Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасидан маълум бўлмоқда.
Компания Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилган. Офиснинг қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумотларга таянилса, Ўзбекистонда телеграмнинг қарийб 29 млн фойдаланувчиси бор.
Муҳтож шахсларни зарур протез ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация воситалари билан таъминлашнинг янги рақамли тизими жорий этилди.
Унга кўра, фуқароларга зарур воситаларни харид қилиш учун онлайн-ваучер шакллантирилиб, уларга SMS ва ижтимоий ходимлар орқали хабар берилмоқда.
Янги тизим натижалари:
- таъминот муддати протезлар учун 67 кундан 17 кунга, реабилитация воситалари учун 52 кундан 11 кунга қисқарди;
- фуқаролар танлов эркинлиги ва яхшиланган ассортиментга эга бўлишди. (18 турдан 30 тургача) ва ҳоказо.
Шунингдек, ҳозирда 57 мингдан ортиқ ваучер шакллантирилиб, янги тизимдан фойдаланганлар сони 24 минг нафарга етди.
Бугун, 18 октябрь куни Тошкентда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг иккинчи куни бўлиб ўтди. Тадбирлар доирасида бир қанча мавзулар қаторида таълим тизимини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилиняпти.
Мюнхен техника университети профессори Вольфганг Ҳеррманнинг таъкидлашича, Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш йўлида сезиларли қадамлар қўйиляпти. Айниқса, Президент мактаблари ва Янги Ўзбекистон университети бу соҳадаги муҳим ташаббуслардан ҳисобланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Читать полностью…Кеча президент ҳузурида янграган айрим рақам ва вазифалар:
➖бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатлар оптималлаштирилади, иқтисод қилинган ресурслар инсон манфаатларига йўналтирилади.
➖асосий солиқ ставкалари сақланиб қолган ҳолда, бюджет даромадларини оширишнинг ягона йўли солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳисобланади.
Давлат раҳбари буни тадбиркорлар фаолиятига аралашиш йўли билан ҳал этмаслигини таыкидлаган.
➖2030 йилда ЯИМ ҳажмини 160 млрд.долларга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткични яхшилаган ҳолда, янги прогнозни 200 млрд.доллар этиб ўзгартириш бўйича топшириқ олинган. Шунда жон бошига ЯИМ 2030 йилга бориб 5 000 долларни ташкил этади.
➖2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 111 млрд.долларга етади.
➖2025 йилда инфляция 7%дан ошмаслиги, 2026 йилда 5-6% даражасида сақланиши ва 2027 йилдан бошлаб 5% ва ундан паст бўлиши бўйича вазифалар қўйилган.
➖2030 йилгача суверен рейтинг инвестицион даражага олиб чиқилади. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг суверен рейтинги Ba3 (Moody’s), ВВ- (S&P ва Fitch) даражасига эга. Рейтинг шкалалари бўйича инвестицион тоифа Baa3 (Moody’s) ва BBB- (S&P ва Fitch) даражасидан бошланади. Яъни суверен рейтингни инвестицион тоифагача яхшилаш учун камида уч марта юқорига сакраш керак бўлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қизни “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида SMM соҳасига мутлақо бепул ўқитиб, уларни иш ва даромад топишига ёрдам беришини эълон қилди.
Бунинг учун пойтахтда истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган қизлар 25 октябрга қадар @smaktabbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
AVO bank ТАF!24 фестивалида тўртта мукофотни қўлга киритди
AVO bank илк бор ТАF!24 Тошкент реклама фестивалининг бош ҳомийси сифатида иштирок этди. Илк иштирокининг ўзидаёқ АVО банк тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритди
Инновациялар учун мукофот
Компания Ўзбекистондаги рақамли банкингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофотга сазовор бўлди.
See Beyond лойиҳаси учун олтин
Лойиҳа кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ёрдам бергани учун ESG номинациясида тақдирланди.
PR-кампания учун кумуш
See Beyond лойиҳасининг самарали PR-кампанияси учун кумуш совринга ҳам лойиқ деб топилди.
Ташқи реклама учун бронза
«2024-йил рекламаси» танловида креатив ташқи реклама учун тақдирланди.
