Ўзбекистонда Biz.Media иловаси ишга тушди. Контентлари тўлиқ давлат тилида
Biz.Media платформасида барча контентлар (кино, сериал ва мултфильмлар) оила даврасида кўриш учун мўлжалланган бўлиб, ҳар қандай ортиқча саҳналардан холи.
Унда бошқа платформаларда топилмайдиган сериал ва фильмларни тўлиқ давлат тили — ўзбек тилида, профессионал дубляж талқинида, 5 та қурилмада томоша қилиш мумкин. Платформада 70 дан ортиқ телеканаллар ҳам бор.
Biz.Media 1 февралдан 20 мартга қадар конкурс эълон қилмоқда. Унда қатнашиб, iPhone 15, Play Station 5 ва аёллар учун Dyson ҳамда хорижда дам олиш йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш мумкин. Бунинг учун Play Market ёки App Store’дан иловани юклаб олиш ва бир йиллик обунани атиги 240 000 сўм эвазига сотиб олиш кифоя. Батафсил.
Ўзбек тилида cара ва сифатли контентларни, энг сўнгги маҳаллий ва хорижий кино ҳамда сериалларни, 70дан ортиқ телеканалларни йил давомида маза қилиб айнан Biz.Media платформасида томоша қилинг ва ажойиб совғаларни қўлга киритинг.
Иловани юклаб олинг:
Play Market | App Store | Реклама
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 компаниясини сотганини маълум қилди.
Читать полностью…Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Жуалин тумани, Нурликент қишлоғи яқинидаги «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 567 километрида 26 та автотранспорт воситаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган.
🔹Туронбанкдан 300 миллион сўмгача микрокредит!
➖Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга қулай шартларда.
➖Ортиқча бошланғич тўловсиз 3 йилгача бўлган муддатга.
☑️ Бизнесга биринчи қадамни Туронбанк билан ташланг!
Марказ ва офислар манзиллари: www.turonbank.uz
Алоқа маркази: 1220
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube | Реклама
Энди “Ташаббусли бюджет”да бир киши фақат бир марта овоз бера олади
Эртагадан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. 1-мавсум учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда.
Ҳар битта ташаббус учун максимум 1 млрд 360 млн сўм маблағ сўраш мумкин.
Жорий йилдан бошлаб энг катта янгилик — бу овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.
Яъни энди номида нечта сим-картаси бўлишидан қатъи назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади.
Шунингдек, бундан буён “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда.
Полковник Тимур Камалатдинович Исмоилов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У бунга қадар ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Айни пайтда эртадан жорий этилаётган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ва Президент ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Қосимовлар иштирок этмоқда.
Тадбирни онлайн кузатиб боринг.
2024 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади - фармон лойиҳаси
Читать полностью…Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда:
“…Ўтган йиллар давомида автомобиллар учун олдиндан тўловларни амалга оширган, бироқ белгиланган муддатда автомобиль етказиб берилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги ҳолати бўйича 2000 га яқин мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми “UMID AVTO COMPANIES” МЧЖ, “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ va “IMKON AVTO” МЧЖ, “MEGA AUTO LIZING” МЧЖ, “AVTO 60-OY” МЧЖ, “AVTOHAMKOR 0 FOIZ” МЧЖ ва бошқа корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) каби ҳолатларга йўл қўймоқда.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Umid auto leasing”, «Umid lizing Tashkent”, «Umid auto”, «Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», “Samo Rimmax Avto”, «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Бироқ, бугунги кунда ушбу каби корхоналар мансабдор шахслари томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан пул маблағларини жалб қилиш каби ҳуқуқбузарликларни давом эттирмоқда ҳамда улар фаолияти устидан истеъмолчилардан кўплаб шикоят аризалари келиб тушмоқда.
Қолаверса, “Авто 60-ой” ва “Автоҳамкор 0 фоиз” каби аҳолини миллардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлсада, айрим фуқароларимиз хамон бундай фирмалар алдовига ишонмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш (имзолаш) ва уларга пул тўлашдан аввал шартнома шартлари билан яхшилаб танишинг, унда тўловларнинг талаблари ва муаммоли вазиятларда унинг қайтариб олиш муддати ва шартлари билан тўлиқ танишиб чиқинг, фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текширинг, ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонманг”.
