Владимир Путин Бишкекда. У охирги пайтларда хорижга жуда кам сафар қилишга, ўшанда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда.
Читать полностью…"O'zbekistonlik" фильмларининг 4-эпизоди премьера қилинади. Бу сафарги қахрамонлар: ЕТТБ директори Камола Маҳмудова, Кембридж университети доктори Тимур Юнусов.
"Ўзбекистонлик" фильмлар туркуми дунёнинг турли нуқталарида кўпгина синов ва қийинчиликларни бошдан кечирганлигига қарамай катта натижаларга эришаётган ўзбекистонликлар ҳақида сўзлаб беради.
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поезди харид қилади.
Бунинг учун Жанубий Кореянинг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасидан 35 йил муддатга 185 млн евро қарз олинади.
Кредит 10 йиллик имтиёзга эга бўлиб, йиллик 0,1% устама билан жалб қилинади.
P.S.: Бундан келиб чиқадики, Испаниянинг Talgo компаниясидан тезюрар электр поездлари харид қилинмайди.
150 асар, 150 иштирокчи, 1050 йиллик юбилей – Абу Райҳон Беруний илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди
Туркия, Озарбойжон, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Италия, Малайзия, АҚШ, Эрон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Миср каби 20 га яқин давлатлардан келган олимлар ҳамда ўзбекистонлик етакчи профессор ва тадқиқотчилар қатнашган конференция ҳақида OYINA.UZ портали хабар бермоқда.
Батафсил: https://oyina.uz/uz/article/2090
Реклама
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Қонунчилик палатасининг веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган. Таклиф ва мулоҳазалар 24 октябрга қадар қабул қилинади.
“Ўзагросуғурта”дан янги акция: автомобил ютиб олинг
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 февралга қадар “Омадли суғурта” акциясини ўтказмоқда.
Компаниянинг www.agros.uz расмий веб-сайти орқали онлайн ёки жойлардаги марказлардан офлайн шаклда тегишли ихтиёрий суғурта полисларини харид қилган фуқаролар ушбу акцияда қатнашиб, 5 дона ноутбук, 2 дона Iphone 15 смартфондан бирини ёки бош соврин – CHERY Arrizo 6 PRO автомобилини ютиб олишлари мумкин.
Aкцияда 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 февраль куни соат 23:59 га қадар ихтиёрий суғурта маҳсулотларини сотиб олган фуқароларнинг полис рақамлари ўйналади.
Aкция қоидалари ҳамда унда иштирок этадиган ихтиёрий суғурта маҳсулотлари рўйхати билан www.agros.uz расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Ўз ҳаётингизни ҳамда мол-мулкингизни суғурта қилдиринг ва “Омадли суғурта” акциясида қатнашиб, CHERY Arrizo 6 PRO автомобили соҳиби бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Қўшимча маълумот учун тел.: 1186; 71 216-05-00.
Реклама
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:
➖ “Темирйўлинфратузилма” АЖ;
➖ “Темирйўлкарго” АЖ;
➖ “Темирйўлэкспресс” АЖ( юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчи ташиш);
➖“Темир йўл вокзаллари” МЧЖ
➖“Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ;
➖ “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси(лагерлар, соғломлаштириш, спорт муассасалари).
Жорий йилнинг 9 ойида қарийб 717 минг чақалоқ дунёга келибди.
Йил якунига бориб бир миллионлик маррани ура оламизми? Ўтган йили 932 минг чақалоқ туғилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширган ташрифидан сўнг Россиядаги меҳнат муҳожирлари, айниқса ёшлар билан мулоқот қилиш учун РФга расмий делегация юборилибди.
Делегация аъзолари Новосибрск, Томск, Самара, Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида бўлиб, очиқ мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган экан. Охирги пайтларда ёшларимизни Украинада давом этаётган урушга жалб қилиш ҳолатлари ҳақида кўп эшитгандик. Президент администрациясининг ёшлар масаласи бўйича масъули бошчилигидаги делегация ёшлар билан учрашувда шу масалани, ватандошларимизни қийнаётган бошқа муаммоларни ҳам гаплашиб олишса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Шунингдек, россиялик масъуллар билан Ўзбекистон фуқароларини урушга жалб қилмаслик, буни очиқ тарғибот қилмаслик масаласини ҳам гаплашиб олинса, у ердаги мусофир ватандошларимизни ҳимоя қилган бўлардик.
Сурайё Раҳмонова Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) лавозимига тасдиқланди.
