Ўзгидромет прогноз қилишича, 26-27 декабрь кунлари мамлакатга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Читать полностью…“Moody’s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги биринчи марта "KAFIL SUG’URTA” суғурта компаниясига суғурталовчининг миллий ва хорижий валютадаги молиявий барқарорлиги рейтингини “B2” даражасида “Барқарор” прогноз билан белгилади.
“Moody’s Investors Service” ҳисоботига кўра, "B2" рейтинги компаниянинг Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган суғурта бозоридаги барқарор позициясини, суғурта маҳсулотларининг диверсификацияланган ассортиментини, қабул қилинган рискларга нисбатан кучли капиталлашувини, шунингдек, суғурта фаолиятида барқарор тарихий натижаларга эга эканлигини англатади.
Реклама
Жамоат транспорти учун янги турдаги йўлаклар қурилади
2025 йилгача Тошкент шаҳри жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 км бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган.
Транспорт вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган лойиҳа ва иқтисодий-техник асосни Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритибди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.
«Йил бестселлерлари 2023» рейтингини эълон қилинди
Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.
ТОП 20 рўйхат билан танишиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023
Ушбу бестселлерларни фақат 31 декабргача Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 059 000 Сўм ўрнига чегирма нархда 699 000 Сўмдан харид қилса бўлади.
Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023
Реклама
➖Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди;
➖Давлетова Нозимахон Элдаровна Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Корзинканинг 24/7 дўконларида харид қилинг ва 5%гача кешбэк эгасига айланинг
Ушбу имконият фақат 23, 24 ва 25 декабр кунлари 00:00 дан 08:00гача амалга оширилган харидлар учун* амал қилади ва Korzinka Plus картангиз ҳисобига 3% кешбэк ўтказилади. Бу дегани янги йил арафасида сиз ретро бонуслар билан биргаликда 5%гача кешбэк олишингиз мумкин.
Оширилган кешбэкли супермаркетлар рўйхати:
Бунёдкор, Файзобод, Кўҳинур, Новза, Марказ-6, Қоратош, Салом, Сайрам, Сергели-5, Туркменский, Шаҳристон, Mahalla Конституция
*Оширилган кешбэк 5 миллион сўмгача бўлган харидлар учун ҳисобланади. Бонуслардан, улар ҳисобланган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланиш мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web |Реклама
Тошкентда «Cinema Park» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади
Ўзбекистонда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда Тошкентда «Cinema Park» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади. Вазирлар Маҳкамасига «Cinema Park» учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди. Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Манба
Асакабанк раиси ёшлар билан учрашув ўтказди
2023 йил 21 декабр куни Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашди ва транформация, рақамлаштириш бўйича алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.
Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.
Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.
Ижтимоий тармоқларда UzAutoMotors’нинг иловаси ва сайтидан фойдаланиб бўлмаётгани ҳақида шикоят қилинмоқда.
Компания платформада техник носозлик кузатилаётганини ҳамда тез орада бартараф этилишини билдирган.
12-15 декабрь кунлари Ўзэкспомарказда ҳукумат вакиллари, масъул ташкилот ва идоралар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
15 000 кв. метрни ташкил этган экспозицияларда жами 4 627 та тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 6 181 турдаги маҳсулотлари билан қатнашишган.
Ярмарка якунлари бўйича қиймати ишлаб чиқариш саноат кооперацияси бўйича 2 486 та шартномалар тузилган.
🌐 cooperation.uz
📨 info@uzrtm.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Реклама
Xabaringiz bormi-yo‘qmi, Markaziy Osiyo mintaqasida suv muammosi allaqachon boshlangan.
Balki siz to‘g‘ridan to‘g‘ri kuzatuvchi sifatida ushbu muammo bilan yillar davomida yashab kelayotgandirsiz?
Shaxsan men Namanganning Norin daryosi va Katta Farg‘ona kanali bo‘yida ulg‘ayganimga qaramasdan, respublikamizdagi boshqa viloyatlarga chiqmagunimcha suv muammosi bilan jiddiy qiziqib ko‘rmaganman.
Hozir esa unday emas. Bilasizmi, mamlakatimizning turli joylarida aholi (ko‘proq ayollar) bir necha kilometr uzoqdan chelakda suv tashiydi, chuqur kavlab uni saqlaydi. Suv umuman bo‘lmaydigan vaziyatlarda esa baland narxda sotib oladi yoki qo‘shnilardan qarzga so‘rab turishadi.
Eng yomoni — bu muammo yildan-yilga kuchayib, mintaqaviy mojarolarga sabab bo‘lmoqda.
Biz sobiq deputat, hozirda vazir maslahatchisi sifatida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligida faoliyat olib borayotgan Rasul Kusherbayev hamda ekofaol Mo‘tabar Xushvaqtova bilan “Ular” loyihasining navbatdagi sonida shu haqida suhbatlashdik. Befarq bo‘lmang.
👉 To‘liq podcast’ni ko‘rish uchun: https://youtu.be/61t06k-RlIo
@lazizhamidov
Суғурта бозорида янги йил арафасида яна бир янгилик
2023 йил 23 декабр куни Тошкентда “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этиш бўйича келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“APEX INSURANCE” АЖ (Ўзбекистон), "Halyk" Суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон), “AzRe Reinsurance” ОАЖ (Озарбайжон) ва “Insurance Company Aldagi Group” (Грузия) “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этдилар. Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) эса ушбу қайта суғурта қилиш сиғимининг маъмури этиб белгиланди. Келишувни имзолаш маросими “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) Бош директори Андрей Комаровский имзолаш маросимида баён қилишича, ҳажми 5 млн. АҚШ долларига тенг ва келгусида 100 млн АҚШ долларгача ошиш салоҳиятига эга бўлган умумий сиғимни ташкил этиш бўйича иштирокчилар ресурсларининг ўзаро бирлашуви дунё бўйлаб жойлашган суғурта объектлари бўйича қайта суғурта ҳимоясини тақдим этишни назарда тутиб, уларни суғурталаш ёки қайта суғурталашга сиғимнинг иштирокчилари ва ҳамкорлари жалб этилади.
