davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

❗️13,5%

Марказий банк 25 июль куни асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

ORDER MAX дан ажойиб таклиф

Тошкент шаҳри Учтепа тумани, Ўрикзор мавзесида «Order Village O’rikzor» лойиҳасидан коттеж харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой бўлиб тўланг:

Ҳар бир коттеж 222 м² ер
Ҳар бир коттеж 360 м² бино
2 қават
Ҳар бир коттежга электромобилни қувватловчи 7 Kwt станция
24/7 ишловчи кузатув камералари
Элита қўшнилар ва сифатли уйлар
Муддатли тўлов
100% тўловга алоҳида чегирма бор
Фасад 100% таьмирланган ҳолда
Лойиҳа 2026 йил топширилади
Ушбу таклиф фақат 5 ДОНА коттежга

Ипотека йўқ


P.S: Таклиф 2024 йил 25 августгача амал қилади

Тел: (+998) 77 444-14-44
Телеграм : @order_village
Инстаграм : order_village

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон” нашриётида “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли китоби чоп этилибди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти кузатув янги кенгаши янги таркиби сайланди:

➖Арипов Абдулла Нигматович -
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири;

➖Ли Дмитрий Романович -
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори;

➖Исламов Бобир Фархадович -
тоғ-кон саноати ва геология вазири;

➖Каримов Алишер Нишанович -
адлия вазирининг ўринбосари;

➖Мустафаев Хуршед Бахтиёрович - иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари;

➖Tanya Chikanza - мустақил аъзо

➖Alexander Blumhardt - мустақил аъзо.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги иқтисодий ишлар бўйича Кармана туманлараро судига Навоий инновациялар институтига нисбатан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни бекор қилишни сўраб шикоят аризаси киритган. Суд иши 24 июль 15:10га тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди ҳамда Парижга етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Янги элчи шу кунга қадар дастлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили, 2023 йил октябрь ойидан ушбу мамлакатдаги илк элчи бўлган эди.

Стокгольмдаги дипломатик ваколатхона 2022 йилда очилган ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Вазирлик, идоралар ҳамда давлат корхоналари автомобиль паркларини янгиламоқда. Ташкилотлар асосан электр ва гибрид автомобиллар харид қилмоқда:

Навоий кон металлургия комбинати

5 та CHAZOR CHAMPION 120 КМ Flagship русумидаги автомобилни 315 млн 200 минг сўмдан жами 1 млрд 576 млн сўмга;

18 та SONG PLUS DM-I PHEV AWD 100km Flagship Plus русумидаги оқ рангдаги автомобилнинг ҳар бирини 444 млн 525 минг сўмдан жами 8 млрд сўмга;

17 та SONG PLUS DM-I PHEV AWD 100km Flagship Plus русумидаги қора рангдаги автомобилнинг ҳар бирини 444 млн 526 минг сўмдан жами 7 млрд 557 млн сўмга харид қилиш бўйича шартнома имзолаган;

Жиззах вилояти ҳокими қарори билан 4 та BYD SONG PLUS DM-I русумидаги автомобиль харид қилиш учун 1,6 млрд сўм ажратиш белгиланган.

Читать полностью…

davletovuz

"APEX INSURANCE" АЖ дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида қўллаб-қувватламоқда

Биз Ўзбекистон дзюдо Федерацияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлигимизни мамнуният билан эътироф этамиз ва уларга миллий терма жамоамизни халқаро аренада юқори натижаларга эришишини таъминлаш йўлидаги беқиёс фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Спортчиларимизни биз билан қўллаб-қувватланг ва уларнинг ғайрат-шижоати ва маҳорати билан дунёнинг энг нуфузли спорт тадбирида, давлатимиз мадҳияси янграб, Ватанимиз байроғи баланд кўтарилишига гувоҳ бўлинг.

Маълумот учун:
"APEX INSURANCE" АЖ 2018 йилдан буён фаолият юритади ва юртимиз бўйлаб 170 дан ортиқ алоҳида бўлинмаларига эга. Ўзбекистон суғурта бозорининг шак-шубҳасиз етакчиси бўлган "APEX INSURANCE" АЖ — суғурта мукофоти, суғурта товони, акциядорлик капитали ва активлар ҳажми бўйича пешқадам ҳисобланади.

