Экология вазири Азиз Абдуҳакимов:
➖“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ экилмаган кўчатларни ҳисоботга “экилди” деб қўшиб ёзилган.
➖Суғориб бўлмайдиган жойларга 7,3 миллион туп ниҳол ўтқазилган.
➖Экилган 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган.
Манба
Корзинка супермаркетларида мева ва сабзавотлар учун чегирмали нархлар давом этади
Айни пайтда ғарқ пишган ҳўл мевалар, сабзавотлар ва полиз экинлари учун Корзинка супермаркетлар тармоғида супер нархлар амал қилмоқда.
Шошилинг, нархларнинг амал қилиш муддати 2023 йилнинг 9 июлигача давом этади.
Бундан ташқари, Korzinka Plus картангиздан фойдаланган ҳолда 200 000 сўмдан бошлаб харидларни амалга оширишингиз ва BYD Song Plus электрмобили эгасига айланишингиз мумкин!
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар узунлиги 15 километр бўлган, 115 минг йўловчи ташиш қувватига эга ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади – Шавкат Мирзиёев.
Читать полностью…Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:
➖Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.
➖Шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади.
Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Алишер Агзамов «UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у «UzGasTrade» АЖ Табиий газни харид қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ҳукумат газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддатини 2024 йилнинг 1 мартига қадар узайтирибди.
Читать полностью…Президент фармони билан Сижжак дам олиш маскани ва Чотқол оромгоҳи хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилибди.
"Сижжак" дала ҳовлиси 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланади, уни сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқланган. Чотқол оромгоҳи эса Касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилган.
UzAuto Motors компанияси Асакадаги заводда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди. Бунга завод ишлаб чиқариш линияларидаги модернизация сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Модернизациядан сўнг йилига қўшимча 30 мингта Кобальт русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариш қуввати яратилади, дейилади компания хабарида.
Компания профилактика ва модернизация ишлари истеъмолчиларга автомобиль етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди, деб ваъда қилмоқда.
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.
Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)
Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан
2025 йил 4 чорагида орзуингиздаги уйга кўчиб ўтинг.
Локация
+998 55-500-60-06
Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани
Реклама
Ўзбекистонда камида 19 боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган йўталга қарши сиропларнинг ишлаб чиқарувчиси – Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси препаратни тайёрлашда ингредиентлардан бирининг фармацевтик версиясидан эмас, балки саноатда ишлатиладиган заҳарли версиясидан фойдаланган.
Маълум қилинишича, Marion Biotech пропиленгликол моддасини Maya Chemtech India номли воситачи компаниядан сотиб олган. Бу компания эса фармацевтикада қўлланадиган материалларни сотиш лицензиясига эга бўлмаган ва фақат саноатда ишлатиладиган моддалар савдоси билан шуғулланган.
Баҳадиров Алишер Шукуралиевич — “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди.
А.Баҳадиров шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Туронбанк таълим кластери - талабаликдан раҳбарликкача!
Ўқиш давридаёқ ёшларни амалиётга жалб этиш, улар учун махсус стипендия жорий қилиб, таълим якунида бандлигини кафолатлаш. Бу ташаббуслар Туронбанкнинг ёшлар билан ишлаш стратегияси доирасида амалга ошмоқда.
Ушбу уникал лойиҳа натижасида 400 нафар ёшлар қамраб олинган бўлиб, улардан 100 нафар талабага "Туронбанк стипендияси"ажратилиб, тўлов - контракт пуллари тўлиқ тўлаб берилган.
TuronBank Media ва Kun.uz ҳамкорлигида тайёрланган махсус роликда юқоридаги фикрларнинг реал ифодасини кўриш мумкин.
Аҳамиятлиси, фаолиятга талабалик давридан жалб этилган ёшларнинг 100 нафарга яқини бугун раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилаётганидир.
Ҳеч иккиланмай Туронбанк олиб бораётган бу ишларни яхлит таълим кластерига қиёслаш мумкин. У орқали энг аввало ёшларнинг бандлиги таъминланиб, салоҳиятли кадрлар заҳираси шаклланмоқда.
