davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

2024-2025 ўқув йилида талаба бўлишни мақсад қилган абитуриентлар диққатига!

🤩 ЗАРМЕД Университети талабаларга сифатли таълим олиши учун кенг кўламли имкониятлар ва афзалликларни тақдим этади.

Университетимизда замонавий ва талабгир бўлган 17 дан ортиқ йўналишларда кундузги ва сиртқи таълим шаклида таҳсил олишингиз, халқаро қўшма таълим дастурлари орқали хорижда таълим олиб 2 та дипломга эга бўлишингиз мумкин. 🔥

Агар сизда ДТМ имтиҳон натижаси бўлса, имтиҳонсиз талаба бўлишингиз мумкин.

💯 Бундан ташқари, контракт тўловини 1-октябргача 100% амалга оширсангиз, 10% чегирмага эга бўласиз.

Келажагингизни биз билан бирга қуринг, ҳозироқ ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг

👉 Рўйхатдан ўтиш

📞 Мурожаат учун:
+998 65 505-70-70 (Бухоро кампуси)
+998 55 704-70-70 (Самарқанд кампуси)

Реклама

Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram

Читать полностью…

davletovuz

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашибди.

Учрашув давомида икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Маркировкалаш назорати кучайтирилади

Ҳукуматнинг “Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 сентябрга қадар алкогол, тамаки ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субектларининг “Асл белгиси” миллий ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировкалаш талабларига риоя этилаётганлигини назоратга олинади;

➖Рақобат қўмитаси онлайн назорат-касса машиналари нархлари сунъий ошиб кетишининг олдини олади;

➖маркетплейслар учун маркировка қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

➖2026 йил 1 августга қадар қалбаки рақамли маркировкаланган ва/ёки контрафакт маҳсулотларни импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилувчи субектларга нисбатан мазкур маҳсулотларни мусодара қилган ҳолда, жиноий жавобгарликка тортиш нормаларини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

➖2024 йил 1 ноябрга қадар рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларнинг улгуржи савдосини фақат нақд пулсиз шаклда сотиш талабини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

➖2024 йил 1 декабрга қадар “Савдо тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Читать полностью…

davletovuz

Реновация учун ҳудудлар “аҳоли мурожаатлари асосида” танлаб олинган - Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт маъмурияти қоқ тунда реновация бўйича расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, Тошкентда қурилган уйларнинг фойдаланиш муддати 50 йилга мўлжалланган, аксарият ҳолларда капитал таъмирлаш имконияти йўқ, фойдаланиш муддати тугамоқда.

“Вазиятни холисона баҳоласак, ушбу уйларни ҳозирги ҳолатида фойдаланишда қолдириш муқаррар равишда пойтахтда авариявий уй-жойларининг оммавий пайдо бўлишига олиб келади” дейилади муносабатда.

Оммавий ахборот воситаларида тилга олинган ҳудудлар маҳаллий “аҳоли мурожаатлари асосида таклиф этилган ва режа тузилган”.

Дастлабки таҳлили уларнинг юқоридаги шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермаслигини тасдиқлаган.

“Биз лойиҳани амалга ошириш механизмини мамнуният билан эълон қиламиз, чунки у жуда соддалаштирилган ва биз уни кейинги хабарларимизда батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламиз”, дейилади хабарда.

Читать полностью…

davletovuz

Рақобатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди:

➖тадбиркорлик субъектларининг бозорларга эркин киришини қийинлаштирувчи норматив-ҳуқуқий моддалар ва ортиқча талаблар бекор қилинади.

➖ Рухсат берувчи жараёнлар ва лицензиялар жавобгарликни мажбурий суғурталаш билан алмаштирилади.

➖Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади.

➖ Рақобатни чекловчи индивидуал хусусиятга эга давлат ёрдами, шу жумладан, эксклюзив ҳуқуқ, имтиёз, преференция ва енгилликлар бекор қилинади.

➖Рақобатга қарши келишув ва хатти-ҳаракатлар, тил бириктириш ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этган шахсларни ошкор этмаслик ва мукофотлаш тизими жорий этилади.

➖энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади.

