davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Соврин жамғармаси $100 000 бўлган mGovAward танловининг учинчи тўлқинига 1 ноябргача ариза топширишга улгуриб қолинг.

mGovAward — талаба ва ўқувчилар ўртасида давлат хизматлари соҳасида мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли танловдир.

Соврин жамғармаси учта энг яхши дастурчилар ўртасида тақсимланади:
1️⃣ ўрин — $50 000
2️⃣ ўрин — $30 000
3️⃣ ўрин — $20 000

Иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш ва ариза топшириш учун сайтга ташриф буюринг.

🕊 Саволлар бўйича 👉 mGovAward

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

Она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз саналади.

Бугун тилимиз нуфузини оширишга ҳисса қўшиб келаётган ана шундай лойиҳалардан бири ibratfarzandlari?si=kxR59XuuZIhb3ngq">"Ибрат Фарзандлари" лойиҳасидир. Лойиҳа ўзининг "Ўзбек тилидан саводхонлик дарслари" ва инглиз ва рус тилларидаги ўзбек тилини ўргатувчи дарслари орқали оммага она тилимизни ўргатиб келмоқда.

ibratfarzandlari?si=kxR59XuuZIhb3ngq">"Ибрат Фарзандлари" томонидан ишлаб чиқилган видеодарслар ёрдамида ўзбек тилини мулоқот қила олиш даражасида ўзлаштириш мумкин экан.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Миллий гвардия қоидабузарлик ҳолатлари бўйича маълумот бериш мумкин бўлган янги телеграм-ботни ишга туширди.

Энди фуқаролар экологик қоидабузарликлар ёки чиқиндини нотўғри жойга ташлаб юбориш ҳолатлари тўғрисида қонунбузарликлар акс этган фотосурат ёки видеони бот орқали юборишлари мумкин бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

OneID тизимига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаган - Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Читать полностью…

davletovuz

Шаҳар кўчаларида оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳаси билан маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш таклиф этилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Энди боғчага йўлланмани олиш учун Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас.

Шу пайтгача болани боғчага жойлаштириш учун Давлат хизматлари марказига навбатга ёзилсангиз, йўлланмани ҳам ўша ердан бориб олишингиз керак эди. Энди боғчага навбат келган заҳоти фуқарога SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан тўғридан-тўғри боғчага бориб мудирага кодни айтиш етарли бўлади.

Йўлланмани тасдиқловчи махфий код мудирага айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz бутун Ўзбекистон бўйича барча ҳудудларда бепул ViLTE видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширди.

Энди ҳеч қандай иловалардан фойдаланмаган ҳолда суҳбатдошингизни нафақат эшитишингиз, балки кўришингиз мумкин.

ViLTE Mobiuz 2023 йилнинг июнь ойида ишга туширган VoLTE билан бевосита боғлиқ. VoLTE/ViLTEдан фойдаланиш учун ушбу технологияларни қўллаб-қувватлайдиган смартфонга ега бўлиш ва 4G LTE тармоғи доирасида бўлиш кифоя.

Telegram | Instagram | YoutubeMobiuz ilovasi |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳурматли абитуриентлар!

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти "Қишки қабул 2023-24" жараёни бошланганини эълон қилади.

Ҳужжат топшириш муддати:
2023-йилнинг 10 октябридан 25 ноябригача

🗓 Қабул комиссиясининг иш жадвали:
Душанба - Жума (10:00 - 17:00)

📲 +998712717702 (Маълумот маркази)
📲 +998712769082 (Қабул комиссияси)

📧Электрон манзил:
admission@mdis.uz

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Энди сиз ўқишга кириш учун (шунингдек, 4.5 - 5.0 балли кўрсаткичга эга абитуриентлар ҳам) институтнинг ўзида фаолият олиб бораётган интенсив тайёрлов курсларида ҳам қатнашишингиз мумкин. Курс ҳақида батафсил маълумот бу ерда.

Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Чегаралар фақат миямизда ..."

"Ўзбекистонлик" фильмининг 4-эпизоди премьераси бўлди. Уни YouTube’да томоша қилиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Лондондаги "O'zbekistonlik" форумига Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо ташриф буюрди.

Ўта юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон ҳамда ЕТТБнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги ҳақида гапирар экан, шу йилнинг баҳорида ЕТТБ йиллик йиғилишининг Самарқандда бўлиб ўтгани, 2017 йилдан бошлаб халқаро тараққиёт институтлари ва инвесторлар учун қайта очилган Ўзбекистоннинг ўсиб бораётганидан далолат бериши ҳақида гапириб ўтди.

