davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

“Аския деҳқон бозори” ҳудуди инвесторларга таклиф қилинади

Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенованинг айтишича, бугунги кунда “Аския деҳқон бозори”да харидорларнинг келиб кетишига қатор ноқулайликлар бор. Бозорда жойлашган автотураргоҳ кичик, бозор очиқ ҳудудда жойлашганлиги боис ноқулай об-ҳавода фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Маълум қилинишича, бозор ҳудудини “e-auksion” платформаси орқали инвесторларга таклиф этиш режалаштирилмоқда.

Жумладан, камида умумий майдони 3 000 кв.метр бўлган “экобозор”, 1 200 кв.метр “совутгич омборхона” ҳамда камида 400 ўринли ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини бозорга беғараз ўтказиб бериш бўйича талаблар қўйилади.

Янги бозор ёнида 4 юлдузли меҳмонхона иш фаолиятини бошлайди.

Ваъда қилишларича, қурилиш ишлари жамият ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори фаолиятига таъсир ўтказмайди, яъни ушбу бозор фаолиятини тўлиқ сақлаган ҳолда амалга оширилади.

“Экобозор” қурилиши якунлангандан сўнг деҳқон бозори у ерга босқичма-босқич кўчирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Конституцияга кўра, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар Президентнинг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Бош вазир номзоди Олий Мажлис палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади.

Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzum Nasiya ва тадбиркорлар ўртасидаги масала бўйича расмий баёнот:

Қоидабузарликлар тасдиқланмаган ҳолатларда тадбиркорларга пул маблағлари тўлиқ қийматда қайтариб берилади ва платформадаги аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи тикланади;

Платформа қоидалари бир неча маротаба бузилган ҳолатларда Uzum Nasiya пул маблағларини қайтариб беради, лекин сотувчининг аккаунтини блокдан чиқармаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

Платформа қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ҳолатларда пул маблағлари ва аккаунтлар блокдан чиқарилмайди;

Маблағлар тез орада сотувчиларнинг ҳисобига ўтказиб берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар рўйхати

Ҳудудлардан жами 51 нафар сенатор сайланибди. Негадир Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 3 нафардан сенатор сайлаган (Конституцияга кўра 4 нафардан сенатор сайланиши керак).

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам сенатор бўлган.

Марказий сайлов комиссиясининг қайд этишича, янгидан шаклланган Сенат аъзоларининг 56,6 фоизи 60 ёшдан катталарни ташкил этди. Бир нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий сайлов комиссияси:

Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни;

Сенатнинг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш
тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Ҳумо тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокини тўхтатганлигини маълум қилди.

Айни пайтда компания Ўзбекистон рақамли трансформациясида иштирок этиш учун имкониятларни излашда давом этишини билдирган.

Читать полностью…

davletovuz

SILK ROAD RETAIL дан ажойиб акция

Фақатгина 15-16-17 ноябрь кунлари AVVA, D'S DAMAT, DAMAT TWEEN, DERIMOD, PENTI, U.S. Polo Assn., ADL, GREYDER, INSTREET, REEBOK, MADAME COCO, B&G Store, Panco дўконларидаги барча маҳсулотларга -50% гача чегирма амал қилади.

Машҳур турк бренд дўконларида фақатгина 3 кун давомида энг замонавий буюмларни -50% гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингиз учун сифатли кийим ва аксессуарларни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг.

Тўлиқ маълумот учун:
https://telegra.ph/Happy-Weekend-with-Silk-Road-Retail-11-14

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда Engelberg брендининг премиум шоуруми очилди

Эксклюзив шоурумда Engelberg брендининг энг янги ром ва эшик тизимлари ҳамда терраса ва бошқа турдаги жойлар учун инновацион ечимлар намойиш этилмоқда.

Engelberg маҳсулотлари юқори сифатли материаллар, бетакрор дизайн, энг илғор технологиялар ва энергия самарадорлиги тимсоли бўлиб келмоқда. Engelberg интерьер эстетикасини таъкидлайди ва кўп йиллар давомида уйингизни ҳарорат ўзгаришларидан самарали ҳимоя қилади.

Engelberg — йиллар давомида синалган сифат!

Шоурум манзили: Тошкент шаҳри, Махтумқули кўчаси, 2/1V

Батафсил маълумот:
+998 71 203 00 00

Сайт | Facebook | Instagram
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

МAFFдан ламинат ва эшиклар учун 40%гача чегирма — уйингизга қулайликни ҳамёнбоп нархда яратинг

🔘 Сифатли ламинат қидиряпсизми? Туркия, Германия, Россия, Польша брендлари маҳсулотлари керакми? Унда бизга мурожаат қилинг.

🔘 Тезроқ фойдаланинг: акция фақат ноябр ойи охиригача амал қилади.
🔘 Нархлар — ламинат учун 91.000 сўм, эшиклар учун эса — 546.000 сўмдан бошланади.

Қулайлик ва шинамлик атмосферасини биз билан яратинг — ҳаволани босинг ва ўзингизга мосини танланг.

📱Maff.uz
📱 Maff.uz
😄Консультант
📞+998 71 205 54 54

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2 хонали хонадон ойига 5,3 млн сўмдан

Хоn Saroy'нинг “Мuhabbat shahri” лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни ойига 5,3 млн сўмдан харид қилинг.

Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой тўлаб боринг.

Бот орқали боғланиш

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz / Телеграм / Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🏢 "Oʻrikzor Residence" турар-жой мажмуасида сотувлар бошланмоқда

Land House & Hilmar Development кўплаб юртдошларимиз кутган "Oʻrikzor Residence" турар-жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини бошламоқда. Сотувлар жонли навбат шаклида 17-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

📍Бизнинг манзил: 41.198637,69.205797,1650m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.198637!4d69.205797?entry=ttu">Geo Location

📍"Oʻrikzor Residence" манзили: 41.290798,69.151896,1694m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.290798!4d69.151896?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTAwOC4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Geo Location

Мурожаат учун: +998773661200, +998773662300

Instagram | Telegram | Facebook | land_house.company?_t=8nDgqXMlI88&_r=1">TikTok | landhouseuzb?si=O5oy8v99faE9GE7P">YouTube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳақиқатан ҳам, демократик жамиятларда айнан нарх-наво қимматлашиши сиёсий ўзгаришларда асосий туртки бўлди, дейиш мумкин. Электорат охир-оқибат рўзғори учун кўпроқ қайғуради.

Одамларга чуқур иқтисодий таҳлиллар, рақамлар билан вазият ҳақида ахборот бериш, юзага келган муҳитни оқлаб тушунтириб бериш мумкиндир, аммо улар барибир чўнтагидан келиб чиқиб қарор қабул қилади, сайловда овоз беради.

Читать полностью…

davletovuz

Депутат Мавлуда Ходжаева спикернинг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Депутат Раҳимжон Ҳакимов
спикер ўринбосари этиб сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Финляндия президентлари мулоқотидан

Видео: Ўзбекистон24

Читать полностью…

davletovuz

Болалар ўлмоқда

➖Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди.
1-синф ўқувчиси оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.

Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган.

Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Isuzu автобуси мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган, бола воқеа жойида вафот этган.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK Америка Савдо палатаси томонидан имконияти чекланган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга мақсадида ташкил этилган хайрия балида ҳомий сифатида қатнашибди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади имконияти чекланган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга тажриба алмашиш ва малака ошириш учун майдон яратишдан иборат.

– “Биз Америка Савдо палатасининг хайрия балида иштирок этаётганимиздан фахрланамиз ва барча иштирокчиларга инклюзив ташаббусларни ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирамиз”, – InfinBANK Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Равшан Қодиров.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева талабалар билан учрашиб, улар билан суҳбат қурди

“Ёшларни тинглаш ниҳоятда муҳим, чунки умумий келажагимизни айнан улар барпо этадилар”, деб ёзади С. Мирзиёева.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Уйдан чиқмасдан eSIM улатиш мумкинми? Ўта осон.