#APEXINSURANCE #Olympics2024 #TarixYangilashNavbatiKeldi

Мурожаат учун: 1188

Website | Telegram | Facebook | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank стажировкага қабул қилишини эълон қилади

InfinBank янги чақирувларга тайёр иқтидорли талабалар ва битирувчиларни изламоқда

💻Стажировка - бу:
- Тошкент шаҳридаги InfinBank офисида 3 ойлик амалиёт.
- Ҳақ тўланадиган иш.
- Профессионаллар жамоасида ишлаш имконияти.
- Қимматли кўникма ва билимларга эга бўлиш.
- Ҳақиқий лойиҳалар ва вазифалар.
- Амалиётни тамомлагандан кейин InfinBank'ka ишга жойлашиш имконияти.

Банк қуйидаги йўналишларга таклиф қилади:
📌 Data Science
📌 Machine Learning
📌 Business analytics/System analytics
📌 Project Management
📌 Android
📌 iOS
📌 Java Backend
📌 Frontend
📌 QA

Номзодларни танлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
* Техник суҳбат.
* Топ-менежмент билан суҳбат.

Танловга тайёрмисиз? Резюмени
v.davidov@infinbank.com электрон почта манзилига юборинг.

InfinBank ҳақида:
InfinBank жадал ривожланаётган "Инвест Finance Bank" акциядорлик жамияти бўлиб, юртимизда 2007 йилдан буён фаолият юритади. Биз молиявий хизматларнинг кенг спектрини тақдим этамиз. Айни пайтда банк фаолияти нафақат пойтахт вилоятида, балки Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ҳам жамланган.

Фаолиятининг бошидан буён Банк универсал банк сифатида фаолият юритиб, йирик корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнес вакилларига, шунингдек, жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатмоқда.

InfiBank жамоасига қўшилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий Осиёдаги илк эко-университетга қабул давом этмоқда.

“Green University” халқаро стандарт ва хорижий илғор тажриба асосида фаолият юритадиган давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради.

Бу ерда:
➖Замонавий технологиялар билан жиҳозланган хоналар
➖Кенг кутубхона ва спорт зали
➖Хорижий давлатлардан келган профессорлар дарс беради
.

Ҳозирда бакалавриат ва магистратура учун қабул давом этмоқда, бундан ташқари ўқишни кўчириш ҳам мумкин.

Ариза жўнатиш ва критериялар билан танишиб чиқиш учун.

🌍 Батафсил: https://greenuniversity.uz
📞 Алоқа учун: +99855 512 00 77

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Оила кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда:

18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади.

ён шажара бўйича яқин қариндошлар, яъни иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндош шахслар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузганлик жарималар миқдори оширилмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ноқонуний маърифий фаолият билан шуғулланганлар (инфо-лўлилар) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқиб чиқаётган депутатларнинг фикрича, амалдаги қонунчиликда маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон ва давра суҳбати каби шаклларда амалга ошириладиган фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган.

Қонун лойиҳасида маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар доираси белгиланмоқда.

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

#qonimdagalaba челленжи 24 июлга қадар давом этиши эълон қилинди

Бугунга қадар лойиҳа доирасида 2000дан ортиқ турли видео тармоқларга жойланган.

Челленж 24 июлга қадар давом этади. Челленжда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олиш мумкин.
/channel/uzbekistansclub/457

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг янги таркиби сайланибди:

➖Ли Дмитрий Романович – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг директори;

➖Мустафаев Хуршед Бахтиёрович – иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари;

➖Маматкаримов Бахтиёр Рустамович – энергетика вазирининг биринчи ўринбосари;

➖Мухутдинов Нодир Убайдуллаевич – “Янги кон” МЧЖда лойиҳа раҳбари;

➖Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли – “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ бошқаруви раиси;

➖Tom Quigley – Мустақил аъзо;

➖Barry Melnkovic – Мустақил аъзо.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Сирдарёда чек сўрагани учун тарсаки еган болага, унинг ота-онасига миннатдорлик билдирибди.

Читать полностью…

davletovuz

22 июль куни соат 19:05 атрофида Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Читать полностью…

davletovuz

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Муҳтарам Президент жаноблари, азиз биродарим!

Ушбу қутлуғ кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллайман.

Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифим чоғида кўрсатган бағрикенг меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман...”

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгидромет жуда иссиқдан огоҳлантирмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев туғилган кунини қандай ўтказади?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:


“Давлат раҳбари ўзининг туғилган куни ишда бўлади, оқшомни оила даврасида камтарона ўтказади. Хорижий мамлакатлар лидерлари билан телефон орқали мулоқот режалаштирилган”

Манба

Читать полностью…

davletovuz

26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Жорий Олимпиадада Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.

