davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Абитуриентлар танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

➖my.uzbmb.uz сайти орқали: my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

➖mandat.uzbmb.uz сайти орқали: mandat.uzbmb.uz сайтининг «Бакалавр-2023» бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

➖SMS хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

➖Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

QR-код орқали: Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали: шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Сайтда натижалар:

🟢яшил ранг бўлса — давлат гранти;
🟡сариқ ранг бўлса — тўлов-контракт;
🔴қизил ранг бўлса — талабаликка тавсия этилмаган бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг юқоридаги тижорат банклари ва давлат корхоналаридаги улуши бўйича ваколатларини амалга ошириш функцияси ишончнома орқали чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

Урганчда ёмғир

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

“AloqaVentures” венчур фонди бизнес учун ERP ечимини тақдим этувчи “KPI.com” стартапига 200 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди.

“KPI.com” - бухгалтерия ҳисоби ва молия, ходимлар бошқаруви, савдо ва маркетинг, иш ҳақини ҳисоблаш, лойиҳа бошқаруви ва халқаро бозорларда бизнес аналитикаси каби бизнес жараёнларини автоматлаштириш учун йўналтирилган стартап ҳисобланади.

Компаниянинг бош офиси Буюк Британияда бўлиб, Ўзбекистонда ўз филиалига эга. Ҳозирда Samsung, Ucell, Артел, Ипак Йўли Банк, УзКДБ Банк, OSTEN, Liqui Moly, Hawthorn каби йирик компанияларга ўз хизматларини кўрсатиб жадал ривожланмоқда. Шунингдек, “KPI.com” ўз фаолиятини кенгайтириб MENA бозорига чиқишни режа қилган.

«AloqaVentures» венчур фонди 2022-2023 йилларда стартап лойиҳаларни молиялаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда фонд томонидан 20 га яқин стартап лойиҳалар молиялаштирилган бўлиб, Ўзбекистон венчур фондлари орасида етакчилик қилмоқда.

📷Instagram | 🔅Веб сайт | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент администрациясининг янги тузилмаси.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимлигидаги “тозалаш” сабаблари ҳақида

Читать полностью…

davletovuz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлабди:

➖Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм;

➖давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм;

➖1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — 70,3 млрд сўм;

➖Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм;

➖"Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм;

➖Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм;

➖ Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм;

➖Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм;

➖ Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм;

➖Юнусободдаги "Оқтепа" маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм;

➖ туманлар ҳокимликлари қошидаги "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;

➖туманлар ҳокимликлари қошидаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;

➖"Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм;

➖Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм;

➖ Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм.

Читать полностью…

davletovuz

Россия бостириб кириши оқибатида Украина ва Россиянинг 500 мингга яқин ҳарбийси ҳалок бўлди ёки жароҳат олди - The New York Times

Читать полностью…

davletovuz

Kanishka Fur корхонаси раҳбари Алексей Маншаев

Читать полностью…

davletovuz

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионат ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга берилаётгани сабабини маълум қилди.

"2016 йилда Темир Сариев бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўлда Ўзбекистонга тегишли бўлган тўртта пансионатни национализация қилган. Ўзбекистон ҳолат бўйича Вашингтондаги халқаро судга мурожаат қилган.

Суд 2023 йил май ойида Қирғизистон томони 40 млн доллардан ортиқроқ маблағ тўлаши керак қарор чиқарди. Уларга бу суммани тўлашга имконимиз йўқ. Шу боисдан Ўзбекистон томони билан келишиб уларни 49 йилга ижарага бериш бўйича келишувга эришдик", деган Жапаров.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан судга даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

ҚҚС тўловчиси гуҳовномасини вақтинча тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади — президент

Читать полностью…

davletovuz

Президент жорий йилда энергетика соҳасида катта ишлар қилинаётганини, "худо хоҳласа, қишда халқимиз ишлар натижасини сезишини" таъкидлади.

Читать полностью…

davletovuz

"Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбарни ишдан олдик. Нимага? Аравани торта олмаяпти" — президент

Читать полностью…

davletovuz

Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax gap” тизими адолатсиз, кераксиз тизим эканини билдирган.

Энг кўп шикоятлар ҳам айнан “tax gap” билан боғлиқ.

Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax gap” бекор қилинади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил март ойида президент қарори билан Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилган 31 та йирик давлат корхоналари, тижорат банклари ҳамда UzAssets инвестиция компаниясидаги давлат улушлари яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 100 сўмдан ошади.

Читать полностью…

davletovuz

Нидерландия ва Дания Украинага 42 та F-16 қирувчи самолётларини берадиган бўлибди. Учоқлар украиналик ҳарбий учувчи ва муҳандислар ўқитилганидан сўнг тақдим этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун, 20 август Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни нишонланмоқда.

2021 йил 23 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев 20 август санасини Тадбиркорлар куни этиб белгилаш тўғрисидаги қонунга имзо чеккан эди.

Ушбу соҳага алоқадор барча юртдошларимизни байрам билан табриклаймиз.

Читать полностью…

davletovuz

Бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун энг яхши нарса бу китоб. Айниқса у қизиқарли бўлса. Asaxiy китоб дўкони айнан шундай учта китобига катта чегирма эълон қилибди.

Китоблар:

1. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Асар нега баъзи мамлакатлар бой ва бошқалар камбағал, бойлик ва қашшоқлик, соғлиқ ва касаллик, озиқ-овқат ва очарчилик бўйича бўлинган каби саволларга жавоб беради.

2. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви. Китоб Марказий Осиё учун Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш ҳақида.

3. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси

Чарлз Уиланнинг “Яланғоч иқтисодиёт” номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган.

Китобларнинг нархи 219 000 сўм, айни вақтда чегирмада 149 000 минг сўмдан сотилмоқда. 70 минг фойда эвазига яхши китобларга эга бўлинг.

Чегирма муддати: 18-25 август

Нархлар фақат шу тўплам учун харидга амал қилади.

Буюртма учун: https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида йил бошидан бери юз берган энг яхши янгиликлардан бири — шубҳасиз, янги, қулай ва замонавий автобусларнинг олиб келингани ва фойдаланишга топширилгани бўлди. Афсуски, Транспорт вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бошқа масъуллар ҳалигача масалани охиригача етказа олишмаяпти.

Масалан, электр автобусларни қувватлантириш ҳалигача муаммо бўлмоқда (видео канал ботига келган), автобуслар учун махсус йўлаклар масаласи ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Автобуслар ҳаракатига халақит бериш, авария ҳолатларини юзага келтириш тўхтамаяпти. Айрим ҳайдовчилар ойлик тўлаш ва рағбатлантириш тизимидан ҳам кўнгли тўлмаётганини айтишмоқда. Ойликларни ўз вақтида олишмаяпти.

Ҳадемай Тошкентда ўқишлар бошланади. Шаҳар транспорти, модомики тайёргарликнинг аҳволи шунақа бўладиган бўлса, бизни яна хаос ва тирбандликлар кутиб турибди. Нега бошланган ишни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, яхши кетаётган ислоҳотларнинг маромида давом этишига эришиш мумкин эмас? Ўзи шаҳар жамоат транспортининг эгаси ким? Ички ишлар вазирими? Транспорт вазирими? Элга кўринмас шаҳар ҳокимими? Ё яна давлат раҳбари айтиши керакмикин буларга?

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти билан сиёсий билимларга эга бўлинг!

Халқимиз орасида кўпчиликнинг сиёсатга бўлган қизиқиши баланд. Шунинг учун кўпчилик ушбу соҳада олий таълим олиш ниятида бўлади.

📚 Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтидаги Халқаро муносабатлар йўналишида сиз дипломатия асослари, сиёсатшунослик, геосиёсат, жаҳон сиёсати каби сиёсатда муҳим ўрин тутадиган фанларни ўрганишингиз мумкин.

⚡️ Дарслар кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқишни тамомлаганингиздан сўнг Ўзбекистонда ва хорижда тўлиқ тан олинадиган бакалавр дипломи тақдим этилади.

📑️️️️️ Ҳозирда қабул давом этмоқда, сиз Халқаро муносабатлар йўналишини танлаган ҳолда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларидан бирида таҳсил олишингиз мумкин. Ҳужжатларингизни қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.

Ҳужжат топшириш учун ҳавола: https://is.gd/OUO2vP

Телеграм канал:
@isfi_uz
📞: 78 113-13-73

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У бунга қадар “Қашқадарё сув таъминоти” мчж директори лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Тарвузларга кепқолинг-у, ширин нархда опқолинг

Ўзим тарвузни бошқа полиз экинларидан кўра севиб истеъмол қилганим учун, бошқаларга ҳам яхшиларини тавсия қиламан. Энг яхши пишган, ҳамёнбоп нархлардаги тарвузларни энди, атиги, 12 990 сўмга Корзинка расталаридан топасиз.

Шошилинг, ёз тугаб қолмасин яна

Тарвузлар нархи эълон қилинган пайтда амалда бўлади

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка таклиф қилган

Forbes нашрининг ёзишича, Байден 11 август куни Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистон раҳбарини Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (CA5+1) саммитига таклиф қилган.

Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган, шунингдек, ўтган йил давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққани алоҳида қайд этган.

"Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди", деб ёзади Жо Байден.

У Саида Мирзиёеванинг 2023 йилда Вашингтонга қилган ташрифини алоҳида тилга олган: "Биз йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш борасидаги унинг ҳаракатлари ва сизнинг жасоратингиз таҳсинга сазовордир".

Читать полностью…

davletovuz

"Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу, сенинг тизимингга баҳо бу".

Президент тадбиркорлар қарсакларидан сўнг

Читать полностью…

davletovuz

"1 октябрдан Tax Gap деган бало бекор қилинади" — президент

Читать полностью…

davletovuz

Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорларга ўз фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50%га камайтирилади — президент

Читать полностью…

davletovuz

Қишлоқ қурилиш банки Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — президент

Читать полностью…
Подписаться на канал