Читать полностью…

davletovuz

Республика ҳудудларига навбатдаги иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 6—7 август кунлари шимол, Бухоро- Навоий вилоятлари ҳамда бепоён чўлларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кейинроқ 8 август кунига келиб, жанубий вилоятларда ҳаво харорати максимуми +45 даражага, водийда эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро Нордик Университети ва “UzReport” ахборот агентлиги ўзаро ҳамкорликда “UzReport журналистика, медиа ва коммуникациялар академияси”ни ташкил қилди.

Ушбу янги ташкил қилинган Академияда “Журналистика” таълим йўналиши (бакалавриат) ва мутахассислиги (магистратура) бўйича дуал таълим шаклда журналистика соҳасида энг янги инновациялар, холис, тезкор ва креатив нуқтаи назар, профессионал билим ва кўникмаларга эга кадрлар, етук мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.

Мазкур таълим йўналиши ва мутахассисликларга ҳужжат топширган абитуриентларни саралаб олиш жараёни икки босқичдан иборат бўлади: биринчи босқич – тест шаклида (Она тили ва адабиёти, тарих фанларидан) ва иккинчи босқич – оғзаки ва ёзма иш шаклида бўлиб ўтади.
Академияда ўқиш даврида талабаларга қуйидаги имкониятлар берилади:
- ўқиш давомида параллел равишда даромад топиш имкониятини яратиш: “UzReport TV”, “FTV” телеканаллари, www.uzreport.news ахборот порталида мухбир, муҳаррир, тасвирчи, PR-менежер, видеомонтаж устаси, сухандон, ижтимоий тармоқларда SMM мутахассиси сифатида ишлаш;
- бир пайтнинг ўзида дуал таълим асосида академик таълим ва “UzReport” ахборот агентлигида амалий билим олади.

Читать полностью…

davletovuz

🇰🇿🇺🇿 Қозоғистон Президенти Остонада Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди

✔️ Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

✔️ Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларига тўхталиб ўтган Қосим-Жомарт Тоқаев президент администрациялари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш орқали юқори даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

✔️ Ахборот-мафкуравий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида, шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

✔️ Президент Остонада “Заковат” халқаро интеллектуал ўйини ўтказилишни қўллаб-қувватлади ва бундай тадбирлар халқларимиз ўртасида маданий яқинлашувда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

28 нафар ўзбекистонлик немис тили мутахассислари Германияга юборилди

Малака оширишга юборилган номзодлар Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ва немис ҳамкорлари томонидан республика бўйлаб саралаб олинган.

Сараланган ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германияда малака ошириб қайтгач, мамлакат ёшларини немис тилига ўқитиб, уларнинг тил кўникмаларини оширишга ва немис тилини ўқитиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Чет тилини ўрганишда, албатта, ана ўша тилнинг ватанига бориб малакa орттириш жуда муҳим. Бу ташаббус соҳада катта натижаларни беришига ишонаман.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳасанбой Дўсматов - финалда

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистон Заковат интеллектуал ўйинига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева хабар берди.

Читать полностью…

davletovuz

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.

Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ookla® Ўзбекистондаги энг яхши мобил интернетга эга мобил операторни маълум қилди

Компания Ўзбекистондаги энг тезкор интернетни аниқлаш учун Speedtest иловасида ўтказила бошланган 500 000 дан ортиқ тест натижаларини солиштирди. Натижалар Ucell’нинг ушбу рейтингдаги етакчи мақомини сўзсиз тасдиқлади.

Ўртача юклаб олиш тезлиги 43,91 Мбит/с, юклаш тезлиги – 13,32 Мбит/с ни ташкил этди, бу эса компанияга 70,30 баллни тўплаш имконини берди.
Шунингдек, Ucell кўрсатган натижа энг тезкор мобил интернетга эга умумжаҳон рейтингида Ўзбекистоннинг 107-ўриндан 77-ўринга силжишига хизмат қилди.

Ucell йирик шаҳарлар ва сайёҳлик марказларида бешинчи авлод 5G мобил қамров зоналарини доимий равишда кенгайтирмоқда. Сифатли овозли хабар ва видео алоқа, интернетнинг ишончли ишлашини таъминлайдиган юқори тезликдаги 4G LTE таянч станцияларини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 миллиондан ортиқ абонентлар ушбу телеком операторини афзал кўришмоқда.

