Қайси ҳуқуқбузарликлар учун балл жорий қилинмоқда?
Кеча депутатларимиз қабул қилган қонунга кўра, 13 та ҳуқуқбузарлик бўйича балл тизими жорий қилинади. У ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига қараб, 0,5 баллдан 2 баллгача бўлади.
1. 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 3-5-қисм.
2. 126-модда. Тонировка.
3. 127-модда. Товуш ва ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. Биринчи қисм.
4. 128-модда. Йўл белгилари ва бошқа қоидалар.
5. 128-3-модда. Тезлик талабларига амал қилмаслик.
6. 128-4-модда. Қизил чироққа бўйсунмаслик.
7. 128-5-модда. Халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш.
8. 128-6-модда. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш.
9. 128-7-модда. Одам ташиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
10. 128-8-модда. Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
11. 129-модда. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш.
12. 130-модда. Темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш.
13. 137-модда. ЙТҲ жойидан кетиб қолиш. Биринчи қисм.
Ушбу моддалар бўйича баллар миқдорини ҳукумат тасдиқлайди. Баллар юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида ҳисоблаб борилади. 12 баллдан ошиб кетгандан сўнг маъмурий жазони жиноят ишлари бўйича туман/шаҳар суди тайинлайди. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш тарифлари ошди.
Читать полностью…Уч ўқиш — очиқликка бир тарсаки
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муҳим қонуннинг ичида — ўзлари учун керакли нормани ҳам тиқиб кетишган. Ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб интернет орқали тарқатилиши маъмурий, ҳатто 15 суткагача қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлиши ҳақидаги норма киритилган.
Депутатлар ҳақорат қисмини чиқариб ташлашди, лекин обрўсизлантиришни қолдиришди. Очиқликка, мамлакатдаги трендга қарши қаратилган норма.
Лекин кўриниб турибдики, Ички ишлар органлари ўзларини ҳимоялаб олишмоқда. Ҳимоялаганда ҳам қаттироқ жазо сўрашмоқда. Бу норма чиқарилиши керак. Шундоқ ҳам нотўғри ахборот тарқатганни, дарҳол топиб, узр сўраттириб, жазолашмоқда.
Қонун учала ўқишда ҳам қабул қилинди ва сенатга юборилди. Муҳокамаларни тўлиқ кўриш мумкин. https://www.youtube.com/watch?v=4MdWP92g1QE
Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, текширувдан ўтишдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда. Бу депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонунда кўзда тутилмоқда. Амалда бунинг учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
Читать полностью…Ва ниҳоят
Транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида муҳокама қилинмоқда. Яъни, ушбу норма билан ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Мазкур тартибга мувофиқ, ҳайдовчи бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ ҳуқуқбузурликларни содир этиш йўли билан белгиланган миқдордаги жарима балларини тўплаган тақдирда унга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўшимча жазо сифатида қўлланиши белгиланмоқда.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқариш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.
Дарс жараёнлари 2024 йил 8 январь, душанба кунидан бошланади.
Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм қилиб белгиланди.
Яхши хабар
Сирдарё вилоятида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди. Энергетика тизимида жорий йилнинг энг яхши хабари шу бўлса керак.
Станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.
Ваъда беришларича, жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВтга чиқарилади.
Олмазор туманининг аксарият қисми яна электр таъминотидан узилган. Яна “Сағбон” подстанцияси.
Читать полностью…Рейдчи беклар
Янгийўл тумани беги рейдчи экан. Араққа қарши уруш эълон қилибди. Бир кечада бир дунё қонунбузарликларни топибди.
Августда тадбиркорни сизлаб, ноябрда уларнинг уйини куйдирадиган тизим. Буни интернетга жойлаб мақтанадиган валломат. Бировнинг мулкига хонлардек кириб-чиқишини қаранг. Ким рухсат берди?
Ҳозир вилоят ҳокими Янгийўл тумани ҳокими биносига тўсатдан кириб, рейд қилса, у ерда мингта қонунбузарлик топиши мумкин. Гап рейдни ким ўтказиши-да!
Ёввойи ёндашув. Тадбиркорларни стрессга соладиган муҳитни яратмаслик керак. Ҳамма нарса қонун доирасида бўлиши керак, кичкина феодалнинг хоҳишига қараб эмас.
Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетган. Санитария-эпидемиология қўмитаси хабарида айтилишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги 240 ўриннинг 235 таси банд. Бешкапа болалар сиҳатгоҳида 20 нафар бола даволанмоқда.
Хабарда айтилишича, 255 бемордан 62%и 1 ёшгача, 25%и 1-3 ёшдаги болалар. 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
Ижтимоий тармоқларда касалхоналарга фақат оғир аҳволдаги беморлар олиб қолинмоқда, аҳволи яхши болалар (мутлақ кўпчилиги) уй шароитида даволанмоқда, деб ёзишмоқда.
Фарзандларингизни қизамиққа қарши эмлашни унутманг.
Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи кўтарилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминотининг янги тарифларини тасдиқлади. Унга кўра:
➖ жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм);
➖ юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.
Ушбу тарифлар жори йилнинг 10 декабридан кучга киради.
Фақатгина 24-25-26 ноябрь кунлари AVVA, D'S DAMAT, DERIMOD, PENTI, U.S. Polo Assn., ADL, GREYDER, INSTREET, MADAME COCO дўконларидаги барча маҳсулотларга -50% чегирма амал қилади.
Машҳур турк бренд дўконларида фақатгина 3 кун давомида замонавий буюмларни -50% чегирма билан харид қилишингиз мумкин.
Тўлиқ маълумот учун:
https://clck.ru/36kFX7
Реклама
Машҳур “Сағбон” подстанциясида яна авария. Олмазор туманининг катта қисми электр таъминотидан узилган.
Читать полностью…Open ҳамкорига айланинг ва ўрта чекни илк ойлардан 80% га оширинг!
🏪 Open муддатли тўлов картасини расмийлаштирган мижозларимизга ўз хизмат ва товарларингизни таклиф этинг.
Бунинг учун ҳамкорлик шартномасини тузиш ва транзит ҳисоб рақамини очиш кифоя, қолганини ўз зиммамизга оламиз.
📢 Ҳамкорлар реклама томондан ҳам қўллаб-қувватланади: сайт, илова ва ижтимоий тармоқларда маҳсулотлар тарғиб қилинади, мижозларни жалб қилиш учун акция ва танловлар уюштирилади.
Биз савдойингиз ўсишидан манфаатдормиз. Шу боис ходимларингиз учун мунтазам равишда офлайн тренинглар ва вебинарлар ўтказиб турамиз.
👉 Батафсил opencard.uz сайтида
Реклама
Энди HUMO орқали тўлов қилинганда кафолатланган кешбэклар қайтарилади
Бугун турли тўловларда мижозларни рағбатлантириш мақсадида турли кешбэклар жорий қилиш одатга айланган. Тўлов тизимлари, Солиқ чеклари орқали мижозлар ўзлари қилган тўловларнинг маълум қисмини кешбэк қилиб қайтариб олишади. Эндиликда бу тизим HUMOда ҳам жорий қилинибди. HUMO BONUS содиқлик дастури HUMO миллий карталарининг асосида ташкил этилган кешбэк тизими сифатида тақдим этилади. Яъни HUMO картаси орқали тўланган ҳар бир харид кешбэк билан рағбатлантиради.
HUMO BONUS дастури ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун
Расмий веб-сайт: humobonus.uz
Телеграм: @humobonus
Инстаграм: humobonus
Электрон почта: humobonus@gmail.com
Телефон: +998931115757
Шарахметов Шахрух Шатурғунович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
ЎзА
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектининг ишончлилик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини аниқлаш режалаштирилмоқда. Унда тадбиркорлик субъектининг фаолияти қатор мезонлар бўйича баҳоланади.
Савдо-саноат палатаси ва бизнес-омбудсман унинг ижроси билан шуғулланмоқда. Бу ўзига хос механизм фаол ишлай бошласа, бизнесда ўзига хос рақобат юзага келади.
Нидерландиянинг Spar савдо тармоғи 2024 йилда Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Компанияни Ўзбекистонда лицензия асосида Korzinka тармоғи тақдим этади.
Айтилишича, Spar гипермаркет шаклида эмас, балки кичик форматда бўлади.
TBC Bank Ўзбекистондаги энг юқори фоиздаги янги омонатларини таклиф этишни бошлади.
