davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Корзинка гўшт маҳсулотларига 13%гача чегирма эълон қилади

Ўзбек ошхонасининг машҳурлиги асоси ҳам гўшт масаллиғига бориб тақалади. Шундай экан, гўшт бизнинг дастурхонимизни ажралмас қисмидир. Буни инобатга олган Корзинка эса ушбу маҳсулотга катта чегирма эълон қилади.

22 ноябрдан 26 ноябргача Корзинка дўконларидан қўй ва мол гўштини 13%гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Чегирмали мол гўштини Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам буюртма қилишингиз мумкин.

Korzinka Plus картаси билан 200 000 сўмдан бошлаб харидларда "Chery Arrizo 6 Pro" ютиш имконига эга бўлинг — Корзинка ва "ADM Global"дан акцияда иштирок этинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта ташкилоти-"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Тошкент" РФБда акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) га бағишланган Road show бўлиб ўтади.

“Ўзбекинвест” 14,1 млн дона имтиёзли акцияларни (устав капиталининг 5%) чиқармоқда. Акциялар бўйича дивиденд даромади ўзгарувчан даражада — “Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси + 10%” даражасида ўрнатилди, бу бугунги кунда йиллик 24% ни ташкил этади.

IPO тақдимоти 28-ноябрь куни соат 10.00 да Hilton Tashkent city меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

“Ўзбекинвест” компанияси раҳбарияти бизнеснинг ривожланиш стратегияси, молиявий кўрсаткичлари ва ўсиш истиқболларини тақдим этади.

Жисмоний шахслар учун онлайн брокерлик ҳисоб-варақларини очиш, шунингдек, ipo.kapdepo.uz веб-сайтида IPOда иштирок этиш учун аризаларни онлайн юбориш имкониятини тақдим этади (сайт Road show га яқин ишга тушади).

Тақдимотда иштирок этиш учун ОАВ вакиллари таклиф этиладилар.

☎️ ОАВ вакиллари рўйҳатдан ўтиш учун телефон рақами: +998781200353 ёки Telegram /channel/uzbekinvest_chat

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўткир вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайиши натижасида Тошкент шаҳри болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган. Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтириш, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида:

Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага оширилди.

Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.

Читать полностью…

davletovuz

«Док-1 Макс» иши бўйича 15 ноябрдаги суд тафсилотлари Gazeta'да

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент метрополитенини ривожлантиришнинг 2040 йилгача бўлган стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Энди ер ости метро йўлларини кенгайтиришга алоҳида урғу берилади.

Президент, шунингдек, яна янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлигини таъкидлаган.

Дарвоқе, Тошкент метрополитени Новза, Халқлар дўстлиги ҳамда Пахтакор бекатларидаги эскалаторларни янгилайди. Бунинг учун қарийб 11 млрд сўмлик тендер ўтказилган. Тендерда Mercury Solution МЧЖ ғалаба қозонган.

Читать полностью…

davletovuz

Туронбанк 23,5% юқори даромадли янги омонатни ишга туширди

Энди сиз 18 ой муддатда катта фойдани ҳар ой пластик картангизга оласиз. “Maksimum” онлайн омонатига маблағ қўшиш чекланмаган миқдорда.

Минимал қолдиқ билан исталган вақтда пулларни ечиб олиш мумкин ва ҳисобланган фоизлар куймайди. Жамғармангизнинг қайтарилиши Давлат томонидан кафолатланади.

"MyTuron" иловасини юклаб олинг: PlayMarket|Appstore

Боғланиш учун: 1220
Батафсил маълумот: www.turonbank.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Келгуси йилда “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим” лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички йўлларни лойиҳалашда уларга кадастр ҳужжатини тайёрлаш ҳам назарда тутилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

«Биокимё» спирт заводининг давлатга тегишли 51 фоиз улуши 118 млрд сўмга (9,6 млн доллар) Mega Comfort Business МЧЖга сотилди.

Читать полностью…

davletovuz

Дарахт кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Эндиликда дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесадиган фуқаро ёки мансабдор шахс амалда белгиланган жарима миқдоридан ўртача беш баробар кўп жарима тўлашга мажбур бўлади.

Шунингдек, дарахт ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам катта миқдордаги жарима ундирилади.

Яъни, дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Трампчилар даври ҳали тугамади

Аргентинада ўта ўнг ғоялар тарафдори Хавер Милей президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У популистик ваъдалар бериб, масалан, миллий валюта ўрнига долларга ўтиш, БРИКСга қўшилмаслик, қатор вазирликлар, жумладан, Марказий банкни ёпиш каби кескин баёнотлар билан сайловчиларни ўзига оғдириб олди.

