2023 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-карта орқали ҳам икки мамлакат чегарасини бемалол кесиб ўтиши, кириши, чиқиши, бўлиб туриши мумкин — Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Читать полностью…Хусусий мактабларнинг малакали ўқитувчиларга талаби кескин ортган
Хусусий мактаб ва таълим марказлари малакали ўқитувчиларни фаол изламоқда. hh.uz платформаси таълим ва фан йўналишида мутахассисларга талаб ўтган йилнинг августига нисбатан 74%га кўпайганини маълум қилди. Нодавлат таълим муассасалари чет тили, дастурлар ва ижодий фанлардан ўқитувчиларни кўпроқ изламоқда.
Ўқитувчиларнинг фаол резюмелари ҳам ортган. Аммо малакали кадрлар камлиги ҳам қайд этилган. Мурожаатчилар ойлик маошнинг пастлигидан нолишмоқда. Ўқитувчиларга ўртача 3,5 млн сўмдан маош таклиф этилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 16% кўпдир.
Энг юқори маошларни Тошкентдаги олий ўқув юртлари таклиф қилмоқда — 30 млн сўмгача. Чет тили ўқитувчилари учун 25 млн сўмгача, хусусий мактаблар бошланғич синф ўқитувчилари учун 10 млн сўмгача таклифлар бор.
Владимир Путин Евгений Пригожин авиаҳалокатда ҳалок бўлганини тасдиқлади. У самолёт қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, “Пригожин мураккаб тақдирли, лекин истеъдодли инсон эди” деб қайд этган. Россия президенти авиаҳалокат сабаблари тергов қилинаётгани ҳамда охирига етказилишини маълум қилган.
Читать полностью…IT Park ва Coursera биргаликда One Million Uzbek Coders асосидаги янги лойиҳани тақдим этди. Эндиликда, ушбу ҳамкорлик натижасида уйдан туриб дунёдаги энг яхши университетларда сифатли таълим олиш мумкин.
Курслар нафақат ҳамёнбоп, балки бир қатор имтиёзларни ҳам таклиф қилади. Масалан, таълим учун бўлиб тўлашингиз ёки халқаро сертификат олиш харажатларининг бир қисмини қоплашингиз мумкин. Шунингдек, талабалар ноутбук сотиб олиш учун фоизсиз кредит олишлари мумкин.
Касбий дунёқарашингизни кенгайтириш имкониятини бой берманг, платформада рўйхатдан ўтинг ва яхши ўқитувчилардан таълим олинг.
Реклама
TBC Bank йиллик 25 фоиз ставка билан 24 ойлик муддатли омонат таклиф қилмоқда. Бу омонат туридан фойдаланган мижозларга бошланғич суммадан 3% кэшбек тақдим этилади.
Мисол учун, 50 миллион сўм миқдорида омонат очган мижоз, икки йилдан сўнг ўз жамғармаларини 75 миллион сўмга ошириб олиши, шунингдек, омонат очилгандан сўнг дарҳол 1,5 миллион сўм миқдоридаги бонусга эга бўлиши мумкин.
Омонатни камида 100 000 сўм миқдорида очиш мумкин. 25% йиллик ставка 24 ой давомида ўзгаришсиз қолади. Омонатни муддат давомида 1 млрд сўмгача бўлган исталган миқдорга тўлдириш мумкин. Омонатлар тўлиқ онлайн тарзда (очиш, тўлдириш, ечиб олиш) бошқарилади.
Манба
2024 йил 1 январдан кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш нотариуслар томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин амалга оширилади.
Читать полностью…“Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади. Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда”.
Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби
Андижон вилоятида ҳокимнинг топшириғи билан давлат ташкилотлари ходимлари ишни эрталабки бадан тарбия машғулотлари билан бошлашмоқда.
Суратда Марказий банк вилоят бошқармаси ходимлари.
Шимолий Кореяда юз берган кучли ёғинлар ва сув тошқинларидан қишлоқ хўжалиги жиддий зиён кўрган.
Мамлакат лидери Ким Чен Ин ҳукумат раҳбари ва бошқа амалдорларни тегишли чоралар кўрмагани учун танқид қилди.
