой лойиҳаси бўйича ишлатилиши зарур.
Кўп квартирали уйларда улуш киритиш асосида қурилиш жараёнининг ҳуқуқий асослари мана бу Қарорда акс этган.
4 000 000 сўм билан iPhone 14 ёки бошқа қимматбаҳо совғалар ютиб олинг
Prizma дўкони Паркент филиалига ташриф буюринг ва 4 000 000 сўм ёки ундан юқори миқдорда харидларни 12 ой муддатли тўлов шартлари асосида расмийлаштирган ҳолда амалга оширинг.
Танлов натижалари август ойининг бошида аниқланади.
Акция фақат Тошкент шаҳридаги Prizma филиали учун амал қилади.
+998555002222
Телеграм | 🌐 www.prizma.uz | Реклама
2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Машинани янгиламоқчи бўлганлар учун қулайлик
@olamavto_uz дилерлик марказида Trade-In дастури доирасида эски автомобилни 1 кунда янгисига алмаштириш мумкин. Бунда ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди.
@olamavto_uz: тез, қулай ва ишончли.
⠀
📍 Элбек кўчаси, 61/3.
☎️ (+998) 71-202-13-12.
📞 1312
Реклама
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади - ҳукумат қарори
Читать полностью…Корхоналарнинг ўзига зарур кадрларни тайёрлаш учун ажратган грант маблағлари солиқ базасига киритилмайди — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади
Марказий сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Ички ишлар вазирлиги тизим учун 7000 та планшет харид қилиш мақсадида тендер эълон қилган. Тендерда Литвада рўйхатдан ўтган UAB Star Group компанияси 44,6 млрд сўмлик таклиф билан ғалаба қозонган. Solutions Trade МЧЖ захира ғолиб сифатида танлаб олинган.
Скрин ғолиб компания сайтидан олинди.
Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан Гурбангули Бердимуҳамедов, Эмомали Раҳмон, Илҳом Алиев, Сердар Бердимуҳамедов, Режеп Тайиб Эрдоған, Қасим-Жомарт Тоқаев, Владимир Путин, Садир Жапаров табриклади.
Читать полностью…❗️Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олган — Марказий сайлов комиссияси
Читать полностью…Уолтер Айзексоннинг «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби «Asaxiy Books» томонидан ўзбек тилида чоп этилди.
Илмий-оммабоп мавзудаги ушбу китобнинг ўзбек тилига таржимасини катта ютуқ деса бўлади.
Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган бўлиб, Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф қилади.
Китобда жамиятимиз учун долзарб бўлган қуйидаги саволларга жавоб излаш мумкин?
• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?
• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?
• Илмий янгиликлар қандай қилинади?
• Илм-фан ривожи учун нималар қилиш керак?
• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?
• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
• Сизда бўлажак болангизнинг сочининг ранги, кўзининг ранги, бўйи, мушакларини танлаш имкони бўлса нима қилган бўлар эдингиз?
• Нобел мукофоти қандай қўлга киритилади?
Ушбу саволларга Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна ҳаёти мисолида жавоб қидирилган.
Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, мавзуси ва кўтарилган муаммолар кўлами жиҳатидан ўзбек тилида бутунлай янги контент таклиф қиляпти деб бемалол айтиш мумкин. Китобни тайёрлаш жараёнида таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган.
Бетлари сони: 736 бет (ранглик китоб)
Таржимон: Дилшода Худойназарова
Бош муҳаррир: Хуршид Йўлдошев
Нархи: 89 000 Сўм.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6486beb163866
Реклама
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов овоз бермоқда.
Читать полностью…Ҳам ўқиб, ҳам ишламоқчимисиз? Унда – UBS!
Кўпчилик олий маълумотли бўлмагани учунгина юқори лавозимда ишлашда муаммоларга дуч келади. Аммо бунинг ҳам йўли бор!
“University of Business and Science”да сиртқи таълим шаклида ҳам таҳсил олиш мумкин.
