Куни кеча «Hilton Tashkent city» меҳмонхонасида Ипотека-банк, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро ишбилармон «Тадбиркор аёл» ассоциацияси ҳамкорлигида «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда тажрибали аёл тадбиркорлар томонидан ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга бизнесни ташкил этиш, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, фаолиятида савдо унумдорлигини ошириш, замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ва рақамлаштириш каби мавзуларда қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ипотека-банк томонидан аёл тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотлар берилиб, фикрлар алмашилди.
Реклама
Uzum Click билан битимдан воз кечишга қарор қилган
Uzum компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, компаниянинг директорлар кенгаши таҳлиллардан сўнг Click билан битимдан воз кечишга қарор қилгае. Компания ўз экотизими доирасида сервисларини ривожлантиришга эътибор қаратади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Uzum экотизими ва тўлов ташкилоти бирлашиш ва Due Diligence процедурасини бошлаш ҳақидаги режаларини эълон қилган эди. Бунинг натижасида Uzum ва Click битимни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза топширишлари керак эди.
Аммо инвестициядан олдинги ўрганиш натижаларига кўра Uzum бирлашмаслик ва ўз экотизими ҳамда бренди доирасидаги сервисларни ривожлантиришга эътибор қаратиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Asia Alliance Bank Россия резидентларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди.
Хабар берилишича, аввалроқ банкнинг Телеграм-каналида “техник носозликларга кўра” Россия Федерацияси резидентлари билан боғлиқ валюта операциялари тўхтатилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.
TOBB ETÜ Tashkent университетида янги 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди
TOBB ETÜ Tashkent университети бу:
— Хорижий профессор ўқитувчилар
— Замонавий инфратузилма
— Халқаро таълим дастури
— Туркияда ўқиш ва амалиёт
— Халқаро диплом
— Коммуникация ва нетворкинг
Университетда инглиз ва ўзбек тилидаги таълим йўналишлари мавжуд.
🇬🇧 Инглиз тилидаги таълим йўналишлари
🇺🇿 Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари
Рўйхатдан ўтиш учун:
www.tobbetu.uz
Батафсил маълумот учун:
📞 +998781501255
📞 +998909151619
Реклама
Раҳбар шахсларнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлари ўтказилади
Ҳар йили июнда ўтказиладиган ёшлар ойлиги кўпчилик йигит-қизларнинг ёдида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа раҳбар шахслар билан ўтказган очиқ мулоқоти билан ёдда қолади. Чунки ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларини бемалол сўраб, жавоб олишлари учун жуда яхши кўприк йўлга қўйилган.
Бу йил ҳам вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик бирлашмалари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилади. Вазирлик ва идора раҳбарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлар, олий таълим муассасалари ректорларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари бўлиб ўтади.
Asia Alliance Bank АҚШ санкциялари пакети янгиланиши муносабати билан Россия резидентлари билан боғлиқ барча валюта операциялари тўхтатилганини маълум қилди.
Читать полностью…Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида "UZIME-2024" халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Кўргазмада Хитойнинг 70 га яқин компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Унда қурилиш, саноат ускуналари, ишлаб чиқариш, тоғ-кон иши ва энергетика бўйича энг сўнгги ютуқлар ҳамда инновациялар намойиш этилмоқда.
Кўргазма 13-14 июнь кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107, Ўзэкспомарказ 1-павилъони
Маълумот учун: +998 77 053 00 07
Реклама
Арқадағ Корея президенти Юн Сок Ёль ва унинг турмуш ўртоғига алабай зотли кучуклар совға қилди.
Читать полностью…Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.
Читать полностью…🥩Корзинка лаҳм мол гўштига чегирмалар эълон қилди
Корзинка супермаркетлар тармоғи Ҳайит муносабати билан лаҳм мол гўштига икки кунлик чегирмалар эълон қилди. Юртдошларимиз 12 ва 13 июнь кунлари мол гўштини 16% гача бўлган чегирмада харид қилишлари мумкин.
Фойдали нархлар ҳақида кўпроқ маълумот Корзинка сайтида.
Реклама
Наманган ва Қаршидан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилди. Намангандан ҳафтасига бир марта сешанба кунлари, Қаршидан ҳам ҳафтасига бир марта пайшанба кунлари амалга оширилади. Парвозлар Qanot Sharq компанияси томонидан A321 самолётларида бажарилади.
Читать полностью…Қурбон ҳайити муносабати билан:
➖Uzbekistan Airways 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар Тошкент ва 6 та шаҳар, яъни Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Урганч, Термиз ўртасида амалга оширилади.