Читать полностью…

davletovuz

BYD Uzbekistan Factory томонидан Хитойнинг BYD HK Co. Ltd компаниясидан автомобиль импорти

➖BYD U8 русумидаги автомобиль учун 126 минг 420 доллар;

➖Song Pro русумидаги автомобиллар учун 29 млн 150 минг доллар;

➖Song Plus DMI русумидаги автомобиллар учун 217 млн 546 млн долларлик автомобиль сотиб олган.

Читать полностью…

davletovuz

Манфред Ҳутерер Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Дипломат 2019-2023 йилларда Германиянинг Беларусдаги элчиси бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Депутатлар маърифий фаолиятни тартибга соладиган қонунни қабул қилди. Бир гуруҳ депутатлар ишлаб чиққан ҳужжат билан жамиятда оммалашган “инфоқаллоблик” бизнесини тартибга солиш кўзда тутилмоқда.

Кимлар маърифий фаолият билан шуғуллана олмайди?

Жиноят иши доирасида айбланувчи шахслар, жинсий зўравонлик, оилага, ёшларга ва ахлоққа, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, фирибгарлик ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар, гиёҳвандликка оид жиноятларни содир этганлар, муомалага лаёқатсизлар ҳамда психиатрия ёки наркология ҳисобида турган шахслар маърифий фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.

Жазо қандай бўлади?

Маърифий фаолиятга оид қонунчиликни бузган фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (1,7-3,4 млн сўм), мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун сенатга юборилди.

Читать полностью…

davletovuz

Танаффус

Парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида танаффусга чиқиш масаласи

Читать полностью…

davletovuz

Президент мактабларининг биринчи босқич жавоблари эълон қилинибди.

https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2024/

Читать полностью…

davletovuz

Келгуси 12 ойда корхонангизда ўртача иш ҳақини неча фоизга оширишни режа қилгансиз?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда истеъмол товарлари таннархига таъсир қилувчи омиллар юзасидан сўровнома ўтказмоқда.

Сўровномада ушбу ҳавола ёрдамида иштирок этиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Маданият вазири Озодбек Назарбеков эмас, кийим дўкони реклама қонунчилигини бузган - Рақобат қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукуматнинг 2020 йил 10 июлдаги қарори:

“Чорвоқ” сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади”.

ВМҚ-433

Читать полностью…

davletovuz

Чорвоқда бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар фарғоналик ҳалок бўлган

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаролар олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котибининг ёзишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон банк тизими тарихида биринчи маротаба Reg S ва 144А форматларида Лондон фонд биржасининг асосий бозорида АҚШ доллари ва ўзбек сўмида банкнинг навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди.

Халқаро облигацияларининг Reg S ва 144А форматида жойлаштирилиши нафақат Европа, балки АҚШ, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа ҳудудлардан ҳам янги инвесторларни жалб қилиш бўйича янги маррани забт этишга имкон яратди.

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жорий йилнинг 12-16 июль кунлари Morgan Stanley (бошқарувида 5,4 трлн доллар), Fidelity (4,9 трлн доллар), Goldman Sachs Asset Management (2,7 трлн доллар), Amundi (2,8 трлн доллар), LGIM (1,2 трлн доллар) каби 60 та нуфузли инвесторлар билан музокаралар олиб борилди.

Тақдимотлар ва музокараларда Банк раҳбарияти томонидан инвесторларга республикамиздаги ортга қайтмас иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, банк-молия тизими ва Банкнинг ундаги ўрни ҳамда асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Банкнинг халқаро облигацияларни жойлаштирув жараёндаги савдоларида 21 та давлатдан 70 дан ортиқ инвесторлар томонидан жами 900 млн доллардан зиёд таклифлар келиб тушди. Шундан умумий 400 млн доллар ва 2,25 трлн сўм миқдорида маблағлар жалб қилинди.

Жалб қилинган хорижий инвестициялар — халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар Банк мижозларининг истиқболли “яшил”, барқарор ва ижтимоий лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 2019 йилда Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро капитал бозорида корпоратив қимматли қоғозлар, 2023 йилда эса Ўзбекистон банклари орасида биринчи “яшил” облигациялар жойлаштирилганди.

Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал