davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

“Humo” тўлов тизими хусусийлаштириладими?

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (“Humo” тўлов тизими)даги давлат улушининг Марказий банкдан агентликка ўтказилишини хусусийлаштириш билан эмас, балки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилиши билан боғлиқлигини маълум қилди.

Қонунга кўра, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдорнинг, ҳам тартибга солувчининг вазифаларини бажаришга йўл қўйилмаслиги, ушбу ҳолат мулкдорнинг вазифаларини давлат органидан Давактив агентлигига ўтказиш ёки мазкур корхонани тугатиш ёхуд тартибга солувчининг вазифаларини ушбу давлат органидан бошқа давлат органига ўтказиш йўли билан бартараф этилиши кўрсатилган.

Марказий банк банкларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг фаолиятини лицензиялайди ҳамда тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади.

Читать полностью…

davletovuz

Cobalt va Damas учун шартнома декабрь ойининг иккинчи ярмида очилади

UzAuto Motors декабрь ойининг иккинчи ярмида 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация очишни режалаштиряпти. Аниқ сана компаниянинг расмий саҳифаларида алоҳида эълон қилинади.

Нархлар қуйидагича бўлади:

• Cobalt - 124 млн 264 минг сўмдан;
• Damas - 93 млн 156 минг сўмдан;
• Labo - 93 млн 771 млн сўмдан.

“Оммабоп автомобил моделларини харид қилиш учун шартномалар бериш бошланган кунларда, контрактацияни автосалонлардан эмас, балки фақат онлайн тарзда UzAutoSavdo иловаси ва savdo.uzavtosanoat.uz веб-сайти орқали расмийлаштириш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари доирасида бир қатор жиноий ҳолатлар аниқланган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват бир нечта шахсни ўз атрофига жалб қилиб, бир нечта жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Саидазиз Саидалиев ва бошқа бир нечта шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-66, 71-206-49-46 ёки 102 рақамига ёхуд яқин орадаги ИИОга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.

Читать полностью…

davletovuz

Энди Korzinka Biznes улгуржи нархдаги дўкони барча учун хизмат кўрсатади

— Барча маҳсулотлар учун улгуржи нархлар
— Мунтазам акциялар ва 70% гача чегирмалар
— 3500 дан ортиқ турдаги товарлар
— Кенг автотураргоҳ
— Энг яхши нархлар учун доимий янгиланиб турадиган ҳавола.

Ушбу хизмат турларини Korzinka Biznes дўкони сизга таклиф қилади. Бу форматдаги дўконлар кўп миқдорда маҳсулот харид қилишга ўрганган, бир неча ҳафталик маҳсулотларни олдиндан харид қилиб қўйишни маъқул биладиган харидорларга жуда мос келади. Дўкондан маҳсулот харид қилаётганда инобатга олинг:

— Баъзи маҳсулотлар минимал харид ҳажмига боғлиқ. Ушбу маълумотлар нархномаларда кўрсатилган.
— Korzinka Plus картасидаги бонуслар орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Бироқ, "Korzinka Biznes"дан харидни амалга оширганингизда янги бонуслар картага тушмайди.

Манзил: Сергели “Ўзгариш” ўтказма йўли
Мўлжал: Home Spot савдо маркази
Телефон: +998 78 777 1414
Иш вақти: Душанбадан шанбагача 8:00-22:00.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

7 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилмоқда

Қуёшдаги чақнашдан ажралиб чиққан плазма кечроқ бўлса-да сайёра атмосферасига етиб келди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

"Asl Baraka" савдо белгиси бозорда кўп йиллар мобайнида мавжуд бўлиб, шу йиллар давомида бренд бутун Республика бўйлаб мижозларнинг ишончини ва меҳрини қозонишга муваффақ бўлди.

Ушбу видеода компаниядаги ишлаб чиқариш жараёни, замонавий асбоб-ускуналарда колбаса маҳсулотлари тайёрланиши, ўзгача ёндашув билан ишлаб чиқилган маҳсулотлар кенг ассортименти намойиш этилган.

Видеони янада сифатли тарзда ва бошқа тилларда "Asl Baraka"нинг mehnatsevar9438">YouTube кaнaлидa томоша қилиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги О. Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Perfectumдан янги йил совғалари

Perfectum мобил оператори янги абонентлар учун MaxVoice янги чексиз* овозли тарифини, шунингдек, ярим йиллик Қулай NEW тарифлари учун рақамларга 90% чегирма ва “2024” Янги йил пакетлари ҳақида маълум қилди.

Мулоқот ихлосмандлари учун - янги MaxVoice тарифи - Ўзбекистон бўйлаб чексиз* овозли алоқа, 10 Гб ойлик Интернет-трафик ва Ўзбекистон бўйлаб 5000 SMS!
MaxVoice тарифининг абонент тўлови ойига 40 000 сўм!
Perfectum махсус таклифи фақат янги абонентлар учун 2023 йил 31 декабргача амал қилади.
Батафсил

Perfectum тармоғининг ҳозиргача мавжуд абонентлари учун эса 24 минг сўмдан бир марталик пакетларни жорий йил охиригача улаш мумкин (30 кун давомида):
"2024 дақиқа" — 7*2024*1 📞
"2024 Мб" — 7*2024*2 📞
"2024 SMS" — 7*2024*3 📞
Батафсил

2023 йил 31 декабргача Қулай NEW линиясининг ярим йиллик тарифларида рақамларга 90% чегирма!
Батафсил

*Техник чеклов - 45000 дақ./ойига

Тел.: +998 98 3051111, 077 (Perfectum абонентлари учун)
Сайт|Телеграм |Facebook|Instagram|OK|Linkedn|Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Humo Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Президент қарори билан 2024 йилнинг 1 июлидан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларини ташкил қилиш ҳамда фаолият юритиши учун акциядорлик жамияти бўлиши керак.

Тўлов тизими операторларининг устав фонди 2024 йилнинг 1 июлидан 50 млрд сўм, тўлов ташкилотиники эса 10 млрд сўм бўлиши лозим (2025 йил 1 июлидан 20 млрд).

Humo (Миллий банклараро процессинг маркази)устав капиталидаги давлат улуши эса Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда биринчи бор — Ria пул ўтказмалари TBC UZ иловасида

Сизга Ria орқали пул жўнатишдими? Пулни олиш учун энди банкка боришингиз шарт эмас. TBC Bank Ўзбекистонда биринчи бўлиб Ria пул ўтказмаларини тўлиқ онлайн шаклда олиш имконини беради.

Сайтга кириб, TBC UZ иловасини юклаб олинг ва рақамли банк хизматларидан фойдаланишни бошланг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors шартнома беришнинг тўлиқ онлайн шаклига ўтади. Қачондан бу тартибга ўтилиши ҳақида расмий каналлар орқали қўшимча ахборот берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Diskont дўконларидан Мега Акция

Энди барча маҳсулотларни -50% гача чегирмаларда, муддатли тўловга ва бошланғич тўловсиз харид қилишингиз мумкин.

🔻Samsung кир ювиш машинаси ойига атиги - 279 минг сўмдан;
🔻Premier телевизори ойига атиги - 79 минг сўмдан;
🔻Samsung Galaxy А23 смартфони ойига атиги - 149 минг сўмдан;

Шошилинг, акция 25-30 ноябр кунлари, фақатгина 6 кун бўлиб ўтади.

Филиаллар: Манзиллар

📲 +998712077788

Telegram | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Полковник Мадумаров Мирзаакбар Мадаминович Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида аҳоли учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш нархи киши бошига 4500 сўмдан 7500 сўмга оширилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта” ва Давлат бошқаруви академияси ўртасида меморандум имзоланди

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ўртасида кадрлар малакасини ошириш, таълим ва тадқиқотлар соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра, томонлар қонунчилик доирасида ўзаро ташриф ва мулоқотларни, тажриба ва фикр алмашувларни қўллаб-қувватлаш, барқарор ҳамкорлик механизми ва доимий алоқалар натижасида биргаликдаги қўшма саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти кадрларини Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириши доимий равишда йўлга қўйилади. Хусусан, кадрларни ўқитишда давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникасия технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимлари соҳасида мустаҳкам билимлар бериш, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усуллари, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

InFinBank жозибали автокредит таклиф қилмоқда

InFinBank UzAutoMotors билан ҳамкорликда бугунги бозорда анча қулай ва арзон шартларда бўлган автокредит таклиф қилмоқда. Агар адашмасам, пандемиядан кейин бундай акциялар ташкил қилинмаганди.

Демак, 4 декабрдан бошлаб Onix, Equinox, Traverse ва Tahoe автомобиллари учун махсус таклиф эълон қилинмоқда. Мазкур автомобилларни сотиб олиш учун автокредит шартлари анча жозибали:

Фоиз ставкаси 18,99%дан 21,99%гача;

Дастлабки бадал: 15%дан 35%гача;

Муддати: 3 йилдан 5 йилгача.

Ҳа айтгандай, автокредит юридик шахсларга ҳам, жисмоний шахсларга ҳам ажратилади. Автокредит учун душанбадан InFinBank офисларига мурожаат қилиш мумкин.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Олтин ўрталиқ

Никита Макаренконинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, 2023 йилда ўзбекистонликларнинг карталаридан 300 млрд сўм атрофида маблағ турли йўллар билан ўмарилган. Бундай воқеалар фонида пластик карталар орқали фирибгарликка қарши курашиш марказлашган ҳолда ташкил этиладиган бўлмоқда. Президент қарори билан Марказий банк бу борада қўшимча ваколатларга эга бўлмоқда:

➖Марказий банкда марказлашган антифрод тизими йўлга қўйилади;
➖Марказий банкда мижозларни идентификация қилиш тизими жорий этилади;
➖Марказий банк тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилганда, банк карталари, банк ҳисобварақлари ва мобил иловалардаги ҳисобварақлардан фойдаланишни уч кунгача муддатга вақтинча чеклаш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар беради;
➖Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида маълумотларни симкарта, IMEI ҳамда интернет (роуминг) орқали идентификация қилиш йўлга қўйилади;
➖Банклар ва тўлов тизимларининг мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг 1 соатгача пул ўтказиш имконияти чекланади;
➖Асосий фойдаланувчига унинг профилига кирилганлик тўғрисидаги дарҳол СМС-хабар юборилади;
➖СМС орқали юбориладиган бир марталик паролларни ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров марказлашган қоидаларни жорий қилишда олтин ўрталиқни топиш кераклигини таъкидламоқда. Унинг фикрича, бундай қоидалар кўпинча кенг муҳокама ва ўрганишларсиз ишга туширилади, натижада фирибгар ва спекулянтлар бир четда қолиб қонунга итоат этувчи соғлом мижозлар жавр кўришни бошлайди.

