Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади - президент
Читать полностью…Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Читать полностью…Ўзбекистонда тиббиётга ихтисослашган биринчи телеканал иш бошлади
“Shifo TV” – Ўзбекистонда тиббиёт ва табобат ҳақидаги биринчи махсус канал бўлиб, унда асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, касалликларнинг олдини олиш, даволаш бўйича махсус кўрсатувлар, ток-шоулар ва медицинага оид кино ҳамда сериаллар эфирга узатилади. Телеканалда, шунингдек, шифокор ва табиблар, соҳа мутахассислари билан эксклюзив интервюлар, томошабинлардан йўлланган қизиқарли ҳамда керакли саволларга манфаатли жавоблар берилиши режалаштирилган.
Айни вақтда телеканал онлайн режимда www.shifotv.uz веб-сайти орқали ҳамда “Biz Media” (www.bizmedia.uz) платформасида бепул намойиш этилмоқда. Яқин орада ушбу канални iTV, MediaBay, AllPlay, Cinerama, TV Com, Beeline TV каби ОТТ-платформалардан ҳам топиш мумкин бўлади.
“Shifo TV” – профессионал ва ишончли.
Реклама
Депутат Одилжон Тожиев Алишер Қодировнинг ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклаш зарурлигига шама қилинган постига муносабат билдирди.
“Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап.
Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман”, деб ёзади депутат ва ўз аргументларини келтиради.
Депутатнинг фикрича, давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ. Яшаш бу табиий ҳуқуқ!
“Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак” деб якунлайди ўз постини депутат.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовдан ёшларга тавсия: математикани ўқинг.
Энг зўр математика факультетлари Ўзбекистон Миллий университети ва Янги Ўзбекистон университетида.
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 августидан электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев маълум қилишича, ҳозирда мазкур тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий этилган.
Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар мавжуд бўлади.
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача онлайн-NKT ва электрон чеклар суммаларини таҳрирлашга рухсат берди.
Читать полностью…Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди
Абдуллаев Фарход Равшанович – “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди.
Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.
Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.
Фарҳод Абдуллаев 2019 йилда Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Депутат, “Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодировнинг телеграм каналидаги постдан англашилишича, ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.
Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатлар ҳам ташқи аудитдан ўтказилади
Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда.
Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.
Агриппина Васильевна Шин Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Солиқ қўмитаси тадбиркорларга
2023 йил 1 январдан чоп этилган онлайн-NKT ва электрон чекларда йўл қўйилган хатоликларни таҳрирлаш имконини беради.
Қўмитанинг билдиришича,
ҳозирда техник имконият яратилмоқда, тадбиркорларга ҳам тегишли тайёргарлик чораларини кўриш тавсия этилади.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарима чораларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди:
1) жорий маъмурий жарималар миқдори уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиб бўлиши керак.
Агентлик таҳлили маъмурий жарималар миқдорини белгилаш механизмлари мавжуд эмаслигини кўрсатди, шу сабабли содир этилган ҳуқуқбузарликка номутаносиб жарима солинмоқда. Йўналиш тартибга солинмагани боис манфаатдор давлат органлари томонидан жарималар миқдорини қайта кўриб чиқишга доир қонун лойиҳаларини ташаббускорлик билан ишлаб чиқиш ҳолатлари кўпайди.
Масалан, автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун назарда тутилган 8,5 млн сўмлик (бир йил ичида такрор содир этилганда 13,6 млн сўм) жарима белгиланганда, рухсатноманинг нархи 11−13 млн сўм бўлган. Бугунги кунда рухсатнома 2,7 млн сўм этиб белгиланган, аммо жарима миқдори эса ўзгаришсиз қолмоқда. Маълумот учун, Қозоғистонда автомобиль ойнасини қорайтирганлик учун ўрнатилган жарима 468 минг сўмни, Россияда — 60 минг сўмни, Беларусда — 138 минг сўмни ташкил қилади.
2) фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини ошириш масаласини кўриб чиқиш;
Пиёдаларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита дахлдор бўлган ЙТҲлар учун белгиланган жарималарни қайта кўриб чиқиш ва оғирлаштириш зарур, дея ҳисоблайди агентлик. Ҳозирда пиёдалар йўлакларида транспорт воситаларида ҳаракатланиш 170 минг сўм, пиёдалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши 113 минг сўм ва ҳоказо.
Маълумот ўрнида, Германияда пиёдани ўтказиб юбормаганлик учун белгиланган жарима миқдори 1,1 млн сўм, Буюк Британияда — 1,6 млн сўм, Францияда — 1,85 млн сўм, БААда — 1,7 млн сўмни ташкил этади.
3) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларининг коррупцияга қарши комплекс экспертизасини ўтказиш;
4) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институтини киритиш.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор мамлакатларда (хусусан, Беларус, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия, Италия) маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида «огоҳлантириш» институти жорий қилинган. «Огоҳлантириш» жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (23-модда) мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 7 турдаги маъмурий жазо қўлланилиши мумкин. Бироқ маъмурий жазо тури сифатида «огоҳлантириш» қўлланилмайди. Агентликнинг қайд этишича, «огоҳлантириш» институти алоҳида турдаги маъмурий жазо сифатида жорий этилиши керак.
Президент туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топшириғини берди.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги “Allianse Motors” МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, пулини олиб, бир неча ўнлаб одамларни алдаб келмоқда, машиналарни вақтида келтириб бермаган.
Айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилмоқда.
Kun.uz
“Андижон биокимё заводи” АЖ устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялари 101,3 млрд.сўмга “Jasmin Gold Group” МЧЖга сотилди.
2023 йилда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан 1 млн дал спирт ишлаб чиқарилган бўлиб, соф фойдаси 10,1 млрд сўмни, соф активлари 71,5 млрд сўмни ва жами мажбуриятлари 17,3 млрд сўмни ташкил қилган.
Прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган «Бахти Ташкентский» (Бахтиёр Қудратуллаев)га 20 йил, унинг ўғилларига нисбатан эса 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради.
Читать полностью…“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳа устав капиталидаги Ўзбекистон ҳукумати улушининг бир қисмини шакллантириш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг етти йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга 5% ставкада 255 млн долларлик кредити босқичма-босқич ажратилади. Жумладан, 2024 йилда 14 млн доллар берилади - президент қарори
Читать полностью…🏦 Асакабанк балансидаги ижтимоий соҳа объектларини сотувга чиқарди
Асакабанк Ўзбекистон бўйлаб балансидаги мол-мулкларини сотувга чиқармоқда. Қуйида маданият, соғлиқни сақлаш ва таълимга оид мол-мулкларнинг рўйхати, нархлари ва тўлов шакли билан танишиш мумкин.
➖Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси 795 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика, даволаш, соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган тиббиёт асбоб-ускуналари 1 млрд 101 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Асакабанк балансидаги сотувга қўйилган бошқа мол-мулклар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Реклама
Ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтиш таклиф этилмоқда
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тақдим этилган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимотида келтириб ўтилди. Бу дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
ARTON компанияси Хоразм вилоятида ўзининг иккинчи автоклавланган газоблок ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширмоқда. Қайд этилишича, янги завод 2025 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади ва Хоразм, Бухоро вилоятларидан ташқари, Қорақалпоғистон учун ҳам маҳсулот етказиб бериш имконига эга бўлади. Янги заводнинг қуввати 300 минг куб метр, киритилган инвестициялар ҳажми 12,5 миллион АҚШ долларига тенг.
Компания 2025 йил охиригача Андижон шаҳрида ҳам ўзининг учинчи газоблок ишлаб чиқарувчи заводини қурмоқчи. Бу заводнинг қуввати йилига 650 минг куб метр бўлиши айтилмоқда. Компания биринчи газоблок заводини 2019 йилда Оҳангаронда ишга туширган эди.
Tel: (+998) 71–200–20–06
Sayt | Instagram | Telegram | Реклама
Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади - ҳукумат қарори
Читать полностью…“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов BYD компанияси билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.
Фуқароларнинг банк ҳисоб рақамларидан 189 млрд. сўмни ўғирламоқчи бўлган кибержиноятчилар қўлга олинди
Бир гуруҳ шахслар банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.
Улар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди.
❗️ 15 июлдан 15 августгача юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари, "Шарқ”, "Насаф" ҳамда "Тошкент – Андижон – Тошкент", "Тошкент – Волгоград – Тошкент", "Душанбе – Тошкент – Душанбе" йўналишлари каби аксарият йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан қатновларини амалга оширади.
Читать полностью…UZTELECOM бизнес эгалари учун ақлли ечим таклиф этмоқда
Гап шундаки, компания янги “Видеокузатув” хизматини ишга туширди. Ушбу хизмат эса бир қатор қулайликларга эга, жумладан:
Ташриф буюрувчиларни ҳисоблаш, автомашиналарнинг давлат рақамини аниқлаш, тутун, ёнғин, инсон юзи ва баланд овозни аниқлаш ва хабар бериш, видео ёзувлар архиви ва бошқалар.
Видеокузатув ҳизматидан фойдаланиш учун 1155 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Батафсил | Реклама
Яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас - Энергетика вазирлиги
Читать полностью…