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигини зарар билан якунлаган стратегик давлат корхоналари (млрд сўм)
Стратегик ислоҳотлар агентлиги
Шунча айюҳаннос солинди, пиёдалар ўтиш йўлагини ёпиб қўйиш нотўғри ечимлиги таъкидланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ёнидаги тартибга солинмаган пиёдалар йўлагини ёпиб, бошқа жойга кўчиришганди. Одамлар барибир эски йўлакдан юришмоқда, ва минг афсуски, ҳалок бўлишяпти. Ўшанда ҳам айтган эдик, эртага жабрдийданинг ўзини айбдор қилиш осон бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати 50 яшар пиёда "йўлнинг белгиланмаган жойидан" кесиб ўтганига урғу берибди.
Қанча босиқлик билан фикр билдирма, инсон ҳаётини бир тийинга олмайдиган амалдорларимиз учун фарқи йўқ. Улар "ҳамма нарсани билади". Юз берган ўлим учун ўша жойни хавфли қилган, уни кўчиришга, ёпишга буйруқ берган амалдор ҳам жавоб бериши керак. Сиёсий жавобгарлик сифатида ошкора истеъфога чиқарилиши ҳамда бир инсоннинг бевақт ҳалок бўлишига сабаб бўлган қарорларга ҳуқуқий баҳо берилмоғи керак. Инсоф ҳам керак-да.
4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та олий таълим муассасасида дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди
Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.
Ҳукумат қарори билан “Тапентадол” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси ҳамда истеъмолининг олдини олиш мақсадида ушбу дори воситаси Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатига киритилди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри ҳокимининг “тошкентлик совчилари”га рад жавобини берди
"Сен ноинсофларни эшитишга келдим. Сени ҳамма мақтайди. Тошкентда жуда эҳтиёжмандинг кўп. Иложи борича Самарқанднинг оғирлигини билдинг, Тошкентга қайтмоқчисан. Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин", деди президент.
2022 йил февраль ойида Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Фазлиддин Умаровни, афтидан, Тошкентга бирор лавозимга қайтаришга таклифлар бўлган кўринади. У ҳокимликкача Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган.
Манба
🇺🇿Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида магистратура (MBA) учун қабул 29-сентябргача давом этади
🇬🇧Буюк Британиянинг Сандерленд университети билан ҳамкорликда магистратура таълим дастурлари асосида қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш мумкин:
🎓Молия (MBA in Finance)
🎓Маркетинг (MBA in Marketing)
🎓Кадрлар бошқаруви (MBA in Human Resource Management)
👉MBA дастури ҳақида тўлиқ маълумот билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
👉Ҳужжатларингизни онлайн тарзда топшириш учун УШБУни босинг.
9-сентябрь куни магистратура декани ва ходимлари билан учрашув ташкиллаштирилади. Мазкур учрашувда иштирок этишни истаганлар қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефон:
☎️+998712717702
Реклама
KPMG Ўзбекистонда онлайн савдо бозори таҳлилини тақдим этди
KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда e-commerce бозори 5 баробардан зиёд ўсиб, Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозор мавқеини мустаҳкамлади. Саноатнинг бу қадар фаол ўсиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва Интернет фойдаланувчилари улушининг кўпайиши, шунингдек, йирик миллий ўйинчи, ўз финтех- ва логистика инфратузилмасига эга Uzum Market маркетплейсининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
2022 йилда халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда Интернет-савдо бозори ҳажми қарийб 311 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2027 йил охирига келиб у 1,8-2,2 миллиард долларгача ошади, e-commerce улуши эса ритейлнинг умумий ҳажмида 2,2% дан 9-11% га ошади. Келгуси йилларда таҳлилчилар интернетнинг кириб бориши (2022 йилдаги 77% дан 2023 йилда 87% гача) ва ёш аҳолининг катта қисми туфайли e-commerce платформаларидан фойдаланувчилар сонининг кўпайишини тахмин қилишмоқда.
Манба
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди".
Манба
Сенат “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган янги нормани маъқуллади.
Унга кўра, бир экспорт шартномаси доирасида жами етказиб берилган маҳсулот қийматининг 5 фоизидан ошмаган қисми бўйича хорижий валюта тушуми таъминланмаганлиги оқибатида вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима қўлланилмайдиган бўлмоқда.
Тошкентда 4 сентябрдан тиғиз вақтларда метронинг Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида 3-3.5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Читать полностью…Корзинка ёз неъматларини улашишда давом этади. Мева-сабзавотларга белгиланган нархлар 2023 йил 27 августга қадар амал қиладиган бўлди.
Ёз ҳам тугаяпти деб хавотирга тушишга ҳожат йўқ. Корзинкадан истаганингизни топасиз.
Айтганча, Korzinka Go онлайн супермаркетидан ҳам сотиб олса бўлади.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Россияда қулаб тушган бизнес-жет (самолёт) йўловчилари рўйхатида “Вагнер” хусусий-ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ҳам бўлгани айтилмоқда. Самолёт ҳалокати оқибатида 10 киши нобуд бўлган.
Читать полностью…«Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб тест синовларида максимал балл тўплаган ўнлаб абитуриентлар контракт асосида ўқишга кирди. Жамоатчилик бундай имтиёзни «адолатсиз» деб баҳоламоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қабул жараёнларини ташкил этиш бўлими бошлиғи Абдусамад Маманазаров максималл балл тўплаган талабаларга «президент гранти» берилиши эҳтимоли мавжудлигини қайд этган.
Қандай қилиб юк ташишни автоматлаштириш ва ташувчиларни 15 дақиқада топиш мумкин
2022 йилда Ўзбекистонда МДҲнинг энг йирик юк ташишлар биржаси ATI. SU ваколатхонаси очилди. Уларнинг экотизимига «ATI. SU майдончалари» киради ва улар:
✅ юк ташувчилардан кўплаб таклифларни қабул қилиш ва энг фойдалиларини танлаш имконини беради;
✅ ёлланган транспорт воситалари билан ишлашнинг бутун циклини — юкларни расмийлаштириш ва тарқатишдан тортиб, ҳужжатлар ва таҳлилий ишларгача автоматлаштиради;
✅ юк ташишни ташкил қилиш вақтини қисқартиради;
✅ ишончли юк ташувчилар ўртасида юкни белгиланган тариф бўйича тақсимлаш имкониятига эга бўлади.
Тафсилотлари билан танишинг, юкларингизни бепул қўшинг ва ишончли юк ташувчини топинг.
Реклама
📣 Корзинка мол гўшти учун 10%гача чегирма нархларда
Корзинка супермаркетларида мол гўштига белгиланган нархлар 23 августдан 24 августгача амалда.
Шошилинг! Акция фақат икки кун мобайнида давом этади.
App | Telegram-бот | Facebook | Insta | Web
Реклама
Фарзандингизга мактаб учун керакли ўқув-қуролларини олиб бердингизми?
Улгурмаган бўлсангиз, Korzinka'да мактаб учун сифатли товарлар сиз ва фарзандларингизни кутмоқда.
Видеода келтирилган тўпламлар нархлари:
1️⃣ 194 990 сўм
2️⃣ 214 990 сўм
3️⃣ 214 990 сўм
4️⃣ 239 990 сўм
Ҳар бир тўплам ичида эса қуйидагилар мавжуд:
Сумка — 1 дона;
48 варақли дафтар — 5 дона;
96 варақли дафтар — 5 дона;
36 варақли дафтар — 5 дона;
12 варақли дафтар — 5 дона;
"Luxor Spark" ручкаси — 5 дона;
"Deli" қора қалами — 5 дона.
Фарзандингизни севимли товарлар билан хурсанд қилинг!
Реклама
Автобусларда йўловчиларни кечаси ташишга рухсат берилади
Ҳукумат қарори билан автобусларда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари бўлганда йўловчиларни тунда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.
Korzinka Biznes'да харид қилиш энди янада осонлашди!
Улгуржи нархларда харид қилишни хоҳлайсизми? Korzinka Biznes'да энди нақд пул ҳамда Click ва PayMe орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
👉Батафсил маълумотларни маркет ҳудудидаги инфомарказда ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин:
+998787771414
+998931231414
Telegram | Instagram | Facebook |Реклама