"Тўғри ўрталиқ танланмаса, эртага эркинликдан ҳам, хавфсизликдан ҳам мосуво бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас", деб ёзади иқтисодчи.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади. Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Президент яшил иқтисодиётга ўтишда ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини инобатга олишга чақирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг глобал иқлим саммитида сўзга чиқиб, бир нечта таклифларни илгари сурди. Мирзиёев нутқидан иқтибослар:

- Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишиш тарафдоримиз. Биз Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида Адаптация стратегиясини ишлаб чиқмоқдамиз. “Йўқотиш ва зарарлар” жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган муҳим қарорни юксак баҳолаймиз.

- Глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш адолатли, шаффоф ва инклюзив бўлиши шарт. Бунда ривожланаётган давлатларнинг манфаатлари албатта инобатга олиниши жуда муҳим. Бу муаммо “Катта eттилик” ва “Катта йигирмалик” форматларида доимий кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.

- Биз БМТ резолюцияси асосида Оролбўйи ҳудудини экологик офат зонасидан “инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақаси”га айлантирмоқчимиз. Бу ерда Иқлим технологиялари халқаро экспо-ҳабини яратишда яқин ҳамкорликни таклиф этамиз.

- Иқлим ўзгаришига қарши курашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишимиз лозим. Тошкентдаги “Яшил университет” негизида ташкил этилаётган “Иқлим илмий форуми”да давлатларингиз етакчи олим ва экспертларини иштирок этишга чақираман. Ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари форум кун тартибидан жой олади, деб ишонаман.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов:

“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида фото ва видео тасвирларни Интернетга жойлаштирганлик учун жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланишга оид норма бугунги очиқлик сиёсатига зид. Бизнингча, бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатга путур етказади”

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Банк карталари орқали фирибгарликка қарши кураш кучайтирилади

Марказий банк антифрод тизимларини ҳаётга татбиқ этиш, кетма-кет уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар назоратини автоматлаштириш, банк карталаридан фойдаланишни ҳамда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда назорат қилиш механизмларини жорий этади — президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Навоий вилоятида қурилаётган шамол электростанциясини бориб кўрди.

2024 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетига ташрифи давомида профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган музокаралар, шунингдек, бир қатор тақдимотлар билан танишишган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг долзарб муаммолари бўйича фикр алмашилибди. Музокаралар натижасида ИҲМА, Колумбия университети ижтимоий иш мактаби ва UNICEF ўртасида «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш Маркази» ташкил этишни назарда тутувчи уч томонлама ўзаро Англашув меморандуми имзоланган.

Читать полностью…

davletovuz

2016-2017 йилларда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Миллий телерадиокомпанияни рақамли форматга ўтиши учун 10 йил муддатга икки йиллик имтиёзли давр билан "ноль" фоизлик устамада 22,5 млн евролик кредит ажратилган эди. Кредит талабларидан бири — асосий қарзнинг ярми давлат бюджети (11 млн 250 минг евро), яна ярми (11 млн 250 минг евро) МТРКнинг ўз маблағларидан қопланиши керак эди.

Президент қарори билан кредит муддати яна 3 йилга узайтирилиб, асосий қарзнинг катта қисми — 21 млн 100 минг евроси бюджетдан, бир млн 400 минг евроси эса МТРК ҳисобидан қопланадиган бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Бахтиёр Саидов Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашибди.

Читать полностью…

davletovuz

Kорзинкадан харид қилиб автомобил ютиб олиш имконияти пайдо бўлди. ADM Global билан ҳамкорликда ўтказилаётган Акцияда бош совринга Chery Arrizo 6 Pro автомобили қўйилибди.

Ютуқли ўйинда қатнашиш учун жисмоний, виртуал ёки Korzinka Go иловасига боғланган Korzinka Plus картаси орқали камида 200 000 сўмдан бошлаб харид қилиш керак. Батафсил маълумот бу ерда.

Акция 2023 йил 6 ноябрдан 10 декабргача амал қилади.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди.

Келгуси йилда 1 минг 500 километр, яъни бу йилгига нисбатан 4 баробар кўп йирик каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди.

2025 йилда камида 2 минг километрдан каналларни бетонлашга ўтилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти шаҳар марказидан Сергели туманига кўчирилиши мумкин.

Читать полностью…
Подписаться на канал