Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.
Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 4 ёшли қиз зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-(Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 273-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.
Батафсил
SMM maktab талабалар учун навбатдаги 50 талик грантни эълон қилади!
SMM maktab нодавлат таълим муассасаси талаба йигит-қизлар юқори даромадли замонавий касбларни ўрганишлари учун 50 та грант эълон қилди.
Ушбу грантни қўлга киритган ёшлар уч ой давомида SMM соҳасини бепул ўрганиш ва махсус сертификатни қўлга киритиш имконига эга бўлишади.
Рўйхатдан ўтиш 15 октябрга қадар давом этади. Бунда ўқишни истаган ёшлар суҳбат асосида танлаб олиниб, амалиётга асосланган дарсларни уч ой давомида мутлақо бепул ўқишлари мумкин бўлади.
Рўйхатдан ўтинг: @smaktabbot
Алоқа: +998 55 520 60 60
Реклама
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Европанинг Stadler компаниясидан иккита ҳаракатланувчи таркиб харид қилишни режалаштирмоқда. Ушбу поездлар Ўзбекистон шароитида яхши синовдан ўтса, яна кўпроқ сотиб олиниши мумкин.
Читать полностью…Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Аграр университети ҳудудидаги бинода юз берган ёнғин соат 22:10 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, у фаолиятини хусусий секторда давом эттиради.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Манба
Президент:
➖Келгуси йили бюджетдан ажратиладиган 3 триллион 200 миллиард сўм ҳисобидан 375 та мактаб ва 97 та боғча реконструкция қилинади ва янгилари барпо этилади.
➖Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармасининг 50 миллион доллар маблағи доирасида келгуси 4 йилда 200 та хусусий боғча қурилиб, янги 30 мингта ўрин яратилади.
➖Янги йилдан бошлаб хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилади. Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми бюджетдан қопланади.
➖ Янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.
➖Тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.
АҚШнинг 2026 йил учун грин карта лотереяси анкетасини тўлдириш жорий йил 2 октябрь соат 21:00да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00га қадар давом этади.
Читать полностью…Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига октябрь, ноябрь ҳамда декабрь ойлари учун табиий газ учун олдиндан тўловнинг 50%ини, қолганини ой давомида тўлашга рухсат этилади. Бошқа ойларда эса тўлиқ тўланади. Бундай имкониятдан фойдаланиш учун олдинги ойлардан қарздорлик бўлмаслиги керак.
Ҳудудгазтаъминот ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари босим тушадиган, газ ёки электр узиладиган бўлса, иссиқхоналарни 24 соат олдин мажбурий тартибда хабардор қилиши лозим.
Иссиқхона хўжаликлари ва газ корхонаси ўртасида шартнома ҳар 3 йилда бир марта тузилади.
ЎзЛиДеП 40 ёшдан ошган аёллар учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий этиш ташаббусини билдирди.
Аёллар учун муайян давр оралиғида тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш бир қатор афзалликларга эгалиги келтирилган:
• биринчидан, касалликларни эрта аниқлаш имконияти пайдо бўлади;
• иккинчидан, кўпинча аёлларда гормонал ўзгаришлар айнан 40 ёшдан кейин вужудга келиши сабабли даврий кўриклар орқали бу ўзгаришларни кузатиш ва тегишли даволаш чораларини кўриш мумкин бўлади;
• учинчидан, шифокорлар билан мунтазам учрашувлар орқали аёллар соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тегишли маслаҳатларни олиши мумкин бўлади.
#sаylоv24
“Poytaxt bank” болалар учун янги “Card Kids” картасини тақдим этди
28 сентябрь куни Toshkent City Planetarium’да болажонлар учун унутилмас кун бўлди. “Poytaxt bank” томонидан тақдим этилган “Card Kids” банк картаси энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратиш билан бирга қатор эксклюзив имтиёзларни ҳам ўз ичига олади.
“Card Kids” картасининг асосий афзалликлари:
⁃ Пул ўтказмалари: ёш карта эгалари ота-оналар назорати остида пул ўтказмаларини амалга ошириб, молиявий бошқарувга ўрганадилар.
⁃ Бонус тизими: “Poytaxt bank” бир қанча ҳамкорлар билан эксклюзив бонус дастурини ишлаб чиқди, бу эса картадан фойдаланишни нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам қилади. Ҳамкорлар қаторида машҳур болалар лойиҳалари мавжуд.
Хусусан, китобсеварлар учун махсус таклифлар, маданий ҳордиқ учун махсус чегирмалар ва дастурлар, аттракционларда қўшимча бонуслар ва чегирмалар, ёш дастурчилар учун таълимий имтиёзлар шулар жумласидан.
Реклама
Ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида анча фаол. Нью-Йоркда ўнлаб учрашувлар ўтказилибгина қолмасдан, Ўзбекистон Ботсвана, Бурунди, Либерия, Того, Кабо-Верде, Сейшел, Багама ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
Савол туғилади: нега биз учун жўғрофий жиҳатдан узоқ, қарийб алоқамиз бўлмаган давлатлар билан фаол дипломатик муносабатлар ўрнатилмоқда?
