davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Click орқали оилангиз ичида комиссия ва чекловларсиз пул ўтказинг

Турмуш ўртоғингизни, ота-онангизни, фарзандларингизни, ака-укаларингизни Click Up иловасидаги “Менинг оилам” хизматига қўшинг ва хоҳлаганча комиссиясиз пул ўтказинг.

👉Click Up’ни юклаб олиш👈

👉Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Давлат раҳбарининг мазкур топшириқни беришидан англаш мумкинки, ушбу маблағлар ортидан инфратузилма ривожлантирилади. Яъни, туманлардаги шаффоф, ўз ишини тўғри қиладиган тадбиркор ходимига "кэш" эмас, расмий маош бериш орқали даромад солиғи тўласа фақат ва фақат ўзи яшайдиган ҳудудга фойда келтирган бўлади.

Йиллаб гапириб келинадиган чекка ҳудудлардаги мактаблар таъмирланиши, боғчалар қурилиши, йўлларнинг сифати яхшиланиши учун қўшимча ресурс пайдо бўлади. Бундан эса ютадиган эса фақат халқ, тадбиркорнинг шаффоф ишлаши бунга сабабчи бўлиб қолади, деб умид қилиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди. 

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда тиббиётга ихтисослашган биринчи телеканал иш бошлади

Shifo TV” – Ўзбекистонда тиббиёт ва табобат ҳақидаги биринчи махсус канал бўлиб, унда асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, касалликларнинг олдини олиш, даволаш бўйича махсус кўрсатувлар, ток-шоулар ва медицинага оид кино ҳамда сериаллар эфирга узатилади. Телеканалда, шунингдек, шифокор ва табиблар, соҳа мутахассислари билан эксклюзив интервюлар, томошабинлардан йўлланган қизиқарли ҳамда керакли саволларга манфаатли жавоблар берилиши режалаштирилган.

Айни вақтда телеканал онлайн режимда www.shifotv.uz веб-сайти орқали ҳамда “Biz Media” (www.bizmedia.uz) платформасида бепул намойиш этилмоқда. Яқин орада ушбу канални iTV, MediaBay, AllPlay, Cinerama, TV Com, Beeline TV каби ОТТ-платформалардан ҳам топиш мумкин бўлади.

Shifo TV” – профессионал ва ишончли.
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Депутат Одилжон Тожиев Алишер Қодировнинг ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклаш зарурлигига шама қилинган постига муносабат билдирди.

“Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап.

Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман”, деб ёзади депутат ва ўз аргументларини келтиради.

Депутатнинг фикрича, давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ. Яшаш бу табиий ҳуқуқ!

“Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак” деб якунлайди ўз постини депутат.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовдан ёшларга тавсия: математикани ўқинг.

Энг зўр математика факультетлари Ўзбекистон Миллий университети ва Янги Ўзбекистон университетида.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 августидан электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев маълум қилишича, ҳозирда мазкур тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий этилган.

Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар мавжуд бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача онлайн-NKT ва электрон чеклар суммаларини таҳрирлашга рухсат берди.

Читать полностью…

davletovuz

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди

Абдуллаев Фарход Равшанович – “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди.

Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.

Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.

Фарҳод Абдуллаев 2019 йилда Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Депутат, “Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодировнинг телеграм каналидаги постдан англашилишича, ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатлар ҳам ташқи аудитдан ўтказилади

Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда.

Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.

Читать полностью…

davletovuz

Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатнов йўлга қўйилади.

Читать полностью…

davletovuz

“Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақом бериш бўйича қўшни Қирғизистон билан музокаралар олиб борилмоқда.

Агар масала ижобий ҳал этилса, қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига Ўш орқали айланиб келишга ҳожат қолмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Келгуси йили Фарғона вилоятидаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Президент туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топшириғини берди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳридаги “Allianse Motors” МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, пулини олиб, бир неча ўнлаб одамларни алдаб келмоқда, машиналарни вақтида келтириб бермаган.

Айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилмоқда.

Kun.uz

Читать полностью…

davletovuz

“Андижон биокимё заводи” АЖ устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялари 101,3 млрд.сўмга “Jasmin Gold Group” МЧЖга сотилди.

2023 йилда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан 1 млн дал спирт ишлаб чиқарилган бўлиб, соф фойдаси 10,1 млрд сўмни, соф активлари 71,5 млрд сўмни ва жами мажбуриятлари 17,3 млрд сўмни ташкил қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев фарғоналиклар билан

Читать полностью…

davletovuz

Прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган «Бахти Ташкентский» (Бахтиёр Қудратуллаев)га 20 йил, унинг ўғилларига нисбатан эса 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради.

Читать полностью…

davletovuz

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳа устав капиталидаги Ўзбекистон ҳукумати улушининг бир қисмини шакллантириш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг етти йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга 5% ставкада 255 млн долларлик кредити босқичма-босқич ажратилади. Жумладан, 2024 йилда 14 млн доллар берилади - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Асакабанк балансидаги ижтимоий соҳа объектларини сотувга чиқарди

Асакабанк Ўзбекистон бўйлаб балансидаги мол-мулкларини сотувга чиқармоқда. Қуйида маданият, соғлиқни сақлаш ва таълимга оид мол-мулкларнинг рўйхати, нархлари ва тўлов шакли билан танишиш мумкин.

➖Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси 795 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

➖Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

➖Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика, даволаш, соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

➖Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган тиббиёт асбоб-ускуналари 1 млрд 101 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Асакабанк балансидаги сотувга қўйилган бошқа мол-мулклар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтиш таклиф этилмоқда

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тақдим этилган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимотида келтириб ўтилди. Бу дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.

Читать полностью…

davletovuz

ARTON компанияси Хоразм вилоятида ўзининг иккинчи автоклавланган газоблок ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширмоқда. Қайд этилишича, янги завод 2025 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади ва Хоразм, Бухоро вилоятларидан ташқари, Қорақалпоғистон учун ҳам маҳсулот етказиб бериш имконига эга бўлади. Янги заводнинг қуввати 300 минг куб метр, киритилган инвестициялар ҳажми 12,5 миллион АҚШ долларига тенг.

Компания 2025 йил охиригача Андижон шаҳрида ҳам ўзининг учинчи газоблок ишлаб чиқарувчи заводини қурмоқчи. Бу заводнинг қуввати йилига 650 минг куб метр бўлиши айтилмоқда. Компания биринчи газоблок заводини 2019 йилда Оҳангаронда ишга туширган эди.
Tel: (+998) 71–200–20–06
Sayt | Instagram | Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади - ҳукумат қарори

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов BYD компанияси билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Фуқароларнинг банк ҳисоб рақамларидан 189 млрд. сўмни ўғирламоқчи бўлган кибержиноятчилар қўлга олинди

Бир гуруҳ шахслар банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.

Улар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди.

Читать полностью…
Подписаться на канал