Ушбу ютуқлар АVО банкнинг хизматларни яхшилаш ва ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишидан далолат беради
Реклама
Бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шахрисабз кўчасида, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан маъсуллар чиққан.
Ҳозирда этилган манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Тошкент шаҳар ФВБ
Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди.
У Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун лавозимидан озод этилди.
У жорий йил май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Тошкентда UzTextileExpo-2024 Autumn текстиль ва “UzCharmExpoEurAsia-2024” чарм саноат кўргазмаси ўтказилмоқда.
Шу билан бирга кўргазма доирасида барча вилоятлардан ҳунарманд ва асаларичилар ҳам келиб, ўз маҳсулотларини таклиф қилмоқда. Сифатли ҳунармандчилик ва асаларичилик маҳсулотларини ушбу кўргазмада сотиб олиш мумкин.
3 кун — 15 дан 17 октябргача “Ўзэкспомарказ” давом этадиган кўргазмага ташриф буюринг.
UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt Midnight (расмда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.
Нархи ҳақида маълумот берилмаган.
“TAV Technologies” компанияси вице-президенти Айтан Масталиева Ўзбекистон аэропортлари ҳақида:
Тошкентдаги “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги”да транспорт ва инфратузилма соҳасидаги ривожланишлар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, “TAV Technologies” компанияси вице-президенти Айтан Масталиева шундай деди:
“Бизда бир неча янги аэропорт лойиҳалари бор. Улардан бири, биз панелда муҳокама қилганимиздек, Самарқанд аэропорти бўлиб, унда йўловчилар ташиш 5 баробарга ортган, бу эса ўтган йилларга нисбатан катта ўсишни англатади.
Шу билан бирга, янги аэропортларда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳам жуда яхши ривожланмоқда.
Ўзбекистон давлат-хусусий шериклик лойиҳалари йўналишида жуда тез суръатлар билан ҳаракатланаётганини кўриш жуда қувончлидир. Энг муҳими, биз панел муҳокамасида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда йўловчилар сони ўтган йилларга нисбатан 174% га ошди, бу бошқа давлатлар билан солиштирганда катта ўсишдир. Мен бу ҳақда яқинда Атлантада бўлиб ўтган конференцияда ҳам айтиб ўтгандим, ўша ерда ҳам бу кўрсаткич келтирилди ва кўплаб давлатлар орасида Ўзбекистоннинг 174% ўсиш кўрсаткичи билан ажралиб турганини кўрдим. Биз ишлаётган давлатларнинг шундай ривожланиши ва катта салоҳиятини кўриш жуда қувончли”.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони берилди.
Дарвоқе, Жамшид Қўчқоров бугун 60 ёшни қарши олди.
Манба
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади. Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади - транспорт вазири Илҳом Маҳкамов
Читать полностью…Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UZINFOCOMда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди.
Президент ёрдамчисининг айтишича, ушбу тизим ишга тушиши натижасида тиббиёт муассасаларидаги барча асосий жараёнлар босқичма-босқич автоматлаштирилади, беморларнинг соғлиғи ҳақида турли манбалардан олинадиган маълумотларни ягона электрон тиббий картага бирлаштириш имконини берувчи дастурий ечимлар жорий этилади.
Манба
UZEX акциялари: дивидендлар олиш имконияти
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (UZEX) "Xalqсhil IPO" доирасида маблағларни фойдали жойлаштиришни таклиф қилади. Харид қилинган ҳар бир акция 4 та қўшимча акция олиш имконини беради, бу эса сизнинг сармоянгизни оширади.
Бундан ташқари, биржа ҳар йили фойданинг камида 50% дивидендлар тўлашга йўналтиради.
Акциялар сони чекланган, таклиф 2024 йил 28 октябргача амал қилади.
Акцияларни брокерлар орқали ёки онлайн харид қилишингиз мумкин:
• ipo.e-auksion.uz орқали,
• GoInvest иловаси орқали (ҳозирда Google Play'да мавжуд),
• Jett сервиси (Multicard, Zoomrad, MyUztelecom, DavrMobile 2.0 иловаларида), ёки app.jett.uz веб терминали орқали.
