Япония императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун олий даражадаги орден билан тақдирлабди. Тақдирлаш маросимида бош вазир Фумио Кишидо ҳам иштирок этган.
Читать полностью…Жималязов Акмал Ортиқович Тупроққалъа тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Читать полностью…Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунга қадар у Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Холбоев Ойбек Мадаминович Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Уйингизда хусусий мактаб ташкил қилинг!
Олий мактаб академияси НТМ томонидан “Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида, барча фарзандларингиз (6 ёшдан бошлаб) сифатли ва ишончли таълим олиши учун такомиллашган видеодарслар тўпламини ишлаб чиқди.
Намунавий видеодарслар:
МАТЕМАТИКА (1-11 синфлар учун)
ОНА ТИЛИ ва АДАБИЁТ (1-11 синфлар учун)
ИНГЛИЗ ТИЛИ (1-11 синфлар учун)
РУС ТИЛИ ва АДАБИЁТИ (1-11 синфлар учун)
КИМЁ (7-11 синфлар учун)
БИОЛОГИЯ (7-11 синфлар учун)
ФИЗИКА (7-11 синфлар учун)
ТАРИХ (6-11 синфлар учун)
Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot
Ҳар бир оилага жуда зарур бўлгани учун яқинларингизга албатта жўнатинг.
@oliymaktabakademiyasi
Реклама
Хўжаобод тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга олинди
Андижон вилояти Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Терговчи сўралган пул маблағини умумий овқатланиш масканида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов жараёнида терговчига ушбу пулларни олиш бўйича кўрсатмани туман прокурори ўринбосари берганлиги тўлиқ исботланиб, у ҳам қамоққа олинди.
ЎзА
Италия президенти Ўзбекистонга келади
Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқеи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дейилади Agenzia Nova агентлиги хабарида.
Шу йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади.
Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади.
Uzbekistan Airports
Ўзбекистон Россиядан нефть импортини 1 млн тоннага чиқармоқчи
Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон энергетика вазирликлари ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, “Омск – Павлодар – Чимкент – Шагир” нефть қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Томонлар узоқ муддатли асосда 2024 йилда ва кейинги йилларда нефть хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш устида иш олиб боради.
2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади - президент қарори
Читать полностью…Yandex Plus Корзинка супермаркетлари харидорларига бутун оила учун обуна ва совға картасини тақдим этади
Корзинка супермаркетининг исталган филиалида QR кодни сканерланг ва 10 000 000 сўмлик совға картасини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.
Yandex Plus - бу бир ойлик обунада фойда ва хушкайфият: Yandex мусиқасида треклар, плейлистлар ва подкастлар, “Кинопоиск”даги фильмлар ва телесериаллар, “Bookmate”да электрон ва аудиокитоблар, шунингдек, "Yandex Go"да Комфорт тарифидаги сафарлар учун 10% ва кўпроқ чегирма имкони дегани
Реклама
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати эълон қилинди.
Рўйхат 👉 https://uzbmb.uz/info/textbooks
Тошкент халқаро аэропортида кутиш зали очилибди. Ҳадемай у ерда кафе, дўкон, савдо автоматлари, банкомат фаолияти йўлга қўйилади, телефонларни қувватлантириш учун шароит ҳам яратилади.
Павильон вақтинчалик ечим сифатида ишга туширилган. Терминални кенгайтириш доирасида замонавий кутиш зали масаласи ҳам ҳал этилади.
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:
➖ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;
➖ Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
➖ Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
➖ Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
➖ Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
➖ Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
➖ Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
➖ Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
“AVO bank” (собиқ Ўзагроэкспортбанк) асосий эгаси ўзгарди. Банкнинг амалдаги акциядори ўз фаолиятини бизнеснинг бошқа лойиҳаларига йўналтиргани сабаб “AVO.uz”даги улушини Руслан Адилбаевга сотишга қарор қилди.
Руслан Адилбаевнинг фикрича, Ўзбекистон чакана молиявий хизматлар бўйича катта салоҳиятга эга ва айни пайтда фаол ўсиш босқичида. Бозор сармоя учун энг жозибадор бозорлардан бири.
Банк бошқарувида ўзгариш бўлганига қарамасдан, “AVO bank”нинг Ўзбекистондаги энг етакчи рақамли банк бўлиш режаси ўзгармаган.
Манба
Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Читать полностью…Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимдан олинди.
Маълумотларга кўра, Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тошкентдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичда синов ўтказилди.
Синовда 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди.