Ҳуқуқшунос С.Раҳмонова аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Ҳукумат кўчаларда электрон скутерлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситалари фаолиятини тартибга солмоқчи. Лекин яна пиёдалар ҳисобига
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, скутер-конструктив тезлиги соатига 25 километрдан, двигателининг иш ҳажми 25 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) юқори, шунингдек номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли механик транспорт воситаси ҳисобланади. Ундан ошса — келгуси йилдан давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлади.
Қонунчиликка "Индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаси киритилмоқда, унга кўра, двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси саналади.
Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини 14 ёшдан кичик шахслар, маст одамлар бошқариши, йўловчи билан бошқариш, телефондан фойдаланиш тақиқланади.
Тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши лозим.
P.S.: Шаҳарларни ёппасига эгаллаб олаётган скутерлар фаолияти аллақачон тартибга солиниши керак эди. Аммо янги тартиб-таомиллар яна пиёдалар ҳақи эвазига амалга оширилмоқда. Шундоқ ҳам пиёданинг йўлаги тор, унга машина парковка қилган, кундан-кун оммалашаётган "доставка"чилар чиқиб олишган, мана энди, скутерчилар юриши ҳам мумкин бўлмоқда (аслида юрибди). Пиёда, айниқса, ёш боласи билан трассада юрди нима — пиёда йўлагида юрди нима — яна юрагини ҳовучлаб юришга мажбур бўляпти.
Бундан буёғига велосипед, скутер ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларига инфраструктура автомобиль йўли қисмидан ажратилиши, шарт-шароит яратиб берилиши керак. Пиёданинг йўлагини тинч қўйинглар!
Яна бир гап. Сайилгоҳ, боғлар, анҳор бўйларида эса электр скутер, электр самокат деган балони мутлақо тақиқлаш керак. Сал эътиборсиз қолсангиз, янчиб ўтиб кетади. Ишонмасангиз юриб кўринг. У жойлар ҳаловат учун, хавфсираб юриш учун эмас.
Октябрнинг 10-санасига келиб ҳам, фермерлар пахта нархини билишолмай ҳалак. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса коптокни у ёқдан бу ёққа тепиш билан овора, ҳар куни турли гап-сўзлар, тахминлар тарқаяпти, мишмишлар болалаяпти, фермерлар ижтимоий тармоқларда пахта нархи бўйича ҳар куни савол беришмоқда. Вазирлик эса раддия беришдан нарига ўта олмаяпти. Пахтакор, фермер қийналгани қоляпти, холос. Фермерлар кенгаши ҳам мум тишлаб олган.
Читать полностью…Конституциявий қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорсионал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартиби таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.
Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.
26 октябрь InterContinental Tashkent меҳмонхонасида «UZCARD FORUM» – мамлакатнинг асосий финтех тадбири бўлиб ўтади.
UZCARD компаниясининг Ўзбекистон молия соҳасини ривожлантиришга қаратилган барча интилишлари кенг кўламли тадбирни ташкил этишда мужассам бўлиб, унинг асосий ғояси халқаро компанияларнинг тажрибаси билан мамлакат банк-молия соҳаси раҳбарларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдир.
«UZCARD FORUM» доирасида процессинг маркази фаолияти, ахборот хавфсизлиги, тўлов тизимлари, HR ва маркетинг бўйича долзарб мавзуларда бир қатор профессионал семинар ва тренинглар тайёрлаган топ-бизнес маърузачиларни бирлаштирадиган ўқув сессиялари ўтказилади. Халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар амалий тажрибалари билан ўртоқлашадилар, интерактив тренинглар ўтказадилар.
«UZCARD FORUM» ҳақида батафсил сайтда танишиш мумкин: https://forum.uzcard.uz
Сайт | Telegram |Реклама
Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи ошиши кутилмоқда
Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" корхонаси маълум қилди. Нархлар қачондан ошиши ҳозирча номаълум.
Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.
Читать полностью…Ҳукумат Škoda Transportation компаниясидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали 30 та замонавий электр поездлар харид қилади. Бунинг учун Чехия тижорат банкларидан 350 млн евролик кредит 5,5%лик устама билан жалб қилинади. Иккала кредит ҳам ҳукумат кафолати остида олинади.
Читать полностью…Учтепа туманида тупроқ ўпирилиши юз берган
ФВВ га кўра, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.
Хизматлар тупроқ массаси остида қолган фуқароларни қутқариш учун тозалаш ишларига киришган.
Метрополитен йўловчиларга мурожаат билан чиқди
Метро вагонларига белгиланган йўловчилар сонининг 2 марта кўпайиши ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб, поездларнинг тез-тез бузилишига олиб келмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, метрополитен маъмурияти йўловчилардан “тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларга чиқишларини” сўраган.