Читать полностью…

davletovuz

Мамлакат ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда, ёмғир айрим ҳудудларда кучли бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади. Ҳарорат кечалари 3-6 даражагача илийди, шимолда эса 1-3 даражагача совиши прогноз қилинмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ элчихонасининг огоҳлантиришича, Америкага Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади ҳамда мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK исломий молияга эътибор қаратмоқда

Ўзбекистон аҳолисининг маълум бир қисми диний сабабларга кўра анъанавий кредит маҳсулотларидан фойдаланмайди. Бу эса айрим тадбиркорлар бизнесни юритиш учун сармоя жалб қилишда қийинчиликларга дуч келишини англатади.

InfinBANK ана шундай бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувларга эришган.

Айни пайтда InfinBANK томонидан юқоридаги нуфузли исломий ташкилотлар билан келишувлар доирасида “Муробаҳа” (насия савдо) шартлари билан лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.

Қизиғи, тадбиркорлар ўз бизнеси учун 1 йилдан 5 йилгача, 100 минг доллардан 5 млн долларгача исломий молиялаштириш линияларидан фойдаланиши мумкин. Бу учун “InfinBANK”нинг исталган филиалига мурожат қилишнинг ўзи етарли.

Саволлар бўлса 71-202-50-80 телефон рақами ҳамда 1214 қисқа рақамларига мурожат қилиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Ҳаж” зиёратига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбатини жорий этиш ва бу тўғридаги маълумотларни Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхатига киритишни таклиф этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика тизими амалдорлари ваъдалари

Ҳадемай қиш киради. Ўтган йилги энергетика инқирозидан сўнг ҳамма бераётган савол битта: бу йил унақа бўлмайдими? Йил бошидан бери трансформаторлар, подстанцияларни янгилаш, таъмирлашга, кабель харид қилишга, умуман, тизим инфраструктурасини яхшилашга 1,1 млрд доллар сарфланган. Хўш, энергетика тизими амалдорлари қандай ваъдаларни беришмоқда?

Баҳодир Эшмуродов, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси:

Тизим об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқ келишига тайёр, шай ҳолатга келтирилди. Бу истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида бир маромда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш имконини беради.

Улуғбек Мустафоев, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси:

...Ҳар йили қиш мавсумига тайёргарликда бунақанги захираларимиз бўлмас эди. 1200га яқин трансформатор, 400 км кабель ғамлаб қўйдик. 1 декабрдан 24 соат ишлашга ўтамиз, халқимиз бемалол 24 соат муаммоси бўйича мурожаат қилишлари мумкин, тезкор бригадаларимиз жойларга чиққан ҳолда уларга амалий ёрдам беришларини кафолатлаймиз.

Баҳодир Жўраев, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси:

Компаниямиз мамлакатдаги электр энергиянинг 80%ини ишлаб чиқаради... Давлат раҳбари декабрь, январь, февраль ҳамда ойларида кафолатли электр энергияси ишлаб чиқариш талабини қўйдилар.

Асқар Исоқов, "Ўзгазтранс" АЖ бошқаруви раиси:

Ер ости газ сақлаш омборларимиз бугунги кунда 100%дан ортиқ даражада тўлдирилган...Ўтган йилдагидек аномал ҳолатга бу йил биз тўлиқ тайёрмиз. Ҳар қандай аномал совуқ кириб келадиган бўлса ҳам, омборларимизда захираларимиз етарли. Аҳолимизга барқарор газ етказиб бера оламиз.

Дадажон Исақулов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси:

Бу йилги куз-қиш мавсумига ўтган йили йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан хулоса қилган ҳолда тайёргарлик кўрганмиз. Подстанцияларимизнинг қувватини қарийб 5,5 мегаваттга кўтардик. Ремонт ишларимиз ҳаммаси якунланган. Куз-қиш мавсумида ҳар қандай фавқулодда ҳолатга, об-ҳавонинг ҳар қандай шароитига ҳам тайёрмиз. Қишда энергетика тизими барқарор ишлашини таъминлаймиз.

Илҳом Неъматуллаев, Ўзэнергоинспекция бошлиғи:

Истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш устидан қаттиқ давлат назорати ўрнатилади. Истеъмолчилар мурожаатлари бўйича ишлари кечикса, биз бориб, уларни назоратга олиб берамиз.

###

Энергетика вазиримиз Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ваъдалари ҳақида парламентдаги ҳисоботини кўришингиз мумкин. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда истеъмолчиларга 2022 йилга нисбатан 6,5 фоиз кўпроқ электр энергияси етказиб берилади. У ўтган мавсумдагидек аномал совуқ такрорланиши эҳтимоли бўйича ҳисоб-китоблар қилингани, бундай кунларда, хусусан, газ-шохобчаларига таъминотни 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилганини маълум қилди.