Ookla® томонидан 2024-йилнинг 1-2-чораги учун Speedtest Intelligence® маълумотлари таҳлили асосида. Ookla товар белгиларидан лицензия асосида фойдаланилади ва муаллифнинг рухсати билан қайта нашр этилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистондан чиқмасдан иккита диплом олинг

ЗАРМЕД университети дунёнинг ТОП-1000 та университетлари қаторидан жой олган Томск давлат университети билан қўшма таълим дастури бошланганини эълон қилади.

Сиз Ўзбекистонда барча 4 йиллик таълимни ўтказасиз, Самарқанд ва Бухородаги ЗАРМЕД кампусларига ташриф буюрасиз.

2 та дипломини қўлга киритиб, Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам муваффақиятли мартаба имкониятини сезиларли даражада оширасиз.

Нафақат Россия, балки Жанубий Корея ва Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳам қўшма дастурларимиз бор.

Кириш имтиҳонлари 5-6 ва 19-20 август кунлари ЗАРМЕД университетининг Самарқанд ва Бухоро кампусларида бўлиб ўтади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Шартномани 1-октябргача тўлиқ тўласангиз 10% чегирма оласиз

☎️ Мурожаат учун:
+998 (88) 711-90-90
+998 (88) 932-90-90

Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси 0,5%га туширилди - Марказий банк

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодий ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни қайтариш ёки жорий қилишга уриниш яхши оқибатларга олиб келмайди. Соҳада самарадорликка эришишнинг бошқа механизмлари устида бош қотириш лозим. Бутун саъй-ҳаракатлар фақат “тор” маркировкалаш мақсадига эришиш ёки идоравий манфаатларни қаноатлантиришга қаратилмаслиги керак.

Читать полностью…

davletovuz

Талабаларнинг контрактларини тўлайдиган ака-укалар, опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини бериш таклиф этилмоқда. Тегишли қонунчилик таклифи омбудсман томонидан ишлаб чиқилган. Парламент қуйи палатаси мазкур таклифни бюджет даромадларига дахлдор бўлгани учун ҳукуматга юборади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун 30% чегирма эълон қилди

Чегирмадан 31 августдан 3 сентябргача бўлган маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш мумкин.

Чегирмали чипталар сотуви 6 августдан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ҳукумати Урганч халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилди.

Ғолиб оператор маҳаллий ва хорижий йўловчиларга хизмат кўрсатадиган янги терминал, юк ва маъмурий терминаллар қуриши, учиш-қўниш йўлагини барпо этиши ва бошқа ишларни амалга ошириши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

«Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонлик билимдонлар Остонада бўлиб ўтадиган Заковат Халқаро ўйинида жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди.

Читать полностью…

davletovuz

Лазизбек Муллажонов ҳам финалда!

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистон Осиёнинг энг кучли билимдонларини ўзида жамламоқда. Остона Заковатнинг йирик халқаро турнирига мезбонлик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Баракалла, Алишер! Яна битта бронза!

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори билан айрим туманларда реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудлар белгиланди:

➖Мирзо Улуғбек туманида 26,71 гектар;

➖Сергели туманида 35,15 гектар;

➖Шайхонтоҳур туманида 36,82 гектар;

➖Чилонзор туманида 5 гектар;

➖Яшнобод туманида 54,67 гектар;

➖Яккасарой туманида 13 гектар.

Қарорга кўра, ушбу ҳудудларда маданий мерос объектлари рўйхати, бузиладиган ёки таъмирланадиган турар ва нотураржойлар хатловдан ўтказилади. Реновация лойиҳасини амалга ошириш учун инвесторларни тан олиш мақсадида эълон берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ургенч халқаро аэропорти таъмирлашдан сўнг вақтлироқ, аниқроғи 5 август куни очилади.

Аввалроқ аэропорт таъмирлаш ишларидан сўнг 7 август куни ишга тушиши маълум қилинган эди.

Читать полностью…

davletovuz

1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди.

Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Читать полностью…
Подписаться на канал