Мақолани тўлиқ ўқиш: www.turonbank.uz
Видео FullHD: TuronBank Media
Реклама
Корзинкада янги “Korzinka Go” онлайн-супермаркети ва етказиб бериш хизмати ишга тушибди.
Мижозлар илова орқали исталган маҳсулотни харид қилишлари мумкин, буюртма икки соат ичида етказиб берилади. Илова орқали харид қилганларга 10%лик чегирма ва уч мартагача бепул етказиб бериш хизмати тақдим этилади.
Айниқса ёз кунларида уйдан чиқмай туриб бозорлик қилишга жуда қулай хизмат экан.
Реклама
Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилар экан.
Умид қиламизки, бу қатнов доимийга айланади. Ва яна кўпаяди, ҳамма хавфсиз транспортдан фойдаланишга ўтади, чипта муаммоси барҳам топади.
Make Chilanzar Great Again
Президентнинг Чилонзор туманини ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди.
Саноат зонаси. Ҳужжатга мувофиқ, 320 гектар ҳудудда кичик саноат зонаси мақомида "Индустриал ҳудуд" ташкил этилади.
Chilonzor City. "Бунёдкор" стадиони ёнидаги иккита автотураргоҳ ҳам бузилиб, ўрнида "замонавий ишбилармонлик маркази" қурилар экан. 5,5 гектарли ушбу жойда меҳмонхона, тураржой ва автотураргоҳ барпо этилади, 200 млн долларлик лойиҳани 2025 йилга қадар тугатишни режалаштиришмоқда экан.
Каналлар бўйлари. 2023— 2024 йилларда Бўрижар каналининг икки ёни ободонлаштирилиб, гастрономик сайилгоҳ ташкил этилади. Бунга бюджетдан 40 млрд сўм ссуда ажратилади. "Анҳор" каналининг Кичик ҳалқадан Наққошлик кўчасигача бўлган қисми — 1,7 км.да сайилгоҳ ташкил этилади (17 млрд). "Қонқус" каналининг 4,1 км қисмида ҳам сайилгоҳ ташкил этилади (28 млрд).
Йўл ўтказгич. Олмазор ва Чилонзор метро бекатлари ўртасидаги чорраҳада (Тошкент шаҳар божхона бошқармаси олди) йўл ўтказгич қурилади.
Электр энергияси. Рубоий ва Чилонзор подстанцияларига 40 минг кВт ва 25 минг кВт қувватли янги трансформаторлар ўрнатилади.
Шавкат Мирзиёев
“…Яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.
Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”.
Шавкат Мирзиёев:
Сўнгги йилларда Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолат аҳолининг кўплаб ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Шуни ҳисобга олиб, кунига 1,5 миллион куб метр оқова сув тозалаш қувватига эга янги замонавий иншоот барпо қилинади.
Бунга Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби тараққиёт жамғармаси 240 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тошкент шаҳрида 15 та хонадонни (афтидан, хизмат уйлари) жорий таъмирлаш учун 3,2 млрд сўмлик тендер эълон қилибди.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади — президент қарори
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги Amity университетида 2023-2024 ўқув йили учун қабул бошланди!
Ҳужжатлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади.
Халқаро умумтаълим босқичида:
➖ International Foundation Studies;
Бакалавриат босқичида:
➖ Ахборот технологиялари;
➖ Компьютер муҳандислиги;
➖ Иқтисодиёт;
➖ Туризм бошқаруви;
➖ Бизнес бошқарув.
Кириш имтиҳони 6 июл куни бўлиб ўтади. Абитуриентлар ички математика ва инглиз тилидан имтиҳон топширишади (IELTS сертификати талаб этилмайди).