➖Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Фойдаланувчилар Payme тўлов тизими фаолиятида узилишлар бўлаётганини қайд этишмоқда.
UPD.: тизим фаолияти тикланган.
Япония Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган Ўзбекистон компаниясига қарши санкция жорий этди. Айнан қайси ўзбек корхонаси санкцияга тушгани маълум қилинмаган
Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, БАА компанияларига ҳам худди шу сабаб билан санкциялар қўлланилган.
Uzum экотизими ўзининг Телеграм каналини очибди
Uzum рақамли экотизими ўз Телеграм каналини очганини маълум қилди. Канал @uzum_pressoffice деб номланиб, уни компаниянинг PR жамоаси юритади. Каналда Uzum янгиликлари, жумладан, комиссиялар, чегирмалар, Uzum Market ва Uzum Tezkor'га оид хабарлар, онлайн савдо, Финтех бозори бўйича таҳлиллар ва бошқа янгиликлар мунтазам бериб борилади.
Каналга обуна бўлсангиз, Uzum расмий ахборот манбасининг ўзида сўнгги янгиликлардан доимо хабардор бўлиб боришингиз мумкин.
Реклама
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Хайдаров Бахтиёр Халимович Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Таджиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
Тошкентдаги TMC Халқаро институти 2024/2025 ўқув йили учун янги йўналишлар эълон қилди
Кундузги ва сиртқи ўқув шакли мавжуд, шартнома нархи эса 12 млн сўмдан бошланади.
Халқаро Йўналишлар:
• Business & Management
• International Accounting
• International Logistics & Trade Finance
• Computer Science
• Tourism and Hospitality Management
Миллий йўналишлар
• Иқтисодиёт
• Банк иши ва аудити
• Молия ва молиявий технологиялар
• Бухгалтерия ҳисоботи ва аудит
• Логистика
• Транспорт логистикаси
• Ахборот тизимлари ва технологиялари
• Филология ва тилларни ўқитиш
• Психология
• Педагогика
• Бошланғич таълим
• Мактабгача таълим
🖥 Oнлайн ҳужжат топшириш
☎️ +998 71 207 00 32
📍 Yandex локация
Telegram | Instagram | LinkedIn | Реклама
Иқтисодиётга турли каналлар орқали валюта оқимларининг ортиши ва унга бўлган талабнинг барқарорлашиши билан бирга май ойидаги ички инфляция ҳисобига реал алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда - Марказий банк
Читать полностью…Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль:
Ўзбек халқи бундан 87 йил олдин Узоқ Шарқдан кўчиб келган кореялик ватандошларимизга қайноқ бағридан жой бергани учун жуда миннатдормиз…
…Ўзбекистонда 172 минг корейс истиқомат қилади, бу Марказий Осиёда яшаётган 300 минг корейслар умумий сонининг энг катта кўрсаткичидир.
“Жаҳон” АА
Қурбон ҳайити муносабати билан:
➖14 июндан 20 июнга қадар “Тошкент – Хива – Тошкент”, “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент”, “Тошкент – Шовот – Тошкент”, “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишларида ҳаракатланувчи барча йўловчи поездларга 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади.
➖15 – 17 июнь кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
➖Тошкентдаги метро ва автобуслар 16 июнь куни соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Читать полностью…Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади
Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.
Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.
“Насаф”, “Шарқ”, “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 1 июлдан 25%га оширилади.
Читать полностью…Бу нормал ҳолат эмас. Бизга чой дамлайдиган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати керак эмас. Яна қанча бола нобуд бўлиши керак?
Читать полностью…Осиё Халқаро Университетида 2024-2025 йил қабули бошланди
Осиё Халқаро Университетида талабалар учун кенг имкониятлар яратилган. Иқтидорли ва фаол талабалар учун стипендия ва рағбатлантиришлар, талабалар турар жойи, турли амалиёт дастурлари ва чинакам халқаро таълим шулар жумласидандир.
Бакалавр йўналишлари:
➖ Педагогика
➖ Психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Инглиз тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ Ўзбек тили ва адабиёти
➖ Тарих
➖ Жисмоний маданият
➖ Иқтисодиёт
➖ Молия
➖ Даволаш иши
➖ Стоматология
➖ Фармацевтика
➖ Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
➖ Кончилик иши
➖ Темир йўл транспорти
➖ Кимё саноати
➖ Электр Энергетика
➖ Нефть-Газкимё саноати технологияси
✅ Магистратурада ўқиш имконияти бор.
👉 Ариза топшириш
📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009
Сайт | Телеграм | Реклама
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этадилар.
Юн Сок Ёль Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.