Маълум қилишларича, бугунги кунда метрополитен йўловчиларига 6 та ҳаракат таркиби 5 та вагондан ташкил топган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилади.
Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган.
Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолган. Улар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли йўналишида вагонлар сони ортади ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади.
Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинган
Ҳисоб палатасининг ягона “Масофавий назорат” маркази таҳлиллари асосида аниқлашича, Андижон давлат университетида жами 39,3 млрд сўм нақд пул маблағлари талон-торож қилинган. Жумладан:
➖контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;
➖талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;
➖талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;
➖бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;
➖талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.
➖университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.
Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилиши таъминланди. Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Бразилия ҳукумати томонидан Тошкентда элчихона очиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда - Дунё АА
Читать полностью…10 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва ЮНИСEФ ҳамкорлигида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Тадбир иштирокчилари зўравонликнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилиш учун “тезкор ва қатъий чоралар кўриш”га чақирди.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг тўққиз ойида 1240 та вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қайд этилган бўлса, шундан 417 таси жинсий зўравонликдир, деди президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўз нутқида.
“Оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани даҳшатли. Тасаввур қилинг, жорий йилнинг тўққиз ойида қариндошлар, жумладан, яқинлар томонидан болаларга нисбатан 166 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Афсуски, ҳатто расмий статистика ҳам ўлчовни объектив баҳолашга имкон бермайди. Ҳақиқат бундан ҳам баттар”, – деди у.
Mobiuz мобил оператори янгидан-янги қулай тарифларни чиқаришни давом эттирмоқда.
Янги “Jozibali 35” тарифида Ўзбекистон бўйича қўнгироқлар чексиз экан. 25 000 мегабайт ҳамда 2 000 та SMSни ҳам тариф ўз ичига олган. Ойлик тўлови 35 минг сўм.
Чексиз ижтимоий тармоқлар йўқми, дейдиган абонентларга компания махсус "Xotirjam" тарифлари борлигини эслатибди.
Юқоридаги тарифларда “Restart” хизмати ишлайди: *1#.
📷Instagram | 🎬Youtube | 🤗 Mobiuz иловаси | Реклама
Совуқ тушади
12-13 октябрь кунларида мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади, 13 октябрь куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
BOBUR RESIDENCE – шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган замонавий янги қурилган уй бўлиб, сифатли қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштирилиб, барпо этилмоқда.
• Жами 4 та 16 қаватли газ блокли уйлар қуриб битказилади;
• Умумий майдони: 3 гектар;
• Лойиҳанинг тўлиқ битиш муддати: 4 йил ичида;
• Ҳар бир уйдаги хонадонлар сони: 251 та;
• Хонадонларда шифт баландлиги: 3,1 метр;
• Хонадонлар сўнгги пардозлашга тайёр ҳолда тақдим этилади. Хоҳишга кўра мижозлар тўлиқ таъмирланган хонадонларга буюртма бериши ҳам мумкин.
BOBUR RESIDENCE турар-жой мажмуаси яқинида турли парклар, кўнгилочар масканлар, супермаркет, мактаб, поликлиникалар ҳамда унча узоқ бўлмаган метро ва аэропорт жойлашган.
BOBUR RESIDENCE турар-жой мажмуасининг ташқи фасад қисми декоратив сув ўтказмайдиган гипс ва алюминий композит панеллардан иборат.
Харидорлар уйларни фоизсиз 6 турдаги муддатли тўлов орқали харид қилишлари мумкин. 100% олдиндан тўловда уй нархидан 20% чегирма берилади.
Телефон: 5555-0-5555
Сайт | Instagram | Facebook | Реклама
Uzum турли мамлакатларнинг халқаро инвестиция фондлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари учун электрон савдо, ўз логистика инфратузилмаси, рақамли банк ва молиявий сервисларнинг ривожлантиришга қарийб 300 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.
KPMG маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида e-commerce ўсиш суръати бўйича етакчи ҳисобланади — келгуси 5 йил ичида ушбу соҳа 7 баравар ўсиши, бозор ҳажми эса 1,8 миллиард долларга етиши мумкин.
Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача у Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Ҳисоблагичлар орқали чекловлар киритиш зарурат юзасидан қўлланилади. Яъни, бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина маълум бир вақт оралиғида электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишининг олдини олиш учун амалга оширилади — Ҳудудий электр тармоқлари
Читать полностью…