Ucell сиз замонавий хизмат кўрсатишдан фойдаланишингиз ва яқин орадаги Ucell савдо нуқтасигача йўлга вақт сарфламаслигингиз учун қайғурди.

Уйда ёки ишхонада ўтириб eSIM улатиш энди мобил иловамизда йўлга қўйилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Илмий ва инновацион фаолият юритувчи субъектлар реестри ишлаб чиқилади

Бу масалада амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар 15 ноябр куни «InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтказилган «Илмий ва инновацион фаолияти бўйича III халқаро форуми»да эълон қилинди.

Форумда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар, илмий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари, илмий бўлим масъул ходимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.

Форум доирасида Олий таълимдан кейинги таълим тизимида жорий этилиши кутилаётган янги тартиблар, хусусан Олий таълимдан кейинги таълим тизимига оид қабул жараёни ҳамда илмий ва инновацион фаолият юритувчи субъектлар реестри ва уларнинг рейтингини юритиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

«Реестрда илмий ва инновацион ташкилотлар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча олимлар рўйхатдан ўтади. My.gov.uz да One ID бўлса, бизнинг реестрда олимлар Science ID билан рўйхатдан ўтади. Бу Ўзбекистондаги илмий фаолиятни рақамлаштириш йўлидаги Президент фармони лойиҳасида белгилаб берилган», деди Инновацион ривожланиш агентлиги бошқарма бошлиғи Асрор Норов.

Читать полностью…

davletovuz

Яккасарой туманидаги 60 сотих ер кўп қаватли турар жой қуриш учун қарийб 54,5 млрд сўмга сотилибди. Харидор Geoekostart МЧЖ.

Читать полностью…

davletovuz

Раимов Равшан Исакжанович – Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Тайнловга қадар Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 15 майдан кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2025 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаси бошланибди.

Марказий сайлов комиссияси янги таркибдаги парламент қуйи палатасининг илк мажлисини яқин кунларда чақириб қолса керак.

Читать полностью…

davletovuz

«D 213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисми реконструкция қилинади.

Лойиҳа умумий қиймати 294,1 млн доллар. Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 18 йил муддатга 238 млн доллар қарз ажратилади.

Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағларни (тахминан 32,7 млн доллар) «D 217 «Урганч — Гурлан — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 5 — 75 км қисмини қайта қуриш лойиҳасига йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳа 5 йил давомида амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 8-синф ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлаш жинояти бўйича 9 нафар гумонланувчи аниқланган, уларнинг 8 нафари ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Ҳаёт Шамсутдинов 6 октябрь куни ариза олингандан сўнг бошланган дастлабки тергов давомида Қўшработ туман прокуратураси иш юритувчисининг ишга алоқадорлиги аниқланганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур ходим 30 октябрь куни вилоят прокурорининг буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.

Дастлабки тергов, суд-тиббий ва биологик экспертиза натижаларига кўра, 31 октябрь куни Иштихон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисми (Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шундан сўнг иш ички ишлар органларига юборилган.

Тергов ва тезкор қидирув ҳаракатлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, улар терговга жалб этилган. Саккиз нафар шахс, шу жумладан, собиқ прокуратура ходими қонуний тартибда ушланган. Яна бир шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Жиноят иши бўйича тергов устидан Бош прокуратура назорат ўрнатган.

UPD: Бош прокуратура томонидан ариза қиз топилган куннинг ўзида — 6 октябрь куни олинган ва тергов бошланган.

Читать полностью…

davletovuz

The Guardian нашри Илон Маскнинг X (собиқ Twitter) платформасидаги расмий саҳифаларида постлар қўйиб бормаслигини маълум қилди.

“Платформанинг АҚШ сайловини ёритиши унинг контентига анчадан бери билдириб келинаётган хавотирларни тасдиқлади” дейди нашр.

Читать полностью…
Подписаться на канал