У "O'zbekistonlik" форуми доирасида премьера қилинган айни номдаги фильмнинг бош қаҳрамони Камола Маҳмудова ЕТТБ жамоасининг қадрли ва ўз ишининг моҳир устаси бўлган профессионал экани ва у билан фахрланишини айтди.

Халқаро молия институти раҳбари Ўзбекистонда инфраструктура, яшил иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга инвестиция киритишни давом эттириш истагини билдирди.

Айтиб ўтиш керак, "O'zbekistonlik" форуми Ucell, Uzbekistan Airways ва Турин политехника университети ҳамкорлигида ташкил қилинди

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унга тегишли AKFA Group компанияси FeedUp фаст-фудлар тармоғи билан шерикликда ишлашни бошлабди.

Маълум бўлишича, AKFA Group ушбу компаниянинг 50 фоиз улушини сотиб олган. Энди ушбу брендни дунёга олиб чиқишда улар ҳамкорлик қилишар экан.

Читать полностью…

davletovuz

Bloomberg’нинг ёзишича, АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропорт транзит визаларини талаб қилишни сўраган.

Сабаби йил аввалида бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга жануби-ғарбий чегарадан кириб келган. Бу эса Америка ҳуқуқ-тартибот идораларининг хавотирини кучайтирган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Республика «пахта план»и тўлибди.

Читать полностью…

davletovuz

Зураб Пололикашвили, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби:

– Кеча жаноб Президент Мирзиёев Ўзбекистонга инвестиция киритиш борасида жуда кўплаб қизиқарли инновацион ғояларни илгари сурди. Биз бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва жаноб Мирзиёевнинг мамлакатдаги ва ташқи туризмни ривожлантириш саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Биз Президент томонидан Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида илгари сурилган етти ташаббусни нафақат қўллаб-қувватлаймиз, балки уларни жорий қилиш устида ишлаймиз.

Тез кунларда UNWTOнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси очамиз ва фаол ҳамкорлик қилиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам ташриф буюрамиз.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев йўллардаги ўлим ҳолатлари кўплигини, тирбандликни танқид қилди

Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Читать полностью…

davletovuz

“InnoWeek-2023” ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 14 октябр куни Остона шаҳрида ўтказилган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқида билдирилган ташаббуслари асосида МДҲ давлатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шоири остидаги биринчи конгресси ташкил этилди.

Унда МДҲ ташкилотига аъзо Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон, шунингдек, кузатувчи Туркманистон давлатларидаги инновация соҳасига масъул вазирликларнинг ёшлар инновацияси бўйича фаолият юритувчи ёш лидерлари иштирок этишди.

Конгресс якунлари бўйича томонлар декларация имзоладилар ҳамда турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик меморандумларини имзоладилар.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Республика товар-хом ашё биржаси avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида “автобид” янги хизмат турини жорий этди. Мазкур функция орқали талабгор авторақамни харид қилиш учун ўзи рози бўлган максимал нархни олдиндан ўрнатиш имконига эга бўлади. Бунда, бошқа талабгорлар олдиндан ўрнатилган мазкур нарх чегарасидан хабардор бўлмайди.

Аукцион давомида, “автобид” функциясидан фойдаланган савдо иштирокчиси авторақамни, бозорда шаклланган ҳолатдан келиб чиқиб, берилган сўнгги энг яхши нархдан юқорироқ нархда ёки олдиндан ўрнатилган максимал нархда харид қилиши мумкин.

Мазкур функция харидорларни авторақамлар бўйича ўтказилаётган онлайн-аукционларни узлуксиз кузатиб, мунтазам равишда ўзларининг нарх таклифларини қўлда киритиб бориш мажбуриятидан озод этади.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари сиздирилди.

Сиздирилган пароллар – OneID, ДТМ, кўплаб давлат ва таълим ташкилотлари, қидирув ва тўлов тизимларига алоқадор.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка дўконларида Италия бренди “Granarolo” пишлоқларининг кенг ассортименти сотуви бошланибди.

Янги турдаги пишлоқ маҳсулотлари сотилаётган локациялар рўйхати ушбу ҳаволада. “Granarolo Mozzarella” пишлоғи нархи 100 грамм учун кўрсатилган. Чакки эмас!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ўзбек тили байрами куни билан табриклабди.

Читать полностью…

davletovuz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги октябрнинг 20-санасига келиб маълум қилишича, 2023 йил пахта ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 1 кг/8 000 сўм саналади.