Назаримизда, бу БМТ сингари йирик ташкилотларда Ўзбекистон ташаббусларини илгари суришда қўшимча қўллаб-қувватловга эга бўлиш, ўзаро мулоқотларга зарурат туғилганда, расмий каналга эга бўлиш учун керак. Яъни дипломатик муносабатлар ўрнатишнинг зиёни йўқ, ортиқча харажат, саъй-ҳаракат талаб қилмайди, лекин зарур пайти уларнинг овози керак бўлади.
"Xalqchil IPO" доирасида дастлабки компаниянинг Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди
26 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон капитал бозори учун муҳим воқеалардан бири - "Xalqchil IPO" дастури доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) акцияларини оммавий жойлаштириш бошланишига бағишланган Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди ва тўғридан-тўғри трансляцияси YouTube орқали узатилди.
Акцияларни сотиб олиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза беришингиз мумкин: www.xalqchilipo.uz
Батафсил
Реклама
Tashkent City-да олти метрли ғайриоддий минора топилди – энг эътиборлилар бепул Yandex Plus обунасига эга бўлишлари мумкин.
Реклама
Халқ демократик партияси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятида очиқ-ошкораликни кучайтириш, агентликнинг хорижда меҳнат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини ошириш кераклигини таъкидламоқда.
Партия миграциянинг қонуний ва хавфсиз бўлиши жуда муҳим, деб ҳисобламоқда.
Сўнгги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг нафар фуқаро ривожланган давлатларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юборилган. Хориждаги фуқаролар масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда call-марказлар ташкил этилмоқда.
#sаylоv24
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Ёнғинни бартараф этишга барча зарур куч-воситалар жалб этилган.
Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлмоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.
Ҳисоб палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Мирзаев Сардор Алишерович
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири бўлган.
Аллаберганов Атабек Валиджанович Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Манба
🍕Bellissimo Pizza: Ўзгариш, янги миссия ва чўққилар олдинда
Bellissimo Pizza компанияси мижозлар билан мулоқотни яхшилайдиган ребрендингни эълон қилди. Энди компаниянинг янги миссияси бор - ҳар куни хурсанд бўлиш учун янада кўпроқ сабабларни яратиш.
Сўнгги ўзгаришлар ўз самарасини бермоқда: Jolbors 2024 фестивалида Bellissimo Pizza иккита бронза мукофотига сазовор бўлди: брендинг ва дизайн номинациясида "Reason to smile" ребрендинг иши учун ва Медиа стратегияси номинациясида "Исталган жойга етказиб бериш" реклама кампанияси учун.
Bellissimo Pizza - ҳар бир бўлакда табассум!
Реклама
Юнусов Баҳодир Махсутович Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди. У бунгача бош консультант лавозимида ишлаб келган
Гайнулина Камила Тимуровна Президент Матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди. У Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган.
Яқинда Oʻzbekistonlik фильмининг навбатдаги эпизоди премьераси бўлиб ўтди.
Фильмнинг қахрамонларидан бири - Ҳарвард университети докторанти Ботир Қобилов.
O’zbekistonlik фильмини YouTube орқали томоша қилиш мумкин.
Президент қарори билар яқин истиқболда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти устуворлигини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда:
➖Транспорт ва пиёдалар оқимларининг кесишиш нуқталари сонини камайтириш, алоҳида автобус йўлларини ташкил этиш орқали тезкор автобус йўналишлари (BRT) тизимини жорий этиш.
➖Чорраҳаларда автобусларнинг устувор ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлларни реконструкция қилиш.
➖Йўловчилар ва йўналишли таксиларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда бекатларни реконструкция қилиш.
➖Зарур бўлганда, транспорт ўтиш жойларини ташкил этиш.
Ушбу вазифалар Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 йил давомида амалга оширилиши керак.
Навоий кон-металлургия комбинати ҳақида айрим фактлар
Навоий кон-металлургия комбинатининг Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги 2% давлат улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтариб берилган.
Қувондиқ Санақулов билан Навоий кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси сифатидаги меҳнат шартномаси бир йилга узайтирилган.
Навоий кон-металлургия комбинати 2023 йил якуни бўйича давлат бюджетига 14,4 трлн сўм дивиденд тўлаган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида комбинатнинг соф фойдаси 882 млн долларга етган.
Иловада Навоий кон-металлургия комбинати кузатув кенгаши таркиби келтирилган.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БАА Бош вазири ўринбосари билан учрашди
Кеча, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида у ўз саҳифасида маълум қилди.
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
С. Мирзиёева бу галги учрашувдан кутилмалари катта эканини таъкидлаб, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган мазкур учрашув Ўзбекистон билан БAA ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлган (учаласи 1998 йилда туғилган синфдошлар), икки киши реанимацияда. Яна икки киши шифохонада муолажа олмоқда.
Читать полностью…"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди
"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини қайта сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди.
ISO 9001:2015 сертификати компаниянинг халқаро сифат менежменти стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди ва мижозларга хизмат кўрсатишда янги имкониятлар очади.
Компания халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритиш орқали ўзининг сифат стандартларига бўлган қатъий ёндашувини намоён этмоқда.
P.S. Компания илк бор 2015 йилда ISO 9001:2008 сертификатига ҳам мувофиқ, деб топилган эди.