Батафсил маълумот олиш учун: 1188
Реклама
Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда
Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.
Марказий банк бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.
UzavtoSavdo фаолияти қайта тикланди
Оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация бугун, 25 декабрь куни соат 14:00 да очилади.
Тизим хавфсизлигини таъминлаш учун онлайн контрактация фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.
Тошкентда "Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди
Туркий давлатлар географик кенгаши томонидан “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида Имом Ал-Бухорийнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” шиори остида халқаро конференция ташкил этилди. Туркий давлатлар географик кенгаши бош котиби Ойбек Норинбаев конференцияни қанчалик муҳимлиги ҳақидаги нутқ билан тадбирни очиб берди.
Конференцияда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан қирқдан ортиқ вакиллар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон география жамияти ташаббуси билан Туркий давлатлар география кенгаши ташкил этилди, бу минтақада география ва геотуризм соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Батафсил
Реклама
Ўзбекистон 2023 йилги давлат бюджетида кўзда тутилган мудофаа ва хавфсизлик харажатларини яна 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширган. Бу бошқа харажатларни оптималлаштириш ҳисобига амалга оширилган.
Читать полностью…Ўзбекистонда яна 16 нафар олим академик бўлибди. Рўйхат:
➖Ахмедов Бабомурот Жураевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири
➖Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими
➖Розиков Уткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари
➖Туляганов Дилшат Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири
➖Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори
➖Турабджанов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори
➖Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори
➖Давранов Кахрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори
➖Садиков Илхам Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори
➖Намазов Шадман Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари
➖Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори
➖Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори
➖Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори
➖Ибраимов Холбой - Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори
➖Мусабаев Эркин Исакович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори
➖Шаумаров Гайрат Бахрамович - “Профи университети” нодавлат таълим ташкилоти ректори
Нима учун айнан "Малика"дан ноқонуний келтирилган Samsung телефони эмас, балки қонуний келтирилган Samsung телефонини сотиб олиши керак?
Компания барча мижозаларни норасмий келтирилган смартфонлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Инсонларнинг норасмий смартфонларни танлашига асосий сабаб - унинг арзонлигидир. Аммо улар расман сертификатланмаган бўлади. Бу эса бир нечта қийинчиликлар ва муаммолар туғдиради:
Норасмий келтирилган смартфонлардаги олдиндан ўрнатилган дастурлар баъзи минтақаларда ишламаслиги мумкин. Натижада эса, сизда иловалар билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Иккинчидан норасмий келтирилган смартфонларда мунтазам дастурий таъминот ва хавфсизлик янгиланишлари тақдим этилмайди. Яна бир муаммо, бундай смартфонларда тил созламалари ёки тегишли опциялар мавжуд эмас ва улар ҳатто қисмлари очилаган, шикастланган, қайта йиғилган бўлиши мумкин. Бундай қурилмалар учун эса сизга расмий ҳизмат кўрсатиш марказида бепул хизмат кўрсатилмайди. Бундан ташқари, бундай смартфонларда IMEI кодлари учинчи шахслар номидан рўйхатдан ўтган бўлади. Энди тасаввур қилинг, у шахс жиноятчи бўлса-чи?
Қурилмалар расмийлигини ушбу Telegram боти ёки сайт орқали билиб олиш мумкин.
Барча расмий дўконлар рўйхати
Мурожаат учун: 7799
Реклама
❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.
🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.
🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
▫️6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб
миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади - президент
«Халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев
«Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур».
АҚШ элчихонаси:
АҚШ мамалакатга ноқонуний кирган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан олиб чиқишда ёрдам берди.
АҚШ-Мексика чегараси орқали Қўшма Штатларга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Биз бундай ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва ўзбекистонликларни одамларга товар сифатида қарайдиган жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолмасликларидан огоҳлантирамиз.
АҚШ чегаралари ноқонуний миграция учун очиқ эмас.
Биз Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга сафар қилишда хавфсиз ва қонуний йўлдан фойдаланишга ундаймиз.
АҚШ мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади.
Манба
Visa Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда молиявий саводхонликни оширишга қаратилган “Молия олами” таълим платформасини ишга туширди.
Молия олами платформаси аҳолини ўқув ва кўнгилочар форматда ўқитишга қаратилган ва у 4 та ўқув тематик модулларини ўз ичига олади:
1. «Билимлар мамлакати» — тўлов карталари ва банк хизматлари ҳақида асосий билимлар;
2. «Чиқимлар мамлакати» — маблағларни тўғри сарфлаш;
3. «Омонатлар мамлакати» — омонатлар ва инвестициялар;
4. «Бизнес мамлакати» — бизнес учун мўлжалланган маслаҳатлар ва лайфхаклар.
Барча модулни якунлагач, иштирокчилар виртуал диплом ва ҳамкорлардан совғалар олишади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий саводхонлик бўйича веб-сайти.
Реклама
UzAutoMotors бугун соат 12:00дан Cobalt, Labo ва Damas автомобилларига контрактация очилишини маълум қилди. Шартнома фақат онлайн тузилади.
Читать полностью…