Манба
Полковник Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
А.Исмоилов бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Лондонга бепул таълим саёҳатини қўлга киритмоқчи бўлганлар учун
"Ибрат фарзандлари" ташкил этаётган Ibrat Academy марафони бошланишига ҳам 2 кун қолди. Марафон учун рўйхатдан ўтиш 31 январь соат 23:59гача давом этади.
Марафон имтиҳонлари 2 босқичда бўлиб ўтади:
1. “Ibrat Academy” иловаси орқали инглиз тили кўникмалари 1-15 февраль кунлари AI (сунъий идрок) ёрдамида инсон омили иштирокисиз текширилади.
2. AI саралаган 100 нафар иштирокчи махсус Mock IELTS имтиҳонини топширади.
Энг кучли етти нафар иштирокчи Лондонга 7 кунлик таълим саёҳати имконини қўлга киритади. Иккинчи босқичда 7 ва ундан ортиқ балл тўплаганларнинг ҳар бирига 1 млн. сўм пул мукофоти тақдим этилади.
🏆 Ҳозироқ иловани юклаб олинг
➡️ Ҳавола — iOS
➡️ Ҳавола — Android
Бу ердан марафон ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Реклама
Oʻzbekistonlik.Students лойиҳасининг 4 эпизоди суратга олинди
Ўзбекистон ёшларига мотивация беришда давом этиб келаётган, Uzbekistan's Club жамоаси томонидан суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Students лойиҳасининг 4 эпизодини суратга олиш ишлари якунланди ва Uzbekistan's Club расмий YouTube каналига жойланди. Бемалол кириб томоша қилишингиз мумкин.
4 эпизод қаҳрамонлари Anglia Ruskin University талабаси Шаҳризода Нормуҳаммадий ва London Nortumbria University талабаси Олимжон Ғуломовлар бўлибди. Шу билан Uzbekistan's Club жамоасининг ҳам Буюк Британиядаги сафари ўз ниҳоясига етди. Кейинги манзил — Америка Қўшма Штатлари.
Шунингдек, жамоа лойиҳани қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Ёшлар ишлари агентлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Лойиҳа ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети. Лойиҳа қаноти — «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси.
Савдо-саноат палатаси томонидан йўлга қўйилган "Тадбиркорлик – тақдиримда" кўрсатувининг навбатдаги сони "RUNAMTEX" корхонаси директори Маҳфуза Гюмюш фаолиятига бағишланибди.
7 йил бурун муҳожир бўлган ўзбек аёли бугунги кунда иккита инвестицион лойиҳани амалга ошириб, минглаб хотин-қизларни иш билан таъминлашга эришган. Гюмюш 2022 йилда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони, 2023 йилда эса "Шуҳрат" медали билан мукофотланган.
"Интилиш, ташаббус ва қўллаб-қувватлов мамлакат иқтисодиётида ўз ўрнига эга салоҳиятли корхоналар сонини оширмоқда. Ишлаб чиқариш тури ва қамрови ҳам шунга мос пропорцияда", – дейди у.
“Трастбанк”дан энди пластик карталарни очиш БЕПУЛ
Жорий йилда “Трастбанк” ўзининг 30 йиллигини нишонлайди. Банк юбилейи арафасида мижозларга қатор янгиликларни ҳозирлаб қўйган.
Жумладан, энди Банк миллий валютадаги (“UzCard”, “HUMO”) ва “MasterCard” халқаро тўлов карталарини бепул эмиссия қилиб беради. Яъни Сиз “Трастбанк”дан ушбу карталарни текинга оласиз. Ҳозироқ банк филиалларига ташриф буюринг ёки расмий веб-сайт орқали онлайн буюртма қилинг.
Айтганча, “MasterCard” картасини очиб, 10$ сарфланг ва акция иштирокчисига айланинг. Бош соврин - “Chevrolet Tracker” автомобили!