Қўшимча маълумот учун:
+998712079006
🌐 www.amity.uz
Telegram | Instagram | Facebook | AmityUniversityTashkent">YouTube |Реклама
Шавкат Мирзиёев «Ялла» ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан гуруҳ аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Читать полностью…Юнусобод, Олмазор туманлари ҳамда Тошкент вилояти Тошкент туманининг қатор маҳаллалари таъмирлаш ишлари туфайли 2 июль куни 00:00дан 7:00га қадар электр таъминотидан узилади.
Читать полностью…“Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси ходими мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинибди.
Аниқланишича, дирекция ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, ҳудуддаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида тадбиркор томонидан муқаддам дирекция ҳисобига 22 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Аммо дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.
Йиллик расмий инфляция 2023 йил июнь ойи якунларига кўра бир хонали рақамга, аниқроғи 9%га қайтди. Охирги марта бундан паст кўрсаткичли инфляция 2016 йил август ойида қайд этилган эди (8,6%). Шунингдек, июнь ойида мавсумий дефляция, яъни нархларнинг арзонлашиши қайд этилган. Ойлик дефляция 0,3%дан иборат бўлган. Ой давомида озиқ овқатлар 1,8%га арзонлаган, ноозиқ овқатлар 0,6%га, хизматлар 0,7%га қимматлаган.
Читать полностью…Ёзнинг сархил мевалари арзон нархда
Корзинка дўконлари пештахталарида исталган мевани янада арзон нархда харид қилиш мумкин.
Айни пайтда Корзинка дўконларида узумнинг кўпчилик яхши кўрадиган Ризамат нави ҳам сотилмоқда. Уни қайси ҳудудда жойлашган дўкондан харид қилишни ҳавола орқали кўриб олиш мумкин.
Нархлар 2023 йил 2 июлгача амал қилади.
Шунингдек, Korzinka Plus картасидан фойдаланган ҳолда 200 000 сўмдан ошиқ харид қилиб, BYD Song Plus ютиб олиш имконияти мавжуд.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Қўшниларда
Кеча Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни муносабати билан Арқадағ шаҳри очилди, арқадағ эса ҳаж сафарига кетди.
Шаҳарнинг очилиш маросими эса арқадағли Сердар томонидан ўтказилди, Туркия президенти иккита электрокар совға қилибди.
Шаҳарда арқадағ ахалтекин оти устида қиёфаланган ҳайкал ҳам ўрнатилган. Шаҳар очилиш маросимида эҳсон берилди, концерт намойиш этилди.
Тезюрар электропоездлар фақатгина "Talgo” компаниясидан харид қилинмайди
Ўзбекистонда тезюрар поездлар сонини яна 4 тага кўпайтириш режалаштирилган. Компаниянинг маълум қилишича, эндиликда харид қилинадиган юқори тезликдаги электропоездларни фақатгина "Talgo” компаниясидан эмас, балки дунёдаги энг кўзга кўринган замонавий электропоезд ишлаб чиқарадиган компаниялардан харид қилиш кўзда тутилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди. Ҳозирда Stadler, Skoda, Talgo, Hyundai, CAF, Siemens, Alstom, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда.
Yandex Go хайрия дастурини ишга туширди
Компания Ўзбекистондаги нотижорат ташкилотлари учун Yandex Go иловасида сафарлар ва ўз хизматларини етказиб бериш имкониятини яратди. Улардан хайрия жамғармалари ва ихтисослашган мутахассислар – шифокорлар, психологлар, реабилитаторлар фойдаланиши мумкин бўлади. Хайрия дастури доимий бўлади, ҳозирда унга тўртта ташкилот уланган: Ezgu Amal, ONA, ШАРОИТ ПЛЮС, KAPALAK BOLALAR.
22 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Yandex вакили дастур тафсилотлари ҳақида гапириб берди: “Yandex Go орқали сафарга буюртма беришда махсус хусусиятлар аллақачон йўлга қўйилган - йўловчининг ногиронлар аравачасида эканлигини ёки эшитиш қобилиятига эга эмас эканлигини белгилашингиз мумкин. Ҳайдовчи бу ҳақда маълумотни кўриши ва ёрдам бериши мумкин.