P.S.: кўрамиз

Читать полностью…

davletovuz

"Жорий йилнинг бошидан бугунги кунга қадар умумий қуввати 673 MW бўлган 4 та ГЭС, 1 та ИЭС ва 1 ҚЭС ишга туширилган. Йил якунигача умумий қуввати 2000 MW'га яқин бўлган 8 та лойиҳа ишга туширилади", демоқда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Қизиқда, 11 ойда 673 MW генерация пайдо бўлиб, қолган бир ойдан сал кўпроқ муддатда энергетика тизимига 2000 MW қўшимча электр энергияси қўшилиши... Ишониш қийин.

Читать полностью…

davletovuz

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин

Ариза йўллаш ва гувоҳномани масофадан олиш учун my.gov.uz дан фойдаланинг.

Бунинг учун сиздан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Бундан ташқари, my.gov.uz орқали ариза ҳолатини кузатиш имконияти ҳам бор. Натижада сиз жараёндан доимий хабардор бўлиб турасиз.

1 иш кунида тақдим этиладиган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани эса ўзингиз учун қулай вақтда почта орқали олсангиз бўлади.

Хизматдан my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10% арзон тўлайсиз:
44550 сўм (0.135 БҲМ).
Почта тўлови: 25000 сўм.

Маълумот учун: ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.

Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд!

  🌐 my.gov.uz | egov.uz
Telegram | Facebook | YouTube | instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

ЮНEСКО Бош Ассамблеясининг навбатдаги 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказиш маъқулланди.

Читать полностью…

davletovuz

BYD электромобилини ёки иссиқ ўлкаларга саёҳат ютиб олишни истайсизми? Унда UZCARDдан янги "Чексиз NFC" акциясида иштирок этинг!

Акцияда иштирок этиш учун сиз янги NFC технологияли UZCARD (5614**) ёки UZCARD кобейдж картасини (6262**, 5440**) очишингиз ва камида 200 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширишингиз керак.

"Чексиз NFC" промо-акцияси доирасида сиз қуйидаги совринларни қўлга киритишингиз мумкин:

• BYD Song Plus Chempion Edition;
• Дубай (БАА), Таиланд ёки Шри-Ланкага икки кишилик саёҳат!

Контактсиз UZCARD картасини очиб, BYD ёки иссиқ ўлкаларга саёҳатни ютиб олинг!

Қўшимча маълумот promo.uzcard.uz веб-сайтида.

реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан боғлиқ операцияларида кўмак берилиши юзасидан Президент фармони чиқди. Эътиборлиси, унда давлат раҳбари 18 август куни ўтказган очиқ мулоқотда кўтарилган масалалар ўрин олган.

Эндиликда фармон билан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади.

Молиявий ресурслар қуйидагича тақсимланади:
➖экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 миллион АҚШ долларигача;
➖экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 2 миллион АҚШ долларигача;
➖экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача.

Читать полностью…

davletovuz

Бундан буён вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш Бош вазир томонидан амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият

🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.

InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%

InfinBLACK
кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Zamin Qurilish” навбатдаги лойихасига СТАРТ берди

«QORASUV GAVHARI» лойихасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг.

Акция! 1-боскич сотувида катта чегирмаларга улгуриб қолинг. 1м²: 100% тўловда 9 150 000 сўмдан бошланади

— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой

9 қаватли иморатлар 2025-йилнинг 4-чорагида топширилади

Telegram | Instagram

+998555006006
+998977777221
Онлайн мурожаат: @rohat_residence1

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Энергетик ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгилаш таклиф этилмоқда - давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаси

Читать полностью…

davletovuz

Гулистон тумани ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов хонадонда иссиқлик ҳолатини ўрганмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади - президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта”: бажарилган ишлар, келгусидаги режалар ва соҳа янгиликлари юзасидан маълумот берилди

16 ноябр куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ва соҳадаги янгиликлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йил бошида “Ўзагросуғурта” АЖ мижозлар учун “Онлайн полис” ахборот тизими орқали 18 турдаги онлайн суғурта хизматларини тақдим этган бўлса, ҳозирги кунга келиб, 26 турдаги полисларни электрон шаклда (e-polis) сотиб олиш имконияти яратилди. Келгусида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган барча оммавий суғурта хизматларини электрон шаклга ўтказиш мақсад қилинган.

Жамият суғурта фаолиятини амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида таъминланган суғурта мукофотлари 305,5 миллиард сўм бўлиб, мажбурий суғурта бўйича 60,2 млрд сўм, ихтиёрий суғурта турлари бўйича 245,3 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 27,8 фоиз ёки 66,5 млрд сўм кўп суғурта мукофотлари таъминланди.

Олинган мажбуриятлар доирасида мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 43,4 млрд. сўмлик суғурта товонлари тўлаб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 26,5 фоизни ёки қарийб 9,1 млрд сўмни ташкил қилади.

Бaтафсил

Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этибди.

Читать полностью…
Подписаться на канал