👉 Батафсил: www.xalqchilipo.uz
Реклама
AVO bank рақамли хавфсизлик мавзусида мижозлар учун видео қўлланмалар чиқарди
Банкнинг қарийб 5 миллион марта кўрилган рус ва ўзбек тилларидаги видеолари интернет фирибгарликларнинг энг кенг тарқалган усулларини ёритиб бериб, ундан сақланиш йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Жумладан:
Фишинг — бунда фирибгарлар шахсий маълумотларингизни қўлга киритиш мақсадида ўзларини ишончли шахслар, масалан, банк ёки машҳур компанияларнинг ходимлари сифатида таништиради. Улар, маълумотларингизни тақдим этишингиз учун сохта хатлар ва СМС хабарлар юборади ёки қалбаки веб-сайтлар яратади.
Зарарли иловалар — маълумотларни ўғирлаш, ҳаракатларингизни назорат қилиш ёки вирусларни тарқатиш учун қурилмангизга ўрнатиладиган дастурлар. Банк, уларни қандай аниқлаш ва алданиб қолмаслик йўлларини айтиб берган.
Дипфейклар — бу сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилган овозлар ва фотосуратлар. Яъни, бу орқали сизга бир инсон, масалан, яқинларингиз номидан сохта хабарлар юборилади. Бу эса мижозларни дезинформация ёки шантаж қилиш учун қўлланилиши мумкин.
Барча видеолар банкнинг Инстаграм саҳифасига жойланган.
Instagram | Telegram | Facebook avobank">| YouTube | Website
Реклама
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Ахмедов Дилшод Турсункулович “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Д.Ахмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 4 нафари касалхонага ётқизилган. Улар Россиядан қайтаётган бўлган.
Читать полностью…Корзинка «Янада арзон нарх» дастури доирасида 250 дан ортиқ товарларни арзонроқ нархда таклиф этади
🛒 Тармоқ супермаркетлари меҳмони бўлар экансиз, кундалик товарлар савати учун арзон нархларга ишонч ҳосил қилаверинг. Корзинка бозордаги нархларни кузатиб боради ва улар орасидан аълоларини белгилайди.
«Янада арзон нарх — кундалик харидларга янада арзон нархлар!» — бу вақт билан чекланган акция эмас, балки нарх шакллантириш стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам керакли барчасини унумли нархда олиш учун харидларингизни режалаш ва Корзинкага келавериш мумкин. Нархларни кўздан кечириш учун каталогга ўтинг ёки Тошкент бўйлаб етказмани уйингизга Korzinka Go иловаси орқали буюртма қилинг.
Нархлар эълон чиққан пайтда амалда. Баъзи ҳудудларда нархлар арзон бўлиши мумкин.
App | Telegram-бот | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков ҳудуд қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
У жорий йил бошида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Куз фаслини хуш кайфиятда, ажойиб харидлар билан ўтказишга нима дейсиз?
Ушбу октябрь «Flymart»дан «Кайфиятни янгиланг!» акцияси туфайли чинакамига ёрқин мавсумга айланади.
«Flymart» маркетплейси ўз мижозларига 1 октябрьдан 31 октябрьга қадар маълум маҳсулотларни 50% гача чегирмалар билан таклиф этмоқда!
Сизни нима кутмоқда?
Сиз бутун ой давомида замонавий смартфонлардан тортиб, уй жиҳозлари ва спорт анжомларигача бўлган жуда кўп тоифадаги маҳсулотларни ажойиб нархларда харид қила оласиз.
«Flymart»да сиз:
50% гача чегирмалар асосидаги эксклюзив маҳсулотларни топасиз!
Ўзингиз ва яқинларингизни ёқимли харидлар билан хурсанд қила оласиз!
Акциядаги маҳсулотлар сони чекланган – сотилиб кетишидан олдин улгуриб қолинг!
Акциядаги маҳсулотлар: Flymart
Web-sayt | Instagram | Facebook | Telegram
Реклама
Тошкент шаҳар Бобур кўчасининг Сеул кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган қисми 16 октябрдан 15 ноябргача транспорт ҳаракати қисман чекланади.
Бу ерда 110 кВ юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бажарилади. Шу сабабли иккита полоса ёпилади, ҳаракат қолган иккита полосага йўналтирилади.
Тошкентда тирбандлик, қатор туманларда эса электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Читать полностью…