Кўприк чидамли, демоқда Транспорт вазирлиги.
Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритади. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов маълум қилди.
Компания Навоий вилояти Томди туманида янги уран конларини қидиради.
“Piramit Mall” савдо нуқталари учун тижорат майдонлари сотуви бошланди
2023 йил 4 ноябр куни “Koç Construction” қурилиш компанияси янги лойиҳа “Piramit Mall” СМни тақдим этди. “Piramit Маll” СМ режалаштирилган уч қават ўрнига олти қаватга бўй чўзади, унинг қурилиши 2025 йилда якунланади. Шу тариқа, “Piramit” мажмуаси кенг кўламдаги бренд ва хизматларга эга, мулоқот ва шоппинг учун жозибали марказга айланади.
“Piramit Маll”нинг муваффақиятли жойлашуви сабабли у ерда дўконлар очадиган компаниялар миллий ва халқаро миқёсда ўз бизнесларини кенгайтириш имконига эга бўлишади, шунингдек кенг мақсадли аудиторияни қамрай олишлари мумкин бўлади.
Савдо маркази бутун дунёдан 90 дан зиёд брендни бир жойга жамлайди;
· Лойиҳанинг қисқа муддатларда амалга оширилиши инвесторларга маблағлари ўзларига тез қайтишини таъминлайди;
· Кўча чакана садвосига қараганда юқорироқ ижара тўлови ҳам тижорат майдонлари эгалари учун инвестицияларнинг қайтишини жадаллаштиради.
“Piramit Тоwеr”, “Piramit Flat ва “Piramit Маll” СМ экотизими – бу 3000 дан зиёд ходим ва осмонўпардаги апартаментларнинг 2000 дан зиёд аҳолисини ўз ичига олади. Мажмуа атрофида, 10 дақиқали радиусда яна миллионга яқин инсон истиқомат қилади.
Реклама
Жорий йилнинг 8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтимизда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.
Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманининг катта қисмида электр ўчгани ҳақида шикоятлар кўпайди.
UPD.: Электр таъминоти тикланган.
2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз номаълум. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун олдин тугади. Ҳали солиқчилар шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ.
"Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.
Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?", – деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.
Баходир Маджидович Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.
Усмонов Юсуфжон Камолдинович маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
ЎзА
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов:
“Газпром” билан бўлган шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда. Тахминан 300 миллион (куб метр газ) аллақачон келган»
Asaxiy Books да Халқ банки билан ҳамкорликда банк соҳаси учун энг муҳим китоблардан бири ўзбек тилида чоп этилди.
Машҳур олим, футуролог Бретт Кингнинг «Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» китоби келажак банки қандай бўлиши кераклиги, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида гапиради.
Тўлов тизимлари ва банк соҳасида инқилобий ўзгаришлар юз бермоқда. Яқин келажакда нақд пул, пластик карталар, ҳатто банк иловаларига ҳам эҳтиёж қолмаслиги мумкин. Келажак банки қанақа бўлади? Бугун у қанақа бўлиши керак? Банкирлар келажакка қандай тайёрланиши керак? Бретт Кингнинг «Банк 4.0»да бу масалаларга жавоб излайди, ажойиб тарзда таҳлил қилади.
Китоб нафақат банклар ходимлари ва раҳбариятига, шунингдек тадбиркорлар, молия ташкилотлари ходимлари, иқтисодиёт ва банк соҳасида таълим оладиганларга ҳам тавсия қилинади.
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Asaxiy Books
Нарх: 99 900 сўм
Саҳифа: 464 бет
Таржимон: Саодат Абдураҳмонова
Китоб бугундан сотувда, унга ҳозироқ буюртма беринг 👉 asaxiy.uz/u/653b6acdb92dd
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
Исроил-Фаластин можаросининг ягона ва энг адолатли ечими низони “икки халқ учун икки давлат” принципи асосида ҳал этишдир.
Air Samarkand авиакомпанияси ўзининг биринчи самолётини қабул қилиб олди
2 ноябр куни Самарқанд халқаро аэропортига янги Air Samarkand авиакомпаниясининг Airbus A330-300 самолёти қўнди. Шу билан Самарқандда янги авиакомпания иш бошлади.
Айтилишича, яқин кунларда Air Samarkand иккинчи - Airbus A321 самолётини қабул қилиб олади. 2023 йил охиригача авиакомпания жами 5 та самолётини қабул қилиб, фойдалана бошлайди.