Вазирлик пахта нархини бозор белгилашини яна бир бор таъкидлашни унутмаган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бозор нархлари ҳақида фермерлар озод этилгач, жиддий гапириш мумкин, деб ёзмоқда.

“8 минг сўм
пахта нархи эмас. Пахта нархи очиқ бозорда, хусусан сотувчисиям, олувчисиям эркин бўлган биржада аниқланади”, дейди иқтисодчи вазирга очиқ хатида.

P.S.: пахта йиғим-терими бошлангандан бери фермерлар айюҳаннос солишмоқда, ўз кенгашига (тишсиз), сиёсий партияси(тишсиз)га эга бўлган фермерларни ҳеч ким эшитмади, уларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Қишлоқ хўжалиги риски ўта юқори тармоқ, давлат нархни бозорга тўнкаб, сувдан қуруқ чиқишга ҳаққи йўқ.

Читать полностью…

davletovuz

Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди

Сергелидаги…фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш жараёнида ёнғин бошланган жой ва портлаш ўчоғи металл ва “сэндвич” панеллардан қурилган омборда юз берганлиги аниқланди. Ёнғин ва портлаш оқибатида омборнинг металл конструкциялари деформацияга учраб, қулаб тушган.

Ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.

Ҳодиса жойидан олинган намуналар асосида ўтказилган кимёвий тадқиқотлар натижасида полиэфирлар, ксилол, углеводородлар, натрий гидроксид, водород пероксиди, этилен гликол ва юқори молекуляр карбон кислота эфирлари каби кимёвий моддалар мавжудлиги аниқланди.

Бу моддалар омборхонада сақланаётган водород пероксиди, алкид смоласи, алкилбензолсульфон кислотаси, латех, полиэфир смоласи, каустик сода моддалари ва лак маҳсулотларининг таркибий қисмлари бўлиб, ёнғин ва портлаш хавфи юқори ҳисобланади.

Ҳодиса жойи ўрганилганда айнан водород пероксиди сақланган жой яқинида гул қоғозлар ва бошқа ёнувчи материаллар сақлангани аниқланди.

Ўрганиш натижасига кўра, омборхонада сақланаётган кимёвий модда ва материалларнинг ўзаро таъсирланиши ва кимёвий ўз-ўзидан ёниши юзага келиб, портлаш содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 4 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳукумат комиссияси

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархи ошмайди - "Ўзбекнефтгаз"

Читать полностью…

davletovuz

Рахимов Дилшод Фахриевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка: рўзғор учун энг керакли товарлар одатдагидан арзон

Савдо тармоғи дўконларида кундалик ишлатиладиган маҳсулот ва товарларга махсус арзонлаштирилган нархлар белгиланибди:

* "Нежинское" кунгабоқар ёғи — 15 990 сўм / 1 Л;
* "Pepsi" (1,5 Л) + "7 UP" (1,5 Л) — 19 490 сўм / сет;
* Aвокадо — 19 990 сўм / 1 д;
* "Vand-Food" селд филеси — 27 990 сўм / 500 г;
* "Perwoll" кир ювиш суюқлиги, қора ранг кийимлар учун — 31 990 сўм / 1 Л;
* "AНДAЛУС" колбасаси, докторская — 44 990 сўм / 700г±20г;
* "Huggies" болалар таглиги, Elite Soft 5*19 — 59 990 сўм;
* Мол гўшти, тўш — 64 990 сўм / 1 кг.

⚡️ Нархлар 25 октябр охиригача амал қилади!

Товарлар сони чекланган.

📱Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархларини оширган

Компания сайтидаги маълумотларга кўра, сотувда мавжуд бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt моделлари нархлари қимматлашган. Компания бу ҳақда расман хабар бергани йўқ.

Комплектацияларнинг нархлари қуйидагича оширилган:

➖Lacetti L-Style Plus AT — 160 млн 868 минг сўмдан 169 млн 118 минг сўмга;

➖Damas D2 DLX Style Plus — 92 млн 204 минг сўмдан 96 млн 932 минг сўмга;

➖Labo LB2 Plus: 91 млн 669 минг сўмдан 96 млн 370 минг сўмга;

➖Cobalt GS-Style Plus MT — 113 млн 711 минг сўмдан 119 млн 542 минг сўмга;

➖Cobalt GX-Style Plus AT — 134 млн 294 минг сўмдан 141 млн 181 минг сўмга.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимидан.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.

Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.

“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.

Читать полностью…
Подписаться на канал