27 фоиз ставкали янги муддатли TBC депозити 18 ёки 24 ой муддатга очиш мумкин бўлади. Депозит фақат бир марта, очишда тўлдирилади ва фоизлар ҳар ой картангизга тушириб берилади.
Батафсил
"Uztelecom" АК илк бор оддий акцияларини IPO орқали сотувга чиқармоқда. Ушбу жараёнда Компаниянинг 5 542 046 дона оддий акциялари кенг оммага таклиф этилиши маълум қилинган. Акцияларни харид қилиш учун Ўзбекистон фуқароси бўлиш етарли, бир дона акциянинг нархи 6 000 - 10 000 сўм диапазонида таклиф этилмоқда.
Энг асосийси Компания акциядорига айланиш учун MyUZTELECOM иловасини юклаб олиб, брокерлик ҳисоб рақамини очиш ва ушбу акцияларни сотиб олиш учун онлайн шаклда ариза қолдириш мумкин. Акцияларни сотиб олиш шартлари билан батафсил ipo.uztelecom.uz веб-сайтида танишиш мумкин.
Реклама
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси дунё миқёсида 2023 йилги грин карта дастури (DV-2023) учун виза тақдим этиш бўйича 7-ўринни эгаллабди.
Элчихона грин-карта бўйича 3100дан ортиқ виза мурожаатчиларини суҳбатдан ўтказган.
Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:
➖Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;
➖Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;
➖Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;
➖Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;
➖Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;
➖Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
HUMO карталаридан фойдаланганингизда энди 1% кешбэк реал пул бўлиб қайтади
Гап шундаки, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида HUMO BONUS содиқлик дастурининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу дастур биринчи кешбэк тизими бўлиб, фақат HUMO миллий карталари билангина кешбэклар олишни кўзда тутади.
Бу дастур шубҳасиз, биринчи навбатда мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, бизнес муҳитига ҳам фойда беради ва иқтисодий фаолликни оширади. Тўпланиб борадиган кешбэклардан эса мижозлар истаган харажатлар учун исталган вақтда фойдаланишлари мумкин бўлади.
HUMO BONUS жамоаси дастур бизнес учун ажралмас воситага айланишига ишонади, негаки у тақдим этадиган имтиёзлар ва ҳар бир харид учун кешбэк олиш имконияти орқали кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолишга қодир.
Батафсил маълумот учун:
Telegram: @humobonus
Расмий веб-сайт: humobonus.uz
Instagram: instagram.com/humobonus/
Электрон почта: humobonus@gmail.com
Телефон: +998 93 111 57 57
“Ўзагросуғурта” жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда
Жамият Бошқаруви раиси, ўринбосарлари ва департаментлар раҳбарлари, ходимлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қуёшли” МФЙ ҳудудида жойлашган коллектор тармоғи муҳофаза майдонининг 700 метрга яқин масофасига 200 тупга яқин павлония, терак каби манзарали, олча, ўрик ва бошқа мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.
Манба | Реклама
"Сағбон" подстанциясида янги трансформатор ўрнатиш ишлари якунланибди. Аввалига Тошкент туманидаги истеъмолчилар электр таъминотига уланибди. Айни пайтда Олмазор тумани истеъмолчилари босқичма-босқич тармоққа уланмоқда.
Читать полностью…Яхши хабар
Европа Иттифоқи преференциялар бош тизими + (“GSP+”)нинг бошқа бенефициар мамлакатлар қаторида Ўзбекистон учун амалдаги муддатини кейинги тўрт йилга — 2027 йил 31 декабргача узайтиришга қарор қилибди.
Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин.
Қойил. Шуни олдиндан ҳисоб-китоб қилса, чўтини олса бўлмаскин? Узр-ку, энергетика тизими бир гуруҳ кинначиларнинг қўлида қолиб кетгандек гўё.
Читать полностью…Ўзсаноатқурилишбанк, афтидан, Чилонзор метро яқинидаги Integro атрофида марказ ва кўп қаватли турар-жой комплекси қуради. Бунинг учун 38,4 млрд сўмлик тендер ўтказилиб, унда Kommunal Qurilish BB компанияси ғолиб бўлган. Шартномага кўра, қурилиш 2024 йил 31 декабргача якунланиши керак.
Читать полностью…