Алоқа маркази: 1287
Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: @trustbankuz
Реклама
Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
Мазкур туманларда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган, туман ҳокимлари режа ҳам қилмаган.
Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан:
➖нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;
➖нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
➖2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашди
Музокараларда чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани суди раиси 2000 доллар пора олган пайтда қўлга олинган. Олий суд пленуми қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш учун санкция берган.
Читать полностью…Ucell янги абонентлари учун аъло таклиф
2024 йил 1 февралдан «Доимий 40», «Доимий 55», «Янги Доимий 70», «Доимий 100», «Доимий 150» ҳамда «Старт 35» тариф режаларига янги уланишда барча йўналишлар учун ойлик интернет-трафик лимити уланишдан кейинги биринчи ойда икки карра кўпайтириб берилади.
Акция амал қилиш муддати: 01.02.2024 й.дан 29.02.2024 й.гача.
9 000 000 абонент танловига қўшилинг.
Батафсил: www.ucell.uz/3krv
Реклама
Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади. Бунда биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали аҳолига намуна кўрсатиб бориши керак бўлади - фармон лойиҳаси
Читать полностью…Янги ўзбек кинокомедияси суратга олинди
Юртимиз кинотеатрларида намойиш этилиб келинаётган «Эсимда йўқ» комедиясида ўзбек киноси дарғалари ва таниқли ёш актёр ва актрисалар биргаликда роль ижро этишган. Фильм оилавий комедия ҳисобланади ва уни бемалол яқинлар ва оила даврасида томоша қилиш мумкин.
Фильмни қуйидаги кинотеатрларда кўриш мумкин:
Киночилар уйи (Panorama);
Юлдуз Cинема (Premier Hall);
Compassmall.
Instagram | Реклама
Ҳукумат янги цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилишни режалаштирмоқда, мавжуд 47 та заводнинг 23 таси ҳозирда фаолиятини тўхтатган, қолган заводларнинг 90%ида ҳам экологик талаб бузилаётгани аниқланган.
Читать полностью…«Ўзагросуғурта» лойиҳаси: ҳудудлардаги етакчи олимлар маърузалари тингланади
«Ўзагросуғурта» AЖ томонидан ходимлар малакасини ошириш ҳамда ҳудудларда фаолият юритаётган молия йўналишидаги етакчи илмий-тадқиқотчилар, иқтисодчи профессор-олимларнинг илмий ва инновацион таклифларини соҳага татбиқ этиш мақсадида йил давомида мунтазам равишда ўқув-семинарлар ташкил этиб борилиши йўлга қўйилмоқда.
Айни шу лойиҳа доирасида Жамиятда «Суғурта иши ташкил этилиши ва ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Навоий давлат педагогика институти профессори, иқтисод фанлари доктори Нодира Муродова суғурта иши ташкил этилиши ва унинг ҳуқуқий асослари мавзусида маъруза қилди.
Жамият Бошқаруви департамент ва бошқармалар мутахассислари, видеоконференсалоқа орқали ҳудудий филиаллар масъул ходимлари иштирок этган тадбирда суғуртанинг келиб чиқиш тарихи, тараққиёт босқчилари, бугунги кунда мамлакатимизда ушбу соҳанинг аҳамияти, тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумот берилди.
Реклама
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ акциядорларининг қарорига кўра, Одилбек Исаков банк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, банк кузатув кенгашининг аввалги раиси Азиз Воитов ҳамда кенгаш аъзоси, молия вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Султонов ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2022 йил февралдан буён шу лавозимда ишлаган Холмирза Ниёзов ўрнида иш бошлади.
Алимбеков 2021 йил январидан буён Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.
Ўзгидрометнинг ёзишича, мамлакатнинг асосий қисмида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан Тошкент вилояти ва водийдан ташқари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5, шимолда −10…−15, кундузи −3…+5 даража бўлади.
Читать полностью…Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев:
Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт.
Бунда жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак.
Ҳудудларда, айниқса, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ноқонуний автомобиллар учун тўхташ жойлари қилиб, “блокатор”лар ўрнатиш авж олмоқда - президент
Читать полностью…