Таълим йўналишлари
Ҳужжатларингизни қабул офисларида ёки онлайн тарзда (qabul.ubsu.uz) топширишингиз мумкин.
Манзил: Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ, Бешкапа кўчаси, 111-уй
☎️ Телефон: +998781132626, +998907894242
Телеграм: @ubsuzbekistan
Реклама
Давлат томошабин бўлишни тўхтатиши керак.
Юқоридаги каби ҳолатлар, афсуски, жуда кўп, охирги пулини тўлаб, куйиб қолган юртдошларимиз минглаб топилади. Кимдирни қурувчи алдаган бўлса, қайсидир қурувчи ерни ноқонуний сотиб олган, яна қайсидир қурилишга эса рухсат олинмаган бўлиб чиқмоқда. Давлатнинг асосий функцияларидан бири ўз вақтида назоратни ўрнатиш ва қонунлар ижроси ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш керак. Аммо бизда давлат ҳалигача пост-фактум ишлашда давом этмоқда. Одамлар айюҳаннос солгандан сўнггина қимирлаб қолишади. Аммо кеч бўлади.
Масалан, мамлакатда барча уй-жой қурилишларининг ягона онлайн реестрини йўлга қўйиш керакдир. Унда қурувчи, қурилишга рухсат берилгани ёки берилмагани тўғрисида маълумотлар бўлса, харидор уйни сотиб олишдан бирров текшириб кўрса, ишонч ҳосил қилса — яхши эмасми? Қайсики уй-жой реестрда йўқ бўлса, демакки, одамлар уни сотиб олишдан ўзларини тийган бўлармиди. Балки экспертлар бундан ҳам осонроқ, амалга оширилиши ортиқча бюрократия талаб қилмайдиган механизмларни таклиф қилишар.
Ҳукумат тизимни ишлатиши керак. Давлат тартиб ўрнатиши лозим. Палапартиш ижро интизоми, ҳайбаракаллачилик билан иш битмайди. Ҳамма ҳамма нарса билан, айни пайтда ҳеч нарса билан шуғулланишни тўхтатиш вақти келгандир. Солиқчи солиғи билан, прокурор қонун устуворлиги билан, ички ишлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланар ниҳоят? Кам ишлайлик, лекин тартибни ўрнатайлик. Микроменежментни тўхтатиб, ақллироқ, қонун амалда устувор бўлган давлат қурармиз.
Шавкат Мирзиёев:
2025 йилга қадар 25 та шаҳарнинг, 2030 йилгача эса барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишни тўлиқ якунлаймиз.
“Бош план”ларни ишлаб чиқиш жараёнлари аҳоли ва тадбиркорлар учун очиқ-ошкора ва шаффоф бўлади. Бунинг учун, алоҳида портал ишга туширилиб, уларнинг ташаббус ва таклифлари албатта инобатга олинади.
Даҳшат
Тошкент шаҳрида қурувчи компания, аниқроғи фирибгарлар янги уй учун мингдан ортиқ одамдан пул қабул қилиб олган. Уй эса қурилмаган. Одамлар куйиб қолган. Айтилишича, фуқароларга етказилган зарар 300 миллиард сўмдан ошади, қонунбузарлар жиноий таъқибдан қочиб яширинишган.
Корзинкада совринга BYD Song Plus электромобили қўйилган акция давом этмоқда
Талаблар жуда оддий:
- 30 июлгача Корзинка супермаркетларидан 200 минг сўм ва ундан ортиқроққа харидларни амалга ошириш;
- харидлар вақтида Korzinka Plus карта ёки Korzinka мобил иловасидан фойдаланиш.
Натижада ҳар бири 1 000 000 сўмлик совға сертификатлари ҳамда бош соврин BYD Song Plus электромобили эгасига айланиш имкониятини қўлга киритиш мумкин.
Акция шартлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
Келгуси ўқув йилидан:
➖бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
➖магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади.