Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Читать полностью…АТТО транспорт картасининг виртуал версиясидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда
Жамоат транспортидан фойдаланиш учун мўлжалланган АТТО компаниясининг траспорт карталарининг виртуал версиясидан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортган.
Бунга сабаб сифатида виртуал картанинг нисбатан қулайлиги кўрсатилмоқда. Жумладан, виртуал карталарни очиш бепул, картадан чекланмаган муддатда фойдаланиш мумкин, картада алмашиш тарифлари ҳам мавжуд. Шунингдек виртуал картада оддий картада бор барча имтиёзлар мавжуд.
Виртуал картани очиш учун:
— АТТО мобил иловасини юклаб олинг
— Бепул виртуал транспорт картасини яратинг
— QR тўлов бўлимида керакли транспорт турини (автобус ёки метро) танланг
— Автобусларда тўлаш учун валидаторларда QR кодни сканерлашингиз / Метрода тўлаш учун эса метро станциясини белгилашингиз ва QR кодни сканерлаш орқали виртуал карта ёрдамида тўловни тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.
Реклама
Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
Читать полностью…Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди.
46 ёшли дипломат 2021-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.
“Очиқ бюджет” бўйича овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади ва 16 март 00:00 дан давом эттирилади - Иқтисодият ва молия вазирлиги
Читать полностью…bi1 супермаркетлар тармоғи #AyolTadbirkorligiTarafida
Payme ташаббуси доирасида Франциянинг арзон нархлардаги дўконлар тармоғи bi1 тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни пештахталарда визуал тарзда ажратиб кўрсатишга имкон берувчи технологияси орқали аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
Бу мижозларга аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳолда маҳсулотларни онгли равишда танлаш имконини беради.
Реклама
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказибди.
P.S.: Анча юқори даражада кутиб олишибди.
UzAutoMotors 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5%-6,7% доирасида қимматлашини маълум қилди.
Скриншот Gazeta.uz
Ўзбекистонда маркетинг йўналишида янги лойиҳалардан бири ишга тушди
⠀
Маржон инновацион реклама платформаси билан ҳаракатланувчи реклама лойиҳасини таклиф қилади.
Маржон — енгил ва юк автомобиллари кузовларида реклама жойлаштириш экотизими, соддароқ айтганда ҳаракатланувчи рекламадир. Сиз Ўзбекистоннинг исталган шаҳри ёки шаҳарларо маршрутлари бўйлаб ҳаракатланувчи ўнлаб, балки юзлаб, исталган маркадаги юк машинаси ёки енгил автомобиллар кузовида ўз брендингизни Маржон билан реклама қилишингиз мумкин.
⠀
Батафсил маълумот учун:
📞 +998-78-113-94-49 ёки ✈️ @n20677
Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
Ўзсаноатқурилишбанк ўз тизимида меҳнат қилаётган аёллар улуши халқаро менежмент тизими стандартларига жавоб бермагандиги туфайли “Лидер аёл” лойиҳасини бошлабди.
Аёлларда бошқарув кўникмаларини ривожлантириб, менежерлараро гендер тенглигини таъминлашга қаратилган мазкур лойиҳа доирасида дастлаб 50дан ортиқ хотин-қиз саралаб олиниб, уларнинг касбий ва шахсий салоҳияти ривожлантирилади, қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилади, замонга хос тенденциялар ва талаблар бўйича тажриба алмашиш имкониятлари яратилади.
Жорий йилнинг ўтган даврида Бош банкдаги Ижрони бошқариш ва ривожлантиришни таҳлил қилиш, Ходимлар ва ташкилий ривожлантириш, Корпоратив бизнес, Банкни стратегик ривожлантириш департаментлари директорлари ўринбосарлари ҳамда Алоқа маркази раҳбари лавозимларига аёллар номзоди тасдиқланди.
Маълумот учун, ҳозирда ушбу банк тизимида 1,5 мингдан зиёд хотин-қизлар фаолият юритади. Бу умумий ходимларнинг тахминан 40 фоизини, бошқарув жамоасида эса, эркак раҳбарларга нисбатан атиги 9 фоизни ташкил қилади.
Реклама
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган ҳолатларда “суюнчи” пулини расмийлаштириш рад этилади.
Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Тайинловлар
➖Ғайратжон Эшпулатов Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу вақтгача Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
➖Анваржон Очилов Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. (Собиқ ҳоким Ҳалимжон Сафаров соғлиғи ёмонлашгани туфайли лавозимидан озод этилди).
➖ Жамолиддин Ходжиманов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Чилонзор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. (2019 йил февралдан буён Гулистон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Тўлқинжон Дадабаев жорий йил февраль ойи бошларида соғлиғидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилган).
Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Фарғона шаҳри марказидаги 2 гектарлик кўл 24 кунлик фирмага бериб юборилди.
Қайта-қайта такрорлаш бўлса-да, айтиш керакки, кўл ва парклар хусусий қўлларга берилмаслиги керак, чунки улар ижтимоий неъмат.
Бу жойлар одамларнинг ҳаққи, давлат бу ҳаққа дахл қилмаслиги лозим. Умид қиламизки, Фарғона шаҳридаги Ёшлар кўли ҳам ҳақиқий эгаси - халққа қайтарилади.
АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун туристик визалар муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирибди.
Читать полностью…Доллар курси 12600 сўмдан ошди
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилди.
«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти тугатилди
«Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ («Қўйлиқ» бозори) фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда акциядорлар қарори қабул қилинган.
Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган.
«Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд эмаслиги, айни пайтда ер солиғи, мулк солиғи ҳисобланиши давом этаётганлиги, модомики ҳолат давом этса, компаниянинг молиявий аҳволи қийинлашиб қолиши кутилиши сабабли жамиятни юридик шахс сифатида ихтиёрий тугатиш мақсадга мувофиқ деб топилган», дейилади акциядорлар қарорида.
«Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» расмий сайти 1 март куни эълон қилган хабарга кўра, тугатилаётган бозор бўйича мурожаатлар икки ой давомида қабул қилинади.
Акциядорлик жамияти расмий сайтига кўра, бозорда Тошкент шаҳар ҳокимлиги улуши 93.2%ни, эркин савдо ва меҳнат жамоаси улуши эса 6.8%ни ташкил қилади.
2024 йил январида Тошкент шаҳри ҳокимлиги Қўйлиқ бозорида реконструкция ишлари бошланиши ҳақида хабар берган эди.
«Бозорга келтирилаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилмоқда, автомобил йўлларнинг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда», дейилганди хабарда.
Реконструкция даврида тадбиркорларга фаолиятини «Food City», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинган эди.
Onix турар-жой мажмуаси тайёр кадастирга эга илк 10 та коттежларни 30% бошланғич тўлов билан 15 йилга ипотекага сотиб олиш имкониятини тақдим этади.
Onix коттежлари Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, тайёр кадастрга эга 114 коттежни ўз ичига олади.
Коттежлар оқ сувоқ ҳолда топширилади, бу сизнинг уйингиз қандай кўринишини ўзингиз ўйлаб кўришингиз ва қарор қабул қилишингизга имкон беради. Коттежлар тайёр кадастр билан тақдим этилади!
Оних коттежининг афзалликлари:
— болалар ўйин майдончаси;
— 24 соатлик хавфсизлик хизмати;
— ҳар бир уйда ўзига хос яшил бурчаги бор;
— яхши қўшнилар.
— Шахар марказидан 15 дақиқалик йўл
Майдони 2 сотиҳ бўлган коттежларимизни умумий суммадан 311 миллион сўм чегирмада харид қилишингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун савдо бўлимига ёки кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилинг.
Манзил: Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58Б.
☎️ (78) 777 80 80 ☎️ (97) 103 75 85
☎️ (97) 768 05 85 ☎️ (97) 706 85 75
Инстаграм | 41.2655963,69.3071253,19z/data=!4m12!1m5!3m4!2zNDHCsDE1JzU3LjciTiA2OcKwMTgnMjUuMyJF!8m2!3d41.266025!4d69.307015!3m5!1s0x38ae5f0068d95009:0xfcd18b2002c8e75a!8m2!3d41.2652762!4d69.3077502!16s%2Fg%2F11vrw1gg_3?entry=ttu">Локация | Реклама
Президент уй-жойлар қурилиши бўйича янги чораларни маълум қилди:
➖кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилади;
➖энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади;
➖уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади;
➖ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади;
➖ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади;
➖улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади.
“Очиқ бюджет” порталида техник носозлик кузатилмоқда, ҳозирда мутахассислар портал фаолиятини тиклаш бўйича иш олиб бормоқда.
Читать полностью…Машина нархлари оширилиши инкор қилинди.
Cobalt, Damas ва Labo нархлари оширилгани ҳақида турли хабарлар тарқалгач, компания тушунтириш билан чиқди. Унда контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган.
Кейинчалик UzAutoMotors бу бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини эълон қилди.
«Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, Chevrolet.uz сайтида кўрсатилган нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган», – дейилади компания хабарида.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади.
1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 32,2 млрд долларни ташкил қилди.
Захиралар февраль ойига нисбатан деярли 1,22 млрд долларга, йил бошидан бери эса 2,37 млрд долларга камайган.
Нурилла Абдурахманов Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Нью-Йоркда ўзбекистонлик эр хотинига пичоқ билан жароҳат етказган. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, полиция унга ўқ очишга мажбур бўлган. Оқибатда асли ўзбекистонлик бўлган Жамшед Неъматов ҳалок бўлган. Аёл эса оғир жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Касалхонада.
Эр аёлини 8 Март билан боғлиқ оилавий байрам тадбирида пичоқлаган. Улар узоқ йиллардан ортиқ турмуш қуриб келишади, 4 нафар фарзанди бор. Энг катта қизи 23 ёшда, энг кичик ўғли 14 ёшда.
Россиянинг “Газпром” компанияси 2023 йилда Ўзбекистонга 1000 куб метр газни 160 АҚШ долларидан етказиб берган - Ъ
Читать полностью…Бугундан бошлаб Ўзбекистондаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.
Энергетика вазирлиги
Асакабанк балансидаги мол-мулкларни e-auksion орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!
Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси 2 млрд 158 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).
Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган омборхона бино-иншоотлари 2 млрд 535 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Андижон вилояти, Асака шаҳрида жойлашган савдо дўкони 58 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 3 йил муддатга (батафсил).
Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган тикув ва тўқув дастгоҳлари 8 млрд 305 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Фарғона вилояти, Учкўприк туманида жойлашган нотурар бино-иншоотлар 11 млрд 730 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Фарғона вилояти, Учкўприк туманида жойлашган тош майдалаш ускуналари 5 млрд 646 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).
Фарғона вилояти, Данғара туманида жойлашган иссиқхона бино-иншоотлари 24 млрд 479 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган молхона бино-иншоотлари 1 млрд 429 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).
Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган дам олиш маскани 736 млн сўм. Тўлов шакли: 20% аванс - 3 йил муддатга (батафсил).
Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика даволаш соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Асакабанк Матбуот маркази
Реклама
Пойтахтдаги муаммоли чорраҳаларга ечим таклиф этилди
Тошкент кўчаларидаги автомашиналар учун энг катта муаммо пробкаларнинг ҳаддан ташқари кўплиги. Пробкалар нимага содир бўлаётгани, уларга қанақа ечимлар борлиги ҳақида кўп гапирилган. Лекин, шунақанги чорраҳалар борки, пиёда ҳам, ҳайдовчи ҳам безилларди.
Тошкентдаги ана шунақанги 2 та баҳсли чорраҳалардаги муаммолар бартараф этилган. Энг аввало пиёдалар учун хавфсизликка жиддий эътибор берилган, махсус “хавфсиз оролчалар” қурилган. Иккинчи навбатда жамоат транспорти ҳаракати учун қулайлик инобатга олинган. Шунингдек, ақлли светофорлар ўрнатилган.
Ucell алоқа оператори янги – «Katta Doimiy» тарифлар тизимини тақдим этди.
Янги тариф режаларида доимий асосда ва қўшимча шартларсиз икки карра кўп трафиклар тақдим этилади.
Ўзингизга мос келувчи тарифни танлаб, ортиқча ташвишларсиз мобил интернетдан кўпроқ фойдаланишингиз мумкин.
Бaтафсил | Реклама